cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

“MUSOFIR OTA” jome masjidi rasmiy kanali

Ushbu kanal Qashqadaryo viloyati Gʻuzor tumanidagi "Musofir ota" jome masjidining rasmiy telegram kanali sifatida qayta ishga tushirildi!

Больше
Рекламные посты
2 029
Подписчики
+824 часа
+147 дней
+5030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

13:49
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Haj2024 #Yangi_rukn 💜 НИШОНДА АЛИШЕР СОАТОВ
Макка шаҳридаги "Ал-Айям Элит" меҳмонхонасининг тиббиёт маркази
“Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
ҲАҚИҚИЙ ҚАҲРАМОНЛИК Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: – Ё Расулуллоҳ. Мен жуда оч қолдим, – деди. Набий алайҳиссалом аёлларидан бирининг уйига одам жўнатиб, бирор егулик борми деб сўраттирди. Нубувват хонадони хонимларидан бири: “Аллоҳга қасам, уйимизда сувдан бошқа ҳеч вақо йўқ”, – деди. Бошқа барча оналаримизнинг уйларидаги ҳолат ҳам худди шундай эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига: – Бу кеча бу кишини ким меҳмон қилади? – дедилар. Ансорлардан бир киши меҳмонни уйига олиб бориб, аёлига: “Расулуллоҳнинг меҳмонини иззат қиламиз”, – деди. Бошқа бир ривоятда келтирилишича, меҳмонни уйига олиб келган ансорий саҳоба аёлидан: “Уйда бирор егулик борми?” – деб сўраган. Аёли: “Уйда болаларнинг бироз егулиги бор, холос”, – деган. Мезбон аёлига деди: “Ундай бўлса, болаларни овут, овқат сўрашса, ухлат. Таомни меҳмоннинг олдига қўй. Сўнгра чироқни тузатмоқчи бўлиб ўчириб қўй. Меҳмон бизни ҳам овқатланяти, деб ўйлаб қорнини тўйғазиб олсин”, – деди. Аёл эрининг айганларини қилди. Мезбон ва аёли қоронғида худди овқатланаётгандек қошиқларни идишга теккизар, лекин овқат емас эди. Қорни тўйгач меҳмон Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Жаброил алайҳиссалом тушиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ансорий ва унинг аёли қилган иш хабарини берди. Тонг отгач, Набий алайҳиссалом ансорийга ўгирилиб: “Кеча меҳмонга қилган илтифотингиздан Аллоҳ таоло ажабланди, яъни сизлардан рози бўлди”, – дедилар ва шу воқеа сабабли нозил бўлган ушбу оятни тиловат қилдилар: بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ «Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва иймонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар» (Ҳашр сураси, 9-оят). Ояти каримада келган “الايثار” сўзи киши ўзи муҳтож бўла туриб, бор будини ўзгага бериши, эҳсон қилишидир. Бу фазилат саховат ва карамнинг энг юқори чўққисидир. Меҳмонга иззат кўрсашган ансорий саҳоба Абу Талҳа розияллоҳу анҳу экани сийрат китобларида келтирилган. Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан Т.НИЗОМ таржимаси. “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
“MUSOFIR OTA” jome masjidi rasmiy kanali

Ushbu kanal Qashqadaryo viloyati Gʻuzor tumanidagi "Musofir ota" jome masjidining rasmiy telegram kanali sifatida qayta ishga tushirildi!

👍 3
03:44
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Haj2024 😎 ҒАНИМАТ КУНЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қуръонга_муҳаббат Ўтиб борар ажиб умр карвони, Жон дўстим, унутма, амал замони. Дунё ташвишини бир ёнга ташла, Қуръонни олгину, ўқишни бошла! “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👏 6
#Ҳарамайн ▪️Мисрлик архитектор Муҳаммад Камол Исмоил раҳимаҳуллоҳ Қирол Фаҳд ташаббуси билан бошланган Ҳарамайндаги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, қурилиш ишларини бошқарган. ▪️Муҳаммад Камол Икки Муқаддас Масжиддаги салқин мармарлар, ҳаракатланувчи электр гумбазлар ва соябонлар ғояси муаллифидир. ▪️Хизмат ҳақи сифатида пул таклиф этилганда, у: "Мен пул олсам, кейин Аллоҳга қайси юз билан юзланаман", деган экан. “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👍 3 3👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Буни_билармидингиз “Абражул Байт” – Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳридаги муборак “Масжидул Ҳаром” масжиди ёнида барпо этилган бино бўлиб, у баландлиги бўйича дунёдаги энг баланд бинолардан биридир. Ушбу бинодаги соат (Makkah Royal Clock Tower) ҳам жаҳондаги энг йирик (оғирлиги 21 тонна) соат бўлиб, унинг диаметри 40 метр, дақиқа кўрсаткичининг узунлиги 22 метр, соат кўрсаткичи 17 метр. Мазкур соатни кундуз куни 12 чақирим, тунда эса 17 чақирим масофадан ҳам кўриш мумкин. Соат ҳар намоз вақти кирганда бонг уради.   Суриялик Шади Эйд соат атрофида акс эттирилган хаттотлик намуналари муаллифидир. Шоди Ийд мазкур хаттотлик ишларини уч ойда якунлаган. Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 9-МАСАЛА: Етим боланинг моли нисобга етса, унинг молидан васийси* қурбонлик қилади. Аммо ёш боланинг молидан қурбонлик қилинганида, унинг гўштини садақа қилинмайди. Балки захира қилиб олиб қўйилади ва мазкур боланинг ўзига едирилади. Агар захира қилиб олиб қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сотиб, пулига айни ўзидан фойдаланса бўладиган қозон каби идишларга алмаштириб, уларни сақлаб қўйилади.
* васий – етимнинг молу мулкини сақлаб, вояга етганда ўзига топширишга масъул бўлган шахс. Васий етимнинг онаси, бобоси, амакиси ёки бирор диёнатли киши бўлиши мумкин.
“Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👍 2👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👍 4👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
УМАР ХАТО ҚИЛДИ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидда аёллар маҳрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари маҳридан ошириб юбормаслик ҳақида ўз фикрини баён қилди. Шу маҳал бир аёл баланд овоз билан халифанинг сўзига қарши чиқди. Бутун жамоат жим бўлиб қолди. Аёл эса аниқ ва равшан далиллар ила халифанинг хатоси ва ўзининг сўзи тўғрилигини исботлаб берди. Унинг аниқ далилларига ҳеч ким эътироз билдира олмади. Балки тўғри айтилган фикрга барча итоат қилди. Умар розияллоҳу анҳу эса аёлнинг ҳақ ва ўзининг ноҳақ эканини билганидан кейин машҳур сўзини айтди: – Аёл тўғри айтди, Умар эса хато қилди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👏 1
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🌼🌿🍃☘️🍃🌿🌼 Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲 💮🌸💮🌳💮🌸💮 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари “Мусофир Ота” жоме масжидининг расмий каналларига аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 🌐 Тelegram ▶️ YouTube 🌐 Instagram
Показать все...
👏 3👍 2