cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Абу Бакр Сиддиқ Оқбилол Масжиди

Рекламные посты
388
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
+430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛИБ НАМОЗГА ЧИҚИШ #ҳайит #намоз ❓1290-CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни ҳайит намозига рўза тутиб бориш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ундай эмас. Қурбон ҳайитининг одобларидан бири ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан намозга чиқишдир. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланади. Ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади: وعن ابن بريدة عن أبيه رضي الله عنهما قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم لا يخرجُ يومَ الفطر حتى يطعَم، ولا يطعَم يوم الأضحى حتى يُصلِّي؛ رواه والترمذي، “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозини ўқигунларича бирор нарса емас эдилар”. (Имом Термизий ривояти). Айрим одамлар мана шу гапни рўза тутиб чиқиш керак экан деб тушуниб қолишган. Чунки ҳайит кунлари рўза тутилмайди. Шариатда беш кунда рўза тутиш тақиқланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган). “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: ويكره صوم يوم العيدين، وأيام التشريق “Икки ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш (таҳримий) макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИКДАГИ ШЕРИКЛАРДАН БИРИ ВАФОТ ЭТИБ ҚОЛСА 25-МАСАЛА: Етти киши шерик бўлиб қорамол ёки туя сотиб олишганидан сўнг улардан бири вафот этиб қолса, унинг меросхўрлари балоғатга етган бўлсалар ва ўзларинг ва отамизнинг номидан қурбонлик қилаверинг десалар, жоиз бўлаверади. Аммо мазкур ҳолатда унинг меросхўрларидан беижозат сўйсалар жоиз бўлмайди (“Кофий”). 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
✨ 🌸Зулҳижжа ойининг тўққизинчи санаси ва Арафа куни муборак бўлсин!🕌 🌙АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО! 🌺Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ 🕋«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр» Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир. Имом Термизий ривояти🌹 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#zikr 😎 Такбири ташриқ айтишни унутманг اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўз аҳлоқингни душманингдан тингла. Дўстинг кўзида ҳамма қилганинг яхшидир. Саъдий Шерозий 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
Арафа кунининг фазилатидан бебаҳра қолманг! Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан-қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган. Солиҳлардан бири: «Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб, уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим», деб айтади. Рамазон ойидаги қадр кечаси аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ таолодан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадислар орқали аниқ хабар бериб қўйганлар. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми? Агар арафа кунининг оқшомида, имкон қадар ҳоли қолиб дуо қилиш, фурсатни бой бермасдан фойдаланиб қолиш лозим. Бу вақт аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидадир. Абу Қатодадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунидаги рўза хусусида сўралди. Шунда у зот: «Ўтган йил ва қолган йилдаги гуноҳлар учун каффоратдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Шанба кунги арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол, сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚОРА МОЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТГАН ЙИЛЛАРИ УЧУН НИЯТ ҚИЛИШ 24-МАСАЛА: Бир киши қорамолни сотиб олиб, еттидан бирини жорий йилдан ва қолган олти бўлагини олдинги қурбонлик қила олмаган йилларим учун деб ният қилса, жорий йилнинг ўзидан ўтади ва олдинги йилларидан ўтмайди (“Хизонатул-муфтий” китоби). 👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
00:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
👇Каналга уланиш учун Босинг https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol
Показать все...
9F4AA1D62EF89CE99A46EB14938C9B99_video_dashinit.mp41.99 MB