cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Оддий одам

Больше
Рекламные посты
932
Подписчики
-224 часа
-117 дней
-5130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

02:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
ДХХ: “Ҳаж” зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1966 ва 1968 йилларда туғилган ака-ука ўзаро тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқаронинг Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга Тошкент шаҳридаги сайёҳлик фирмасининг муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган ижрочи директори алоқадор эканлиги маълум бўлди. Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги сайёҳлик фирмаси ходими мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқарони алдов йўли билан ишончига кириб, уни ва онасини жорий ҳаж мавсумида муборак сафарга юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди. Шунингдек, у мазкур ноқонуний ишни сайёҳлик фирмаси раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди. Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни 8700 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига жўнатишини айтиб, Бувайда туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаро ва унинг 1959 й.т. онасини ҳожи мақомини олишлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 17.400 АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарони ҳаж амалларини бажариши учун Саудия Подшоҳлигига юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Показать все...
ДХХ - Ҳажга ноқонуний юбориш.mp419.01 MB
02:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди. Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати вилоят ИИБ томонидан ЖКнинг 168 ва бошқа моддалари билан қўзғатилиб, ҳозирда ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, адвокат муқаддам ЖКнинг 25,97-моддаси билан судланган шахс ҳисобланади. Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Показать все...
ДХХ - лавҳа.mp415.69 MB
02:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
ДХХ: Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида солиқ ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, у ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Бухоро вилояти Ғиждувон туман солиқ инспекцияси катта инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман марказидаги “Ҳўжаи жаҳон” савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорни жорий йилнинг охирига қадар айланма солиқ тўловчиси тоифасидан, ҳар ойда 2 млн. 424 минг сўм тўлайдиган қатъий турдаги солиқ тўловчиси тоифасига ўтказмаслик, келгусида солиқ идоралари томонидан бўладиган текширувлардан ҳимоя этиш ҳамда унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 8 млн. сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган умумий овқатланиш масканида 6 ой мобайнида солиқ текширувлари ўтказмаслик, аксинча, унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг бош инспектори Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғининг алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида аниқланган 267 млн. 300 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини мансабдор танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўъбасининг собиқ бошлиғи ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Показать все...
ДХХ - солиқчилар.mp417.48 MB
👍 1
ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди. Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Показать все...
02:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Показать все...
ДХХ - коррупция.mp417.11 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
ПРЕСС-РЕЛИЗ по итогам встречи руководителей спецслужб Кыргызстана, Таджикистана и Узбекистана   6 мая 2024 года в г. Фергана Республики Узбекистан состоялась встреча Заместителя Председателя Кабинета Министров – Председателя Государственного комитета национальной безопасности Кыргызской Республики К. Ташиева, Председателя Государственного комитета национальный безопасности Республики Таджикистан С. Ятимова и Председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан А. Азизова. В ходе переговоров стороны в открытой и доверительной форме подробно обсудили весь комплекс проблем обеспечения региональной безопасности. Состоялся обмен мнениями по состоянию и перспективам взаимодействия по таким актуальным направлениям, как борьба с терроризмом, экстремизмом, наркотрафиком, незаконной миграцией, контрабандой и другими угрозами и вызовами трансграничного характера. Затронуты вопросы приграничного сотрудничества и в целом создания благоприятных условий для развития добрососедских отношений между государствами сторон. В ходе диалога в конструктивном ключе рассмотрены пункты повестки, касающиесяделимитации государственных границ между Кыргызской Республикой и Республикой Таджикистан, а также вопросы демаркации границ между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республики. Участники встречи достигли договоренностей об ускорении процессовделимитации кыргызско-таджикской и демаркации узбекско-кыргызскойгосударственных границ и определили практические меры для решения данныхвопросов на основе учета взаимных интересов сторон. По итогам переговоров даны конкретные поручения членам кыргызско-таджикской Межправительственной комиссии по согласованию оставшихся участков границы, а также подготовке и подписанию соответствующего двустороннего договора.
Показать все...
ДХХ: Жойларда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, у туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган. Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, жорий йилнинг апрель ойида ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган. ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ўз раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди. ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Показать все...
03:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Показать все...
Коррупция.mp418.70 MB
ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди. Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Показать все...
👍 3
01:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Показать все...
ДХХ - ер сотиш.mp411.71 MB
👍 1