uk
Feedback
Motivation_Sultanovich

Motivation_Sultanovich

Відкрити в Telegram

📌 Motivation_Sultanovich — ilhom, intilish va muvaffaqiyat sari birgalikdagi qadam.

Показати більше
Країна не вказанаКатегорія не вказана
364
Підписники
-224 години
-37 днів
+4730 днів
Архів дописів
Alloh ota-onalarimizni o‘z panohida asrasin. Hayot bo‘lganlarini baxtimizdan ayirmasin, vafot etganlariga esa jannatning eng oliy maqomlarini nasib qilsin. Ota-onaning qadrini ular yonimizda ekanida bilaylik. Zero, ayriliq kelgach, eng achchiq pushaymon ham birgina lahzani ortga qaytara olmaydi.

Otajonim... Siz men uchun buyuklarning buyugi edingiz. Bugun men kim bo‘lib ulg‘aygan bo‘lsam, undagi har bir yutuq, har bir qadam va har bir ezgu fazilatning ildizi Sizning mashaqqatli mehnatingiz va cheksiz mehringizda mujassam. Onajonimning bergan odobi, tarbiyasi va Sizning halol mehnatingiz meni bugungi darajamga yetakladi. Men bugun odamlar orasida boshimni baland ko‘tarib yursam, bu Sizlarning duolaringiz, sabrlaringiz va fidoyiligingiz samarasidir. Hayotim davomida bitta niyatim bor: hech qachon Sizning nomingizni dog‘ qilmaslik, yuzingizni yerga qaratmaslik. Chunki farzand uchun eng katta sharaf — ota-onasi: “Bu mening farzandim”, deb faxr bilan ayta oladigan inson bo‘lib yashashdir. Otajon, Siz menga nafaqat hayot berdingiz, balki qanday yashashni, odam bo‘lishni ham o‘rgatdingiz. Sizning har bir nasihatingiz bugun ham qalbimda jaranglaydi. Agar bir kun Sizlarni sog‘insam, osmon sari boqaman... Chunki mehringiz hech qachon mendan uzoqlashmaydi.

Бир куни у атайлаб дарсни бузди. Телефонида баланд овозда видео қўйди. Устоз телефонни йиғиштиришни сўради. Азиз эса ҳамманинг олдида кулиб: — Сиз менга буйруқ беролмайсиз! Синф жим бўлиб қолди. Саодат опа ҳеч кимга бақирмади. Фақат сокин овозда: — Ўтир, болам... Кейин гаплашамиз, — деди. Аммо Азиз бундан ҳам баттар қилди. Телефонини чиқариб, устозни яширинча видеога олди. Дарсдан кейин видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Сарлавҳа эса шундай эди: "Эскича фикрлайдиган муаллимнинг навбатдаги жанжали." Бир соат ичида минглаб кўришлар. Изоҳлар... Ҳақоратлар... Масхаралар... Ҳеч ким воқеанинг ҳақиқатини билмасди. Эртаси куни Саодат опа дарсга кирди. Кўзлари қизарган. Кечаси ухламагани кўриниб турарди. Лекин дарсни одатдагидек бошлади. Дарс тугагач, Азизни чақирди. — Болам... Менга эмас... Ўзингга ачиндим. Чунки инсон бир куни айтган ҳар бир сўзи учун жавоб беради... Азиз эса кулиб чиқиб кетди. Орадан уч кун ўтди. Мактабга Саодат опа келмади. Бир ҳафта... Икки ҳафта... Сўнг директор синфга кирди. Кўзлари нам эди. — Болалар... Саодат опангиз энди орамизда йўқ... Залда сукут. Ҳеч ким ишонмади. Маълум бўлишича, ўша кунлари ҳақоратлар, босим ва туҳматлар туфайли қон босими кескин ошиб, инсульт бўлган экан. У шифохонадан чиқолмади. Азиз биринчи марта йиғлади. Лекин энди кеч эди. Дафн маросимида Саодат опанинг қизи қўлига бир конверт тутқазди. — Онам сизга қолдирган экан. Азиз титраган қўллари билан хатни очди. Хатда шундай ёзилган эди: "Азиз... Агар бу хат сенинг қўлингга тушган бўлса, демак мен сен билан яна дарс қила олмайман. Мен сендан хафа эмасман. Чунки устоз шогирдидан хафа бўлиб яшай олмайди. Мен фақат бир нарсадан қўрқаман... Сен бир куни ўз фарзандингга ҳам кимнидир ҳурмат қилмасликни ўргатиб қўймасанг бўлди. Сен ёмон эмассан. Фақат ҳали ҳаётнинг энг муҳим дарсини ўқимадинг. Мен сен учун ҳар намозимда дуо қилдим. Агар бир куни яхши инсон бўлсанг... Мана шу менинг энг катта баҳом бўлади. Устозинг — Саодат." Азиз хатни ўқий олмади. Кўз ёшлари ҳар бир сатрни хира қилиб юборарди. Йиллар ўтди. Азиз катта компания раҳбари бўлди. Бир куни унинг ўғли мактабдан келиб: — Дада, муаллимимни интернетга масхара қилиб чиқарсам бўладими? Дўстларим ҳам шундай қилишяпти... Азизнинг қўлидаги чой пиёласи ерга тушиб синди. Унинг кўз олдида Саодат опанинг чеҳраси гавдаланди. Ўша хат... Ўша дуо... Ўша меҳр... Ўша кечиккан пушаймон... У ўғлини бағрига босди. — Йўқ, болам... Ҳеч қачон бундай қилма. Чунки сен масхара қилаётган инсон, балки кечаси сенинг келажагинг учун дуо қилаётган устоздир... Инсоннинг обрўсини тўкиш учун бир дақиқа кифоя. Аммо унинг қалбида очилган ярани баъзан бутун умр ҳам даволаб бўлмайди. Устозни ҳақорат қилиш — фақат бир инсонни эмас, илмга, тарбияга ва келажакка нисбатан ҳурматни йўқотишдир. Эҳтимол, сиз унутарсиз... Лекин устоз қалбига ботган ҳар бир оғриқ, унинг сукутида умрбод яшайди. Давоми бор....

— "Муаллим ҳам одамми ўзи?" Бу гапни Азиз биринчи марта эмас, балки жаҳл устида яна такрорлади. У 11-синф ўқувчиси эди. Отаси
— "Муаллим ҳам одамми ўзи?" Бу гапни Азиз биринчи марта эмас, балки жаҳл устида яна такрорлади. У 11-синф ўқувчиси эди. Отаси катта тадбиркор, онаси эса хорижда ишларди. Пул етарли, имконият етарли... Аммо тарбияда бир бўшлиқ бор эди. Мактабда барча ундан чўчирди. Фақат битта инсон... Фақат адабиёт ўқитувчиси — Саодат опа унга ҳақиқатни юзига айтишдан қўрқмасди. — Азиз, ақлли боласан. Лекин ҳурматни ўрганмасанг, илминг ҳам, бойлигинг ҳам сенга бахт бермайди. Бу гап Азизга ёқмасди.

Сўнгги пушаймон..... . Кеч қолган узр..... . Кеч англанган қадр синган қалбни тузатмайди..... . Шунинг учун инсонни борлигида
Сўнгги пушаймон..... . Кеч қолган узр..... . Кеч англанган қадр синган қалбни тузатмайди..... . Шунинг учун инсонни борлигида, тириклигида қадрланг, меҳрни вақтида кўрсатинг. Бугунги ҳикоямиз "Сўнги пушаймон"

👨‍👩‍👧 Ота-онасини хафа қилган фарзанд ҳам бир кун келиб фарзандидан шу муносабатни кўриши мумкин. 👨‍🏫 Устозининг меҳнатини қадрламаган шогирд ҳам бир кун келиб ўз меҳнати қадрсизланганида бу оғриқни ҳис қилади. 🤝 Дўстининг садоқатини арзимас манфаатга алмаштирган инсон ҳам бир куни энг оғир паллада ёлғиз қолиши мумкин. ⏰ Чунки ҳаёт жазони ҳар доим ҳам дарҳол бермайди... 📖 Аммо сабоқни албатта беради. 😔 Энг аламлиси эса шуки... 🥀 Баъзи инсонлар ҳақиқатни англаган пайтда кеч бўлади. 🕯️ Кечирим сўрайдиган инсон бу дунёда бўлмайди... 🤲 Раҳмат айтадиган қўл совуб кетган бўлади... 🚪 Қайтармоқчи бўлган меҳрнинг эшиги ёпилган бўлади... 😢 Шунда кўздан чиққан бир томчи ёш ҳеч нарсани ортга қайтармайди... 🤍 Агар Аллоҳ қалбингизга: «Мен хато қилдим...» деган туйғуни солган бўлса, бу — жазо эмас. 🌹 Бу — раҳмат. ☝️ Чунки Аллоҳ ҳали сизга қайтиш, 🤲 кечирим сўраш, ❤️ муносабатларни тузатиш ва 🌿 яхшилик қилиш учун имконият беряпти. ✨ Бу имкониятни қўлдан бой берманг. 💭 Чунки эртага «Кошки...» деган бир оғиз сўз, бугунги бир қадамнинг ўрнини ҳеч қачон боса олмайди. 🤲 Аллоҳ барчамизга ўз хатоларимизни вақтида англашни, бир-биримизга меҳрли бўлишни ва кеч бўлмасидан яхшилик қилишни насиб этсин. Омин.

🌿 Инсон кеч бўлса ҳам хатосини англаб етса, бу — Аллоҳнинг унга берган яна бир имкониятидир. 🤲 Баъзан биз яхшилик қиламиз..
🌿 Инсон кеч бўлса ҳам хатосини англаб етса, бу — Аллоҳнинг унга берган яна бир имкониятидир. 🤲 Баъзан биз яхшилик қиламиз... 💙 Қўлимиздан келганча ёрдам берамиз... ⏳ Вақтимизни, ❤️ меҳримизни, 💪 кучимизни аямаймиз. 💔 Лекин бу яхшиликнинг эвазига раҳмат ҳам эшитмаймиз. Аксинча, бир куни ўша инсон бизга бегонадай қараб ўтиб кетади... Шунда қалб оғрийди... 🙏 Мен бу сатрларни кимгадир қилган яхшилигимни миннат қилиш учун ёзаётганим йўқ. 💭 Мен фақат бир ҳақиқатни айтмоқчиман... ⚠️ Инсон ўзини вақтида англамаса, бир куни хатоларининг оғирлигини кўтаролмай қолиши мумкин. 🌳 Ҳаётда шундай дарахтлар бор... 💧 Уларга йиллаб сув қуйилади. 🌱 Парвариш қилинади. 🌤️ Соясида бошқалар ҳордиқ чиқаради. 🍂 Аммо баъзан ўша дарахтнинг ўзи уни суғорган инсонга соя ҳам бермай қўяди. 🖤 Шунда дарахт эмас, инсоннинг виждони қуриб қолган бўлади...

🍃 Соғлиқ — ҳаётнинг энг катта бойлиги Инсон пул топиши мумкин... Йўқотган обрўсини қайта тиклаши мумкин... Ҳатто йўқотган им
🍃 Соғлиқ — ҳаётнинг энг катта бойлиги Инсон пул топиши мумкин... Йўқотган обрўсини қайта тиклаши мумкин... Ҳатто йўқотган имкониятларини ҳам қайтариши мумкин... Аммо йўқотилган соғлиқни тўлиқ қайтариш ҳар доим ҳам осон эмас. Кеч қолмасдан ўзингизга вақт ажратинг: 💧 Кўпроқ сув ичинг. 🥗 Соғлом овқатланинг. 🚶‍♂️ Ҳар куни камида 30 дақиқа ҳаракат қилинг. 😴 Етарлича ухланг. 😊 Руҳий хотиржамликни сақланг. Эсингизда бўлсин: Дори касалликни даволайди, лекин соғлом турмуш тарзи унинг олдини олади. Аллоҳ барчамизга мустаҳкам соғлиқ, хотиржам қалб ва баракали умр насиб этсин. 🤲

🌅 Сешанба тонги муборак бўлсин! Янги тонг — янги имконият, янги умид ва янги қадамлар демакдир. Бугунги кунингиз қалбингизга
🌅 Сешанба тонги муборак бўлсин! Янги тонг — янги имконият, янги умид ва янги қадамлар демакдир. Бугунги кунингиз қалбингизга хотиржамлик, хонадонингизга барака, меҳнатингизга унум ва орзуларингизга баракот олиб келсин. Ҳар бир бошланган ишингизга Аллоҳнинг раҳмати ёр бўлсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик, ҳаётингиздан файзу барака аримасин. 🤲 Барчангизга файзли, мазмунли ва унумли Сешанба тилайман!

📚 Ихтисослаштирилган мактабларда касбий ривожланиш энди оддий семинар эмас, балки натижага хизмат қиладиган инновацион жараён бўлиши лозим. 🎯 Асосий мақсад 👨‍🏫 Педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш 💡 Замонавий таълим технологияларини амалиётга жорий қилиш 🤝 Ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик маданиятини шакллантириш 📈 Ўқувчилар натижадорлигини оширишга хизмат қилувчи ечимларни ишлаб чиқиш 💎 Инновацион PD формати 🔹 1. Inspire Session (15 дақиқа) 🎤 Илҳомлантирувчи чиқиш 📹 Қисқа TED-услубида тақдимот 🌍 Халқаро тажрибалар таҳлили 🔹 2. Learning Lab (40 дақиқа) 🧪 Амалий лаборатория 📖 Янги методика 🤖 AI воситаларидан фойдаланиш 📱 Рақамли платформалар билан ишлаш 🔹 3. Peer Observation 👥 Ўқитувчи – ўқитувчи кузатуви 📝 Кузатув чек-листи 💬 Конструктив фикр-мулоҳаза 🔹 4. Problem Solving Workshop 🎯 Мактабдаги долзарб муаммолар 🧠 Гуруҳларда ечим ишлаб чиқиш 📌 Амалий тавсиялар 🔹 5. Micro Teaching 🎥 10 дақиқалик микро дарс 👨‍🏫 Ҳамкасблар таҳлили ⭐ Кучли жиҳатлар ва ривожланиш нуқталари 🔹 6. Innovation Fair 💡 Ўқитувчиларнинг энг яхши ғоялари 📊 Лойиҳалар тақдимоти 🏆 Энг самарали амалиётларни оммалаштириш 📅 Ойлик PD цикли 🟢 1-ҳафта – Эҳтиёжларни аниқлаш 🔵 2-ҳафта – Амалий тренинглар 🟣 3-ҳафта – Дарс кузатувлари ва коучинг 🟠 4-ҳафта – Натижалар таҳлили ва рефлексия 📊 Самарадорлик индикаторлари ✅ Дарс сифатидаги ўзгаришлар ✅ Ўқувчилар натижалари ✅ Ўқитувчилар портфолиоси ✅ Инновацион лойиҳалар сони ✅ Ҳамкасблар фикр-мулоҳазаси 🌟 Шиор "Ҳар бир PD куни — янги билим, янги ғоя ва янги натижа сари ташланган қадам!" 🚀

🚀 PD (Professional Development) – Касбий ривожлантириш кунларини янги босқичга олиб чиқамиз!
🚀 PD (Professional Development) – Касбий ривожлантириш кунларини янги босқичга олиб чиқамиз!

🌧 Давоми... Орадан бир неча кун ўтди... Негадир ўша йигитнинг кўзларидаги чарчоқ ва онаси ҳақидаги гаплари хаёлимдан кетмасди. Бир ойлар ўтди чамаси Юнусобод бозори томондан ўтаётгандим. Бехосдан бозор ёнида бир гуруҳ одамлар тўпланиб турганини кўрдим. Юрагим негадир орқага тортди... Машинамни тўхтатиб, одамларга яқинлашдим. Йўл четида эзилиб ётган велосипед... Ёнида эса ерга сочилиб кетган овқат қутиси... Ҳеч ким тегмаган етказиб бериш сумкаси... Юрагим шувиллаб кетди. — «Ким экан?» — деб сўрадим. Ёнимда турган бир киши секингина: — «Курьер экан... . Чарчоқданми, шошилинчданми... юк машинасини пайқамай қолибди...» — деди. Бир лаҳзада қулоғим шанғиллаб кетди. Ўша таниш сумка... Ўша таниш велосипед... Ўша таниш йигит... Бир ой олдин: «Онамни даволатиш учун ишлаяпман», деган йигит... У энди ҳеч қачон онасининг эшигини тақиллатмайди... Ҳеч қачон: «Ойи, мен келдим», демайди... Энг оғири эса... Кейинчалик билдим... Унинг онаси ўғлининг қайтишини кутиб, ҳар сафар эшикка қараб ўтирган экан. Телефон жиринглаганда ҳам: «Болам келаяпти», деб ўйлаган экан... Аммо қўнғироқ ўғлидан эмас... Унинг вафоти ҳақида хабар бериш учун бўлган экан. Айтишларича... Онаси бу хабарни эшитгач, фақат бир оғиз гап айтган экан: «Болам... Менинг умримни сақлайман деб, ўз умрини берибди...» Шундан кейин хонадонни сукут қоплабди... Бу ҳикояни ёзишдан мақсад қайғуни кўпайтириш эмас. Балки ҳар куни эшигимизга келаётган инсонларнинг ҳам ўз дарди, ўз оиласи ва ўз орзулари борлигини эслашдир. Балки кейинги сафар курьер бир неча дақиқа кечикса... Унга қаттиқ гапиришдан олдин бир лаҳза ўйлаб кўрармиз... Чунки баъзан бир инсон ҳаёт билан курашиб юриб, эшигимизгача етиб келади... Аммо уйига қайтиш насиб этмай қолиши ҳам мумкин...

Лойиҳа доирасида эълон қилинган "Курьер" ҳисояси давоми тўқималар асосида яратилди.
Лойиҳа доирасида эълон қилинган "Курьер" ҳисояси давоми тўқималар асосида яратилди.

😂 Кичик ижтимоий тажриба! Бир нарсага қизиқаман... 🤔 📌 Пост қўяман... 👀 Кўришлар сони ошиб кетади. ❤️ Реакциялар ҳам туша
😂 Кичик ижтимоий тажриба! Бир нарсага қизиқаман... 🤔 📌 Пост қўяман... 👀 Кўришлар сони ошиб кетади. ❤️ Реакциялар ҳам тушади. Лекин изоҳлар қисмига кирсам... 🌵 Шамол эсиб юргандек... Шунда ўйлаб қоламан: 🧐 Постни ўқияпсизми? 🤨 Ёки расмга қараб: «Ҳа, яхши экан...» деб ўтиб кетаяпсизми? Ёки учинчи вариант борми? 📖 Ўқидингиз... 🤔 Тушундингиз... 💭 Ўйланиб қолдингиз... Аммо ёзишга «эринчоқлик вируси» халақит бердими? 😂 Азизлар, баъзи мавзулар бир оғиз фикр билан янада мазмунли бўлади. ✍️ Сиз ёзган биргина изоҳ: — бошқаларга фойда бериши, — янги фикр уйғотиши, — ҳатто кейинги пост мавзусига сабаб бўлиши мумкин. 😉 Хўш, ростини айтинг: Сиз постларни ҳақиқатан ҳам диққат билан ўқийсизми ёки фақат «лайк» босиб қўя қоласизми? 💬 Изоҳда битта «Мен ўқидим!» деб ёзиш ҳам кифоя. Келинг, бугун сукутни бузамиз! 😄

🍽️ Тушлик вақти ўтиб кетяпти! 😄 📢 Диққат, ҳурматли обуначиларим! ⏰ Соат ҳам айтяпти: — «Ишни бироз тўхтат, қорин билан муз
🍽️ Тушлик вақти ўтиб кетяпти! 😄 📢 Диққат, ҳурматли обуначиларим! ⏰ Соат ҳам айтяпти: — «Ишни бироз тўхтат, қорин билан музокара қилиш вақти келди!» 😄 🍲 Тушлик — бу шунчаки овқат эмас... Бу мияга янги қувват, танага куч ва кайфиятга «рестарт»! 🔋 😊 Барчангизга мазали тушлик, ширин суҳбат ва яхши кайфият тилаймиз! 🍛 Ошингиз ҳалол, ризқингиз баракали бўлсин! 🤲 Аллоҳ дастурхонингизни доимо тўкин қилсин!

🌅 Ассалому алайкум! 🌸 Душанба тонги муборак бўлсин! 🤲 Кириб келган янги ҳафта барчангизга хайрли, баракали ва омадли бўлси
🌅 Ассалому алайкум! 🌸 Душанба тонги муборак бўлсин! 🤲 Кириб келган янги ҳафта барчангизга хайрли, баракали ва омадли бўлсин! Ҳар бир янги ҳафта — бу Аллоҳнинг бизга берган янги имкониятидир. Кечаги хатолардан сабоқ олиб, бугунги кунни эзгу ниятлар билан бошлайлик. 🌱 Бу ҳафта: ✨ Орзуларингизга яна бир қадам яқинлашинг. ✨ Илм олишдан ва яхшилик қилишдан тўхтаманг. ✨ Ота-онангиз дуосини олинг. ✨ Ҳар бир ишингизни ихлос билан бажаринг. 🤍 Аллоҳ таоло барча ишларингизни осон қилсин, қалбингизга хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака, ризқингизга кенглик ато этсин. Янги ҳафта муборак бўлсин! 🌷 Барчангизга соғлик, бахт, муваффақият ва унумли ҳафта тилаймиз! ☀️

🌧 Ёмғир... Баъзан ёмғир осмоннинг кўз ёши эмас, балки инсон қалбида айтилмай қолган сўзларнинг акс-садосидир... Севги — бу фақатгина "севаман" дейиш эмас. Севги — ёмғир остида ҳам қўлни қўйиб юбормаслик, сукутда ҳам бир-бирини тушуниш, узоқда бўлсанг ҳам дуоларда эслашдир. Ҳаётда баъзи муҳаббатлар абадий давом этади, баъзилари эса ёмғир томчилари каби келади... юракка из қолдиради ва жимгина кетади. Аммо ҳақиқий муҳаббат инсонни синдирмайди, уни янада кучли қилади. Бу тун кимнидир соғиниб ухлайдиганлар ҳам бор... Кимдир эса ҳали ҳам бир инсоннинг қайтишини кутмоқда... Аллоҳ ҳар бир қалбга ҳақиқий муҳаббат, хотиржамлик ва бахт насиб этсин. 🤲 🌙 Азиз обуначиларим, барчангизга осуда ва хайрли тун тилайман. Эртанги кунингиз эзгулик, барака ва чиройли янгиликларга бой бўлсин!

📚 2. Билим ва тарбия уйғунлигини таъминлаш Юқори академик натижа ҳар доим ҳам юксак маънавиятни англатмайди. Интеллект билан бир қаторда одоб, масъулият ва инсонпарварлик ҳам шакллантирилиши зарур. Амалий мисол: Ҳар ой "Ибратли ўқувчи" танловини нафақат билим, балки хулқ-атвор, жамоага муносабат ва ташаббускорлик мезонлари асосида ўтказиш. 🌍 3. Халқаро муҳитга маънавий тайёргарлик Кўплаб битирувчилар хорижий университетларда таҳсил олади. Улар қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар, миллий қадриятларга содиқ, юртига фойдали мутахассис бўлиб етишиши муҳим. Амалий мисол: "Хорижда ўзбек имижи" мавзусида тренинглар, чет элда таҳсил олган битирувчилар билан очиқ мулоқотлар ташкил қилиш. 🤝 4. Ўзаро ҳурмат ва соғлом ижтимоий муҳит Ихтисослаштирилган мактабларда одатда жиноятчилик, тартибсизлик, дарсга кечикиш ёки давомат билан боғлиқ жиддий муаммолар кузатилмайди. Шунинг учун эътиборни салбий ҳолатларни бартараф этишга эмас, балки мавжуд ижобий муҳитни янада бойитишга қаратиш лозим. Амалий мисол: Менторлик тизими орқали юқори синф ўқувчиларининг кичик синфларга маънавий кўмак бериши ва жамоавий лойиҳалар ташкил этилиши. 💡 5. Лидерлик ва ижтимоий масъулиятни ривожлантириш Ҳар бир ўқувчи ўз билимини фақат шахсий манфаати учун эмас, балки жамият тараққиёти учун ҳам ишлата оладиган шахс бўлиб шаклланиши керак. Амалий мисол: Волонтёрлик акциялари, экологик ташаббуслар, маҳаллаларда ижтимоий лойиҳалар ва "Бир ўқувчи – бир ташаббус" дастурини йўлга қўйиш. ✨ Хулоса Ихтисослаштирилган мактабларда тарбия ишларининг асосий вазифаси муаммоларга қарши курашиш эмас, балки юксак маънавиятли, миллий қадриятларга содиқ, глобал фикрлайдиган ва Ватан манфаатини устувор биладиган интеллектуал авлодни тарбиялашдир. Чунки билим инсонни муваффақиятга олиб боради, маънавият эса унинг бу муваффақиятни қандай мақсадларда ишлатишини белгилайди.

🌱 Ихтисослаштирилган мактабларда маънавий муҳит: энг устувор вазифа Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимид
🌱 Ихтисослаштирилган мактабларда маънавий муҳит: энг устувор вазифа Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчилар имтиҳон асосида саралаб қабул қилинади. Бу ерда билимга чанқоқ, иқтидорли, интизомли ва юқори мақсадларга интилувчи ёшлар таҳсил олади. Шунинг учун ушбу таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар оддий профилактика эмас, балки келажак лидерларини тарбиялашнинг стратегик йўналиши бўлиши лозим. 🎯 Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари эътибор қаратиши зарур бўлган асосий йўналишлар 🇺🇿 1. Миллий ўзликни англаш ва ватанпарварликни мустаҳкамлаш Хорижнинг нуфузли университетларига ўқишга кирадиган ўқувчилар ўз билимлари билан бирга ўзбек миллатининг маданияти, қадриятлари ва маънавиятининг ҳам муносиб вакили бўлиши керак. Амалий мисол: "Мен – Ўзбекистон элчисиман" мавзусидаги учрашувлар, миллий либослар куни, буюк аждодлар мероси бўйича давра суҳбатлари ва элчилар билан мулоқотлар ташкил этиш.