uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 112 201 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 112 201 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
15 – Октябрь – Ҳалқаро қишлоқ аёллари куни. 🎙Феруза Нажмиддинова •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 23:31

14 жовт 2024, 23:10

15 – Октябрь – Ҳалқаро қишлоқ аёллари куни. 🎙Феруза Нажмиддинова •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 23:05
14 жовт 2024, ~23:06

14 жовт 2024, 22:04

#Диққат БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯 ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛ
#Диққат БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯 ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/sss#collection http://dexpress24.tilda.ws/snake/sss#collection ⁉️Охиргача ўқинг ✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
14 жовт 2024, 22:03
15 жовт 2024, ~21:48

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 22:00
15 жовт 2024, ~00:09

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
14 жовт 2024, 21:11

Хайрли тун, қадрдон... Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин. Аллохга  омонатсиз...! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 12:00

📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ 📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир. Умар розияллоҳу анҳу. 📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин,
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ 📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир. Умар розияллоҳу анҳу. 📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир. Шамс Тебризий. 📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир. Шамс Тебризий. 📖 Икки тур инсон бор: бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган. Меҳмет Акиф Эрсой. 📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган хислат — одобдир. Шамс Тебризий. 📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган. Юнус Эмро. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
14 жовт 2024, 11:18

НЕГА АЯМАЙДИ ОДАМНИ ОДАМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
14 жовт 2024, 10:01

#Мулоҳаза_учун АЛ ҚАСОСУ МИНАЛ ҲАҚ Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини булғади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. У ўлимга ҳукм қилинди. Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби: - Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки - уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез - тез кўрадиган бўлдим. Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир - биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим. Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим. - Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? - дедим. - У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим - деди. Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб: - Аллоҳдан қўрқинг! - деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди - ю уни забт кўтариб дедим: - Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади! Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ - қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади. Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади. Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ўшанда. Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан. Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман. Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим. Бегуноҳ бўла туриб ўлдириляпман. Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди. Сўнг у қатл қилинди. Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзингизга қайтади. Хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 09:42

ИШОНГАНИМ ЎЗИНГ, ЯГОНА АЛЛОҲ... 🎙Сардор Рахмхон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
14 жовт 2024, 07:40

Яхши ният соҳиби, барчага яхшиликни раво кўради. Бир пайтлар Муҳаммад исмли сув сотувчи йигит бўлиб, ҳар куни бозорда аравасини судраб сув сотар экан. Одамлар унинг гўзал одоби-ю, гап-сўзларига жуда ошиқ эканлар. Сув сотувчи йигитнинг довруғи подшоҳгача етиб келибди. Шунда подшоҳ вазирига "Сув сотувчи Муҳаммад исмли йигитни ҳузуримга келтиринг", дебди. Вазир тезда бозорга бориб, уни ахтариб топиб, подшоҳнинг ҳузурига келтирибди. Подшоҳ Муҳаммадга деди: - Бугундан бошлаб бозорларда эмас, балки мана шу саройда ишлайсан. Меҳмонларимга гўзал одобинг ила сувингни улашасан ва ёнимда ўтириб, сени машҳур этган нодир ҳикояларинг ҳақида менга сўзлаб берасан. Муҳаммад: - Сиз нима десангиз шу Мавлоно.. дебди. Ўша куни Муҳаммад уйига бориб, завжасига хуш-хабарни ҳурсанд бўлиб етказибди. Эртасига аравасини ювиб, ялтиратиб, энг сара кийимларини кийиб, саройга отланибди. Меҳмонлар билан тўлган саройга кириб, одамларга сув улашишни бошлаб юборибди. Бўшаши биланоқ ўзининг кулгили ҳикоялари-ю, нодир воқеаларни сўзлаб бериш учун подшоҳнинг олдига бориб ўтирар экан. Куннинг сўнгида эса иш ҳақини олиб, уйига кетар экан. Кунлар шу зайлда давом этибди. Бир куни Муҳаммад подшоҳнинг қалбига йўл топа олгани учун вазирнинг ғайрлиги кела бошлабди. Уйига қайтиб кетаётган Муҳаммадни кузатиб турган вазир унга қарата дебди: - Эй Муҳаммад, сенинг оғзингдан таралаётган ёқимсиз ҳидга подшоҳим шикоят қиляптилар. Муҳаммад таажжубланиб дебди: - Бу кариҳ ҳид безовта қилмаслиги учун нима қилсам экан? Вазир: - Ҳар куни оғзингга саримсоқ пиёз солиб, кейин саройга кел. - Яхши, шундай қилганим бўлсин, деб кетибди. Тонг отгач Муҳаммад оғзига саримсоқ солиб, одатдагидек аравасини судраб, саройга келибди. Подшоҳ буни кўриб хайрон бўлибди, аммо бирон-бир сўз демабди. Бу хол ҳар куни такрорланавергач, подшоҳ вазирдан бунинг сабабини сўрабди. Вазир: - Мавлоно, сизга айтсам бошимдан айриламанми, деб чўчиб турибман. Подшоҳ: - Сенга омонликни ваъда қиламан. Менга билганларингни айтавер. - Мавлоно, Муҳаммад шикоят қилди. Гуёки, оғзингиздан кариҳ ҳид таралаётган эмиш. Подшоҳ ўрнидан сапчиб туриб, ғазаб билан бориб Маликага бу хабарни етказибди. Малика дебди: - Ким бу фитнани тарқатган бўлса, эртагаёқ бошидан жудо бўлади. Токи, обрўйингизни камситмоқчи бўлганларга бу сабоқ бўлсин. Подшоҳ: - Фикрингизга қўшиламан, дебди. Эртасига подшоҳ жаллодни чақиртириб: - Бугун оқшом саройдан гулдаста кўтариб, чиқиб кетаётган одамнинг бошини танасидан жудо қиласан. Уқдингми? дебди. Жаллод «ҳа» деб ишига қайтибди. Тонг отиши билан сув сотувчи одатдагидек қасрга ташриф буюриб, ҳаммага илиқ табассуми ила сувини улаша бошлабди. Кетар чоғи етганида эса подшоҳ унга ҳадя тариқасида бир даста атир гулларни тортиқ қилибди. Муҳаммад ҳурсанд бўлиб гулларни олиб кетаётганида, йўлда вазирни учратиб қолибди. Вазир унга: - Ким сенга бу гулларни берди? - Подшоҳим бердилар, дебди Муҳаммад. Шунда вазир: - Уларни менга бер, сендан кўра уларга мен кўпроқ ҳақлиман, дебди. Муҳаммад гулларни вазирга бериб, ўзи уйига кетибди. Гулларни кўтариб чиқаётган вазирни кўрган жаллод эса уни дарров бошидан жудо қилибди. Эртасига Муҳаммад қасрга келиб, ҳозир бўлганларга сув улаша бошлабди. Подшоҳ уни кўриб, хайрон бўлиб сўрабди: - Саримсоқ пиёзни оғзингда олиб юришингни сабаби не? - Подшохим, вазирингиз келиб менга оғзимдан таралган кариҳ ҳид туфайли шикоят қилганингизни айтиб, оғзимга саримсоқ солиб юришимни амр этди. Подшоҳ яна сўрабди: - Сенга берган гулларимни нима қилдинг? Муҳаммад дебди: - Вазирингиз гулларни мендан олиб қўйди ва "уларга кўпроқ мен ҳақлиман" деб айтди. Подшоҳ кулиб дебди: - Чиндан ҳам гулларга кўпроқ у ҳақли экан.. #Кун_ҳикмати Қалбинг тоза бўлса, Аллоҳ таоло сен кутмаган тамондан тоълеингга нур ато этади. Ўзинг билмаган холатингда одамларнинг суюклиси бўласан. Кутмаган томонингдан истагинг амалга ошаверади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 07:17

✔️ Таъбингизни хира қиладиган нарсага кўзингиз тушса, ўзингизни кўрмасликка солинг. ✔️ Сизга зарари етадиган нарсани билиб қолсангиз, ўзингизни йўқотмасдан дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўранг. ✔️ Сизга ишонмайдиган кишига насиҳат қилиб вақтингизни йўқотманг! ✔️ Йўлингизга юрмайдиган кишига маслаҳат берманг. ✔️ Инсон учун тилни сақлашдан фойдалироқ нарса йўқ. ✔️ Нодонга сукут қилишингиз – унга берилган энг батафсил жавобингиз, унга етказган энг аламли азобингиздир. 🤲 Аллоҳ таоло таъбингизни хира қиладиган, зарар келтирадиган ҳолатлардан, сизга ишонмайдиган, нодон-жоҳил инсонлардан узоқ қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
14 жовт 2024, 06:10

🎀МАНА ЎША ШОВ-ШУВЛИ ЧИННИЛАР СОТИЛАДИГАН КАНАЛ 🏐 🍷Богема наборлар чегирмада 7️⃣0️⃣💸 ⚡️ МЕГА СКИДКАДА БОГЕМАЛАР😍 💘МЕГА С
🎀МАНА ЎША ШОВ-ШУВЛИ ЧИННИЛАР СОТИЛАДИГАН КАНАЛ 🏐 🍷Богема наборлар чегирмада 7️⃣0️⃣💸 ⚡️ МЕГА СКИДКАДА БОГЕМАЛАР😍 💘МЕГА СКИДКАДА ЧИННИЛАР🤩 ✨ ЭНГ СЎНГГИ УРФДАГИ БЕЖИРИМ🫰, ЗАМОНАВИЙ СИФАТЛИ ВА АСОСИЙСИ АРЗОН НАРХЛАРДА💰  ЧИННИ ИДИШЛАРИ КАНАЛИНИ ТАФСИЯ ҚИЛАМИЗ 😐 ‼️ ШОШИЛИНГ ЧЕГИРМА КУНЛАРИ ЧЕКЛАНГАН👋 👇КАНАЛГА КИРИШ УЧУН❤️ https://t.me/+D7SDq_CPVPI5MTYy https://t.me/+D7SDq_CPVPI5MTYy
14 жовт 2024, 05:55
15 жовт 2024, ~07:25

#Ёмғир_ёғмоқда Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ Ёмғир пайтида кўплаб ниятлар жамланган дуолар қилишга ошиқинг, қадирдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 05:37

🤔 HAMMA ONALARGA NIMA YETISHMAYDI ⁉️ 🤗 VANIHOYAT, SIR OCHILDI‼️
14 жовт 2024, 05:02
15 жовт 2024, ~09:41

#Видеони_охиригача_кўринг 🧡Психологларнинг машҳур ибораси бор: "Яшаш бу ёмғир остида рақс туша олиш дегани". 🧡Бу эса, муаммоларинг бор вақтда ҳам ҳаётдан завқ олиб яшаш лозим. Муаммолар тугашини кутсанг, умринг ҳам ўтиб кетади, дегани. Ҳаёт бор экан,  доим у ёки бу муаммога учрашимиз табиий... 🧡Пулим кўпайса, ишим яхшиланса, кейин яшайман, кейин завқ оламан, дейилса, бунинг охири бўлмайди. 🧡 Аслида, муаммога - бу ҳаётий вазият ёки масала деб қаралса, ҳаммаси осон кечади! 🧡Юқоридаги видеода ҳозир ва шу кунда яшаётган, ҳалол, кўзи тўқ инсоннинг ўз холи-касбидан нолиш ўрнига ҳаётдан завқ олаётганини кўрдим, сизчи? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 04:08

УМР ЎТИБ БОМОҚДА Гоҳо ғамгин гоҳида ҳуррам, Дунё қўшиқ айтиб бормоқда. Қайда байрам қайдадир мотам, Умр эса ўтиб бормоқда.  Кимлар қоқар савоб эшигин, Ким гуноҳга ботиб бормоқда. Берилмаган жонимиз текин, Умр эса ўтиб бормоқда. Қанча кунлар ботиб кетилган, Қанча тонглар отиб бормокда. Ҳеч кимсани кўнглин ололмай, Умр эса ўтиб бормоқда.  Дўсти учун ким ютар захар, Ким сирдошин сотиб бормоқда. Биздан фақат яхши ном қолар, Умр эса утиб бормоқда.  Кимлар зарга бурканиб олган, Ким бахтини кутиб бормоқда. Ким боридан айрилиб қолган, Умр эса ўтиб бормоқда.  Ким роҳатда яшар бе армон, Ким дардини ютиб бормоқда. Ким боғ-роғлар қилар парвариш, Ким унга тош отиб бормоқда.  Вақт кетади кетмайди ташвиш, Умр эса ўтиб бормоқда. Изларига қарамай зинҳор, Умр эса ўтиб бормоқда! Ҳар ким билар ўздан ўтганин, Умр йўли тугаб бормоқда •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 03:01

ШУНДАЙ ЎТИБ КЕТМАСМИЗ... 🎙Жалолиддин Ахмадалиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 жовт 2024, 01:30