cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Kitob uchun ehson📚🍃

Ilm uchun qilingan sarmoya eng yaxshi sarmoyadir. Ehson uchun boy bo'lishingiz shart emas , arzimagan pul evaziga yaqin birodarlaringizni ko'nglini ko'taring Spamlar uchun: @Kitobuchun_ehsonbot 9860180104526843 (Gulzodaxon Sotiboldiyeva)

Больше
Рекламные посты
587
Подписчики
-624 часа
-87 дней
+4030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Axloqiy dunyo o‘z tabiatiga ko‘ra diniydir. Axloqi va muomalasi go‘zal bo‘lmagan musulmonning dini ham mukammal hisoblanmaydi.
Показать все...
🔥 2❤‍🔥 1 1🤩 1
Payg'ambarlar otasi deb qaysi payg‘ambarni atashgan ?
Показать все...
1🔥 1🤩 1
Yaxshi odam doimo o‘z nafsini malomat qilib turadi, Fojir odam nafsini itob qilmay yuraveradi. ©Hasan_Basriy
Показать все...
2🔥 2❤‍🔥 1🤩 1
In Shaa Alloh Manfaatli ☘ @Kitob_uchun_exson
Показать все...
🔥 1🥰 1🤩 1
In Shaa Alloh Manfaatli ☘ @Kitob_uchun_exson
Показать все...
Repost from ustozation
https://youtu.be/G5t_L4EudcU Bu video ustida juda ko’p ishladim. Juda ko’p mulohaza qildim va izlandim. Foyda topasilar degan umiddaman. Birinchi bo’lib telegramda ulashvomman. In Shaa Alloh ertaga Instagramga qo’yaman. TO’LIQ ko’rganingizdan keyin fikringizni kutaman In Shaa Alloh. BaarakAllohu fiikum. Assalaamu alaykum!
Показать все...
PROPAGANDA

Assalaamu alaykum. Video manfaatli bo'ldi degan umiddaman. Telegram:

https://t.me/ustozation_official

Instagram:

https://www.instagram.com/reel/C3pqxrBLnwO/?igsh=Z29lZ3J3bG91dWdl

🔥 2🤩 1
41000 yigʻaylik azizlar Karta raqami: 9860180104526843 Gulzodaxon Sotiboldiyeva
Показать все...
🥰 3👍 1 1🔥 1🤩 1
Андижондаги жахон бозорга бориб машинамда уйдагиларни чиқишини кутиб ўтирган эдим. Иккита навқирон йигит олдимга келиб машинамни бир оз жилдирсам, улар хам машинасини жойлаб олиши мумкинлигини айтишди. Иккимиз хам манёвр қилиб жойлашдик. Шунда ўша йигитлардан биттаси "Адашмасам сиз доим шу ерда кимларнидир кутиб ўтириб китоб ўқишни ўрганар эдингиз. Ўрганиб олдингизми?" деб қолди. Машааллоҳ!!! Мен доим машинамни қўядиган жойнинг орқасида озгина бўш жой қолади. Биров машинасини у ерга қўймайди. Сабаби эртароқ чиқса машинасини олиб чиқиш учун соатлаб кутиб қолиши мумкин. Улар эса шу бозорда савдогарлиги учун деярли хамма тарқаганда чиқса керак. Шу сабабли дуч келиб турар эканмиз. Эсладим. Менга хавас қилиб, "китоб ўқишни бизга хам насиб қилсин, бизни хам хаққимизга дуо қилиб қўйинг" деб айтган эди. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб улар билан яна учраштирган Аллоҳга хамду санолар ва шукурлар бўлсин. Яна самимий сўрашдик, бир биримизни хаққимизга дуо қилдик. Нимадан завқланганимни айтайми??? Улар мени китоб ўқиганимни кўриб, Аллоҳ учун мени хурмат қилишган эди. Аллоҳ улардан рози бўлсин! Азизлар! Китоб ўқинглар! Китоб ўқишга тоқат ва шижоат билан киришган одамнинг барибир жамиятдаги мавқеи бошқача бўлади. Бошқаларга нисбатан муаммолар гирдобига камроқ тушади. Китоб ўқийдиган одам хаттоки танимаган одамлар билан хам ғойибона қадрдон бўлиб қолар экансан. @Benimdenizimm05
Показать все...
👍 1🔥 1🥰 1🤩 1
Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради. • Ўн йиллар аввал Тошкентга борганимда ёқамни ушлар эдим. Аёлларни кийимидан ҳайратда қолардим. Кўп ўтмай ўзимизда ҳам худди шундай кийимлар пайдо бўлди. Тиззадан баланд кийиш уят ҳисобланмай қолди. Бу вақтда Тошкентда кийим ўлчами янада калталашганига гувоҳ бўлдим. Юбка, деса юбкага нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган турсикларга ўтиб кетилибди. Яна ўн йилга бормай, мени шаҳрим шундай юришини ўйласам даҳшатга тушаман. • Ўтган йили Тожикистонга бордим. Аёллар биздаги тўқсонинчи йилларда юрибди. Бизда кийиб юрган кийимлари билан аёллар у ерга борса, фоҳишага бўлгани каби муносабат кўради. • Ажрашиш уят бўлмай қолди. Ажрашган келин чиройли бўлса, пули бор биттаси дарров топиляпти. Ҳали эридан иддаси чиқмай, устига юриб қўя қоляпти. • Авваллари келинни ушлаб олишни камдан-кам эшитар эдим. Ҳозирда фалончи келинини ушлаб олибди, фалончини келини қочиб кетибди, фалончи хотинини ўртоғи билан ушлаб олибди, деган гаплар кўпайганидан, ҳаммани келини юряпти, деган хаёлга боради одам. • Тиктириш мода бўлди. Битта ифлос доктор арзимаган пулга тиктириб беради. Ану аёл шу баҳона юзини "ёруғ" қилиб олади. Эркак жониворлар ҳам янги усулини ўйлаб топган. Уч кун яқинлик қилмаса парда йиртилар экан, деб уч кун кутиб ўтирибди. Ўз жуфти ҳалолига ишонмай, бу каби иш қилгандан ўлган афзал. Етиб келганимиз шу. • Ошхоналар, чойхоналарга кундузи киришни иложи йўқ. Аёллар "Игрушка", "гап" ўйнайди. Дунёвийлар бўлса, ҳа, майли, дейди одам. Саттан ҳожи акаларни хотинлари, ҳожи оналар, ҳижобли аёллар... • Дин бехабарларини тушунарсан. Аммо диндорларини қандай тушуниш мумкин? Гўёки ҳижобда. Аммо кийиб олган кийимидан калта юбкаликлар ҳам хижолат бўлиб кетади. Муслима деганда икки энлик бошидаги рўмоли бор, бўлди. Эгнидаги кийимлари "астағфируллоҳ", дейдиган даражада. Ҳижобдан мақсад нима эди? Авратни ёпишми ёки бошни ёпиб, кетни очишми? Ҳижобдан мақсад пардаланиш, эркаклар нигоҳидан қочиш бўлса, ҳозирги ҳижоблиларни терилган қошлари, шиширилган лаблари, олма терадиган кўзлари ҳижоб ҳақидаги тасаввурларни сочиб юборади. • Шаҳарда машҳур ҳожи акалар бор. Шуларни синглисини расман иккита эри бор. Икки эр бир-бирини танийди. Пулни кучидан индамай яшайверади. Аёл истаган куни биринчи эри билан, истаган куни иккинчи эри билан ётади. • Ижтимоий тармоқлардан эр топиш янги модага айланди. Эрсиз аёл эр топса чидаса бўлади. Аммо эри бор аёллар, икки-учта ақлли гапларни ёзадиган ифлос эркаклар сабаб, кап катта хотин бўлганда, фарзандларини бўйи ўзидан ўтганда ажрашиб, оиласини бузиб, ўша "Гапдонга" эрга тегмоқчи бўлиб юрибди. • Қайсидир аёл эри билан уришиб уйига келса, ёки эри Россияга кетса пойлаб ўтирадиган одам қиёфасидаги махлуқлар бор. Эри кетиши билан, бўри каби ташланади. • Шаҳарда аввал дискотека деган нарса бўлмас эди. Ҳозирда тўртта дискотека бемалол фаолият олиб боряпти. Ичида фаҳш, фоҳишалар қатори туппа-тузук аёллар юрганига нима дейиш мумкин? • Фоҳишалар Дубайга, Истанбулга бориб келиб яхши машиналар миняпти. Уларни шу ҳаётига орзуманд баъзи аёллар Дубай сари отланишни орзу қилиб яшаяпти. • Бир йигит ҳазил қилиб эълон ёзибди "ўн ёшгача бўлган қизлар билан танишаман. Қолганига ожиданя тушяпман", деб. Кулгили, бир вақтни ўзида ачинарли нарса. Яхши қиз топа олмай қийналиб юрган бўйдоқ укаларим, жиянларимни кўрсам раҳмим келиб кетади. Қиз кўп, деймиз. Аммо яхши қизни остонасида кунига беш-олтитадан совчи. • Хиёбонлар, паркларда қиз ва йигитлар бемалол ўпишиб, ялашиб, қапишиб ўтирибди. Ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ. "Тур падарингга лаънат", дейдиган одам йўқ. • Юқорида ёзганимдай, зино очиқ бўлса - гуноҳи ҳаммага бўлади. Гуноҳларга кўникиб қолдик. Энди касофати ҳам барчамизга бўлади. Бунисига қандай кўникамиз билмадим... (с) Номаълум муаллиф @Benimdenizimm05
Показать все...
😢 8❤‍🔥 2👍 1🔥 1🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#91 Nafisa ham oʻz kitoblarini olibdilar 🥳🥳🥳
Показать все...
🥰 10 3🔥 3👍 2❤‍🔥 1🤩 1