uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 039 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 039 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
ИШИНГ ЙЎҚ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 лист 2024, 02:30

ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ: 1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ 2. Гаплашганда гапни чўзмаслик 3. Кўп савол бермаслик 4. Касал бўлганда кўргани бориш 5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш 6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш 7. Хатоларини кўрмасликка олиш 8. Уйини жосусларча кузатмаслик 9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик 10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик 11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик 12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик 13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик 14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик 15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш 16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш 17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик 18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ 19. Хизматчисига қарамаслик 20. Боласига ширин сўзлар айтиш 21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 лист 2024, 02:01

ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 22:11

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
22 лист 2024, 20:36

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 19:40

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 11:21

ОНА СОҒИНЧИ... Ота-она дийдорига зорлар бор, борида уларни йўқлаб туринг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 10:50

ХАЁТ  САБОҒИ Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан хеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он хам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди. Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан хам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди... Мен хам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан хам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар хам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди. Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа хеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа  барчаси  узилиши  мумкин экан. Алий Тантовий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 10:36

#Тафаккур 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг. 2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг. 3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз. 4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.) 5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. 6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни. Тафаккур қил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 09:40

Ранглар жанги сиз қайси рангни ёқтирасиз ? Ҳар бир инсон қайсидир рангни ёқтиради! Ҳозир ўз рангингизни танланг Сизни қандай инсонлигингиз ҳақида гапиради...👇🏻
22 лист 2024, 09:30
23 лист 2024, ~23:04

Синглим, Омонмисан, Юрибсанми тинч, Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл. Қийналсам ичимга ютаман дардни, Қийналган кишига узатаман қўл. Тилин биласизми гулу тошларни, Ёруғ саволларга кўмардинг буткул. Менинг ўйларимга нима бўлдийкин, Сенинг хаёлларинг сўлим атиргул. Отам оқ халатни устига ташлаб, Умид бағишларди ҳар хаста жонга. Уни ўхшатардик ўзи сўйлаган Эртакларидаги зўр қаҳрамонга. Онамни эслайман, оппоқ саҳарда Қаймоқмас, оқ тонгни берарди бизга, Қанийди шундайин пок бўлса олам, Аммо хаёл – ўзга, Бу ҳаёт – ўзга. Дунё ишларига тушунмай гоҳо Юракка кўмилган қанча ҳасрат, доғ. Чин дўст орзулари кўнглимда мудом, Мушкул иш бўлса ҳам дўст топиш, бироқ. Дунё эски оханг, ғариб қўшиқдир, Шартми уни такрор қилмоқ овоза. Синглим, ғуборларга тўлган бу олам, Сенинг ўйларингдан олсин андоза. Синглим, Омонмисан, Юрибсанми тинч, Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл. Қийналсам ичимга ютаман дардни, Қийналган кишига узатаман қўл. Ғайрат МАЖИД 📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
22 лист 2024, 08:00

Yangi treklarni topolmayapsizmi? Biz allaqachon topdik! Mening To‘lqinim aynan sizga kerak bo‘lgan musiqalarni tanlaydi: o‘zbekistonlik ijrochilarning qo‘shiqlaridan tortib xorijiy xitlargacha — bularning barchasi Yandex Music-da mavjud. Onlayn tinglang yoki yo‘lda tinglash uchun yuklab oling — musiqa doimo siz bilan, hatto internetga ulanmasdan ham! Yandex Plus obunasi bilan yil oxirigacha bepul. Yuklamoq
22 лист 2024, 07:59
23 лист 2024, ~23:04

Аллоҳим! Кечиришга муносиб бўлганимиз учун эмас, Сенга кечириш ярашгани учун бизларни авф этгин! Ҳаққимизга бизга билдирмай қилинган дуои хайрлар кўп бўлсин! Бизни севганлар Аллоҳнинг энг севимли бандаси бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 06:45

​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Кўплаб хайрли дуолар қилиб, гуноҳларингиз учун тавбалар қилиб қолинг... Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири ёмғир пайтидаги дуо, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир. Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 06:15

Пиёзга асални қўшиб сувини ичсангиз борми, натижасидан ақилдан озишингиз аниқ Тошкентдан Самарқанга бордим. Меҳмонхонага орти
Пиёзга асални қўшиб сувини ичсангиз борми, натижасидан ақилдан озишингиз аниқ Тошкентдан Самарқанга бордим. Меҳмонхонага ортиқча пул сарфламай деп холамнинг уйида қолдим. Кечаси холамдан игна тугма сўрайман деп хонасига кирсам, пиёзга асални қўшауотганига кўзим тушди. Хола нима бало қилаяпсиз деп сўрасам: бу бало эмас, сирли усул деб, барчасини айтиб берди. Хаммасини эштип шокка тушиб қолдим. Ишониш қийин аммо 100 млнга дори ичсангиз ҳам, бу усул олдида капека экан Гап шундаки, пиёзга асални қўшиб сувини ичсангиз, 3 кун ичида сизда...Батафсил ўқиш👇
22 лист 2024, 06:05
23 лист 2024, ~23:04

​​ЛОЙИҲА Ибн Салоҳнинг “Табақотуш Шофиъийя” китобида келади: “Луғат олими Абул Ҳасан Аҳмад ибн Фориснинг таржимаи ҳолида келишича, у Қазвинда яшаганида ҳар пайшанба куни битта китоб кўчирар, уни жума намозидан олдин сотиб  пулини фақирларга садақа қилар эди. Токи вафот этгунича шундай давом этди!”. Ҳар инсоннинг ўз амалидан садақаси бўлиши лозим. Бу иши неъматга шукр ва унинг заволидан муҳофаза бўлади иншааллоҳ!    Агар шифокор бўлсангиз, ақалли ҳафтада битта беморни бўлсада бепул даволанг.    Агар мударрис бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта дарсни фаҳмламайдиган талабага дарсни қайта тушунтириш учун вақт ажратинг.    Агар нонвой бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда кунда битта нонни садақа қилишга одатланинг.    Агар озиқ-овқат дўконингиз бўлса, кунда битта маъданли сув бўлсада, садақага одатланинг.    Агар адвокат бўлсангиз ойда бир марта бўлсада, бир фақир мазлумнинг ҳимоясини текинга бажариб беришга одатланинг.    Сиз ўзингизни яхши танийсиз. Аллоҳ сизга берган ишингизга боқинг. Ишингиздан садақа қилиш имконини албатта топасиз. Ана шундай бардавом бўлинг. Чунки, Аллоҳга энг суюкли ишлардан бири, оз бўлсада давомли бўлган яхшиликдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 05:14

#ДИҚҚАТЖУДАМУХИМ 💫 ПСИХОЛОГИК_ТEСТ💫 Бу тест сизнинг ҳақиқий шахсингизни 98% очиб беради! Қўлингизни мушт қилинг ва расмдаги қай бири сизнинг муштингиз танлаб босинг 👇🏼 ЖАВОБИНИ БИЛИШ👇
22 лист 2024, 04:59
23 лист 2024, ~23:04

​​ЖАСУР  ЙИГИТ  Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди. Шу пайт ҳар томондан: — Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб: — Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол: — Уларнинг  ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди. Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди. Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар. Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб: — Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди. Жасур йигит мукофотни қабул қилмай: — Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади. Ҳамма у йигитга қойил қолди. 📹 Азизлар, яхшилик қилинг, яхшиликлар бардавом бўлсин, яхшилик занжири узилмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 04:00

Биринчи рақамли мустаҳкам ва сувга чидамли янги HONOR X9c — Тез кунда! HONOR X9c ўзининг такомиллашган технологияси билан кун
Биринчи рақамли мустаҳкам ва сувга чидамли янги HONOR X9c — Тез кунда! HONOR X9c ўзининг такомиллашган технологияси билан кундалик ҳаётда шикастланишдан ҳимоя қилиб, тушиш ва зарбаларга бардош бера олади. Қирилишларга чидамли махсус экран ва корпус қопламаси юқори тирналишга чидамлилигини таъминлайди. IP65M сертификат билан HONOR X9c сув ва чангдан ишончли ҳимояланган бўлиб, ёмғир ёки чангли шароитда фойдаланиш учун идеал танловдир. HONOR X9c - Ёнгилмас кучни тез кунда қарши олинг! Сайт | Instagram | Телеграм
22 лист 2024, 03:59
23 лист 2024, ~23:04

Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 лист 2024, 02:42