cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Yunusobod hokimligining rasmiy kanali

Yunusobod tuman hokimligining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм-канал администрации Юнусабадского района

Больше
Рекламные посты
11 921
Подписчики
-1124 часа
-3977 дней
-1 53630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Болалар ўзаро жанжаллашиши, бир-бирига нисбатан ҳар қандай тазйиқ ўтказиши мумкин эмас, оромгоҳнинг ички тартиб-қоидаларига бу каби қоидалар киритилади. Мазкур қоидалар барча болалар учун мажбурий бўлиб, болалар оромгоҳга келган дастлабки кунларда бу қоидалар уларга тушунтирилади. Болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳудудига бегона кишиларнинг кириши ёки у ерда яшашига йўл қўйилмайди. 9. Оромгоҳда болалар тўгаракни ўз хоҳишига кўра танлаши мумкинми? Ҳа, болалар оромгоҳда қизиқишига кўра тўгарак турини танлаш ва унда бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга: оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари билан танишиш; оромгоҳнинг тиббий ва қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш; оромгоҳнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш; оромгоҳдаги шароит, овқатланиш, тиббий хизмат ва ўқув жараёни масалаларида юзага келган муаммолар бўйича оромгоҳ раҳбариятига мурожаат қилиш; оромгоҳ фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш. 10. Оромгоҳ муддати тугамасидан ота-оналар ўз фарзандини олиб кетиши мумкинми? Ҳа мумкин, ота-оналар ўз хоҳишига кўра болаларни оромгоҳдан муддатидан олдин олиб кетиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ота-оналар оромгоҳ томонидан болаларга сифатли хизмат кўрсатилишини талаб қилиш, оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари, кун тартиби ва таомнома билан танишиш ҳуқуқига эга. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Показать все...
#САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ Фарзандини ёзги оромгоҳга юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар 1. Оромгоҳлар қандай талабларга жавоб бериши керак? Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт. Ҳар бир оромгоҳда тиббий пункт ташкил этилиб, у тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиши керак. 2. Оромгоҳдаги гуруҳлар таркибидаги болалар сони қанча бўлиши керак? Оромгоҳда болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар тузилади. Гуруҳлардаги болалар сони 7 – 9 ёшдаги болалар учун 30 нафардан, 10 – 14 ёшдаги болалар учун 40 нафардан ошмаслиги керак. 3. Оромгоҳлар давомийлиги неча кун? Оромгоҳ давомийлиги одатда унинг эгалари томонидан белгиланади. Бунда соғломлаштириш муддатлари ёзги мавсумда 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги мавсумда 7 кундан кам бўлмаслиги лозим. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳларида ҳар бир мавсум 12 кундан кўп бўлмаган муддатга белгиланади. 4. Оромгоҳ учун йўлланмалар пулида имтиёзлар борми? Болалар оромгоҳларга йўлланма асосида юборилади. Йўлланма оромгоҳлардан сотиб олинади. Ота-онаси ишлаётган болалар касаба уюшмалари тизимидаги оромгоҳларга юборилганда йўлланма нархининг 55 фоизи касаба уюшмаси томонидан тўлаб берилади. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фарзандлари учун оромгоҳларга йўлланма олганда йўлланма нархининг 50 фоизгача қисми иш берувчининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин. 5. Бола касал бўлганда оромгоҳга қабул қилинадими? Оромгоҳларда 5 кишилик таркибда болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси тузилади.Болалар йўлланма ва боланинг соғлиғи ҳақидаги тиббий маълумотнома (079/х-шакл) асосида оромгоҳга қабул қилинади. Оромгоҳга болалар оромгоҳ тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказилган ҳолда қабул қилинади. Тиббий кўрик жараёнида болада бирор касаллик аломати аниқланса, бола оромгоҳга қабул қилинмайди ва унинг даволаниши учун 3 кун муддат берилади. Бола 3 кун ичида даволаниб келганда қабул қилинади. Даволаниш 3 кундан кўп давом этса, ота-онасининг 10 кунда берган мурожаатига асосан болага берилган йўлланма қайтариб олинади, йўлланма учун тўланган маблағнинг 85 фоизи қайтарилади. 6. Овқатлар хавфсизлигига ким жавобгар? Оромгоҳларда болаларнинг ёши ва мавжуд касалликларини эътиборга олган ҳолда кун тартиби ишлаб чиқилиб овқатлантириш ташкил этилиши ва мунтазам равишда назорат қилиб борилиши шарт. Болалар узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши, уларнинг сифати ва белгиланган меъёрларга мослиги доимий равишда назорат қилиб борилиши керак. Ошхона иши устидан доимий назорат олиб борилиб, таомнома тузишда шифокор иштирок этиши керак. Тайёр овқатлар калорияси текшириб борилади, ташқаридан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари шифокор рухсатисиз болаларга берилмайди. Оромгоҳ маъмурияти бевосита озиқ-овқат хавфсизлигига жавобгар бўлади. 7. Оромгоҳда болалар касал бўлиб қолса ёки шикастланса, қандай чоралар кўрилади? Болалар касал бўлганида ёки улар йиқилиб шикастланганда бепул биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Болаларнинг ҳаёти, соғлиғи учун тиббиёт ходимлари ва оромгоҳ раҳбарияти масъул ҳисобланади. Болаларнинг соғлиги мунтазам равишда кузатиб борилади, улар шифокор томонидан режа асосида тиббий текширувдан ўтказилиб борилади. Мавсумий касалликлар (ўткир ичак касалликлари) кўпайиши мумкин бўлган ойларда тиббиёт ходимлари томонидан касалликнинг олдини олиш ва зарур бўлганда даволаш ишлари ташкил этилади. Юқумли касалликлар аниқланганда, бу ҳақда соғлиқни сақлаш муассасаларига ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига маълум қилинади ва бемор бола болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари назоратида шифохонага ётқизилади. 8. Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади? Оромгоҳларда тартибни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий навбатчилик ташкил этилади.Болаларнинг ҳар қандай хавфсизлиги учун оромгоҳ маъмурияти масъул ҳисобланади. Давоми 👇👇👇👇
Показать все...
"Ёз ўтмоқда - соз" 🪂 🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштириш" чора тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Юнусобод тумани "Оқтепа" МФЙ да яшовчи "Aёллар дафтарида" турувчи аёллар фарзандлари кўнгилли ҳомий томонидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган "ПРО CAМП" болалар оромгоҳига дам олиб маданий ҳордиқ чиқариш учун юборилди. ✔️Оромгоҳда ҳордиқ чиқариш гашти эса болалар ҳаётида унутилмас хотиралар билан муҳрланиши шубҳасиз. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил телеграмму Президенту Российской Федерации Владимиру Путину с глубокими соболезнованиями в связи с террористическими актами в городах Дербенте и Махачкале, приведшими к многочисленным жертвам среди сотрудников правоохранительных органов и гражданских лиц. Лидер Узбекистана решительно осудил теракт в Дагестане и выразил готовность к продолжению активного взаимодействия соответствующих структур в борьбе с этими вызовами. Facebook|Instagram|X
Показать все...
01:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА ✨Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, корхона ва ташкилотлар масъуллари, маҳалла раислари, БСК раҳбарлари иштирокида “Ботаника боғи” ҳудудида саф йиғилиш ўтказилган эди. ♻️Мазкур йиғилиш ва белгиланган вазифалар ижроси Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатилди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Показать все...
Fuqarolar-bilan-profilaktik-tadbirlar-olib-borilmoqda-Toshke.mp415.81 MB
ОЗОДАЛИК, ПОКЛИК, САРАНЖОМЛИК БОР ЖОЙДА ДОИМО БАРАКА ВА КЎРКАМЛИК БЎЛАДИ ✅Ҳар куни эрта тонгдан Юнусобод туманидаги марказий ва шох кўчаларда ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Бугун ҳам туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари томонидан Амир Темур, Янгишаҳар кўчаси, Юқори қорақамиш, Янги Юнусобод, Чингиз Айтматов марказий кўчалари, маҳаллаларга олиб борадиган ички йўллар ҳудуди тозаланиб, маиший чиқиндилар олиб чиқариб ташланди. Ушбу ободонлаштириш ишларига жами 50 дан ортиқ техника воситалари ҳамда қарийб 300 га яқин ишчи ходимлар жалб этилди. ✨Айниқса, марказий кўчалардаги ариқ зовурлар ичлари, пиёдалар йўлаклари, ва тураржой биноларининг атрофлари обод қилиб, маҳаллалар кўчалари чиқиндилардан тозаланиб, чиройли ҳолатга келтирилди. Махсус техникалар ёрдамида сув сепилиб, кўркам ҳолатга келтирилди. Зеро, озодалик, поклик, саранжомлик бор жойда доимо барака ва кўркамлик бўлади. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Показать все...
00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
#shahrimizniOzodaSaqlang YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
Показать все...
NEW MAHSUSTRANS HD(Android).mp47.88 MB
02:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мақсадимиз-қариндошлар ўртасида никоҳнинг олдини олиш 📌Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. ✅Сўнгги йилларда ажримга сабаб бўлаётган ҳолатлардан бири ҳам қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдан оилада ногирон болаларнинг туғилаётгани билан боғлиқ. 🔰Яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфини ўрганиш, натижалари асосида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати юзага келмоқда. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Показать все...
video_2024-06-21_18-28-21.mp419.10 MB
📌Учтепа матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Тўраев, матбуот котибларининг иш жараёнида кантент тайёрлаш, ахборот тарқатишда тезкорликни таъминлаш, ижтимоий тармоқларда ҳокимликнинг имжини шакллантириш, сайт дизайнини яратиш каби мавзуларда қимматли маълумот берди. 🔰Мулоқотда матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, ОАВ вакиллари билан ишлаш, инқирозли вазиятлардаги фаолият юзасидан фикрлар алмашилди.Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларни самарали юритиш ва визуал контент яратиш, ҳокимлик ва ташкилотларнинг ижобий имижини шакллантириш, ОАВ ва жамоатчиликлар учун тадбирлар ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. ☑️Семинар якунида Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 27-июн Матбуот ва ОАВ куни муносабати билан эсдалик совғалари улашилди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.