cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Munisa Xodjixonova📚

Илмун нафс -нафсни поклаш Қалб сакинати бўйича тадқиқотчи , Исломий психолог ,, муслималар кийниш маданияти бўйича мутахассис Илтимос ,Каналдаги ма’лумотларни кўчирсангиз манзилимизни ҳам кўрсатиб қўйинг !

Больше
Рекламные посты
2 055
Подписчики
-324 часа
-177 дней
-11030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Zaytun Med Tib
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ФАКТ Нима учун болаларни елкасига уриб алла айтилади? Сабаби 9 ой она қорнидалиги вақтида бола доим онанинг юрак уришини эшитган бўлади. Дунёга келганидан кейин эса елкасига уриб алла айтиш, худди шу ритм юрак уришига мос келади ва бола хотиржамликни хис қилади. @ZaytunMedTib
Показать все...
👍 5 1🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
8🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 21 5
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Солиҳ (яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матосига сотиб юборади»
Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди: 1. умрини қандай ўтказгани, 2. ёшлигида қандай ишлар қилгани, 3. бойликни қаердан топгани, 4. бойликни қаерга сарфлагани 5. билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «... Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан», деди» Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Показать все...
👍 2 2🥰 2
01:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ertaga bolaning hayolida bo'lish uchun Bugun uning hayotida bo'lishingiz kerak... 📱https://t.me/psixo_bloguz
Показать все...
🥰 3 2
00:48
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
📷"Жаннат оналар оёғи остида" Кино юқори тарбиявий аҳамиятга эга. Кадрлар сифати ўта юқори бўлиши билан бир қаторда, ичида жуда кўп маъноларни ҳам ўз ичига жамлаган. Кинода мени энг таъсирлантирган гап "Иймон ақл иши эмас ўғлим - Аллоҳнинг ишидир" деган жойи бўлди. Олган аниқ ҳулосам "Ҳақ ва ҳақиқат йўли осон бўлмайди. Аммо йўлни сўнгида кутаётган манзил гўзал бўлади. Аллоҳ сизга кутмаган жойларингиздан раҳмати ва неъматларини йўллайверади. Муҳими буни англамоқ ва шукрини адо этмоқ." Гапирсам, гап кўп. Асосий мақсадга ўтаман:
-Мазкур кинони кино театрда томоша қилдим. Ҳали сеанслари тугамай, тўлиқ ҳаққи чиқариб олинмай туриб, инсофсиз инсонлар тарафидан кино театрда яширин видеога олиб, текинга тарқатилиб юборилди. Бу бировнинг ҳаққи экани, Қирғиз қардошларни меҳнатини бадхулқлик қилмай, қадрлашимиз кераклиги ва ўғирлаб олинган видеоларни томоша қилмаслик тарафодриман.
Бу муаллифлик ҳуқуқи бузлиши ва ижодкорлар меҳнатини қадрламаслик. Бундай шарафсиз йўлни танламанг. •олинди. 🪴 t.me/masail_fiqhiyya
Показать все...
👍 10🔥 2 1
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ — Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур. Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас. БУХОРИЙ: — Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман. — Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин. — Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин. — Ўғлим... — Лаббай онажон. — Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда. — Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар. — Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди. — Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир. "من خدم المحابر خدمته المنابر" "сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг. — Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр. "Ўн бир ёшли ворис" китобидан. https://telegra.ph/Imom-Buhorij-04-29 @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать все...
Имом Бухорий

👍 3

     Бир иморат У дунëга бир иморат солай дедим Қуръон деган бозорига аста келдим Савдогарлар чунон экан кутиб олди Бирин-кетин жихозларни санай қолди Мана Ихлос мана Ясин барака бор Олинг арзон хатто текин Бақара бор Зикрлар бор саловат бор ҳамду сано Шукурлар бор тавбалар бор минг тасанно Солар уйим катта эмас 2 метр Сал ошиқча сурар бўлсам мени кечир Бисмиллаҳ деб аталган тўрт устун олдим Уй қуламас намоз деган уста солдим Ўзим учун шинам қулай ëруғ бўлсин Бунинг учун Фотиҳадан ғишт қўйилсин Таборакдан олдим уйим пештоқларин Безаб уйим тинмай Мулки муштоқларим Ҳар михлари бўлиб зикр хамду сано Саловатлар безар уйим минг тасанно "У" дунëдан уйим битар том ëпилар Шифрлари закот, фитр тез топилар Ар- Рахмандан  деразаси Қибла томон Етай бир кун шу уйимга эсон омон Уйим битар кўз ëшлардан селдай оқдим Қоронғулик бўлмас сира Ëсин  деган чироқ ëқдим Деворларни безаб хажу умралардан Қилсин Роббим кечиримли умматлардан. Барчамизга шундай уй солиш насиб қилсин 🤲
Показать все...
14👍 4