uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Собит | اِقْرَأْ

Собит | اِقْرَأْ

Відкрити в Telegram

🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat

Показати більше
Країна не вказанаКатегорія не вказана
901
Підписники
-824 години
-397 днів
-23130 днів
Архів дописів
Ўзингга боқ, ўзингга! аслингга, сўзингга, нафсингга! Ўзгани қўй. Ким нима еди, нима кийди, сенга нима? Сен ўзингни илм билан, тақво билан, шафқат билан парвариш қил, ана шундагина чин инсонлик ҳимматига етасан.

Відеоповідомлення00:09

Уйғон! Китоб — бўш вақт топганда ўқилмайди. Балки китоб ўқиш учун вақт ажратилади!.. Китоб сенга келмайди, сен китобга бормас
Уйғон! Китоб — бўш вақт топганда ўқилмайди. Балки китоб ўқиш учун вақт ажратилади!.. Китоб сенга келмайди, сен китобга бормасанг!

Солиҳ бир инсондан сўрадилар: — Сизни ким севишини биласизми? У: — «Кимки ғамхўрлик қилса, мендан зерикмаса, хатоларимни кечирса ва Роббимни эслатса, ана ўша инсон мени чиндан севади!» деб жавоб берибди.

Доимо яхши амаллар билан яшанг. Ҳеч шубҳасиз бир кун ўласиз, кейин тириласиз ва амалларингизнинг ажрини оласиз. Дунё ҳаёти сизни адаштирмасин. Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, Эртага эса ҳисоб бўлади, аммо амал бўлмайди. ©️Алий ибн абу Толиб каррамаллоҳу важҳа родияллоҳу анҳу

“Ҳаммаси яхши бўлади” чўпчаги ўрнига, “Ёмон нарсалар ҳам бўлади, дунёнинг ғам-андуҳлари кимга ҳам етмабди дейсиз? маҳзун бўлманг, сабр қилинг, мен доимо ёнингизда бўламан”, деган самимиятингни яхши кўраман. Гарчи кимлигингни билмасамда ^^

«Ўқиб ўргандинг. Хўш, унга амал ҳам қиляпсанми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда тўрт нарса ҳусусида сўралмагунича қадами жойидан жилмайди», дедилар. Шулардан бири илмига қанчалик амал қилгани ҳақида бўлади. Кўзингни оч. Нима учун Аллоҳнинг ўзинга қарши ҳужжатини кўпайтираяпсан?!» ©️Шайх Саъид Камалий

Бахтли бўлишни истасангиз - илм олинг. Бойлик ҳам, гўзаллик ҳам, яхши шароит ҳам сизни бахтли қила олмайди. Чунки, булар ўткинчи, фонийдир. Инсонни илмгина бахтли-саодатли қилади!

Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Саҳобия аёлларнинг ташвиши охират эди. Шу боис улар эрларининг камбағаллигидан ғам чекмас эдилар”. Саҳиҳи фиқҳис-сунна”, 4/403.

Толиби илм бир китобни тушуниб ўқигани, юз китобни тушунмасдан тез-тез ўқиб тугатганидан афзал. ©️ Шайх Ғассон Ҳорун ҳафизаҳу
Толиби илм бир китобни тушуниб ўқигани, юз китобни тушунмасдан тез-тез ўқиб тугатганидан афзал. ©️ Шайх Ғассон Ҳорун ҳафизаҳуллоҳ

Мэн унутган Роббим мэни ҳэч қачон унутмаган…!

Толиби илмнинг кун тартиби Толиби илм кунини бомдоддан эмас, таҳажжуддан бошлайди. Кун тартибида икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд бўлмаган толиби илм, толиби илм эмас. Толиби илм бомдоддан кейин ухламайди, балки эрталабки зикрлар ва Қуръон тиловати билан машғул бўлади… Бир кунда энг камида бир жуз Қуръон ўқимаган ўзини илм оляпман деб ҳисобламаса ҳам бўлади. Машойихларимиз айтганидек: «Бомдоддан кейин ухлаётган толиби илмни кўрсанг, жанозасини ўқиб қўяверинглар…» Толиби илм дарс қолдирмайди, университетга илм олгани боради, олим бўлишга азм қилади… «Зеро амаллар ниятларга боғлиқдир…» Илм олгани машинада ёки пиёда, ёки автобусда кетаётган толиби илм, бошқалар телефон билан, уйқу билан, мусиқа эшитиш билан машғул бўлганда, унинг тили зикр ва истиғфор билан машғул бўлади… Агар ҳаётида муаммолари, камчилиги ёки ҳал бўлмаётган иши бўлса, ҳавқолани лозим тутади. Толиби илм тушликкача ўқиб, тушликдан кейин қайлула вақтида дам олади. Чунки нафсга дам бермаса, нафс инсонга бўйсунмайди. Тушликдан кейин уй вазифалари билан машғул бўлади, агар ўғил бола бўлса, ҳар бир намозни масжидда адо қилади. Толиби илм учун энг биринчи ўринда илм олиш, ёдлаш туради, бошқа нарсалар иккинчи даражада. Толиби илмнинг луғатида чарчаш, толиқиш каби калималар бўлмайди. Толиби илм ҳар бир фарз намозни ўз вақтида адо этади, шом вақти кирганида эса кечки зикрлар билан кунини зийнатлайди… Кечки пайт оиласи даврасида машғул бўлади, лекин ўйин-кулгига берилмайди… Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради. Шу тариқа, энг муҳим дарслари, ёзиш билан, китоб мутолааси билан машғул бўлади, кунини илм билан бошлаб, илм билан тугатади….!!

يرجى الخالق، فلن يوافق المخلوق. Яратганни рози қилаверинг, яратилган бари-бир (сиздан) рози бўлишмайди!.

Эслатма…! Ҳаёт доим имтиҳондир…!
Эслатма…! Ҳаёт доим имтиҳондир…!

— Эй Фақиҳам, бу дунё ҳаёти ҳою-ҳаваслар, йўлдан урувчи нарсалар ва фитналардан иборат. Шу сабабли сиз мен учун уларнинг баридан афзал бўлинг. Мени ҳаромдан сақланг..! Яратилишингиз ва ахлоқингизда гўзал бўлинг, назарим сиздан бошқасига тушишидан беҳожат қилинг..! Ўзингизни асранг, Фақиҳам…!

…

photo content
+3

Иффатнинг фазилатлари Ҳаё — бу нафсни шаръий ёки ақлий жиҳатдан ёмон деб ҳисобланган ишлардан тийишдир. Сабр — бу нафсни орзу-ҳавасларга эргашишдан тийишдир. Иффат — бу шаҳват қўзғалган пайтда ҳам ўзини босиқ ва тийиб туришдир. Назоҳат (поклик) — молни хорликсиз ва зулмсиз топиш ҳамда уни муносиб жойга сарф қилиш, исроф ва зулмдан сақланишдир. Қаноат — кифояга рози бўлиш, кирим ва чиқимни меъёрда ушлашдир. Виқор — мақсадга интилишда шошилмаслик, оғир-босиқлик билан ҳаракат қилишдир. Ҳилм — гўзал муомала ва мулойимликдир. Ҳусни самт — одоблилик ва инсонни камолга етказадиган яхши кўриниш (ахлоқ)дир. Вараъ — шариат ва урфга мувофиқ ҳолда яхши амалларни доим қилишдир. Интизом — ишларини тартиб билан, фойдали тарзда режалаштириб бажаришдир. Саховат — берилиши лозим бўлган нарсани муносиб жойга беришдир. Доктор Салоҳ Абул Ҳаж

Відеоповідомлення00:41