cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Soniya.uz | Расмий канал

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор хабарлар. Instagram: instagram.com/soniyauz_official YouTube: https://youtube.com/@soniyauzofficial Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг. 👉 @soniyauz_admin 👉 @soniyauzrek

Больше
Рекламные посты
20 872
Подписчики
+7424 часа
+1 7767 дней
+1 85730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

⚡️Тошкентдаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди Сергилидаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди. 24 ёшли ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар, Сергели туманида 27 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Автотунинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stinger русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилганда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. 👉 @soniyauzofficial
Показать все...
👍 1
Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! 🤲Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин! 🤲Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! 🤲Бошланган ЖУМА куни барчамизга ҳайрли ва баракали бўлсин. ✨Яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! Жуманинг ҳайру барокати сизга бўлсин! Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! 👉 @soniyauzofficial
Показать все...
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди Юқори ўнталикда Англиянинг 6 та клуби жой олган. Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дунёнинг энг қиммат футбол клублари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Sportico хабар берди. Қайд қилинишича, «Манчестер Юнайтед»нинг қиймати 6,2 миллиард долларга баҳоланган. Кейинги ўринни Испаниянинг «Реал Мадрид» (6 миллиард доллар) ва «Барселона» (5,2 миллиард доллар) клублари эгаллаб турибди. Юқори бешталикда шунингдек, Англиянинг «Ливерпул» (5,1 миллиард доллар) ва Германиянинг «Бавария» (4,8 миллиард доллар) клублари ҳам бор. Sportico рейтинги клубларнинг молиявий ҳисоботларини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, футбол бизнеси соҳасидаги мутахассислардан олинган маълумотларга асосланади. 👉@soniyauzofficial
Показать все...
❗️ Исроил ҳукумати назорати остидаги кўчманчи яҳудийлар инсонпарварлик ёрдам карвонларининг Ғазо секторига киришини тўсиб қўйиш ва олдини олиш мақсадида Ғазога олиб борувчи йўлларни тошлар ёрдамида блокламоқда. 👉 @soniyauzofficial
Показать все...
😡 2👍 1🐳 1
☄️ Хонадондаги дазмол, телевизор қанча электр "ейди?!". 1 ойлик электр энергияси сарфи бўйича фото маълумот 👉@soniyauzofficial
Показать все...
#Диққат Тошкентда барча олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Counter Strike ва Dota бўйича расмий мусобақалар бўлиб ўтади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Олий таълим вазирлиги томонидан компьютер ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. Талабалар қуйидаги ҳаволалар орқали жамоалар тузишлари ва иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин: Dota 2 ёки Counter Strike 2. 👉 @soniyauzofficial
Показать все...
👍 4 1😁 1
#Тезкор ⚡️Яна бир қўшни давлат Ўзбекистонга ёз бўйи шакар бермайди!. 👉 @soniyauzofficial
Показать все...
😱 2
Тадбирдан сўнг Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди. Шу билан Ўзбекистон етакчисининг Россияга амалий ташрифи якунланди. Аэропортда Шавкат Мирзиёевни Россия Ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. 👉@soniyauzofficial
Показать все...
👍 2
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя, суғурта ва иш билан таъминлаш бўйича Хитой тажрибасидан фойдаланади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти Хитой инсон ресурслари ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари билан учрашди. Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув ижтимоий ҳимоя соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Томонлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини мустаҳкамлаш стратегиялари ва қашшоқликка барҳам бериш йўлларини муҳокама қилди. Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка интилиш жамиятнинг барча аъзолари учун муносиб турмуш даражасини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун ишончли асос яратиши таъкидланди. Томонлар Хитойнинг ижтимоий ҳимоя, суғурта ва иш билан таъминлаш бўйича тажрибаси ҳозирги кунда фаол ислоҳ қилинаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини оптималлаштириш учун қимматли манба эканлигига келишиб олди. 👉@soniyauzofficial
Показать все...
#Диққат 🌪🌧 Тошкентда об-ҳаво ёмонлаша бошлади, кучли шамол эсмоқда 🚷 Тебраниб турган бинолардан сақланинг, дарахтлар ва реклама иншоотлари яқинида бўлманг. ❌ Автомобилларни дарахтлар яқинида қолдирманг. 👉 @soniyauzofficial
Показать все...