cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🕋Ansor Haj va Umra ziyorati🕋

Allohim,Sendan foydaliy ilm, pokiza rizq, qabul boʻladigan amal soʻrayman. +998933331011 +998913321011 👇👇👇 Telegram: @Saddamjonqori 🕋

Больше
Рекламные посты
22 362
Подписчики
-12524 часа
-2 0657 дней
-7 46130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Биласизми❓ КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Показать все...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?! Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин! Шайх Мутаваллий Шаъровий БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Показать все...
#ибрат Луқони Ҳаким ўз ўғилларига дебдилар: • Қариндош-уруғлардан алоқангни узма, уйлаб иш тут. • Одамларни ғийбат килма, одамлар ёмон ишга бош қўшса, сен уларга қўшилма. • Шошилиб иш тутма, бой- лик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама. • Ўз кадрини билмаган одамдан яхшилик умид килма. • Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзларига кулок сол, одамлар сўраса, гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни куйи солиб ўтирма, унгу чапга қарайверма, меҳмонлар олдида бировга ўшқирма, меҳмонга эса иш буюрма. • Маст ва девона одамлар билан ҳамсуҳбат бўлма. • Бекорчи одамлар билан ўтирма. Ўз фойдангни уйлаб обруйингни тўкма. • Ўзига бино кўювчи такаббурлардан булма. • Ҳусуматдан узоқ бўл, сенга иш буюрсалар — бажар, ваъда килсанг, албатта, уддасидан чиқ. Ҳеч кимни ранжитма. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...
#ибрат Бамбук фалсафаси Хитойда бир турдаги бамбук дарахти бор. Бу бамбук дарахти экилганидан кейин 5 йил давомида ҳеч қанақа ўсишсиз, бир хил сақланиб туради. Кўпчилик ташқаридан қараганда ўсиш бўлмаяпти деб ўйлайди. Лекин аслида шу 5 йил давомида пастга қараб илдиз отаётган бўлади ва 5 йилдан кейин шунақа даражада тез ўсиб кетади-ки, 60 кунда 50-60 метргача ўсиб кетадиган ҳолатлар бўлади. Инсондаям шунақа, бирор ишни қилишга киришган пайт бошланишида ҳеч қанақа натижа кўрмайди. Бу дегани инсон ўсмаяпти дегани эмас. Ўсяпти, фақат ўзига шу даврда фундамент қураётган бўлади. Шу фундамент яхши қуриб олинса, кейин ўсиш тезлашиб кетади. Шундай экан, фундаментни қуришдан тўхтаманг, бир кун келиб албатта баландга кўтариласиз! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбати бўлган мўминни шундай сифатлайди: 1. У бир водийда, одамлар бўлса, бошқа водийда бўладилар. 2. Аллоҳнинг зикрига қалби шошилган, хузуъли, тавозели ва қалби салим бўлади. 3. Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид бўлади, яъни Аллоҳдан ўзгасидан узилган бўлади. 4. Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага қизиқувчи, рағбатли бўлади. 5. Мавжуд нарсага шодланиб кетмайди, йўқолган нарсага афсус чекмайди. 6. Унга таааллуқли бўлмаган нарсага киришмайди, ундан камайиб қолмайдиган нарсага бахиллик қилмайди. 7. У иффат ва сидқ билан ҳамда виқор, ҳилм, тавозе ва ийсор (ўзини қўйиб бошқага илиниш, раво кўриш) билан васф қилинади. 8. Бировни устида ҳақ кўрмайди, биров билан итобга бормайди, хусуматлашмайди ва талашиб тортишмайди. 9. Тилини сақлаган, вақтини бекорчи ишлардан қизғанган, дўстларига икромли ва ўз шаънига (бўлган холис насиҳатларни) қабул қилувчи бўлади. “Ториқул ҳижратайн” асаридан. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Показать все...
Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди: — Хатосини тан олмади; — Пушаймон бўлмади; — Нафсини койимади; — Тавбага ёндошмади; — Аллоҳнинг раҳматидан умид узди. Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди: — Хатосини тан олди; — Пушаймон бўлди; — Нафсини койиди; — Дарҳол тавба қилди; — Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади. Тафаккур қилинг! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Показать все...
СИЛАИ РАҲМ Опа-синглингизни узатганмисиз? Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими? Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми? Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади. Ишонинг,  уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Показать все...
#ибрат Ҳечам маҳзун булманг, Аллоҳ суйган бандаларига синов ва мусибатлар беришини унутманг... • Гоҳида сизни ҳафа қилишади. • Гоҳида ҳавфга солишади. • Гоҳида туҳмат қилишади. • Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди. • Гоҳида зулм қилишади. • Гоҳида қаҳр қилишади. • Гоҳида касал бўласиз. • Гоҳида фақир бўласиз... Асло маҳзун бўлманг... Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир... иншаАллоҳ Ҳар бир мусибат ва синовларга қилинган сабрга мўминлар учун ажр бордир...! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показать все...
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Показать все...