cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ЧУНКИ СЕН АЛЛОҲСАН ...

Dushanba: 10:00 da Turkiya vaqti bilan https://t.me/+QFK_jLqxle03MGJi

Больше
Рекламные посты
469
Подписчики
+124 часа
-37 дней
-1730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Чунки Сен Аллоҳсан ....китобидан АС- СОМАД - БЕҲОЖАТ ЗОТ
Показать все...
record.ogg16.15 MB
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲУ БУГУН АЛЛОҲНИНГ ФАЗЛИ ВА МАРҲАМАТИ БИЛАН. "" ЧУНКИ СЕН АЛЛОҲСАН "" ДЕБ НОМЛАНГАН КИТОБНИ ЎҚИШНИ НИЯТ ҚИЛДИК ДАРСГА МАРХАМАТ!
Показать все...
Фото недоступно
🌙 Муҳаррам ойи — амал мавсуми.
أفضل الصيام بعد رمضان شهر الله المحرم. «Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги рўзадир». Саҳиҳи Муслим.
🗓 15.07. 2024 Душанба: 9-муҳаррам: рўза тутиш мустаҳаб; 🗓 16.07.2024 Сешанба: 10-муҳаррам: ашуро куни; 🗓 17.07.2024 Чоршанба 11-муҳаррам: рўза тутиш мустаҳаб; 🗓 18.07.2024 Пайшанба 12-муҳаррам: амаллар кўтариладиган кун; 🗓 19.07.2024 Жума 13-муҳаррам: ойдин кечалар; 🗓 20.07.2024 Шанба 14-муҳаррам: ойдин кечалар; 🗓 21.07.2024 Якшанба 15-муҳаррам: ойдин кечалар; 🗓 22.07.2024 Душанба 16-муҳаррам: амаллар кўтариладиган кун. ☝Расулуллоҳ ⏩️ айтдилар: صيام يوم عاشوراء أحتسب على الله أن يكفر السنة التي قبله. «Ошуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилдаги гуноҳларга каффорот бўлишини Аллоҳдан умид этаман». Саҳиҳи Муслим. https://t.me/islomiy_odob1
Показать все...
Repost from Конспект
Онангиз асранг Oнангиз ёнида бир зум ўтириб, Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг, Дунё ишларини бир четга суриб, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Ҳаётдан кетганда қадри билинар, Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар, Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Қалбини ғам алам қамраб олмасин, Йўлингизни кутиб кўзи толмасин, Кексайган кўнглида армон қолмасин, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Онасин ҳолидан хабарсиз киши. Мазмунсиздир умри, баҳору қиши, Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Оналар пойида бўлса гар жаннат, Не учун онага қилмайсиз хизмат, Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи, Дунёда онадай зот борми ўзи, Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! @konspektor
Показать все...
1
Жувайрия бинти Ҳарис Умму Ҳабиба Ромла бинти Абу Суфён , София бинти Ҳуяй Маймуна бинти Ҳорис оналаримиз ҳақида Якуний дарс
Показать все...
record.ogg19.79 MB
Repost from Конспект
Қурт тушган олма қисмати Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб: – Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди. Ўғли эса ўзига ишонч билан: – Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди. Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди. Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан. Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб: – Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди. Ота эса бир жилмайиб қўйиб: – Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан. @konspektor
Показать все...
👍 2
Repost from Конспект
Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш бўлади. Аммо унинг бирортасидан ваъз насиҳат олмайди: 1. Ҳар куни унинг умри камайиб боради. Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ. 2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди. 3. Ҳар куни охиратга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми? Уни билмайди. @konspektor
Показать все...
Repost from Конспект
Ота Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, хайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш хотинининг кўнглини овлашга тиришади. Аммо... Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим бўғиб ўлдираман! - Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади... Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади. Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди. Шундан сўнг, Мустафо мерган кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди. Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади. Муҳаммад Исмоил @konspektor
Показать все...
🥰 2🔥 1
Repost from Конспект
Эр уйга кирса, хотини йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин, “Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш” – деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди. Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди-да, ўша шаҳарни тарк этди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар, “Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди” – деб айтишди. Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди. “Бу ким” – деб сўраган эди, одамлар: “Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария” – деб айтишди. У киши, “Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар” – деди. Подшоҳга олиб боришгач унга, “Хазинангизни ўмарган аниқ шу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, бошимни танамдан жудо қилаверинг” – деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди. Подшоҳ: “Бу қариянинг ўғри эканини қаердан билдинг?” – деб сўраган эди, у киши, “Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади” – деб жавоб берди. @konspektor
Показать все...
😢 5👍 1
ЗАЙНАБ БИНТИ ЖАҲШ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО Қурайшнинг зўрлари уйланай дея, Совчисин жўнатди бир азиз гулга. Пайғамбарчи сизга қилди тавсия, Турмушга чиқмоқни собиқ бир қулга. Ғазабга миндингиз "Собиқ бир қулга, Мендайин оқсуяк тегадими?" деб. "Ўз нафсига қарши бориб бўлса ҳам, Инсон амрга бош эгадими?" деб? Сиз пайғамбар бирла сўзлашаркансиз, Бирданига ваҳий келиб ҳам қолди. Сизга йўл кўрсатди Қуръони Карим, Азҳоб сура-оят ўттизу олти. "Ҳеч бир мўмин эркак ва мўминага, Аллоҳ ва Расули ҳукм қилган дам. Ўзларича бирор ишни иҳтиёр, Қилмоқ мумкин эмас"-оятда шу жам. Аллоҳдан қўрққанча итоат билан, Набийнинг гапига кўндингиз шу пайт. Нафсга қаршиларга берар дунё тан, Сизни никоҳига олар бўлди Зайд. Зайд ким? Пайғамбарнинг асранди ўғли, Дарожати баланд улуғ бир одам. Аммо ажрашдингиз турмушингизга, Бир йилдан сал кўпроқ вақтлар ўтган дам. Аммо қолдирмади Хақ сизни ёлғиз, Гарчи у қулларни доим синовчи. Набий ўзи сизга солдилар оғиз, Жаброил бўлмишдир ўртада совчи. Қизларни отаси ё бирор валий, Куёвга узатар ўзлари хохлаб. Сизни эса асли ҳаммадан Олий, Аллоҳимнинг Ўзи қўйди никоҳлаб... Қайси аёлда бор бундайин фазл, Бундайин дарожат бунчалар обрў? "Мана менда бор деб" келолмас асли, Бирор аёл зоти сизга рўбарў. Бу никоҳ амалга ошгани бўлди, Тоза бир тилакнинг тоза ниятнинг. Асранди ўғилнинг ажрашган ёрин, Олиб бўлмас деган жоҳилиятнинг- Мантиқсиз қонунин бузди бу нигоҳ, Қуръонда қилинди бу ишлар зикр. Ўн тўрт асрдирки ҳаммамиз огоҳ, Ўқиб-уқиб қилдик бу хақда фикр... О сиз бу замонда яшасайдингиз, Қалбингиз бермасди менимчалик дош. Кўрар эдингизда нафсга чўкиб тиз, Кундош кундошига отганлигин тош... Сиз эса энг ростўй аёл эдингиз, Ойишага туҳмат қилинганида. Пайғамбарга фақат чин сўз дедингиз, Кимнинг ким экани билинганида. Кундоши хақида сиздан гўзалроқ, Таъриф сўзлаган йўқ туҳмат қилмайман. Дедингиз: "Оиша тўғрисида мен, Яхшиликдан бошқа нарса билмайман" Туғишган аканиз вафоти хақда, Сизга келтирилди бир куни хабар. Сизчи сўрадингиз шунда хушбўйлик, Ўздан анқисин деб ширин мушк анбар" "Дедингиз:"Қасамки мушк суртадиган, Ҳолатим йўқ менинг мусибат қаттиқ". Фақат билганим шу мотам тутилса, Гуноҳ бўлар экан уч кундан ортиқ". Уммат онасисиз сиз хақингизда, Ўқир ҳар иймонли кўзларин ёшлаб. Садақани кўп-кўп қилардингизда, Тикувчилик қилиб, терини ошлаб. Пайғамбар айтарди:" Менинг ортимдан, Қўли узунингиз етишар энг тез" Ҳамма ким етар деб қизиқиб зимдан, Қўлларини ўлчаб юришди ҳар кез" Пайғамбар ортидан энг тез етишган, Сиз бўлдингиз, бундан эмасман маҳзун. Эҳсон-садақани жуда кўп қилган, Сизнинг қўлингизда ҳаммадан узун. Бемор чоғингизда кетмай дардингиз, Ҳазрати Умарнинг ҳаёлларидан. Сўради: "Ким қарар беморга энди" Буюк пайғамбарнинг аёлларидан. Набий завжалари бердилар жавоб: "Албатта беморга қарагувчи биз" Сочингизни тараб ювиб кафанлаб, Кундошлар ёш тўкди кетган чоғда сиз. Сиз менинг онамсиз сиз хақингизда, Ёмон гап айтганнинг кўзин ўяман. Гўзал ва хайрли ният бор бизда, Исмингиз қизимга бир кун қўяман. Бутун олам аро жар солсин жарчи, Аллоҳнинг йўлига жоним бўлсин баҳш. Расулуллоҳ отам эмасдир гарчи, Менинг онам бўлар Зайнаб бинти Жаҳш. Абдураҳмон Мешаян
Показать все...

1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.