Собит | اِقْرَأْ
Відкрити в Telegram
🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat
Показати більшеКраїна не вказанаКатегорія не вказана
904
Підписники
+224 години
-427 днів
-22330 днів
Архів дописів
Аёлни:
севиш – суннатдир
асраш – вожибдир
зулм қилиш – ҳаромдир
ҳурсанд қилиб уни розилигини олиш эса савобдир!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ..!
Саҳифамизга янги қўшилган азиз обуначиларимиз, хуш келибсиз
Бу саҳифада баъзан Қуръон, баъзан фиқҳ, баъзан илм, баъзан эса қалбга тегадиган насиҳатлар улашиб борилади
Аллоҳ бу саҳифани биз учун ҳам, сиз учун ҳам манфаатли қилсин. Ҳар бир ўқилган сатр қалбимизга фойда, ҳаётимизга барака бўлсин.
Яхши ният билан биргамиз
Саҳифамизда сизларни кутиб қоламиз
~ Намоз ўқиган ҳолда вафот этибди…
~ Сажда қилган ҳолида жон таслим қилибди…
~ Рўзадор ҳолида вафот этибди…
Бундай ҳодисалар ўз-ўзидан бўлди деб ўйлайсизларми?
Ким қандай ҳаёт кечирса, шу алфозда вафот этади.
Тавбага шошилинг..!
Аллоҳдан ўзим ва сизлар учун гўзал хотима сўрайман…!
Дарс хонасида икки нарса бир жойда жам бўлмайди: телефон ва китоб…!
{ Вақт қадри } Телефондаги битта билдиришнома сизни 5 дақиқага чалғитса, асл ҳолатингизга қайтиб диққатни жамлашингиз учун яна камида 10–15 дақиқа вақт кетади.
~ Илмнинг сифати: Агар китоб ўқиётганда ёнингизда телефон бўлса, ўқиган нарсангиз хотирада яхши қолмайди. Чалғиш натижасида «юзаки мутолаа» юзага келади.
~ Диққатнинг бўлиниши: Инсон мияси бир вақтнинг ўзида ҳам китобдаги маълумотни чуқур таҳлил қилиб, ҳам ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарларга жавоб бера олмайди. Телефон диққатни ўғирлайдиган энг катта воситадир.
Аёл китоб ўқиса..
Аёл кишининг қадрини осмону фалакка кўтарадиган бир қанча омил бор. Аввало оналик, келажакнинг, наслнинг тарбияловчиси, ундан кейин эса хонадонимизнинг сариштаси, рўзғоримизнинг саранжомловчиси каби жиҳат шулардан баъзилари. Инсонийлик даражасини юксалтирувчи яна бир омил аёлнинг китоб ўқишидир! Негадир халқимизнинг аксарият қисмида қизларга нисбатан «Ўқиб шаҳар олиб берармиди?» деган тушунча шаклланиб қолган. Ҳақиқатда ҳам шундайми?
Саволга жавоб беришдан олдин тарихий бир ҳақиқатлардан қисман бирини ёдга олсак!…⬇️
Азалдан оналаримиз динимизнинг бу кўрсатмасига содиқликлари ифодаси сифатида китоб мутолаасига, илм олишга катта эътибор қаратишган. Бу ҳимматнинг натижаси ўлароқ қадим Мовароуннаҳр заминидан жуда кўп олималар етишиб чиққан. Улардан энг машҳури Фотима бинти Муҳаммад Самарқандиядир.
Фотима бинти Муҳаммад Самарқандияга отаси ёшлик чоғларидан қироат, араб тили сарфи ва наҳви ҳамда фиқҳдан дарс берган. У отасидан фиқҳ илмини чуқур ўрганиб, буюк фақиҳа даражасига етишади. Шунингдек, отасининг машҳур «Туҳфатул фуқаҳо» асарини ёддан билган.
Манбаларда ёзилишича, Фотима фатво бериш ваколатига эга бўлиб, ушбу соҳада отаси билан ҳамкорлик қилиб келган. Олима илми ва салоҳияти билан ўзидан кейин ёрқин из қолдирди. Фотиманинг илмий иқтидори, «буюк фақиҳа» даражасига етиши Мовароуннаҳрда аёлларнинг илмга бўлган муносабатлари қандай бўлгани ҳақида тасаввур қилиш имконини беради.
Сиз илм олиш учун бўш вақт келишини кутяпсиз
- Қандай ҳам ачинарли касод..
Кимлардир илм олиш учун ҳаётини сарфлаяпти
- Қандай ҳам гўзал тижорат...
Банда ота-онасининг ҳаққига дуо қилишдан тўхтаса, ризқи узилади…!
{ Дайламий ривояти }
Инсонлар икки турлидир
Бирлари сени яхши деб яхши кўришса, қолганлари эса сени яхши деб ейишади…
Доим сизлаш қийин бўлмайдими «у»ни?!
Қийин бўлиши мумкин, аммо (суннатга мувофиқ) жуда гўзал бўлади.
— Гулим, яхши дам олдингизми?
— Муҳаббатим, жойнамоз солинг, намоз ўқиймиз…
— Севгилим, Қуръон ўқиб берасизми?
— Ҳаётим, уйғонинг, таҳажжуд ўқиймиз…
Оҳойт…)
Жуфти ҳалолингизни хомуш ҳолатда кўрсангиз, нима деган бўлар эдингиз?
– Фотима онамизни гапларини:
«эй Алий, маҳзунлигингиз бу
дунё учун бўлса, бу бизга
ярашмайди. Йўқ, агар охират
учун маҳзун бўлаётган
бўлсангиз, айтинг бирга
маҳзун бўлайлик».
{Оилани бузишга қандай кўзингиз қиймоқда?}
Ҳой аёллар! Ҳой эркаклар! Тортишиб қолсангиз, кеманинг елканини қасд қила кўрманг. Йўқса, унга ўт қўясиз ёки талофат етказасиз. Елканни ўз ҳолича қўйинг-да, ўзингизга бироз дам беринг, ўзингизга келгач муаммони қайта ўйлаб кўринг. Оила елканини бузиб, кейин минг афсус чеккан оилалар камми?! Кеч бўлганда пушаймон бўлишдан фойда йўқ. Ахир, шунча бирга ўтказилган йиллар, ёрқин кунлар, шунча фарзандларнинг ҳурмати йўқми? Оилани бузишга қандай кўзингиз қиймоқда?
« Оила — саодат маскани»
«Мен илмдан бир бобни ўрганиб, уни бирор мусулмонга ўргатишим, бутун дунё меники бўлиб, уни Аллоҳ таоло йўлида садақа қилишимдан кўра севимлироқдир».
Ҳасан Ал-Басрий роҳимаҳуллоҳ
«Ал-Фақиҳ вал Мутафаққиҳ» (1/102)
