cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Фақиҳ Абулайс жоме масжиди

Самарқанд шаҳридаги Фақиҳ Абулайс жоме масжиди имом хатиби Муҳаммадхон Пўлатов

Больше
Рекламные посты
472
Подписчики
+424 часа
+157 дней
+1630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Имом Ғаззолий ҳазратлари шундай дейдилар: “Қуръон сиз сўрашингиз мумкин бўлган ва у сизнинг сўровларингизга жавоб бера оладиган тирик Расулдир. Сиз унга қулоқ солсангиз, у сизни қондиради”. Аллоҳим, ушбу кунда бизларга рад қилинмайдиган бир дуони насиб этгин. Бизлар учун Жаннатда асло ёпилмайдиган бир эшик очгин. Бизни саййидимиз, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жамлагин. КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМА МУБОРАК! 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
🥰 6👍 5 4🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ  28-ИЮН 04-ИЮЛ 🕋⏲ Бомдод 04:25 🕋⏲ Пешин 13:00 🕋⏲ Аср 17:50 🕋⏲ Шом 20:10  🕋⏲ Хуфтон 21:45 إِنَّ الصَّلَوٰةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَر. "Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. (Анкабут, 45- оят) Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
👍 3🥰 2👏 1
Амир Темур ўгитлари Чақалоқларни йиғлатмангиз, болаларга озор бермангиз — бу гуноҳи азим эрур. Бундай гуноҳни Аллоҳ хуш кўрмагай… * * * Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат — бир кунмас-бир кун мевасини татирсан… * * * Пиру комил шайх Баҳовуддин Нақшбандийнинг: «Қам егин, кам ухла, кам гапир» деган панду насиҳатларига амал қилдим. Аркону давлатга, барча мулозимларга ҳам айтар сўзим шу бўлди: «Кам енглар — очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар — мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар — доно бўласизлар». * * * Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга бирон томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни маън этдим. Зеро, шаробнинг таъсирида бунёдга келган фарзанд насл-насибанинг бузилишига таъсир этгай, дебон шу покиза йўлни тутдим. * * * Қиличим ўткир бўлса-да ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим. 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
👍 10🥰 4🔥 2👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Гўзал_оят "Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар". Бақара сураси, 274-оят.
Показать все...
👍 8 2🔥 2🥰 2
Сиз бу дуони яқинларингизга ҳам раво кўринг! Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ухлаш олдидан: "Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас'алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар. P/S: Қанчалик буюк ва меҳрибон Роббимиз бор! 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
6👍 4🔥 3🥰 2😢 2
Ҳеч бир зот у кишидан юқорироққа ўта олмайди... “Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан… Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”. Гёте, немис шоири. “Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида исломиий салтанат қура олган… Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!” Ламартин, француз олими. “У бир пайтнинг ўзида ҳам Папа, ҳам Цезар эди. Аммо Папа бўлиб, унда Папанинг иддаолари йўқ эди. Цезар бўлиб, унда Цезарнинг беҳисоб лашкари ҳам йўқ эди. Агар бирон бир шахс мунтазам қўшинсиз, тансоқчиларсиз, саройларсиз, давлат даромади (солиқларсиз), мен Унинг изни-ихтиёри билан бошқардим, дея олса, унда у Муҳаммаддир (алайҳисссалом). Чунки унинг қўлида ҳеч қандай бошқарув воситаларисиз ва асосларисиз ҳокимият бор эди”. Аннай Безант, ҳинд олими. “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йўқ”. Жон Девенпорт, инглиз олими. 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
👍 12😢 7 3🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ  21-27 ИЮН 🕋⏲ Бомдод 04:20 🕋⏲ Пешин 13:00 🕋⏲ Аср 17:50 🕋⏲ Шом 20:10  🕋⏲ Хуфтон 21:45 إِنَّ الصَّلَوٰةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَر. "Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. (Анкабут, 45- оят) "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси, 103-оят). Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
👍 9 1🔥 1🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Имом Ғаззолий ҳазратлари шундай дейдилар: “Қуръон сиз сўрашингиз мумкин бўлган ва у сизнинг сўровларингизга жавоб бера оладиган тирик Расулдир. Сиз унга қулоқ солсангиз, у сизни қондиради”. Аллоҳим, ушбу кунда бизларга рад қилинмайдиган бир дуони насиб этгин. Бизлар учун Жаннатда асло ёпилмайдиган бир эшик очгин. Бизни саййидимиз, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жамлагин. Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловатлар бўлсин! КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМА МУБОРАК! 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
👍 5🥰 3🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Энг катта ҳақиқат... (Икки марта ўқинг) *** Шаксиз билинг, бу дунë барча халқдин ўтаро, Инонмагил молингга, бир кун қўлдин кетаро. Ота-она, қариндош, қаён кетди фикр қил, Тўрт оёқлик чубин от бир кун сенга етаро. Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема, Киши молини ема, сирот узра тутаро. Аҳли аёл, қариндош, ҳеч ким бўлмайди йўлдош, Мардона бўл, ғариб бош, умринг елдек ўтаро. Қул Хожа Аҳмад тоат қил, умринг билмам неча йил, Аслинг, билсанг, оби гил, яна гилга кетаро. Аҳмад Яссавий
Показать все...
👍 8🔥 4😢 2🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Узр сўрашнинг ёмони - ўлим келганида сўрашдир. Надоматнинг ёмони - қиёмат кунидагисидир. 👉 @abulays_masjidi
Показать все...
😢 14🥰 2🔥 1🤔 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.