cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Umra_Ziyorati_99

Аллох таоло ва унинг Расули Мухаммадга ошиқ қалблар талпинган маскан Байтуллоҳга бормоқ ҳамма мўминларга насиб этсин!🤲🏻 Алоқа учун: 📞+998932553101 @Bahromjon3101 📞+998975729992 @Khaydarov_7474

Больше
Рекламные посты
428
Подписчики
-124 часа
-187 дней
+2330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ИСТИҒФОР ВА УНИНГ ФОЙДАЛАРИ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир. Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди. Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”. Ойлик маоши кечикаётган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаёлига келмаган томондан ризқлантиради. Қарзга ботган ёки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига етади. Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, истиғфор айтилади. Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовта бўлаверади, пули бор, ошна-оғайнилари, таниш-билишлари бисёр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда ҳам истиғфор айтилса, кўнгилдаги ғашлик арийди. Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар истиғфор айтилганида дилдаги қора доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади. Бойми, камбағалми, ёшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож. Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаётда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунёда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп. Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин. Аллоҳ бизга шундай имконият берган. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. "Истиғфорнинг 40 хосияти, Салавотлар" китобидан 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 Телеграм https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
Umra Ziyorati 99

УМРА га борувчилар мурожат килишингиз мумкин. ☎️+998932553101 Маккадамиз 👇👇 @Bahromjon3101

🔥 1
#Видео #мўъмин #инсон 🎙Мўъмин инсоннинг таърифи Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 Телеграм https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
🔥 1
#Видео #қалин_пули #маҳр 🎙Қалин пулининг маҳрга алоқаси борми? Саидаҳмад домла Сайдаралиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 Телеграм https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
🔥 1
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар! Бугун ҳафтанинг пайшанба куни Аллоҳ ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракотли қилсин! 16-май                 2024-мелодий йил 08-зулқаъда      1445-ҳижрий йил Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
🔥 1
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан...  Сизни ҳам бахт аталмиш тонгларга омон етказсин, қадрдон... Тонггача  тун  Соҳибига омонатсиз...         ХАЙРЛИ  ТУН! Биз билан бирга бўлинг ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
​​ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ #закот ❓1245-CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради. Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади: وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ “Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 Телеграм https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
Umra Ziyorati 99

УМРА га борувчилар мурожат килишингиз мумкин. ☎️+998932553101 Маккадамиз 👇👇 @Bahromjon3101

🔥 1
КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ. Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар: — Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар? Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди: — Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг. Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола: — Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар: — Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман. Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.  *** Кибр кирган бошга илм кирмайди Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди: — Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли… — Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибру-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан. Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмас экан. Аллоҳ таоло барчаларимизни кибру- ҳаводан ўзиз сақласин! "Ибратли ҳикоялар" китобидан. 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 Телеграм https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
Umra Ziyorati 99

УМРА га борувчилар мурожат килишингиз мумкин. ☎️+998932553101 Маккадамиз 👇👇 @Bahromjon3101

👍 1🔥 1
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир яҳудий бир қизчанинг бошини икки тош орасида ёриб қўйди. Унга: «Ким сени бундай қилди? Фалончими? Пистончими?» дейишди. Ниҳоят, ўша яҳудийнинг исми айтилганда у боши билан имо қилди. Яҳудийни ушлаб келишди. У (айбини) бўйнига олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, унинг боши икки тош орасига олиб, ёрилди». Имом Бухорий ривояти. Изоҳ: Исломнинг асосий мақсадларидан бири - инсоннинг қони ва жонини муҳофаза қилишдир. Бу ҳадисда қасос мавзуси бўлиб, қотил ўлдирган нарсаси била ўлдирилади, агар у ҳол ҳаром қилинган усул бўлмаса. Бу ўринда, яҳудий ўз жориясинини тош билан уриб бошини ёрган эди. 🌙 Бирлаштириб турувчи мақсад битта! 🌙 "Умра Ҳаж99" - Байтуллоҳга талпинган қалблар учун ♻️ Яқинларингизга улашинг Саҳифамизга обуна бўлинг👇 Телеграм https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
👍 1🔥 1
Salaflardan birlari aytadi:
«Agar duomiz ijobat bo‘lishini xohlasak, do‘stlarimizning haqlariga o‘zlariga bildirmay duo qilardik».
Dr. Muhammad Buzdag‘ «Duo anatomiyasi» kitobidan @Fonustestbaza
Показать все...
👍 2
🕌АЛЛОҲ УНДАН РОЗИ БЎЛАДИ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда таом еб, бунинг учун ҳамд айтса ва ичимлик ичиб, бунинг учун ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади». Имом Муслим ривояти. ✅✅✅✅✅✅✅✅ ✅✅✅✅✅✅✅✅⬇️ https://t.me/UmraHaj99
Показать все...
👍 2🥰 1