"ФНКИЗ" ХКК
"ФНКИЗ" ХКК БТ фаолияти, уларнинг сиёсий,ижтимоий фаоллигини ошириш, конунчиликдаги ва ижтимоий сиёсий сохадаги янгиликл
Больше288
Подписчики
Нет данных24 часа
+47 дней
+530 дней
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Прирост подписчиков
Загрузка данных...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун “суюнчи пули” барчага берилмайди.
Кимларга берилади?
2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
👉 1-фарзанди учун - барча аёлларга;
👉 2-фарзанди учун - фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2024 йилдаги 110-сон
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ.
Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?
⚡️ЖАВОБ.
Оила кодексининг 44-моддасида, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.
📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.
❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1
Маънавий зарар қачон удирилади?
Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин.
Маънавий зарар, жумладан яқин қариндошини йўқотиш (ўлими) сабабли маънавий қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом эттира олмаслик, ишини йўқотиш, оилавий, тиббий сирларни ошкор қилиш, фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, ҳар қандай бошқа ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш, етказилган зарар ёки соғлиққа бошқача зиён етказиш туфайли, жисмоний оғриқ, соғлиққа бошқача етказилган ёхуд етказилган маънавий азоблар натижасида бошидан ўтказилган бошқа касалликларда намоён бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 28.04.2000 йилдаги 7-сон
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1
00:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум
119563351_1531372421128991_5732627870557154087_n.mp43.79 MB
🙏 2
❗️ВАФОТ ЭТГАН ҲОДИМНИ ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН ИШ ҲАҚЛАРИ УНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БЕРИЛАДИ
📄 Меҳнат кодексининг 255-моддасига асосан,
➖ Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига ёки ходим вафот этган кунда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсга берилади.
❗️Иш ҳақини тўлаш иш берувчига тегишли ариза, ходимнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси берилган ҳамда унинг асл нусхаси тақдим этилган кундан эътиборан етти кундан кечиктирмай амалга оширилади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
❗️ДАВЛАТ ОРГАНИГА АРИЗА БЕРИБ УНИ ЯНА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ МУМКИНМИ ?
⚡️Савол;
Мен бир давлат органига бундан уч кун олдин ариза билан мурожаат қилган эдим. Энди аризамни ўша орган томонидан кўриб чиқилишини хоҳламайман. Мен у аризани жахл устида ёзиб юборган эдим. Энди уни қайтариб олишим мумкинми ?
⚡️Жавоб;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонунининг 32-моддасида, шахс ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиши мумкинлиги белгиланган.
✏️ Юқоридаги норма бўйича Сиз мурожаатингизни қайта ариза бериш йўли билан қайтариб олишингиз мумкин лекин, яна бир эътиборли ҳолат бор! Юқорида келтирилган қонуннинг 30-моддасида мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди дейилган. Яъни, Сиз кимнидир фирибгарликда ёки бошқа бир ҳуқуқбузарликда айблаб тегишли жойга ариза бериб, кейин фикрингиз ўзгариб аризангизни қайтариб олсангиз хам уни фирибгарлиги ёки бошқа ҳуқуқбузарлиги аризангизни кўрган орган томонидан текширилиши мумкин. Агар Сизни аризангизда кўрсатилган шахс ҳақиқатдан хам ҳуқуқбузар бўлиб чиқса унга чора кўрилади. Бундай ҳолатда энди аризангизни қайтариб олишингиз бефойда бўлади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍 1
Барака саранжом-саришталикдан, тозаликдан бошланади дейди доно халкимиз. 5-цех ходимлари худди шу угитга амал килиб, цех худудини цех рахбари Р. Аскаров бошчилигида тартибга келтириб завод ободончилигига уз хиссаларини кушмокдалар
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум азиз фарғоналиклар!
🌼 Сешанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
☺️ Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🚀 Rasmiy kanalimiz:
https://t.me/marifatli_fargona
333213581_4451521368407100_4219994519580212370_n.mp41.07 MB
Выберите другой тариф
Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.