uk
Feedback
PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

Відкрити в Telegram

Показати більше
Країна не вказанаКатегорія не вказана
1 038
Підписники
-524 години
+787 днів
+7830 день
Архів дописів
#maslahat ❕"Ўзи ўқимаган — ўзгани ўқита олмайди" ▪️Кўпчилик ташкилотларда комиссия тузилади ва имтиҳонлар ўтказилади. Бироқ,
#maslahat "Ўзи ўқимаган — ўзгани ўқита олмайди" ▪️Кўпчилик ташкилотларда комиссия тузилади ва имтиҳонлар ўтказилади. Бироқ, текширув жараёнида комиссия аъзоларининг ўзлари охирги 3 йил ичида малака ошириш курсларида (ўқув марказларида) ўқимагани аниқланади. Ёдда тутинг: Агар комиссия аъзоларининг меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги сертификатлари бўлмаса, улар томонидан ўтказилган барча имтиҳонлар ва имзоланган баённомалар (протоколлар) юридик кучга эга эмас деб топилади. Бахтсиз ҳодиса юз берса, бу ҳолат раҳбарият учун жуда оғир оқибатларни келтириб чиқаради. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Комиссия тузиш тўғрисидаги буйруққа нималарни ёзиш керак? Комиссия тузишда фақат исм-фамилияларни ёзиш кифоя қ
#qonunchilik 🔵Комиссия тузиш тўғрисидаги буйруққа нималарни ёзиш керак? Комиссия тузишда фақат исм-фамилияларни ёзиш кифоя қилмайди. Буйруқ ҳуқуқий асосга эга бўлиши учун унда қуйидагиларни кўрсатиш лозим: ✅ Асослантириш: Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддаси ва 272-сонли Низомни тилга олинг. ✅ Техник регламент: Агар корхонада машина ва ускуналар бўлса, ВМҚ-819-сонли қарорнинг 50-бандини асос қилиб келтиринг. ✅ Имтиҳон графиги: Буйруқ билан биргаликда ходимларнинг билимларини синаш жадвалини (графигини) ҳам тасдиқланг. Ходимлар имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши шарт. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни синаш комиссиясини ташкил этиш. ◾️Имтиҳон комиссияси кимлардан и
#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни синаш комиссиясини ташкил этиш. ◾️Имтиҳон комиссияси кимлардан иборат бўлиши керак? 🥰 Адлия вазирлигида 272-сон билан рўйхатга олинган Намунавий низомга мувофиқ, корхоналарда ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини синаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан доимий ишловчи имтиҳон комиссияси тузилади. ◾️Комиссия таркибига кимлар киради? ✔️ Раис: Ташкилот раҳбари (директор) ёки бош муҳандис. ✔️ Аъзолар: Меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари (мутахассиси), бош мутахассислар (механик, энергетик, технолог ва ҳ.к.) ҳамда касаба уюшмаси вакили. Муҳим талаблардан бири бу: Комиссия таркиби камида 3 кишидан иборат бўлиши шарт. Комиссия аъзоларининг ўзлари меҳнат муҳофазаси бўйича махсус курсларда ўқиган ва амалдаги сертификатга эга бўлишлари лозим. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵Иш ўринлари аттестацияси нима ва у нима учун керак? Кўпчилик "аттестация" деганда ходимнинг билимини имтиҳон қили
#maslahat 🔵Иш ўринлари аттестацияси нима ва у нима учун керак? Кўпчилик "аттестация" деганда ходимнинг билимини имтиҳон қилишни тушунади. Лекин иш ўринлари аттестацияси — бу ходимни эмас, балки иш жойини текшириш демакдир. ❕Аттестациянинг асосий мақсади: Иш жойидаги меҳнат шароитларини (шовқин, ёритилганлик, чанг, кимёвий моддалар, ишнинг оғирлиги ва ҳ.к.) ўрганиш ва уларнинг меъёрларга мос келишини аниқлаш. 🔵Аттестация натижасида нималар аниқланади? Хавфлилик даражаси: Иш жойи зарарли ёки хавфли эканлиги аниқланади. ✅ Имтиёзлар ва компенсациялар: Зарарли ишда ишлайдиган ходимларга қўшимча таътил, иш ҳақига устама ёки муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини белгилаб беради. ✅ Шахсий ҳимоя воситалари бериш: Ходимга айнан қандай ҳимоя воситалари (қўлқоп, респиратор, махсус кийим) кераклиги илмий асослаб берилади. ✅ Соғломлаштириш режаси: Меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури тузилади. 📅 Муддати: Иш ўринлари аттестацияси камида ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши шарт. ◾️ Агар ташкилотингизда иш ўринлари аттестацияси ўтказилмаган бўлса, Сиз ходимларга зарарли меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёзларни (масалан, қўшимча ҳақ тўлашни) қонуний асослаб беролмайсиз. Шунингдек, текширувда аттестация ҳужжатларининг йўқлиги йирик миқдордаги жаримага сабаб бўлади. ▶️ Аттестация фақат махсус лицензияга эга бўлган лабораториялар (ташкилотлар) томонидан ўтказилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi 🔵АҚШ (OSHA) тажрибаси — "Take 5" усули ▪️АҚШнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси (OSHA) хавфли ишларни б
#jahon_tajribasi 🔵АҚШ (OSHA) тажрибаси — "Take 5" усули ▪️АҚШнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси (OSHA) хавфли ишларни бошлашдан олдин "Take 5" (5 дақиқа тўхтанг) тизимини тавсия этади. ▪️Тизимнинг моҳияти 5 та саволда: 🥰 Тўхтанг: Ишни бошлашдан олдин 1 дақиқа фикрланг. 🥰 Аниқланг: Бу ишни бажаришда қандай хавфлар бор? 🥰 Баҳоланг: Бу хавфлар менга ёки атрофдагиларга жароҳат етказиши мумкинми? 🥰 Назорат қилинг: Хавфни йўқотиш учун нима қилиш керак (ШҲВ кийиш, тўсиқ қўйиш)? 🥰 Давом этинг: Фақат хавфсизликка ишонч ҳосил қилгач, ишни бошланг. Бу оддий усул иш жойидаги жорий йўриқноманинг энг самарали қўшимчаси бўлиб хизмат қилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

🔵Жорий йўриқнома ходимнинг асосий ишига кирмайдиган, бир марталик ва махсус топшириқларни бажаришдан олдин ўтказилади. ❕Қайс
🔵Жорий йўриқнома ходимнинг асосий ишига кирмайдиган, бир марталик ва махсус топшириқларни бажаришдан олдин ўтказилади. ❕Қайси ҳолларда ўтказилади? ✔️ Бир марталик ишларни бажаришда (юклаш-тушириш, ҳудудни тозалаш ва ҳ.к.). ✔️ Авария, табиий офат оқибатларини бартараф этишда. ✔️ Ишга рухсатнома (наряд-допуск) расмийлаштириладиган ишларни бажаришда. ✔️ Корхонада оммавий тадбирлар ўтказилганда (масалан, ҳашар ёки саёҳат). Жорий йўриқнома ишга рухсатнома (наряд-допуск) бериладиган ишларда алоҳида ҳужжатда қайд этилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Навбатдан ташқари йўриқнома (Внеплановый инструктаж) ▪️Ушбу йўриқнома аввалдан белгиланган муддатлардан қатъий
#qonunchilik 🔵Навбатдан ташқари йўриқнома (Внеплановый инструктаж) ▪️Ушбу йўриқнома аввалдан белгиланган муддатлардан қатъий назар, қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: ✔️ Янги қоидалар: Меҳнат муҳофазасига оид янги қонунлар ёки норматив ҳужжатлар кучга кирганда. ✔️ Технологик ўзгариш: Ишлаб чиқариш жараёни ўзгарганда, янги асбоб-ускуна ёки хомашё жорий этилганда. ✔️ Қоидабузарлик: Ходим томонидан хавфсизлик қоидалари бузилганда (агар бу жароҳатланиш ёки авария хавфини туғдирган бўлса). ✔️ Танаффус: Ишда узилиш бўлганда (хавфли ишларда 30 кундан, бошқа ишларда 60 кундан ортиқ танаффус бўлса). ✔️ Назорат органлари талаби: Давлат инспектори талаб қилганда. Бу йўриқноманинг ҳажми ва мазмуни уни ўтказишга сабаб бўлган омилга қараб белгиланади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵Даврий йўриқномаларни ўтказиш муддатлари ▪️Ходим хавфсизлик қоидаларини эсдан чиқармаслиги учун улар билан мунтаз
#maslahat 🔵Даврий йўриқномаларни ўтказиш муддатлари ▪️Ходим хавфсизлик қоидаларини эсдан чиқармаслиги учун улар билан мунтазам равишда даврий (қайта) йўриқномалар ўтказиб турилади. ➡️ Муддатлар қандай? ✔️ Одатий ишлар учун: Камида 6 ойда бир марта. ✔️ Хавфлилиги юқори бўлган ишлар учун: Камида 3 ойда бир марта (масалан, баландликда ишлаш, электр пайвандлаш, газ билан боғлиқ ишлар). Даврий йўриқномани ўтказиш вақтида ходимдан нафақат эшитишни, балки баъзи хавфсизлик амалларини бажариб кўрсатишни ҳам талаб қилинг. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi 🔵"Toolbox Talk" — 5 дақиқалик хавфсизлик суҳбати ▪️Дунёнинг илғор қурилиш ва ишлаб чиқариш компанияларида (
#jahon_tajribasi 🔵"Toolbox Talk" — 5 дақиқалик хавфсизлик суҳбати ▪️Дунёнинг илғор қурилиш ва ишлаб чиқариш компанияларида (масалан, Bechtel ёки Skanska) "Toolbox Talk" (Асбоблар қутиси устидаги суҳбат) тизими жуда оммалашган. ▪️Бу нима дегани? Ҳар куни иш бошлашдан олдин, иш раҳбари ходимларни тўплаб, 5-10 дақиқа давомида шу кунги бажариладиган ишнинг хавфли жиҳатларини муҳокама қилади. 🥰Бу расмий йўриқнома эмас, балки жонли мулоқот. 🥰Ходимлардан "Бугун нима хавф туғдириши мумкин?" деб сўралади. 🔵Натижа: Бундай қисқа суҳбатлар ходимнинг диққатини жамлайди ва иш куни давомида ҳушёр бўлишига ёрдам беради. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵"Икки хил журнал — икки хил масъулият" ▪️Кўпчилик меҳнат муҳофазаси мутахассислари "Кириш йўриқномаси" журналини
#maslahat 🔵"Икки хил журнал — икки хил масъулият" ▪️Кўпчилик меҳнат муҳофазаси мутахассислари "Кириш йўриқномаси" журналини меҳнат муҳофазаси бўлимида тўлдиришади-ю, лекин "Иш жойидаги йўриқнома" журналини цехларда юритилишини назорат қилишмайди. Бу эса текширувда энг катта камчилик сифатида қайд этилади. ❕Маслаҳат: Кириш йўриқномаси ва иш жойидаги бирламчи йўриқнома бир кунда ўтилиши мумкин, лекин улар иккита алоҳида журналда қайд этилиши шарт. Бирламчи йўриқнома журнали бевосита иш бажариладиган жойда (цех ёки участкада) сақланиши лозим. Агар бахтсиз ҳодиса юз берса ва "иш жойидаги йўриқнома" журнали бўлмаса, бевосита иш раҳбари (уста) биринчи бўлиб жавобгарликка тортилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Иш жойидаги бирламчи йўриқнома нима? ▪️Кириш йўриқномасидан (вводный инструктаж) ўтгандан сўнг, ходим бевосита
#qonunchilik 🔵Иш жойидаги бирламчи йўриқнома нима? ▪️Кириш йўриқномасидан (вводный инструктаж) ўтгандан сўнг, ходим бевосита иш жойида бирламчи йўриқномадан ўтиши шарт. ❕Асосий қоидалар: ✔️ Қачон? Ходим мустақил иш бошлашидан олдин. ✔️ Ким ўтказади? Бевосита иш раҳбари (уста, цех ёки бўлим бошлиғи). ✔️ Кимларга? Барча янги қабул қилинганларга ва бир бўлинмадан бошқасига ўтказилган ходимларга. Бу йўриқномада ходим ишлатадиган асбоб-ускуналарнинг хавфли жиҳатлари ва хавфсиз ишлаш усуллари амалий кўрсатиб берилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵Кириш йўриқномаси дастурида нималар бўлиши керак? ▪️ Шунчаки "эҳтиёт бўл" дейиш — бу йўриқнома эмас. Раҳбар томон
#maslahat 🔵Кириш йўриқномаси дастурида нималар бўлиши керак? ▪️ Шунчаки "эҳтиёт бўл" дейиш — бу йўриқнома эмас. Раҳбар томонидан тасдиқланган Кириш йўриқномаси дастури қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: ✔️ Корхона ҳақида умумий маълумот ва ички тартиб-қоидалар. ✔️ Меҳнат муҳофазасининг асосий қонун-қоидалари. ✔️ Корхона ҳудудида ҳаракатланиш тартиби (транспорт ва пиёдалар йўли). ✔️ Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. ✔️ Шахсий гигиена ва шахсий ҳимоя воситалари. ✔️ Ёнғин хавфсизлиги ва электр хавфсизлиги. ✔️ Бахтсиз ҳодиса юз берганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Дастур ҳар бир ходимга тушунарли бўлиши ва кўргазмали қуроллар билан бойитилиши лозим. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi Инновацион йўриқномалар (VR ва Видео) 🔵Дунёнинг энг илғор компаниялари (масалан, Siemens ёки General Electr
#jahon_tajribasi Инновацион йўриқномалар (VR ва Видео) 🔵Дунёнинг энг илғор компаниялари (масалан, Siemens ёки General Electric) зерикарли маърузалардан воз кечиб, янгича усулларга ўтмоқда. ▪️Ҳозирда кўпгина корхоналарда кириш йўриқномаси VR (виртуал борлиқ) кўзойнаклари орқали ўтилади. Ходим виртуал цехга киради ва у ерда хавфли вазиятларни ўз кўзи билан кўради. ▪️Агар VR имкони бўлмаса, 10-15 дақиқалик махсус видео-ролик кўрсатилади. Бу усул шунчаки матнни ўқиб беришдан 5 баравар самаралироқ, чунки инсон мияси визуал хавфни яхшироқ эслаб қолади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat "Саналар занжирини бузманг!" 🔵Текширувларда энг кўп учрайдиган ва жаримага сабаб бўладиган ҳолат — бу йўриқнома са
#maslahat "Саналар занжирини бузманг!" 🔵Текширувларда энг кўп учрайдиган ва жаримага сабаб бўладиган ҳолат — бу йўриқнома санасининг меҳнат шартномаси ёки буйруқ санасига мос келмаслигидир. ✔️ Маслаҳат: Кириш йўриқномаси ходим иш бошлаган кунидан кечиктирилмасдан ўтилиши ва журналга қайд этилиши шарт. Агар ходим 10-январда ишга олинган бўлса-ю, лекин кириш йўриқномаси журналида 15-январь деб ёзилган бўлса, бу 5 кун давомида ходим хавфсизлик қоидаларини билмасдан ишлаганини англатади. Бу эса иш берувчи учун жиддий ҳуқуқий хавфдир. Олтин қоида: Аввал йўриқнома ва имзо — кейин ишга рухсат! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Кириш йўриқномасини кимларга ўтиш шарт? ▪️Низомга кўра, Кириш йўриқномаси корхонадаги иш стажи, маълумоти ёки
#qonunchilik 🔵Кириш йўриқномасини кимларга ўтиш шарт? ▪️Низомга кўра, Кириш йўриқномаси корхонадаги иш стажи, маълумоти ёки лавозимидан қатъи назар, ишга қабул қилинаётган барча ходимларга ўтилади. ❕ Кимлар ўтиши керак? ✅ Янги ишга кираётганлар. ✅ Вақтинчалик ишга келганлар. ✅ Хизмат сафари (командировка) билан келган бошқа ташкилот ходимлари. ✅ Ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талаба ва ўқувчилар. ✅ Корхона ҳудудига кирувчи экскурсия гуруҳлари. Кириш йўриқномасини меҳнат муҳофазаси мутахассиси ёки раҳбар буйруғи билан зиммасига шу вазифа юклатилган шахс ўтказади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi 🔵"Safety Culture" — Хавфсизлик маданияти ▪️Дунёнинг энг хавфсиз корхоналарида қоидалар жазо билан эмас, мад
#jahon_tajribasi 🔵"Safety Culture" — Хавфсизлик маданияти ▪️Дунёнинг энг хавфсиз корхоналарида қоидалар жазо билан эмас, маданият билан ишлайди. ◾️ Халқаро тажриба: Ривожланган давлатларда "Хавфсизлик маданияти" 3 та босқичдан ўтади: ✔️ Реактив: Бахтсиз ҳодиса бўлгандан кейингина чора кўрилади. ✔️ Проактив: Қоидалар бор ва уларга жаримадан қўрқиб амал қилинади. ✔️ Интеграциялашган: Ходим қоидага жарима учун эмас, балки ўзини ва касбдошини асраш учун амал қилади. Бизнинг мақсадимиз — ходим "каскани инспектор келгани учун эмас, бошини асраш учун кийишига" эришишдир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik ▶️ Меҳнат муҳофазаси мутахассисининг 3 та асосий буйруғи ▪️Агар ишни энди бошлаган бўлсангиз, биринчи навбатда м
#qonunchilik ▶️ Меҳнат муҳофазаси мутахассисининг 3 та асосий буйруғи ▪️Агар ишни энди бошлаган бўлсангиз, биринчи навбатда мана шу 3 та буйруқни расмийлаштиринг: ✔️ "Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида" (Бунда ким нимага жавобгарлиги тақсимланади). ✔️ "Кириш йўриқномасини ўтказиш тартиби тўғрисида" (Ким ўтказади ва қайси дастур асосида). ✔️ "Иш жойларида йўриқнома бериш ва билимларни синаш комиссиясини тузиш тўғрисида". Буйруқлар билан барча масъул шахслар имзо қўйган ҳолда танишиши шарт! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi 🔵 Қоғозсиз хавфсизлик — Digital Safety ▪️Дунёнинг илғор давлатларида (масалан, Сингапур ва Эстония) меҳнат
#jahon_tajribasi 🔵 Қоғозсиз хавфсизлик — Digital Safety ▪️Дунёнинг илғор давлатларида (масалан, Сингапур ва Эстония) меҳнат муҳофазаси ҳужжатлари тўлиқ рақамлаштирилган. ▪️Ходимлар йўриқномани планшетда ўқишади ва электрон рақамли имзо қўйишади. Бахтсиз ҳодиса юз берганда, тизим автоматик равишда давлат инспекциясига хабар юборади. ▪️Бизда ҳам бу йўналишда қадамлар ташланмоқда (масалан, "Ягона миллий меҳнат тизими"). Рақамлаштиришнинг асосий фойдаси — "орқа сана" (задним числом) билан имзо қўйиш имкониятини йўқотиб, хавфсизликни шаффоф қилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵Журналлар қандай расмийлаштирилади? ▪️Кўпчилик журналларни шунчаки тўлдириб қўйиш етарли деб ўйлайди. Лекин юриди
#maslahat 🔵Журналлар қандай расмийлаштирилади? ▪️Кўпчилик журналларни шунчаки тўлдириб қўйиш етарли деб ўйлайди. Лекин юридик жиҳатдан журнал қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ✔️ Тикилган бўлиши: Журналнинг барча варақлари ип билан ўтказилиб, охирги бетида тикилганлиги ҳақида қайд бўлиши шарт. ✔️ Рақамланган бўлиши: Ҳар бир бет изчиллик билан рақамланиши лозим. ✔️ Муҳрланган бўлиши: Тикилган жойи ташкилот муҳри ва раҳбар имзоси билан тасдиқланиши керак. Агар журнал тикилмаган ва рақамланмаган бўлса, инспектор уни "исталган вақтда варақлари алмаштириб қўйилиши мумкин бўлган қоғоз" деб ҳисоблайди ва унинг қонуний кучини тан олмайди. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik ❕Корхонада бўлиши шарт бўлган асосий ҳужжатлар рўйхати ▪️Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаг
#qonunchilik ❕Корхонада бўлиши шарт бўлган асосий ҳужжатлар рўйхати ▪️Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга кўра, ҳар бир ташкилотда қуйидаги ҳужжатлар тўплами бўлиши шарт: ✔️ Буйруқлар: ММ бўйича масъулларни тайинлаш, комиссия тузиш ва йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида. ✔️ Йўриқномалар: Ҳар бир касб ва иш тури бўйича алоҳида хавфсизлик қоидалари. ✔️ Журналлар: Кириш йўриқномаси, иш жойидаги йўриқнома, бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш журналлари. ✔️ Дастурлар: Кириш йўриқномаси ва иш жойидаги йўриқнома дастурлари (раҳбар томонидан тасдиқланган). ✔️ Рўйхатлар: ШҲВ (махсус кийим) бериш нормалари ва тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхати. Бу ҳужжатларнинг йўқлиги текширув вақтида биринчи навбатда жаримага сабаб бўлади. ✉️ Telegram | Web | Facebook