uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 937 підписників, посідаючи 297 місце в категорії Релігія і духовність та 477 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 937 підписників.

За останніми даними від 23 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -4 010, а за останні 24 години на -210, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.63%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.80% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 478 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 732 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 25 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 769
Підписники
-21024 години
-1 6687 днів
-4 01030 днів
Архів дописів
#Ассалому_алайкум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар. (Имом Байҳақий ривояти) Раббим! Ёмғир билан оламни ювганингдек, ауфвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор! Ё Аллоҳ! Юртимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил,  гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга тўкин–сочинлик, ризқимизга барака ато эт! Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 18:03

Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолога уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло
Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолога уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло у киши нима сабабли бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади. Ё Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларга ортида асло бахтсизлик бўлмайдиган бахтни ато эт!🤲🏻 Ҳайрли тун, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 11:02

Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат • Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда. • Иккинч
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат • Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда. • Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда. • Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда. • Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда. • Бешинчиси: Биродарингни ғоqибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда. • Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда. • Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда. • Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 10:34

#Аудиокитоб ХАЛОЛ ЛУҚМА 5 - қисм •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 09:34

АЖАЛ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️ ____ Ўлим олти босқичдан иборатдир: Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу
АЖАЛ  ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️ ____ Ўлим олти босқичдан иборатдир: Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради. Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади. Масалан, ўша кунда...
25 лют, 09:24
26 лют, ~18:13

Бир киши донишманддан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади? Донишманд унга жавоб берди: -
Бир киши донишманддан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади? Донишманд унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 08:54

Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Аслида энг муҳим бўлган нарса, ўзимизнинг кечаги ҳолимиздан устун бўлмоғимиздир. Ҳинд
Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Аслида энг муҳим бўлган нарса, ўзимизнинг кечаги ҳолимиздан устун бўлмоғимиздир. Ҳинд мақоли •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 08:52
25 лют, ~08:53

​​Кекса онажонларга фарзанд ва набиралар  ташрифи ифтор қадар қувончли... Бува бувиси борлар, уларни йўқланг... Барчангизга дийдор ила хузурли ифтор лаҳзалари тилаймиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 08:03

25 лют, 07:54
25 лют, ~08:04

ГЎЗАЛ  ТАРБИЯ Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим: - Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми? - Ҳа. - Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми? У ўқиб берди. - Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим. - Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми? - Ҳа. Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.  У суннатга ергашган одамга ўҳшамас эди. У мени хайронлигимни кўриб: Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман. - Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим "Амма" қисмини ёдлаган. - Қандай қилиб? - Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди. Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди. Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл мана шудир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 07:21

РЎЗАДОРГА КИМ ИФТОРЛИК ҚИЛИБ БЕРСА... 🎙Рустамжон домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 06:46

#Рамазон Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосига васила бўлади. • "Кавсар" сураси
#Рамазон Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосига васила бўлади. • "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади. • "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. Иншааллаҳ! Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар. • Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 06:18

​Рўзадорлар учун мукофот ва ХУШХАБАР🥰🌹❤️ ​Рўзадор кишига рамазон ойида қайтарилмас битта тилаги бор экан! Аксар розадорлар бу мукофатни фойдалана олишмайди ёки этбор бершмас экан. ​✨ Бу муборак вақтларни ғанимат билинг! Батафсил ма’лумот учун пастдаги тугмани босинг:👇👇👇
25 лют, 06:08
26 лют, ~18:13

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ «Эй Роббимиз, мени ва ота-онамни мўминлар ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин». (Иброҳим 41) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 04:59

АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА: - 1. Рўза тутиш ажри, - 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри, - 3. Рўзадор оиласига ифторлик қил
АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА: - 1. Рўза тутиш ажри, - 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри, - 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади! ❕Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим. Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим ривояти) Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 04:09

“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти... 😢 Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди
“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти... 😢 Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди . Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди .... Унинг ўликларни ювиш ҳонасига ўтказдилар.. 😱Ювувчи аёл кирганда хайратдан ёқа ушлади... -Сўнгра шайхга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирди 😳Шайҳ , бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас кўрмагунимча бунга ишонмайман деди.... -Келинг ўзингиз гувоҳи бўлинг деб айтишди Шейх уни кўрган заҳоти, тиззаларига чўккалаб олиб, йиглаб юборди. сўнг эса..... ДАВОМИ...👇👇👇
25 лют, 03:59
26 лют, ~18:13

​​Рўзадор ака-укаларимиз номидан ўзбек аёлларига! ТУТГАН РЎЗАМИЗНИНГ ЯРМИ СИЗНИКИ! Дунёнинг хаё-ю – шарми сизники! Ширинлик ва ҳамда гарми сизники! Ўзбегим аёли, унутманг асло: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг, Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг, Уйғотасиз, ялиниб... бизларни, қаранг... Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар, Сизсиз қуриб битар экин-у, ерлар, Билдим, жонингизни недан қирқ дерлар: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Биз тутган рўзани сиз ҳам тутяпсиз, Газ йўқ  ўчоғингиз... тутун ютяпсиз, Ҳамон келажакдан умид... кутяпсиз: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Қўлингиз косов-у, сочлар-супурги, Эгнизда-кўйлаклар... бир йил бурунги, Сизга бас, овсинлар жонли гурунги: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Аслида Аллоҳнинг раҳмати - Сизсиз! Бирингиз - қайнона, келинсиз-қизсиз! Билмадим аҳвол не бўларди, Сизсиз: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Бу ҳақда ёзгандим... яна қайтаман, Ташаккур айтайин қайта-қайта Ман, Кимгадир ёқмаса... баланд айтаман: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Қобилжон Исақов "Имом Аъзам" жоме масжиди •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Азиз аёлларга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 02:03

Аёлингизга ширин сўзланг... Унутманг! Улар ҳам, рўза тутади. Рўза тутиб, оч қолган, чанқаган, чарчаган инсон, биргина сиз эма
Аёлингизга ширин сўзланг... Унутманг! Улар ҳам, рўза тутади. Рўза тутиб, оч қолган, чанқаган, чарчаган инсон, биргина сиз эмассиз. Биродарим: Раҳим қилинг, раҳм кўрасиз! Меҳр беринг, меҳр оласиз! Муҳаббат беринг, муҳаббат оласиз! Ширин сўзланг, ширин сўз эшитасиз! Эркак бўлинг, аёлликни кўрасиз! Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 лют, 00:59

Ҳаётимиздаги инсонларни ҳар бирининг ўз ўрни бор: Кимдир ҳаёлларимизда, Кимдир дуоларимизда, Кимдир қалбимизда. Кимнингдир эс
Ҳаётимиздаги инсонларни ҳар бирининг ўз ўрни бор: Кимдир ҳаёлларимизда, Кимдир дуоларимизда, Кимдир қалбимизда. Кимнингдир эса уч карра омади келган 🥰 ОМАДЛИЛАР, 👋😊 Кунингиз яхши ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 лют, 22:59

Бахтли бўлмоқчимисиз? 🍃 - Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг... 🍃 - Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
Бахтли бўлмоқчимисиз? 🍃 - Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг... 🍃 - Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг... 🍃 - Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг... 🍃 - Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг... 🍃 - Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг... 🍃 - Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг... 🍃 - Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг... 🍃 - Инсонлардан ҳеч нарса кутманг... 🍃 - Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг... 🍃 - Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг... 🍃 - Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 лют, 22:19