cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Азимова Азизанинг✍🏻Шеърий ижодидан.📖📚

Ассаламу алайкум. Шеъриятга ошно қалблиларим. Ижодий каналимга хуш келибсизлар! Шеърият ижодимни бахолаб борсангиз, кўнгилларим сизла шоддир😘❤🌼 Реякцияларизни аямассиз деган умиддаман. Мен эса шеърларим билан диллариздан жой олгум ИНШААЛЛОҲ🙏🏻🙏

Больше
Рекламные посты
181
Подписчики
Нет данных24 часа
-5497 дней
-89630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🥀🥀🥀🥀 ХЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ 🥀🥀🥀🥀 🎙 Ижрода 🎙 Феруза
Показать все...
file_85051.oga8.66 KB
🔥 ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК. Ҳурматингизни билинг... Қадрингизни билинг... Ўрнингизни билинг... Сиз бетакрорсиз... Сиз олижаноб инсонсиз... Бу номга доғ туширманг... Аллоҳга омонатсиз, азизим! 🔥 Хайрли Кун Азизларим... 🎙 Феруза
Показать все...
Хайрли Кун .mp31.61 MB
kac0avboqbh6ts9gp4au.m4a4.34 MB
👍 2 2
🔥ШУКРОНА Янги  тонгга  етказди  яна, Янги  кундан  бу  бир нишона. Борингизга шукр  дўстларим, Билинмайди  каму ~ кўстларим. Рози  бўлиб ўтганлар  қанча, Уйғонмаган  инсонлар қанча?. Соғ~саломат  уйғотди сизни, Шукр қилинг  очдингиз  кўзни. Янги  кундан топинг  ҳаловат, Қайда бўлманг, бўлинг  саломат. Яратганим  ўзи  қўлласин, Фаришталар  айтсин  салова. Ўзи  қўллаб  очсин  йўлингиз, Очиқ  бўлсин  икки  қўлингиз. Қўлдан  келса  қилинг яхшилик, Келмаса  гар  қилманг  ёмонлик. Синов  келса  қилингиз сабр, Мазлумларга  қилмангиз  жабр. Минг  шукрки  динимиз  Ислом, Қалбда  бўлсин  ҳар  доим  иймон. Ҳеч  бўлмасин  дилда  бир  гумон, Рози  бўлмай   кетмоқлик  ёмон. Ёруғ  бўлсин  нурли  юзингиз, Порлаб  турсин  қаро   кўзингиз. Янги  тонгга                  Алҳамдулиллаҳ  , Умр берар,                     Ҳақ  , иншаАллаҳ!. 15. 05.2022.  й. ✍Феруза    Рустамова Хайрли кун Азизларим!!!
Показать все...
SHUKRONA 🎤FERUZA IJROSIDA .mp32.41 MB
👍 2 1
00:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
9.15 KB
4👍 3🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тангримизнинг каломи!  Дилимизнинг ороми, Қуръондан олиб қувват, Имондан гапир дўстим! Юрагимни яшнатиб,  Хақ йўлини англатиб,  Тош бағирни юмшатиб,  Имондан гапир дўстим! Дарс берма дунёлардан,  Берма менга майли қарз,  Сўрма майли холимдан,  Имондан гапир дўстим! Бўлсанг Расул уммати,  Иброҳим(А С)нинг миллати,  Динимизнинг хурмати,  Имондан гапир дўстим! Асраб олай жонимни,  Ўнглаб олай холимни,  Эшит менинг зоримни, Имондан гапир дўстим! Керак эмас миш-мишлар, Ботил, қотил қилмишлар,  Тугамайди ташвишлар, Имондан гапир дўстим! Нима харом, не халол?  Нима яхши, не завол?  Қабримда қандай савол?  Имондан гапир дўстим! Айтиб бергин фарзимни,  Жиловлайин нафсимни,  Таниб олайин аслимни, Имондан гапир дўстим! Хаддимдан ошиб кетмай, Кибр  бўлмасин сўзимда,  Жоним чиқмай бўғзимдан, Имондан гапир дўстим! Гўзал хаёт қурайлик! Хақ йўлида юрайлик! Имонлашиб турайлик! Имондан гапир дўстим!... ✍🏻Азимова Азиза https://t.me/AzimovaAziza8386
Показать все...
👍 4 2🙏 2👏 1😍 1
Рўзғор ташвишларин елкага илиб, Ўзгадан фарзандларин кам қилмайин деб, Чет элда ишлайди тиним билмайин, Фарзандин ўйлаган у ёлғиз аёл... Тўхтамас, тинмаган тиним билмаган, Хатто  кечалари  уйқу  йўқ  кўзда, Ўйлаб фарзандларин тонглар отади, Фарзандин ўйлаган у ёлғиз аёл.... Гап олмоққа савол беринг жўртага, Сира нолимайди, исён қилмайди, Тўғри  кўзига  ёш  олар  бироз, Фарзандин ўйлаган у ёлғиз аёл... Ўйлайди ўзини дейсиз, дардини билмай, Ғами йўқ дейсизми, дардлари бисёр, Ҳеч кимга айтолмас сирлари бисёр, Иродаси метин ёлғиз аёлнинг... Лек букилмас хаётнинг синовларига, Тик турар, сарвидек сездирмас зинҳор, Синовдан ўзини олиб қочмаган, Иродаси метин ёлғиз аёлнинг... Чет элда юрибди айш ишратда, Деб тошлар отасин ортидан кулиб, Бўхтонлар ёғдириб шўрлик бошига, Фарзандин  ўйлаган  ёлғиз аёлга...   Аслида уялинг бир сўз айтмоққа, Ланатлаб ортидан хандон кулмоққа. Ёрдамиз тегмаса жим бўлинг етар, Фарзандин ўйлаган у ёлғиз аёл... Базида мухтожсиз улар пулига, Ялтоқланиб қолас ишиз тушган он, Билмайсизда ғами ташвиши бисёр, Иродаси метин ёлғиз аёлнинг. Уларга осонмас ўйламанг енгил, Аслида бизлардан хорғиндир улар, Сабрда тенгсиздир Жаннатий аёл, Иродаси метин ёлғиз аёлнинг. Аллоҳ панох бўлсин хар бир ишида, Босган қадамида, юрган йўлида, Фарзандин рохатин кўрсинлар улар, Фарзандин ўйлаган у ёлғиз аёл... Илтимосга кўра ёзилди... ✍🏻Азимова Азиза https://t.me/AzimovaAziza8386
Показать все...
Азимова Азизанинг✍🏻Шеърий ижодидан.📖📚

Ассаламу алайкум. Шеъриятга ошно қалблиларим. Ижодий каналимга хуш келибсизлар! Шеърият ижодимни бахолаб борсангиз, кўнгилларим сизла шоддир😘❤🌼 Реякцияларизни аямассиз деган умиддаман. Мен эса шеърларим билан диллариздан жой олгум ИНШААЛЛОҲ🙏🏻🙏

👍 3 3🙏 1
03:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
9.31 MB
2😢 2🙏 1
Показать все...
Азимова Азизанинг✍🏻Шеърий ижодидан.📖📚

Ассаламу алайкум. Шеъриятга ошно қалблиларим. Ижодий каналимга хуш келибсизлар! Шеърият ижодимни бахолаб борсангиз, кўнгилларим сизла шоддир😘❤🌼 Реякцияларизни аямассиз деган умиддаман. Мен эса шеърларим билан диллариздан жой олгум ИНШААЛЛОҲ🙏🏻🙏

👍 2👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Онажоним дуоси... Кулинг устимдан майли, Қалбим нидоси етмас. Ортимдан мадат бўлар, Онажоним дуоси...🤲🏻 Қувонч айланса ғамга, Кўзим тўлса гар намга, Куч бўлган менга доим, Онажоним дуоси... 🤲🏻 Кетса бахт мендан олис, Тақдир айласа ожиз, Ёлғизлатмас фақат у, Онажоним дуоси...🤲🏻 Мехрга тўлган доим, Қучоғи Жаннат макон. Қўллар мени хар доим, Онажоним дуоси...🤲🏻 ✍🏻Азимова Азиза https://t.me/AzimovaAziza8386
Показать все...
👍 4 3🙏 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.