uk
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 119 288 підписників, посідаючи 274 місце в категорії Релігія і духовність та 436 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 119 288 підписників.

За останніми даними від 19 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 1 298, а за останні 24 години на -59, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 28.82%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 17.24% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 34 418 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 586 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 39.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 20 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

119 288
Підписники
-5924 години
+1 1477 днів
+1 29830 день
Архів дописів
photo content

#Психологик_тест 🎀   ЭШИКЛАРДАН БИРИНИ ТАНЛАНГ ВА 8-МАРТДА СИЗНИ ҚАНДАЙ СОВҒАЛАР КУТАЁТГАНИНИ БИЛИБ ОЛИНГ 👇 🩷 ОҚ ЭШИК  🌱 🩷 ЯШИЛ ЭШИК 🌷 🩷 КЎК ЭШИК 💐 ❤️ БИНАФША ЭШИК 🌹 Танловингиз билан 8-Мартда сизни нималар кутишини билиб олинг! Жавобларини билиш👇

📹 80. Abasa surasi Telegram.me/IBRATLI  - Асл ибрат макони .

📹 79. Naziat surasi Telegram.me/IBRATLI  - Асл ибрат макони .

📹 78. Naba' surasi Telegram.me/IBRATLI  - Асл ибрат макони .

📹 77. Mursalot surasi Telegram.me/IBRATLI  - Асл ибрат макони .

📹 76. Inson surasi Telegram.me/IBRATLI  - Асл ибрат макони .

+4
ҚУРЪОН ТАФСИРИ 📖 T.me/IBRATLI Асл ибрат макони .

Аллоҳни фарзини адо этаман деб уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун турган Қадрлиларим! Тутаётган Рўзаларингиз сизларни Райён Жаннати сари етакласин, ИНШААЛЛАҲ! РАМАЗОННИНГ 17–КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги – мағфират даҳасидамиз ✨Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин! ✨Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилиб, икки дунёмизни саодатли қилсин! ✨ Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин! Янги кунга бисмиллаҳ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📖 Ҳикмат аҳлидан бири: кунлар ўқ, инсонлар эса нишондир. Эй инсон, замон, ҳар кун сени ўқлар билан ўқлаётир ва бутун вужудингни ҳар бир ҳужайрасигача илма-тешик қилиб кечаю кундуз илгакли игнаси билан тўрлаётир. Кундузлар ҳам, кечалар ҳам бир зумдай ўтиб кетади. Бу аҳволда сенинг вужудинг қандай қилиб соғ-саломат сақланиб қолсин? Агар кунларнинг сенга етказаётган нуқсонлари кўз ўнгингда кўргазма қилиб ёйиб қўйилган бўлсайди, ҳеч шубҳасиз, келиб кетган у кунлардан ўтаканг ёрилар, сўнг эса югуриб кетардинг. Тез келиб кетган соатларинг нималарга сарфланганини кўриб, жирканардинг? Лекин Аллоҳнинг тадбири тадбирларнинг аълосидир. Дунё ташвишларидан узоқ бўлинганда ҳаёт тотли кўринади, албатта, лекин аслида сен завқ деб ўйлаган нарсалар, кимёгарнинг ханталдан олган аччиҚидан ҳам аччиқдир. Ҳавойи нафсга берилиб яшалган дунё ҳаётининг иснодлари шу қадар кўпдирки, буни тушунтирмоқчи бўлганлар гапира-гапира чарчайдилар. Аллоҳим, сен бизни тўғри йўлга сол! Тоҳир Малик 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

#Аудиокитоб ХАЛОЛ ЛУҚМА 14 - қисм 🎙️Шамс Солиҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📖 Ҳикмат аҳлидан бири: кунлар ўқ, инсонлар эса нишондир. Эй инсон, замон, ҳар кун сени ўқлар билан ўқлаётир ва бутун вужудингни ҳар бир ҳужайрасигача илма-тешик қилиб кечаю кундуз илгакли игнаси билан тўрлаётир. Кундузлар ҳам, кечалар ҳам бир зумдай ўтиб кетади. Бу аҳволда сенинг вужудинг қандай қилиб соғ-саломат сақланиб қолсин? Агар кунларнинг сенга етказаётган нуқсонлари кўз ўнгингда кўргазма қилиб ёйиб қўйилган бўлсайди, ҳеч шубҳасиз, келиб кетган у кунлардан ўтаканг ёрилар, сўнг эса югуриб кетардинг. Тез келиб кетган соатларинг нималарга сарфланганини кўриб, жирканардинг? Лекин Аллоҳнинг тадбири тадбирларнинг аълосидир. Дунё ташвишларидан узоқ бўлинганда ҳаёт тотли кўринади, албатта, лекин аслида сен завқ деб ўйлаган нарсалар, кимёгарнинг ханталдан олган аччиҚидан ҳам аччиқдир. Ҳавойи нафсга берилиб яшалган дунё ҳаётининг иснодлари шу қадар кўпдирки, буни тушунтирмоқчи бўлганлар гапира-гапира чарчайдилар. Аллоҳим, сен бизни тўғри йўлга сол! Тоҳир Малик 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

ҚЎРҚАМАН  АЛЛОҲИМ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АГАР ВАФОТ ЭТСАМ Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади: • кийимларимни ечиб олишади; • жасадимни ювишади; • кафанга ўрашади; • тобутга солишади; • масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади; • қабристонга олиб боришади; • қабрга қўйишади; • баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади; • мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар. • дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди. Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим: • ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим; • уй, машина ва уларнинг калитлари; • китобларим; • кийимларим, дўппиларим, поябзалларим; • пулларим. Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади. • Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради. • Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан. • Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади. • Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади. • Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади. • Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади. • Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак. Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади: 1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади. 2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди. 3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади. Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти. • Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. • Қабримда мен билан фақат амалим қолади. Саволлар бошланади: — Роббинг ким? — Роббим Аллоҳ! — Дининг нима? — Диним Ислом! — Мана бу одам ҳақида нима дейсан? — Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар! Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар: • ўқиган фарз намозларим; • тутган фарз рўзаларим; • берган закотларим; • қилган ҳажим; • нафл ибодатларим; • махфий садақаларим; • етимнинг бошини силаганим; • ота-онамга қилган хизматларим; • бошқа солиҳ амалларим. Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик! Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сенга ишонмаётганга хеч қачон хақиқатни исботлашга уринма! Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар. Сен самимий бўлаве
Сенга ишонмаётганга хеч қачон хақиқатни исботлашга уринма! Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар. Сен самимий бўлавер! Сен холис бўлавер! Инсоннинг фитрати-уни ҳаётга бўлган қараши, атрофдаги ишларни қандай кўришидир. Қалбимизни Аллоҳ билади. Амалларимизни бандаси эмас Аллоҳ сархисоб килади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Опаси қийналган оилада эди. 50 минг сўмга Дориҳонага кириб дориларни ололмади чунки 450 минг бўлган эди. Шу орада укаси тел қилиб қолди. Устозимни кўргани бормоқчи эдим Опасидан бозорлик қилишни сўради. Опасининг ҳатто дорига пули йўқ, уканинг иши эса... Оҳиригача кўринг 👇

#Ҳадис_610 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у
#Ҳадис_610 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир». ✍Бухорий ривояти Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар: 1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш. 2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш. 3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш. 4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш. 5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик. 6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат савол❕ Сотиб олинганда қора бўлади Ишлатилса қизил Ташлаб юборилганда эса кулранг Хўш бу нима сиз топа олдингизми? 👉 Жавоби