uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 112 201 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 112 201 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

112 194
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
​​​​Азизларим, cизларга нима бўлдики, ҳар бир амалингизни ижтимоий тармоққа жойламасдан туролмаяпсиз? Биламан, аввал хам отангизни умра ёки ҳажга жўнатгансиз; сиздан олдингилар ҳам қилган бу ишни. Биламан ва гувоҳи бўлганман: кўплаб акаларим оталарига машиналар олиб беришган ва бундан оталари хурсанд бўлганини оила даврасида баҳам кўришган. Сиздан олдингилар ҳам дам олишга чет элга борган, биров бу ҳақда билмаган ва бошқаларга бунинг қизиғи ҳам йўқ. "Сен бир чет элга бормагин экан, ҳамма билди", деб билиб айтишган экан. Биламан, ҳозир бир қатор баҳоналар, оқловлар топиб, "Ибрат учун-да", деган даъвони қиласиз. Аммо шу ерда биргина сўз айтаман: қалбингизга назар солинг, ўша қалбингиз ҳам бу амалингиздан розимас. Ҳа, балки изоҳ ёзаётганлар тўғри айтаётгандир, "Ичинг қора, ғаламис бола экансан", деб... Лекин бир нарсани биламан: маъсият қилганингизда яшириб қилдингиз, энди бир солиҳ амал қилганингизда уни ҳам яшириб қўяверингки, Аллоҳ ажрингизни кўпайтириб берсин... Шунчаки, ижтимоий тармоқдаги видеоларни кўриб, ич-ичимдан ачиндим, холос. Ҳурмат билан (Абу Риё) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 09:14

#ДИҚҚАТ_ЖУДА_МУХИМ 💫 ПСИХОЛОГИК_ТEСТ💫 Бу тест сизнинг ҳақиқий шахсингизни 98% очиб беради! Қўлингизни мушт қилинг ва расмдаги қай бири сизнинг муштингиз танлаб босинг 👇🏼 ЖАВОБИНИ БИЛИШ👇
02 жовт 2024, 08:59
03 жовт 2024, ~10:19

САН КИМСАН-У,  МАН КИММАН! Камтар бўлингки, сиздан қалблар озорланмасин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
02 жовт 2024, 08:31

📖 МАҚТОВ ҲИММАТНИ ЎЛДИРАДИ    Ишонаверинг, Сиз ҳам ҳар куни шуни кўриб, гувоҳи бўлиб юрибсиз.    Ўн иккинчи аср ўрталарида аллома Бурҳониддин Сирдон Термизий "Мақтов поранинг энг каттасидир" деб огоҳлантирган.    Ҳамду саночилар учун давранинг аҳамияти йуқ, улар ўз ишини бажариб олиши учун кўпчилик олдида керакли одамини истаганча, ҳатто унда йўқ фазилатларни ҳам қўшиб мақтайверишади. Негаки қандай қилиб бўлмасин, мақтов эшитаётган одамнинг кўнглини олиши керак. Лаганбардорда юз бўлмайди, мабодо "ҳой, жуда ошириб юборманг" десангиз, аввал ўзини минг баҳона билан оқлайди ва сизни душман деб билади. Бундайларга қарши курашишнинг йўли битта, у ҳам бўлса, уларни эшитмаслик, ортиқча мақтовни ҳазм қилмасликдир. Аслида мақтовни эшитиш ҳам нафс саналади.    Мақтов ҳамиша  майин ва ёқимли бўлади. Уни эшитиб ўрганган одамга осон эмас, у ўзига нисбатан айтилган ҳар бир илиқ сўзни самимий, ўзига ҳурмат деб қабул қилади. Менинг ишим тўғри экан, деб ўйлайди. Айниқса, туғилган кунлар ва давралардаги мақтовлар унга куч бағишлайди.    Кейин... у ўзини ҳаммадан улуғ ва ақлли деб била бошлайди. Дастлаб ўзини атрофдагилардан, аста-секин ўзини мақтаганлардан ҳам устун қўя бошлайди, озгина эътироз билдирганларни ёмон кўра бошлайди.    Бир сўз билан айтганда, кибрлини, мақтанчоқни, шуҳратпарастни ўз қўлимиз билан ясаймиз ва яна уни ёмонлай бошлаймиз. Шуниси ёмонки, шаклланиб бўлган бундай нокаслар билан курашиш қийин, негаки улар инсоф, диёнатни унутиб қўйишади. Шундай экан, азизлар, жамиятдаги айрим бундай кишилардан хафа бўлишимиз ноўрин, яхшиси, уларнинг орамизда пайдо бўлишини олдини олайлик. Ялтоқлик, ҳамду санодан воз кечайлик. Ортиқча мақтовни ҳазм қилмасликни ўрганайлик. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 07:38

​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ 📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади. 📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир. 📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. 📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил. 📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир. 📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. 📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 07:09

Диққат Топишмоқ! Қайси нарсани ҳомлигича еб бўлмайди, Лекин пишганидан кейин уни бари-бир ташлаб юборилади🤔 Бу топишмонинг жавобини 99% одам топа олмаётган экан. Жавобни билиш👇
02 жовт 2024, 06:59
03 жовт 2024, ~07:16

​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ 📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади. 📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир. 📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. 📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил. 📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир. 📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. 📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 06:14
02 жовт 2024, ~06:16

ЎТИБ БОРАЯПТИ УМР, КУНИМИЗ 🎙Чарос Шодмонқулова ✍Малика Салимова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 05:01

​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ 📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади. 📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир. 📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. 📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил. 📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир. 📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. 📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 04:31
02 жовт 2024, ~04:46

​​"Бахт – киши ўз нафси устидан ҳукмрон бўла олишидадир. Бахтсизлик эса – нафси унинг устидан ҳукмрон бўлишидадир. •┈┈┈┈•❈••✾
​​"Бахт – киши ўз нафси устидан ҳукмрон бўла олишидадир. Бахтсизлик эса – нафси унинг устидан ҳукмрон бўлишидадир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
02 жовт 2024, 03:40

Аллоҳ уч нарсага жон ато этиб: 1➖Фариштага ақл берди, нафс бермади. 2.➖ Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади. 3➖. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди. Агар ақл нафсдан устун бўлса, у фариштадан хам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса, у ҳайвондан хам ёмондир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
02 жовт 2024, 03:20

📖 Хаёт бамисоли жанг майдони. Сен ақл ва кўнгил билан қуролланган жангчисан. Сенга бойлик, маишат, хирс каби нафс душманлари
📖 Хаёт бамисоли жанг майдони. Сен ақл ва кўнгил билан қуролланган жангчисан. Сенга бойлик, маишат, хирс каби нафс душманлари дойимий хужум қилади. Жанг вақтида бошинг оғриса ақл билан, юрагинг оғриса ҳис туйғуларинг билан жанг қилаётган бўласан. Бу жанг 40 ёшингача давом этиши мумкин. Бу хаёт момот жангида ақлга суянганлар ғолиб бўлади. Кўнгил майлига ишонганлар эса охири химоясиз қолиб мағлуб бўладилар. Р. Омонов. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 03:01

📜 ​​Ривоят қиладиларки... Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради: — Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади? Устоз жавоб берди: — Бу тарбиянинг натижасидир. Шогирд сўради: — Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми? Доно устоз дедилар: — Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади. Илмталаб шогирд яна сўради: — Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не? Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди: — Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади. Қизиққувчан шогирд яна сўради: — Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин. Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди: — Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 02:29

​​МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди. У моховнинг олдига келиб: – Сенга нима ёқади, нимани истайсан? – деб сўради. – Чиройли ранг, чиройли тери ёқади ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини истайман, – жавоб берди мохов. Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди. Сўнг сўради: – Сенга молнинг қайси тури ёқади? – Туя, – деди. Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб: – Аллоҳ сенга барака берсин, – деди. Кейин фаришта калнинг олдига келиб: – Сенга нима ёқади ва нимани истайсан? – деб сўради. – Чиройли сочлар ёқади ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини истайман, – деб жавоб берди кал. Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса ариди, чиройли соч ато қилинди. Сўнг ундан сўради: – Сенга молнинг қайсиниси ёқади? – Қорамол, – деди. Унга бўғоз сигир берди ва: – Аллоҳ сенга барака берсин! – деди. Кейин фаришта кўзи кўр одамнинг олдига борди ва: – Сен нимани ёқтирасан ва нимани истайсан? – деб сўради. – Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни беришини истайман, – деди у. Фаришта уни силади, Аллоҳ унинг кўзини очди. Сўнг сўради: – Сенга жонзотлардан қай бири ёқади? – Қўй, – деди. Унга бўғоз қўй берди ва дуо қилди. Туя, қорамол ва қўйлар барчаси кўпайиб кетди. Биринчисининг туялари бир водий бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди. Кейин фаришта моховнинг олдига, у шифо топиб бойиб кетишидан аввалги суратида келди. Унга: – Мен бир мискин мохов кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – битта туя бер, бирор манзилга етиб олай, – деди. Мохов унинг сўраганини беришдан бош тортди. Мискин суратдаги фаришта: – Аллоҳга қасамки, сени таниётгандекман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради. – Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – дея жавоб қайтарди мохов. – Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта. Сўнг фаришта калнинг олдига бориб, унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаш ишни қилди. – Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта унга ҳам. Ундан сўнг кўрнинг олдига бориб, ундан хайрэҳсон сўради. Олдин кўр бўлган киши: – Эй, киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўзимни очди. Камбағал эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, хоҳлаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олганингга қизғанмайман – деди. Шунда фаришта: – Молинг ўзингга буюрсин. Мен сизларни синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала биродарингга эса ғазаб қилди». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 01:32

Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунимизни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!? Қилган яхшиликларингиз кўнгилларни яшнасин... ХАЙРЛИ  КУН,  ЯХШИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 00:32

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР БУ ВОСИТА 7 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам
ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР БУ ВОСИТА 7 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 3 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/pJQr8I/ ⁉️Охиргача ўқинг (Бугун мижозлар учун бепул консултация ва чегирмалар мавжуд)
02 жовт 2024, 00:30
03 жовт 2024, ~00:08

САЛОМ СИЗГА ЯХШИЛАР! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 жовт 2024, 00:00

Тонгни бизла қарши олганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 жовт 2024, 23:00

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
01 жовт 2024, 21:30

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 жовт 2024, 19:50