cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

IKROM HOJI JOME MASJIDI

Рекламные посты
224
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
+430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бомдод намози! ✅ Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади. ✅ Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир. ✅ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади. Икром хожи жоме масжиди https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,  Бугун ҳафтанинг Сешанба куни  Мелодий 2024-йил 16-Июль Хижрий 1446-йил 10- Муҳаррам 🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин! 🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲 Икром хожи жоме масжиди https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади. Убайдуллоҳ ибн Умайр Аллоҳга омонатсизлар! Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар. Икром хожи жоме масжиди https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
✅ Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати. 1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. 2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. 3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. 4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. 5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. 6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

Repost from Muslim.uz
#Ғафлатда_қолманг! 🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 📢 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🗣  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: 💬Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 6/9, Фарғона - 3/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Қува - 6/14. 💬Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-2), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20,  Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 6/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 24/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 19/49, Тахтакўпир - 18/39, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 23/(-3), Шўрчи - 25/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 27/8,  Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5, Урганч - 35/35. 🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
КЕЧКИ ЗИКР. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз кеч кирганида: أمْسَينَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيلَةِ، فَتْحَهَا وَنَصْرَهَا وَنُورَهَا وَبَرَكَتَهَا وَهُدَاهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا «Амсайнаа ва амсал мулку лиллаҳи роббил ъаламиин. Аллоҳумма ас`алука хойро ҳазиҳил лайлати фатҳаҳаа ва насроҳаа ва нуроҳаа ва барокатаҳаа ва ҳудаҳаа ва аъузу бика мин шарри ма фииҳаа ва шарри маа баъдаҳаа», деб айтсин. (Маъноси: «Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргиздик. Эй Роббим, бу кечанинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу кечанинг ва бу кечадан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман».) Абу Довуд ривоятлари. Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

​​БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ? #дам_солиш ❓1322-CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади: كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар” (Имом Таҳовий ривоятлари). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ "Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (Имом Таҳовий ривоятлари). Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар: بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан” (Имом Таҳовий ривоятлари). (“Шарҳи Маонил осор” китоби). Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади: 1. Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши; 2. Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши; 3. Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”). Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Икром хожи жоме масжиди https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

✅ Ростгўйликнинг самараси Абу Амр Аз-Зажжожий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Онам вафот этди. Ундан, менга бир ҳовли мерос бўлиб қолди. Уйни эллик (50) динорга сотиб, ҳаж қилиш учун йўлга отландим. Бобилга етиб борганимда бир киши йўлимга чиқиб, "ёнингда нималаринг бор?"-деди. Мен ўзимга-ўзим: "Рост сўзлаш яхшида!-деб, еллик (50) динор пулим бор"-дедим. У менга: "Қани уни менга узатчи!"-деди. Ҳамёнимни унга узатдим. Санаб кўрган эдики, қараса ростдан ҳам еллик динор! Шунда "Пулинг ўзинга буюрсин ол! Ростгўйлигинг мени лол қолдирди"-деди. Сўнг отидан тушиб, унга мин деди. Мен: "керак эмас десам ҳам қатъий туриб олди. Ноилож отига миндим". У: "Кетавер! Мен ортингдан бораман"-деди. Шу билан бир йил деганда, келаси йили ортимдан етиб келди ва ўлгунича мен билан бирга юрди". "Ар-рисалату ал-Қушайрия" китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

Ким ўлим даҳшати ва қиёмат куни қўрқинчидан нажот топишни истаса, унинг махфий амали ошкорасидан кўп бўлсин. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ. Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

Ошуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар 1.Рўза тутиш. 2.Закот бериш. 3.Тирноқларини олиш. 4.Ғусл қилиш. 5.Касални кўриш. 6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш. 7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш. 8.Кийим эхсон қилиш. 9.Жаноза намозига қатнашиш. 10.Силаи рахм қилиш. 11.4 ракат нафл намоз ўқиш. 12.Оиласига кенгчилик / байрам / қилиш. 13.Қарз бериш. 14.Адашган кишига йўл кўрсатиш. 15.Ифторлик бериш Бу йил ошуро куни сешанба 16 июлга тўғри келяпти тақвимга кўра Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
Показать все...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.