cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Алишер Абдухамидов

Рекламные посты
4 738
Подписчики
-3424 часа
-3287 дней
-2 13630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар”. Бу таом ва таомланишда таъкидланган одоблардан бўлиб, “шўр бўлибди”, “тузи кам бўлибди”, “тахир бўлибди”, “бўш бўлибди”, “қаттиқ бўлибди” ва “яхши пишмабди” каби таомни айблаш кабилардан сақланишга чақиради. Имом Нававийнинг “Шарҳи Муслим” асаридан. https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Аллома Тафтазоний Амир Темурнинг мажлисида оёқларини оғриқ туфайли узатиб ўтирган эдилар. Баъзилар: «Бу сизга ҳурматсизлик қиляпти!», деб, у кишини Темурга шикоят қилишди. Амир Темур уларга қарата: «Нима қилайин? Менинг салтанатим етмаган жойларга унинг китоблари етган», деб жавоб қилди. https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Асл илм кўп илм нақл қилиш эмас, балки Аллоҳдан ҳақиқий қўрқишликдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Донишманд деди: «Гапнинг яхшиси – қисқа, аниқ ва чўзилмагани. Акс ҳолда зериктиради». Изоҳ. Гапда мақсад аниқ бўлса, унинг ифодаси ҳам аниқ бўлади. Аниқлик бўлмагани учун гап чўзилиб кетади. Ҳар бири нечта гапларга мазмун бағишлайдиган кўп маъноларни битта жумлага гўзал тарзда жойлаш жавомиъул калим дейилади. Қуръон ва ҳадис бошидан охиригача шу услубда баён қилинган, шу услубда қалбларни ҳайратга солган, шу услубда ақлларни лол қолдирган. Шу услуб, шу санъат жозибаси олиму уламони, адибу удабони тинимсиз ўзига чорлаган, тафаккур қилишга ундаган. “Унвонул баён”дан. https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Алқама Уторидий ўлими яқинлашган пайтда ўғлига васият қилиб, шундай деди: «Болажоним! Сен инсонлар билан дўст бўлишга эҳтиёж сезсанг: - Хизматини қилсанг, ҳурматингни сақлайдиган, дўст бўлсанг, сени гўзал хулқлар билан зийнатлайдиган, бирор нарсага муҳтож бўлсанг, ҳожатингни раво қиладиган инсон билан дўст бўл. - Яхшилик билан қўл чўзсанг, у ҳам чўзадиган, сенда яхши амални кўрса, яхши деб ҳисоблайдиган, ёмон ишингни кўрса, тўғрилайдиган инсон билан дўст бўл. - Сўрасанг, берадиган, жим турсанг, таскин берадиган, бирор ёмон воқеа содир бўлса, юпатадиган инсон билан дўст бўл. - Гапирсанг, гапингни тасдиқлайдиган, бирор ишга киришсанг, қўллаб-қувватлайдиган, тортишиб қолсанг, сени афзал кўрадиган инсон билан дўст бўл». Яҳё ибн Аксам айтади: «Маъмун: «Ҳозир бундай дўст қаерда бор?!» деди. Унга: «Ўғлига нима учун бундай васият қилганини биласанми?» дейишган эди, у: «Йўқ», деди. «Чунки Алқама ўғлининг ҳеч ким билан дўст бўлмаслигини хоҳлаган», дейишди». Изоҳ: Яъни юқорида Алқама айтган шартлар бирор кишида бўлмагани сабабли гўёки ўғлига: «Бирор инсон билан асло дўст бўлма», демоқда. https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Ҳурмат сақлаш тоат-ибодатдан кўра афзалроқдир, дейилган. Яна бир улуғ зотдан: -Илм афзалми ёки одоб? - деб сўраганларида, у зот: — Одоб афзал,- деб жавоб берганлар Илм олиш сирлари китобидан https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар». https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Имом аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Ёки илм билан гапирасан, ё мулойимлик билан сукут қиласан”. https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 1 1🔥 1
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Уйланиш, оила қуришнинг неъматларидан бири пуштикамарингдан Аллоҳга ибодат қиладиган зурриётни чиқишидир”, дедилар. https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 2 1🔥 1
Нима учун асалари чаққанидан кeйин вафот топади? Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қурʼони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таʼрифлаган. Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир! https://t.me/alisher_abduhamidov
Показать все...
👍 7 6🔥 4