cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

SSV Buyruq va qarorlar

SSV_buyruqlar_va_qarorlari

Больше
Рекламные посты
299
Подписчики
Нет данных24 часа
-17 дней
-1330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Сизни ҳур дейинму, малак дейинму? Ё доим иш билан ҳалак, - дейинму? Соғлиққа посбонсиз, шу боисдан ҳам Қадрингиз осмону фалак, - дейинму, Халати мисоли беғуборларим, Илҳомбахш, оромбахш шифокорларим! Луқмони Ҳакимдан мерос бу соҳа, Мустаҳкам соғлиққа асос бу соҳа. Зарурат бўлса шоҳ - гадо дуч бўлар, Барчага аркони ихлос бу соҳа. Энг зарур чоғларда энг даркорларим, Ноёб касб соҳиби - шифокорларим! Худойим кимнидир шошириб қўяр, Кимнидир пуфакдай шишириб қўяр. Қай зотни у азиз қилмоқчи бўлса, Барчанинг ишини тушириб қўяр. Сиз ўша ҳамманинг иши борларим, Касби хўб, иши кўп шифокорларим! Илк маълумотнома ёзувчи ҳам сиз, Никоҳга мос-номос сезувчи ҳам сиз. Қазойи маллақ рўй бергани чоғда Далолатномани тузувчи ҳам сиз. Тиригу, ўликка илк саркорларим, Қадрдон, жонажон шифокорларим! Соғлиқсиз ҳеч кўнгил тўларми, ахир, Сизларсиз соғ одам қоларми, ахир? Ҳаттоки эр-хотин яширган сирни Сизларга айтмаса бўларми, ахир?! Ёрдан-да яқинроқ дўсту ёрларим, Дилдошим, сирдошим шифокорларим! Ҳа, ҳар он вақтимиз чоғлиги зарур, Бунинг-чун кўнглимиз тоғлиги зарур. Вақти чоғ, кўнгли тоғ бўлмоғи учун Энг аввал инсонлар соғлиги зарур. Соғлиққа биринчи тарафдорларим, Қаторда норларим, шифокорларим! Аёлми, эркакми, сизга барибир, Баҳорми, кузакми, сизга барибир. Барчага баробар дастёр эрурсиз, Керак, нокеракми, сизга барибир. Ким дардга чалинса харидорларим, Эй, аҳли одамий шифокорларим! Ишимиз тушса ҳам сизни излаймиз, Тишимиз тушса ҳам сизни излаймиз. Ой-куни яқинлаб қизлар, келинлар Дардлари пишса ҳам сизни излаймиз. Эй, сиз, "Тез ёрдам"чи дастёрларим, Беғараз, беминнат шифокорларим! Бу дунё-савдоси қайнаган бозор, Ким унда сотувчи, кимдир харидор. Бозори юрмай, хор-хаста бўлганда Отадан жирканган фарзандлар ҳам бор. Сиз эса ҳамиша ҳокисорларим- Эй жони садоға шифокорларим! Қай жаллод қўлига пичоқ тушган дам, Сўйилса ажабмас ҳаттоки одам. Небахтки, меҳрибон жарроҳ қўлида Малҳамга айланар ҳатто пичоқ ҳам. Тиғда ҳам оғритмас беозорларим, Эл ризо, жонфидо шифокорларим! Номингиз дилларга жойланса, нетонг Шод диллар таъзимга шайланса, нетонг? Сиздаги ақл ва тафаккур билан Заҳар ҳам асалга айланса нетонг?! Эй, Ибн Синодай ифтихорларим, Дунёни лол этган шифокорларим! Сиз тинчлик чоғда ҳам уруш ҳолдасиз, Эл уйқу ҳолда сиз юриш ҳолдасиз. Эл-юртнинг-умумнинг соғлиги учун Ҳар шахсий ишдан юз буриш ҳолдасиз. Туну кун беором ва бедорларим, Юртпарвар, элпарвар шифокорларим! Билдик, дард сўрамай келиши мумкин, Ҳаётда ҳар бало бўлиши мумкин. Халқларни ўлатдан ёлғиз Худо ва Шифокор қутқариб қолиши мумкин. Худойим берган мард фидокорларим, Чиндан мард ва ҳамдард шифокорларим! Дейдилар: Шифокор-бемор бир томон Бўлганда ёлғиз дард енгилар ҳар он. Шу ҳолат бор экан, иншооллоҳким, Ҳеч бир дард енголмас бизни ҳеч қачон. Эй, тоза кўнглида Аллоҳ борларим, Ҳаққа ёр, халққа ёр шифокорларим! Дард берган Худойим ҳамиша-ҳар дам, Ўзи бахш этгайдир шифосини ҳам. Аллоҳим! Ўзинг ёр, ўзинг мададкор Бу бало ҳам шаксиз топажак барҳам. Ахир хуш ният ҳам давлат-ку ярим, Художўй, дуогўй шифокорларим! Сизларни ҳар қанча олқишласак кам, Қанча шеър, қўшиқлар бағишласак кам. Дунёнинг нигоҳи қадалган зотлар, Сизларни қанчалар кўп хушласак кам. Эй, нажот манбаи-халоскорларим, Ҳар бемор қалқони шифокорларим! Бу кунлар ўтади, кетади ҳали, Ҳақ ўзи хавфни даф этади ҳали. "Аъло"га ўтиб бу имтиҳондан ҳам Қутлашмоқ фурсати етади ҳали. Эртанги нишондор, унвондорларим, Рағбатга муносиб шифокорларим! Энг олий бахт-ҳалол хизмат бўлади, Хизматга мукофот-роҳат бўлади. Сиздайин яхшилар у дунёда ҳам Абадий ётар жой-жаннат бўлади. Эй, икки дунёда бахтиёрларим, Ҳеч қачон кам бўлманг, шифокорларим!
Показать все...
👍 2
Markazning rasmiy saytida tmbm.ssv.uz barcha mutaxassisliklar bo'yicha o'rta tibbiyot xodimlari uchun test savollari joylashtirilgan, quyidagi ssilkadan kirishingiz mumkin. https://tmbm.ssv.uz/post/category/questions_nurse_test
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тоифа топширишдаги баллик система маьлум килинди
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум врач ва ўрта тиббиёт ходимлар категория учун электрон хужжат топшимоқдалар, бироқ уларнинг электрон платфаромга юборган хужжатларида бир қанча хато ва камчиликлар аниқланмоқда.Хужжатлар нотўғри бўлса қайтади ёки рад бўлади. Сизлардан илтимос бу маълумотларни ходимларга етказишда амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз олдиндан раҳмат! 1. Иш жойи номи тўлиқ киритилмаган. 2. Лавозими нотўғри. 3. Мехнат дафтарчадаги лавозим билан ишлаётган лавозим тўғри келмайди. 4. Умумий стажи нотўғри. 5. Малака тоифаси оладиган стажи нотўғри. 6. Аттестация низоми талабига кўра иккинчи малака тоифасини олиш учун камида уч йил, биринчи малака тоифасини олиш учун камида беш йил , олий малака тоифасини олиш учун камида етти йил иш стажи бўлиши лозим. 7. Стажи етгандан кейин малака тоифаси олганига бир йил бир кун ўтгандан кейин хужжат топшириш шарт. 8. Амалдаги малака тоифаси бўлса сертификатни юкламаган. 9. Аттестациядан ўтмай қолган мутахассис 9 ойдан кейин мурожаат қилади.( тўлаган пули кейинги хужжат топширишга ўтмайди ) 10. Хужжатларни алохида PDF форматда сканер қилиб тегишли бўлимларга жойлаштирилмаган. 11. Қайта тайёрлаш сертификат юкланмаган.(дипломдан кейин юкланади) 12. Ҳар бир мутахассис хужжат топширганда электрон платформадаги ўзининг мутахассислигини тўғри киритиши шарт.Акс ҳолда унга бошқа билет тушади ва берилган сертификатга тўланмайди.
Показать все...
👍 2
22:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Experimenting With Stomach Acid | How strong Is It?.mp491.15 MB
11:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Контузия_ва_яраланган_беморларга_ёрдам_курсатиш.mp417.92 MB
22:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
Диагностиканинг_умумий_тамойиллари.mp434.83 MB
06:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
BILIRUBIN_ALMASHINUVI_|_BILIRUBIN_NIMA_|_BILIRUBUN_QANDAY_HOSIL.mp417.32 MB
21:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
Tonometriya_turlari_ko'z_ichki_bosimini_o'lchash_|_Bek_Olimjon.mp419.76 MB
👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.