Собит | اِقْرَأْ
Відкрити в Telegram
🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat
Показати більшеКраїна не вказанаКатегорія не вказана
904
Підписники
+224 години
-427 днів
-22330 днів
Архів дописів
Аёл киши олаётган молини нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши,(ҳожатидан ортиқ) сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас.
Чунки, ҳаёсига футур етади, зеро, унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.
✈️Насиҳатда…✍️
Shu vaqtgacha sahifadan nima oldingzi va qaysi post siz uchun turtki va manfatli boldi…
va nima uchun haliham bu sahifada turibsiz
Дабдабага берилишнинг янги кўриниши: Зиёратдан кўзланган мақсад нима?
(Умрага пулим бору, ошига пулим йўқ)
Ёшлигимда тўйлар қандай бўлгани эсимда. Одамлар йиллар давомида пул йиғар, кейин эса ўша бор-будини бир кунлик дабдабали тўй учун сарфлаб юборарди. Тўйларни ҳашаматли қилиш жамиятда шунчалик кенг ёйилгандики, одамлар ўзларини дабдабали тўй қилишга мажбур деб ҳис қила бошлашди: «Агар дабдабали тўй қилмасам, одамлар нима дейди? Фалончи қилган бўлса, мен ҳам қилишим керак», деган нотўғри тасаввур жамият онгига сингиб қолган эди.
Натижачи?
Неча-неча балоғатга етган йигитлар уйланишга имкон топа олмас эдилар. Чунки дабдабага етадиган пул йўқ эди. Тўй аслида осон, ихчам ва баракали бўлиши керак бўлган амал бўла туриб, кўплаб оилалар учун оғир юкка айланди. Алҳамдулиллаҳ, бу иллатга давлат миқёсида қарши кураш бошланди ва яхши натижаларга эришилди.
Аммо бугун янги бир ҳолатга гувоҳ бўлиб турибмиз.
Ҳаж ёки Умра зиёратига борган баъзи кишилар қайтганларида ортиқча дабдаба билан меҳмон кутиш, кўп миқдорда совға-салом тарқатиш, ўз сафарини намойиш қилиш каби одатларни кенг ёйиб юборишмоқда.
«Бунинг нимаси ёмон?» дегувчилар топилади.
Ахир меҳмон қилиш — суннат. Совға бериш — савоб. Бу амаллар шубҳасиз гўзал.
Аммо муаммо — меъёрнинг бузилиши ва ихтиёрий амал мажбуриятга айланиб бораётганидадир.
Бугун кўп одамлар:
«Зиёратга борай десам, сафарга пул етади, лекин қайтгач меҳмон кутишга, совғалар олишга пул етмайди. Шунинг учун бора олмаяпман…»
деяётганларига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Демак, зиёратнинг ўзи эмас, одамларнинг кутган дабдабалари кўпчиликни орқага қайтармоқда.
Совға — ихлос билан бўлса савоб.
Дабдаба — риёга яқинлашса, амалларнинг баракасини йўқотади.
Бугунги муаммо — тўғри амал нотўғри урфга айланиши.
Тўйлар каби, зиёратнинг атрофидаги дабдаба ҳам одамларни асл ибодатдан узоқлаштирмаслиги керак.
Зиёратнинг ҳақиқий гўзаллиги — содда қалб, ихлосли ният ва Аллоҳга яқинликдадир. Дабдабада эмас.
Дунёда мукаммал ЭР ҳам, мукаммал ХОТИН ҳам йўқ!
Дунёда мукаммал эр ҳам, мукаммал хотин ҳам йўқ. Айб ҳаммада бўлади. Сиз аёлингизни тўғрилаб, бут қиласиз, у сизни. Сиз унинг айбларини ёпасиз, у сизникини ёпади. Сиз уни қамраб оласиз, у сизни. Аллоҳ таоло айтади: «Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз» (яъни, эр-хотин бир-бирига киши либосга муҳтож бўлганидек муҳтождир) (Бақара сураси, 187-оят).
📚 Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — саодат маскани»
Намоз бу романтика эмас.
Ҳозирда кўп ёшларимиз орасида урфга айланган долзарб масалалардан бири — намозни жамоат бўлиб романтика қилиб ўқишдир.
Натижада ўзлари билмаган ҳолда иккиси ҳам намозларини ботил қилиб қўйишади.
Аслига олсак, жамоат бўлиб намоз ўқишнинг ёмон жойи йўқ, балки бу фазилат, қолаверса суннатдир. Гарчи икки кишидан иборат жамоат бўлиб ўқилса ҳам, ёлғиз ўқувчидан кўра 27 баробар савоби улуғроқ бўлади.
Лекин буни тўғри адо этганга-да.
Бунинг тафсилотини эса фиқҳ илмигина ўргатади…
Ҳа, тўғри, аёллар уйда эрлари ёки бошқа эркак маҳрамларига иқтидо қилган ҳолда жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоиз.
Лекин бир сафда ёнма-ён турмайдилар, балки бир саф орқасида, ўнг томонида турадилар. Бордию иккиси бир сафда ёнма-ён туриб ўқишса, имом (эр)нинг намози бузилади.
Бу борада аллома Алоуддин Косоний ◾️ ўзининг «Бадоеъус саноеъ» китобида шундай зикр қиладилар:
«Агар имом билан бир аёл намоз ўқимоқчи бўлса, унинг орқасида туради. Чунки аёлни эркак билан бир сафда ёнма-ён туриши эркакнинг намозини бузади».
Қолаверса, яна бир муҳим жиҳат: эр ва аҳли аёли жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлса, аёлнинг намози дуруст бўлиши учун, имом эр албатта аёлига ҳам имом бўлмоқликни ният қилмоғи шарт. Бордию ният қилмаса, аёлнинг намози дуруст бўлмай қолади.
Фиқҳ илми керак, азизлар. Қолаверса, бунинг илмини ўрганиш ҳар бир кишига фарзи айндир.
Аллоҳ таолога мукаммал, комил суратда ибодат қилмоқчимисиз, албатта фиқҳ илмини пухта ўрганишингиз талаб этилади. Акс ҳолда ибодатингиз нуқсон билан адо топаверади.
Валлоҳу аълам!
Kimdir premium oberarmikin a premium olsam kitob ololmeman kitob olsam premium ololmeman :)
https://t.me/QuestionUz_Robot?start=4b25dbe7d6a146
Пулингизни яшириш учун энг хавфсиз жой бу китоб ораси, чунки уни деярли ҳеч ким очмай қўйган..!
