cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

Республика Фермерлари гурухининг махсус канали Мухокамалар гурухи @RespublikaFermerlari @AgronomMaslahati @TexnikaXizmati ПФ-205 @+FI1J6-35v2YyNTBi @mineral_ugit_bozori @donbozorim https://t.me/+FI1J6-35v2YyNTBi

Больше
Рекламные посты
7 551
Подписчики
+1424 часа
+427 дней
+20430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хожи акаларимиз барча фермерларни дуода эслашяпти. Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
7.60 MB
👍 113👏 11🔥 1😱 1
01:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️"Фермернинг мулки худди кўча безорилари каби тортиб олиняпти". Кун тартибига чиққан масала ҳақида суҳбат Мамлакатда ғалла ўрими давом этмоқда. Лекин фермер ва деҳқонларга бўлаётган босимлар, ҳосилнинг ортидан тушган “давлат ходимлари”нинг ҳаракатлари норозиликларни келтириб чиқаряпти. Kun.uz айни масалани экспертлар билан таҳлил қилди. Суҳбатдошлар фикрича, бўлаётган воқеаларнинг ортида катта коррупцион ҳаракатлар, шахсий манфаатларга давлатни ниқоб қилиш, лавозимидан фойдаланган ҳолда бойиш мақсади ётибди. Бу фермерлар орасида давлатга бўлган ишончни сусайтириб, қонунсизликни авж олдиради. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
13.27 MB
👍 61💯 6🔥 3👏 3😁 2👎 1
00:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️БОШЛАНДИ: ФЕРИЕРЛАР 1094 ва 1100 қисқа рақамлари орқали президентга мурожаат йўллашлари мумкин. 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Шавкат Мирзиёевнинг бизнес эгалари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Очиқ мулоқот олдидан тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади. Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммо ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллашлари мумкин. 🟡Хурматли Фермерлар, қисқа рақамларга телефон қилиб муаммоларимизни яна ва яна айтаверишимиз керак, буни кўпчиликлашиб амалга оширилса натижаларга эришишимиз осонлашади ва Албатта фойдаси бўлади. Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
19.42 MB
👍 60👏 2😁 2🤣 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ДРОНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ! Жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиётининг қуйидаги тармоқларида учувчисиз учиш тизимларини ривожлантириш ва учувчисиз учиш аппаратларини қўллаш зарурати мавжуд: 1) қишлоқ хўжалигида экинлар мониторинги, тупроқ таҳлили, йиғим-терим муддатларини, суғориш даражасини аниқлаш, ўсимликларнинг ҳолати ва касалликларини аниқлаш, ўғитлар билан ишлов бериш, пестицидлар пуркаш ва суғориш самарадорлигини оширишда қўллаш мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистонда экин ерлари 4,5 млн гектар, яйлов ерлар эса 20 млн гектардан ортиқ майдонни ташкил этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатда пуркагичли учувчисиз учиш қурилмалари бозорининг ҳажми тахминан 12,5 минг донага етиш эҳтимоли мавжуд. Ривожланаётган мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида учувчисиз учиш қурилмалари тэхнологиялари ва сунъий интеллектдан фойдаланиш яқин 5 йилда ЯИМнинг 2-5 фоиз ўсишини таъминлаши мумкин, бу эса 1,8-4,5 млрд долларни ташкил этади. Учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш эвазига вақтни (3 баравар), сув ресурсларини (20 фоизгача) ва пуркаш воситаларини (пестицидларни 60 фоизга) тежаш, ғилдиракли транспорт воситаларидан экинларга етказилиши мумкин бўлган зарарни бартараф этиш (5 фоизгача), суғориш ва экиш ишларини аниқ бажариш ҳисобига пахта ва ғалла ҳосилдорлиги – 30% гача, мева – 15% гача, шоли – 25% гача ошиши тахмин қилинмоқда 2) ёқилғи-энергэтика секторида учувчисиз учиш қурилмалари электр узатиш линиялари, қуёш элэктр стансиялари ва қувурларни, қурилиш ва таъмирлаш ишларини мониторинг қилишда, ноқонуний фаолиятни аниқлашда зарур бўлади. 3) қурилиш соҳасида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш қурилишни режалаштириш, мониторинг ва назорат қилиш жараёнларини 10 фоизгача тезлаштиради, топографик суратга олиш, текшириш ва сифат назорати жараёнларини автоматлаштириш ҳисобига молиявий рэсурсларни 5 фоизга тежайди, шунингдэк, қурилишда ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун юзага келадиган хавфларни 20% гача минималлаштиради. 4) тоғ-кон саноати ва гэологияда учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш иш жойининг умумий харитасини тузиш, геология-қидирув ишларини олиб бориш, топографик хариталарни яратиш ва янгилашда фойдаланилади. Учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш соҳасини ривожлантириш, улардан иқтисодиёт секторларида самарали фойдаланиш, шунингдэк, ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан тегишли идоралар билан биргаликда ушбу соҳадаги барча масалаларни комплэкс тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланмоқда. Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
👍 36👏 9😁 2
🇺🇿Ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раислиги бекор қилинмоқда – қонун лойиҳаси Конституцияга киритилган ўзгартиришга асосан айрим қонунларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтилмоқда. Янги қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилган: – маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилиши; – Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги; – кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги назарда тутилмоқда. Шунингдек, “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” каби янги институтлар ҳам янги қонун лойиҳасига киритилган. Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
👍 30😁 1🤔 1🤣 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ФЕРМЕРЛАР ХИСОБОТИДА ҚҚС ХИСОБГА ОЛИНАДИ. 325-сон Қарорнинг 3-банд, биринчи хат бошидаги: "Давлат ресурси сифатида товар буғдойни харил қилиш жараёнида қўшилган қиймат солиғи хисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди;" - деган жумлалар Фермерлар ва умуман бугдой етиштирувчиларга таалуқли эмас,хамда барча буғдой етиштирувчилар барча буғдойини давлат ресурси ёки сақлашга қабул қилиниб кейин биржада сотилганда ҚҚС билан сотади ва ҚҚС зачетга олинади. 325-сон қарорда эги ушбу жумлалар қабул кулувчи яъни тижорат вакилини учун ёзилган бўлиб жамғарманинг тижорий вакиллари(қабул қилувчи омборлар) ҚҚСни зачетга олмайди. Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
👍 16
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️БУҒДОЙ НАРХИ:2 988 434 СЎМ. Каналда эълон қилинган юқоридаги хабардаги саволларга жавоб келди. 1. Бугдойнинг бир тоннаси 2 988 434 сўм. 2. 3-банд, биринчи хат бошидаги: "Давлат ресурси сифатида товар буғдойни харид қилиш жараёнида қўшилган қиймат солиғи хисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди;" - деган жумлалар Фермерлар ва умуман бугдой етиштирувчиларга таалуқли эмас,хамда барча буғдой етиштирувчилар барча буғдойини давлат ресурсига ёки сақлашга қабул қилиниб кейин биржада сотилганда ҚҚС билан сотади ва ҚҚС зачетга олинади. 325-сон қарордаги ушбу жумлалар қабул кулувчи яъни тижорат вакилини учун ёзилган бўлиб жамғарманинг тижорий вакиллари(қабул қилувчи омборлар) ҚҚСни зачетга олмайди. Гурухга уланиш учун👇 https://t.me/RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун 👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
👍 21🔥 1
Repost from GENERALISSIMUS
"Сайхунобод тажрибаси" Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ер олиб бериш учун тадбиркордан 25 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди. @generalissimus_uzb
Показать все...
👍 22😁 9🤣 7🤯 4👏 1
05:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир. Наманганда ҳам деҳқоннинг бугғдойи тортиб олиняпти. Чуст туманида ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирган фермерга ҳосилини ўриб олишига ИИБ орқали тўсқинлик қилиняпти. Фермер буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланмоқда. Бундай ҳолатлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам рўй бермоқда. “Туморов Каримбой” фермэр хўжалиги раҳбари Алимардон Туморов ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожатида 30 гектар ерда шахсий маблағ ва уринишлари эвазига етиштирилган буғдойни ўриб ола олмаётгани – даласига комбайн кирита олмаётгани, маҳсулотни маҳаллий “Арт софт клустер”га топширишга мажбурлашаётганини айтган. Фермернинг айтиши бўйича, маҳаллий “Арт софт клустер” корхонаси бир неча йил давомида ўз мажбуриятларини бажармай келган. Шу учун фермер бу корхона билан шартнома тузмагани, бундан кейин ҳам тузмаслигини таъкидлайди. Айни дамда фермер барча солиқларни тўлаб қўйгани, барча агротехник тадбирларни ўз ҳисобидан амалга оширганига қарамасдан, ҳосилини йиғиб ола олмаётгани сабабидан касод бўлаётганини, ишчиларига ҳақини бера олмаётганини айтади. Ўзбэкистонда ғалла ўрими мавсуми давом этаркан, қонунларда мустақил фаолият юритиши белгилаб қўйилган фермерлар фаолиятига аралашувлар бу йил ҳам кўзга ташланмоқда. Аввалроқ ИИБ ходимлари Қашқадарёнинг Кўкдала туманида фермернинг даладасидаги ғалла ўримини тўхтатиб қўйган, Хоразм вилояти Урганч туманида деҳқон етиштирган буғдойини маҳаллий кластэрга топширишга мажбурланган эди. Муаллифдан Қишлоқ хўжалигида охирги йилларда юз бераётган ўзгаришлар соҳада мутлақо ўзгача муҳитни яратди. Асосийси – деҳқон-фермерларда оз бўлса-да ЭГА ҳисси пайдо бўла бошлади. Бу эса, аминманки, ўзгаришларнинг асосий натижаси, чунки айнан турли мансабдор-у идоралар аралашуви оқибатида юзага келган ЭГАСИЗЛИК ерларимизнинг ҳолати ёмонлашишига, кўплаб ерлар яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлди. Бу – очиқ-ойдин ҳақиқат. Аммо... Кимдир бу ижобий жараённи атай диверсия қилаётгандэк... Йўқса, шунча уринишлар эвазига юзага келаётган, ернинг ниҳоят ЭГАЛИК бўлишига ичида эзгу нияти бор ким ҳам тўсқинлик қиларди? Шокир Шарипов Кун.уз
Показать все...
10.63 MB
👍 113😢 8🤔 7👎 5🤣 5🤯 2😁 1
KUN.UZ - Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди. Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди. Қайд этилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин, эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик депрессия жараёни таъсири билан узвий боғлиқ. Шарқий зона (Фарғона водийси), Тошкент вилояти тоғли ҳудудлари ҳамда Сурхондарё вилоятида бутун ёз давомида ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр кўрсаткичларига яқин бўлиши мумкин. Термик депрессия – бу ёзги синоптик жараён бўлиб, Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуд пайдо бўлиши, қуруқ-жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади (бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +44...+46 даражага, баъзи ҳолларда, +48 даражагача етиши мумкин). Термик депрессиянинг давомийлиги 2-3 суткадан 5-7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши мумкин. Сўнгги пайтларда мазкур синоптик жараён кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда. Июн ойининг биринчи ва учинчи декадаси баъзи кунларида Ўзбекистон бўйлаб бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Текислик ҳудудларида ёзнинг қолган ойларида ёғингарчилик эҳтимоли деярли мавжуд эмас, республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бу асосан куннинг иккинчи ярмида локал хусусиятли об-шароити билан боғлиқ. Шу мақсадда, бутун ёз давомида минтақанинг катта қисмида ёғингарчилик миқдори кўп йиллик ўртача қийматларга яқин бўлишини (90 фоиз-110 фоиз) прогноз қилиш мумкин. Фақатгина, Фарғона вилояти жануби тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик билан боғлиқ ижобий вазият (110 фоиз-130 фоиз) бўлиши кутилмоқда. Гурухга уланиш учун👇 @RespublikaFermerlari Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун ➡️@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Показать все...
👍 22🔥 1🤯 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.