uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 369 підписників, посідаючи 298 місце в категорії Релігія і духовність та 480 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 369 підписників.

За останніми даними від 25 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 933, а за останні 24 години на -7, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.24%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 17.76% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 442 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 19 849 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 36.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 26 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 348
Підписники
-724 години
+3077 днів
-1 93330 днів
Архів дописів
Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз  бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз... Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг... Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин... Биз йўлдамиз, ортга қайтиш йўқ... Қачондир бу йўл охирга етади... Ва биз охират эшигига етамиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
20 трав 2025, 05:14

Нега Япониянинг Нагоя шаҳридаги деярли барча хонадонларга Ислом Каримовнинг сурати осиб қўйилган? Биринчи Президентимиз Ислом
Нега Япониянинг Нагоя шаҳридаги деярли барча хонадонларга Ислом Каримовнинг сурати осиб қўйилган? Биринчи Президентимиз Ислом Каримов дунёнинг кўплаб давлатларида эъзозланадиган давлат раҳбари ҳисобланади. Унга бир қанча давлатларда ҳайкаллар, бюстлар ўрнатилган бўлса, бошқаларида боғлар, кўчаларга Ислом Каримив номи берилган. Бизга энг қизиқарлиси шуки, Япониянинг Нагоя шаҳридаги кўплаб хонадонларда Ислом Каримов расми деворларга осиб қўйилган. Ислом Каримов бу шаҳарда нега бунчалик эъзозланишининг сабабини биласизми? Бунинг сабаби... Батафсил 👈
20 трав 2025, 05:04
21 трав 2025, ~06:54

БАҲОРга •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 трав 2025, 02:21

ИНТИЛИНГ - ТУХТАБ  КОЛМАНГ. Ҳикоя қилинишича, бир от ичи қуруқ бўлган чуқур қудуққа тушиб кетибди. Тушиб кетгандаги оғриқдан от қаттиқ инграбди ва шу зайлда бир неча соат ўтибди. Унинг эгаси зироатчи бўлиб, отни қандай чиқариб олиш ҳақида ўйланибди ва охири “Отим ўзи қариб қолганди, уни чиқариб олишга кетган харажатга янги от олса бўлади. Қолаверса қудуқ анчадан бери қуриб ётибди, унга тупроқ ташаб кўмиб юбориш керак”, деган хулосага келибди. Зироатчи қўшниларини чақириб, улардан қудуқни кўмишда ёрдам беришларини сўрабди. Ҳаммалари ломларда қудуққа ташлагани тупроқ, ахлатлар йиға бошлашибди. От нима бўлаётганини тушуниб етибди ва оғриқ ҳамда ёрдам сўрашни билдирадиган қилиб баланд овозда кишнай бошлабди. Озгина ўтиб жимиб қолибди. Барча унинг тўсатдан жимиб қолганига ҳайрон бўлибди. Эгаси қудуқнинг ичига қараб донг қотиб қолибди. Қараса от ҳар сафар устига тупроқ ташалганда, устидан силкитиб ерга ташаётган ва тупроқ ташалгани миқдорича тепага кўтарилиб бораётган экан. Шу зайлда давом этиб от ер сатҳига яқинлашиб қолибди. Кейин бир сакраб ерга соппа-соғ чиқиб олибди. От уни ўраб олган ҳар қандай тўсиқларга қарамай таслим бўлмади. Аксинча, ўзини ўлимдан қутқариш учун тинимсиз ҳаракат қилди! Энди Оскар Строус исмли германиялик тикувчи ҳақида бир қиссани келтирамиз. У 1850-йил Американинг Калифорния штатига сафар қилибди. Сафарининг сабаби у ерда кўп олтин захиралари бор деб эшитган экан. Лекин орзу қилган олтинларидан ҳеч вақо топмабди ва жуда қаттиқ очликка, чарчоққа дучор бўлибди. Умидсизликка тушиб қолгач, бекор ўтирмай кўк рангли чодирини йиртиб, ундан оғир шимлар тикибди ва уни “Строус жинси” деб номлабди. У шимлар ниҳоятда мустаҳкам ва кон ишларига муносиб бўлгани учун кўп ишчилар уни сотиб ола бошлашибди. Натижада унинг савдоси гуркираб кетибди ва Строус барча кончилардан бойиб кетибди. Ҳозиргача жинсиларнинг савдоси дунёнинг барча жойида жуда юришган. Бу иш умидсиз ҳолга тушган, лекин шунга қарамай бирор нарса қилишга ҳаракат қилган кишининг меҳнати самарасидир. Демак муваффақиятимиз сири ўз қўлимизда, Аллоҳ бизга берган қобилиятимизда, ақлимизда экан! Меҳнат қилишдан тўхтамасликда экан! Лекин буларнинг барчасининг устида Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқи туради. Муваффақтият калити – кутиб ўтирмасдан шартта бир ишнинг этагини тутишда экан. Доктор Хассон  Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 трав 2025, 01:20

19 трав 2025, 23:48

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш. Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш... Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида бизни ҳам эсловчи дўстларни ҳамроҳ қилсин! ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 23:10

БАРАКА • Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир... • Уни хоҳлаганига юборади... - Агар молга юборса уни кўпайтиради; - Агар жисмга юборса уни қувватли қилади; - Агар умрга юборса уни обод этади; - Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади; - Агар қалбга юборса уни саодатли қилади. • Аллоҳим! Бандаларинг қалбларини хидоят нуринг билан ёрит, улар орасидаги мехр-мурувватни ҳам баракотинг билан ризқлантир! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 23:09
19 трав 2025, ~23:09

#Мантиқий савол ⁉️ 😱У отангизни ўғли, лекин акангиз хам емас, укангиз хам емас... У ким бўлиши мумкин 👀
Жавоби сиз ўйлагандақа емас
Жавобини ешитиб хайрон қоласиз 😅 Тўғри жавоб бу ерда 👈
19 трав 2025, 23:01
20 трав 2025, ~23:00

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 21:02

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 19:32

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат... Оқшом хайрли, тун фараҳбахш бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 12:05

​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан
​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим. Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади. Айман Ёғий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 10:03

Дуо қилинг азиз ОНАЖОН, АЛЛОХ бизни қўллаб турсин. Саховатда топган савобим, Жаннат тамон йуллаб турсин. Дуо қилинг мунисим О
Дуо қилинг азиз ОНАЖОН, АЛЛОХ бизни қўллаб турсин. Саховатда топган савобим, Жаннат тамон йуллаб турсин. Дуо қилинг мунисим ОНАМ, Қалбим СИЗдек мехрли бўлсин. Дўстлар учун очган қучоғим, Фақатгина қувончга тўлсин. Дуо қилинг мени ОНАЖОН, Соғинч мени қилмасин тамом. Орзуларим ушалган замон, Ўз юртимда топайин макон!!!... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 08:51

ОНАМНИНГ ИСИ... 🎙Шерзод Карим Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони
19 трав 2025, 08:43
19 трав 2025, ~08:45

19 трав 2025, 07:15

#Психологик_тест Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртанг
#Психологик_тест Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий муносабатлар қандай эканлиги келиб чиқар экан, ҳайрон қолдим 👇 Январь ❤️ Февраль 💙 Март 🫀              ❤️ + ❤️ 👈 Апрел ❤️             ❤️ + 💙   👈 Май 💙                ❤️ + 🫀   👈 Июнъ🫀                💙 + 💙   👈 Июль ❤️ 💙 + 🫀 👈 Август 💙         🫀 + 🫀 👈 Сентябр 🫀          Октябр ❤️ Ноябрь 💙 Декабр 🫀 Жавобларни кўриб хайратда қолишингиз аниқ👇
19 трав 2025, 07:02
20 трав 2025, ~06:59

Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди. ⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан. Боғбон жавоб берибди: ⸺ Уч тилла танга. ⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз? ⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман. ⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак? ⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим. ⸺ Яъни? ⸺ Яъни, мен бир тилла тангани отам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт! Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан. Сиз-чи, қадрдон, қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
19 трав 2025, 05:41

#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭 Хозирги кунда хаммада шу холат... Давоми 👇
19 трав 2025, 05:30
20 трав 2025, ~06:59

​​☘️ Ёруғликка интилган зулмат... Подшоҳдан сўрадилар: - Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам? - Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам... 🍃 🍃 🍃 Фозилдан сўрадилар: - Ҳаётдан нима топдингиз? - Ҳикмат ва ибрат... - Қандай хулосага келдингиз? - Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат... 🍃 🍃 🍃 Зулматдан сўрашди: - Сен нимани соғиниб яшайсан? - Ёруғликни. - Нимадан қўрқасан? - Қоронғуликдан... 🍃 🍃 🍃 Қўрқоқдан сўрашди: - Айт-чи, сен нега қўрқасан? - Ўзим буни билганимда эди... 🍃 🍃 🍃 Етимдан сўрашди: - Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди? - Ота қадрига, она меҳрига... 🍃 🍃 🍃 Бойликдан сўрашди: - Сенга нима етишмайди? - Қувонч ва хотиржамлик... 🍃 🍃 🍃 Тўтидан сўрадилар: - Нима кулгингни қистатади? - Кишиларнинг менга тақлид қилишлари. 🍃 🍃 🍃 Филдан сўрадилар: - Истагинг нима? - Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин... 🍃 🍃 🍃 Асаларидан сўрашди? - Қанақа армонинг бор? - Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш... 🍃 🍃 🍃 Ватандан сўрадилар: - Сени нима ўйлантиради? - Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари... 🍃 🍃 🍃 Ватангадодан сўрадилар: - Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима? - Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса... 🍃 🍃 🍃 Донодан сўрадилар: - Ҳаётингни қандай ўтказдинг? - Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан. 🍃 🍃 🍃 Нодондан сўрадилар: - Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг? - Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан... 🍃 🍃 🍃 Муҳтарам зотдан сўрашди: - Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз? - Тўрт нарса орқали: 🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим; 🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади; 🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим; 🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди. “Фарзанднома” китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 трав 2025, 01:30

​​Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада.. Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Хаёт ҳар лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади ва шу бир неча бадаллар ичидан танлашни талаб этади. Инсоннинг ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади. Доктор Мустафо Маҳмуд 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқларидан... . ⠀ ⠀
18 трав 2025, 23:50