cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Soxibaxon Sharipova she'rlari✨✨

Sharipova Soxibaxon Ustoz she'rlari✨

Больше
Рекламные посты
189
Подписчики
Нет данных24 часа
-107 дней
-1130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🌸🌺🌸🌺🌸 ✍ Сохибахон Шарипова 🌴🌴🌴🌴🌴 🎤 Муаллифни ўзи ўқиди 🌸🌺🌸🌺🌸
Показать все...
1.46 MB
👍 2
Одамлардан кўнглим қолдирма. Yòliqtirgin menga hamroh soz , Kòngli bilan kònglim tushsin mos. Yarim yòlda qaytmasin ixlos Odamlardan kònglim qoldirma . Qalb kòzini ochgin,kòr qilma , Laqma qilma ,nodon,g‘o‘r qilma . Mehr bergin barchaga yetsin, Odamlardan kònglim qoldirma. Odam taftin odam oladi , Meni aslo yolĝiz qoldirma . Yagonalik Yaratganga xos , Odamlardan kònglim qoldirma. Tinch,osuda tonglarim otsin , Umidlarim nogoh sòldirma . Yaxshiliklar quchòĝin ochsin, Odamlardan kònglim qoldirma. Paymonamni bevaqt tòldirma Nomardlarga kunim qoldirma . Qalbimni och,gumroh òldirma, Odamlardan kònglim qolditma. Mehr bilan yashnaydi olam , Dòst yashasin odamga odam. Ahil,inoq yashaylik har dam , Odamlardan kònglim qoldirma. ✍Sohibaxon Sharipova. 05.03.2023.
Показать все...
👍 3
sticker.webp0.87 KB
00:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
ҚАЛБИМ ✍ Хуршид Карим Олов бўл,эй муз қалбим, Баҳор бўлгин,куз қалбим. Чўкма армон домига, Орзу сари суз,қалбим. ✍ Сохибахон Шарипова Ўйларинг бўлсин осмон, Тилагинг мисли уммон. Бўлайин бахтли инсон, Ғамлар йўлин тўс,қалбим. ✍ Хуршид Карим Тўкилма мисли хазон, Гулдек яшнагин ҳар он. Қадринг билмаса нодон, Ришталарни уз,қалбим. ✍ Сохибахон Шарипова Яхшилик сари юргин, Хақиқат томон бўлгин. Йиғлама,ҳар дам кулгин, Шукурга юз бур,қалбим. ✍ Хуршид Карим Бўлгин меҳрга ошна, Қаҳрга бўлма ташна. Муҳаббат,ишқдан бошқа, Қасрларин буз,қалбим. ✍ Сохибахон Шарипова Ўткинчи бу дунёда, Ёмонликдан не фойда. Умрнинг китобига, Гўзал ашъор туз,қалбим. ✍ Хуршид Карим Ҳижрон дарди нимталаб, Видо айтса телба лаб. Кўксимда ур қайталаб, Ҳаётимни туз,қалбим. ✍ Сохибахон Шарипова Жисмимга энг керагим, Нолиса гар юрагим. Сендан шудир тилагим, Сабрга ўргат,қалбим. ✍ Хуршид Карим Мен кимман,сенсиз- бир хас, Бир мурда,бир телба-кас. Елканинг бўлсин ҳавас, Бахтим томон суз,қалбим. ✍Хуршид Карим ✍ Сохиба Шарипова
Показать все...
video.mp40.33 KB
👍 1
#ibratvaqti Шерали Жўраев - Ҳаёт меҳр оқибат ҳақида жудаям ибратли😔😔 Иложи бўса ҳамма эшитиб ибрат оса шу гапладан яхши бўларди.😒 👇👇ТЎЛИҚ 👇👇 https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi
Показать все...
9.48 MB
👍 2
Аллоҳ берди бизга онг ва тафаккур, Тирик жонлар ичра инсон- гултожи. Одамий яралдик минг бора шукур, Бошқача бўлганда борми иложи ?... Қайғуришга арзимас дунё матоси, Ғам-у бахт ўткинчи - тақдир ижроси. Ҳатто ўткинчидир ёлғон дунёси, Абадий бўлишнинг борми иложи? Аллоҳ синар бандасин турли синовда: Борлиг-у йўқликда, ўтсиз оловда. Ким мардона яшар,кимлар сўровда, Бошқача яшашнинг борми иложи? Бир кам дунё: санасанг ками тугамас, Лекин борлиги ҳам камидан кўпдир. Мўмин шукур қилар,асло нолимас, Бошқача бўлиши мумкинми ахир ? Она оёқ ости жаннатинг эрур, Ота давлатингдир, ҳам кўнгил тожи. Уларсиз бўлмайди ҳаётда сурур, Ўтганни топмоқнинг борми иложи? Умрнинг ҳар они ғанимат дерлар, Билгил, намоз мўминларнинг меърожи. Эътиқод- ла дунё саодатлидир, Усиз бахтли бўлмоқнинг борми иложи ?! М:✍Сохибахон Шарипова.
Показать все...
👍 3
🌴🌴🌴🌴🌴 ✍ Сохибахон Шарипова 🥀🥀🥀🥀🥀 🎤 Муаллифни ўзи ўқиди.
Показать все...
1.75 MB
👍 4
00:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
4.76 KB
👍 1
ОДАМИЙЛИК ЙЎЛИ. Одоб - ахлоқни яхшилаш одамийлик йўлида биринчи босқич бӯлиб, қолгани кишиларни ноҳақ ранжитмасликдир. Кишиларнинг қалби сиздан рози бӯлганда, сизнинг руҳиятингиз ҳам яхши бӯлади. Дунё олимларининг тажрибасига қараганда, икки хислатли кишилар жуда кам касал бӯлишар экан. Чунки уларда иммунтитет бақувват бӯлиб, руҳан соғлом эканлар. Бири жуда юмшоқ феълли ва хуш муомалали яхши одамлардир. Иккинчиси ақлан заиф ва ҳеч кимга озор бермаган кишилар экан. Содда қилиб аӣтганда тақводорлар ва девоналардир. Тақводор Аллоҳдан қӯрқиб кишиларга озор бермаӣди. Девоналарнинг қорни тӯӣса бӯлди, ҳеч ким билан иши ӣӯқ. Яъни ҳар икки ҳолат ҳам ранжитишликдан узоқ. Одоб - ахлоқли кишининг руҳияти соғлом бӯлиб, иммунтитети ҳам бақувват бӯлади. Асаби яхши киши жисмонан соғлом бӯлиб, иммунтитети бақувват бӯлиб, вируслар билан кураша олади. Одоб - ахлоқни инсонга энг фоӣдали тарафи, бу олтинчи сезги органи кучаӣиб, англаш, тафаккур қилиш қобилияти ӯсади. Одоб - ахлоқли бӯлиш орқали азиз авлиёлар олтинчи сезги органини кучаӣтириб, бӯладиган воқеаларни олдиндан сезиб англашган. Яъни " бир ҳафтадан кеӣин иккита меҳмон келади" деб кишиларни ҳаӣратга солишган. Демак одоб - ахлоқ инсон руҳиятини поӣдевори экан. Ҳар ким одоб - ахлоқини асрар экан, ӯз руҳиятини асраб, соғлом ва бахтли ҳаёт кечирар экан. Ҳусни хулқ ва яхши амал қилиш билан инсон, ӯз фарзандларини бахтли қилган бӯлади. Яъни ота - она ӯзидаги ҳусни хулқни фарзандларини қонига, феълига ва қалбига юқтирган бӯлиб, натижада туғма одобли фарзандлар бӯлиб улғаӣишади. Ҳомила ва сут эмизиш даврида онани руҳияти яхши бӯлса, бола жисмонан ва руҳан соғлом бӯлиб, феъли ҳам ҳусни хулқли бӯлади. Демак одоб - ахлоқ инсоннинг соғлом бӯлишида, солиҳ фарзанд тарбиясида, бахтли ҳаёт кечиришида энг муҳим вазифани бажарар экан. Одоб- ахлоқ - соғлом турмуш тарзининг поӣдевори бӯлади. Ҳусни хулқ ва насаб, инсоннинг ёрлиқ белгисидир. Одамиӣлик одамга наслидан ӯтгаӣ. Насли мунофиқ бӯлса, дӯстини сотгаӣ. Муҳаббатдан ёнмаса, дилда чироқ, Одамиӣликдан экан анча ӣироқ. Одамиӣлик бӯлмаса, одам қонида, Яшашидан фоӣда ӣӯқ бӯлса жонида. ✍️  Рустам Ҳабибуллоев. .
Показать все...
👍 5
Рамазоннинг яна бир тонги отди! 🌸🌸 ✍ Бахтиёр Хасанов Оч нафсга шайлашар жилов эгарни, Дастурхонда бирга ширин ризқ тотди. Туринг, деб уйғотар жигар жигарни, Рамазоннинг яна бир тонги отди! ✍ Сохибахон Шарипова Лаҳзалар одимлар минутлар томон, Соат ғафлат уйқусидан уйғотди. Жаранги янгради, қотманг деб тамом, Рамазоннинг яна бир тонги отди. 🌸🌸 ✍ Бахтиёр Хасанов Савоб деб уйғонинг, ётманг донг қотиб, Шайтон қуритади тавоф бисотди. Кўплар уйғонгандир саҳар ризқ тотиб, Рамазоннинг яна бир тонги отди. ✍ Сохибахон Шарипова Шаҳри рамазоннинг қадрига етиб, Тонгдан то шом қадар рўзасин тутиб. Аллоҳдан ўзига шафоат кутиб, Рамазоннинг яна бир тонги отди. 🌸🌸 ✍Бахтиёр Хасанов Умр шошқин ўтар, сезилар шиддат, Кимнингдир тонглари тоатда отди. Ғафлатда ўтмасин ўттиз кун муҳлат, Рамазоннинг яна бир тонги отди! ✍ Сохибахон Шарипова Ўнинчи кундан сўнг ошилди довон, Рўзадорга Аллоҳ раҳмати ортди. Қадр кечасини қидирди мўмин, Рамазоннинг яна бир тонги отди. 🌸🌸 ✍ Бахтиёр Хасанов Нафсини хор айлаб йиғлади тўлиб, Кўзини очганлар саловат айтди. Гуноҳдан тийилди мўмин зот бўлиб, Рамазоннинг яна бир тонги отди. ✍ Сохибахон Шарипова Инсоннинг тилини поклаб иғводан, Кўнглида мунаввар ҳислар уйғотди. Саховатга чорлаб, сўзлаб тақводан, Рамазоннинг яна бир тонги отди. 🌸🌸 ✍ Бахтиёр Хасанов Қуёш нурин сочар шаффоф майин зар, Бойитмоқ чоғидир савоб бисотди. Борлиқни оёққа тур деб турғазар, Рамазоннинг яна бир тонги отди. ✍ Сохибахон Шарипова Нафсдан ғолиб бўлган олар ажрини, Имон нафс ипининг жиловин тортди. Эътиқод, сабрини синаб кишининг, Рамазоннинг яна бир тонги отди. 🌸🌸 ✍ Бахтиёр Хасанов Оғизлар ёпилди, дуода билак, Ҳамду саноларга чўмилар тилак. Улуғ кун дийдори бўлсин муборак, Рамазоннинг яна бир тонги отди. ✍ Сохибахон Шарипова Ижобат пайтидир, ухламоқ нечун, Ишонинг, кўрасиз дуолар кучин. Ҳайит айёмига етказиш учун, Рамазоннинг яна бир тонги отди. 🌸🌸 ✍Бахтиёр Хасанов ✍ Сохибахон Шарипова.
Показать все...
👍 4