cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз! 📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар ⚖️Адолат очиқликдан бошланади! 🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг! ☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Больше
Рекламные посты
2 206
Подписчики
Нет данных24 часа
+9937 дней
+36930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Маҳалладошлар мурожаатлари ортидан нажот кутиб йилларни ўтказишди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфират Хушвақтова Миришкор туманининг Истиқлол МФЙ аъзолари билан учрашувида ёшлар бандлик масаласида мурожаат қилишди. Депутат ушбу муаммога туман бандликка кўмаклашиш маркази ва ёшлар ишлари агентлиги масъулларини жалб этди ва маҳалладаги барча ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг кўпчилиги мавсумий ишларга жалб этилди. Қолганларини ҳам ўз мутахассисликлари бўйича доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.Шунингдек, кўчаларни кенгайтириш, транспорт қатновини яхшилаш, йўлларни асфальт қилиш ҳақида ҳам таклифлар билдирилди. Ҳайитбой Ҳайитов 40 йилдан буён Булуч МФЙ да яшаб келади. Бироқ, шу ўтган йиллар мобайнида мутасадди идораларга мурожаат қилганига қарамасдан, масъуллар унинг ўзи яшаб турган уйига эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатини тайёрлаб беришмаган.Ҳайитбой Ҳайитов шу муаммони ҳал қилиб беришда депутатдан ёрдам беришини сўради. Махфират опа бу масалани тезроқ ўрганиб, фуқаро уй-жойига қонуний эгалик қилиши учун кадастр ҳужжатини тайёрлаб бериш юзасидан туман кадастр бўлими масъулларига кўрсатма берди. Депутат Янги Миришкор МФЙ аҳолиси билан учрашганда нуронийлар туманда масжид қурилиши учун рухсат олишда, Ободон МФЙ фуқаролари эса 4К Чорвадор автомобиль йўлини таъмирлашда кўмак беришини сўраб мурожаат қилишди. Тиббиёт, мактабгача таълим муассасалари юзасидан ҳам мурожаатлар бўлди. Депутат аҳоли томонидан билдирилган ҳақли эътирозларни ўрганиб чиқиб, муаммоларни тегишлилиги бўйича бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди. Дарвоқе, Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши фаоллари ва депутат билан очиқ мулоқотларда фуқаролар ким ўзарига ўтказилаётган тўй-маъракаларни камчиқим ўтказиш, оилавий масалаларни ечиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда туман ҳокимлиги ва унинг тасарруфидаги идоралар фаолияти ва масъулиятини янада ошириш юзасидан ҳам аниқ таклифларни илгари суришди. Депутат Махфират Хушвақтова муаммоларни назоратга олди. Мутасаддилар қисқа кунларда муаммолар ҳал этилажагини ваъда қилишди. Нима ҳам дердик. Одамлар учун муддатсиз йилларни кутишдан кўра, келгуси ойларни кутиш анча осон-ку... Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Показать все...
👍 1
Муаммога депутат реал ечимлар топди Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг Нишон туманидаги Ойдин МФЙ аҳолиси билан учрашувлари давом этмоқда. Мулоқотлар давомида фуқаролар депутатга ўз миннатдорчиликларини ҳам изҳор қилишди. -Аввало, ташриф учун раҳмат, -деди Шаҳло Турсунова.- Сизни беминнат кўмагингиз туфайли икки туман аҳолисини бир-бирига туташтирадиган кўприк фойдаланишга топширилди. Ички йўллар обод бўлмоқда. Туманда иқтисодиёт, саноат тармоқлари, тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам бераётганингиз туфайли шу йилнинг ўзида 158 нафардан ортиқ фуқароларимиз ишли бўлди. Депутат билан юзма-юз мулоқотда фуқаролар шу кеча-кундузда ўзларини қийнаб келаётган баъзи муаммоларни ҳам ўртага ташладилар. Маҳалланинг айрим ҳудудида яшовчи аҳолига ажратилган ер майдонлари суғориладиган ер тоифасига киритилган бўлиб, оқова сув етиб келмаганлиги туфайли кейинги 4-5 йиллардан бери томорқадан фойдаланишнинг имкони бўлмаяпти. Бироқ, шунга қарамасдан солиқ инспекцияси томонидан эса суғориладиган ер тоифаси стафкаси бўйича аҳолидан солиқ ундириб келинмоқда. Фуқаролар шу масалада солиқ суммасини камайтириш бўйича амалий ёрдам беришни депутатдан илтимос қилишди. Бундан ташқари, мулоқот давомида фуқаролардан бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар ҳам келиб тушди. Депутат муаммоларнинг аксариятини жойида ҳал этишга эришди. Айримлари бўйича тегишли йўл хариталари ишлаб чиқилиб, муаммога бартараф этиш юзасидан масъуллар белгиланди. Аниқ топшириқлар берилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Показать все...
Фуқароларнинг асосий безовталиги яроқсиз ҳолга келиб қолган кўприкни таъмирлашга бориб тақалди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова Муборак тумани аҳолиси муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топиш бўйича зарур чора тадбирлар кўряпти. Айниқса, мурожаатчиларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, фаол қонунчилик тарғиботини олиб боришда ҳам депутат томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. “Одамлар биз депутатлар фаолиятидан рози бўлиши керак” шиори асосида Махфурат опа бу галги илк учрашувини Муборак туманидаги Сариқ МФЙда аҳоли муаммоларини тинглаш ва ҳал қилишдан бошлади. Юзма-юз мулоқотда одамлар маҳалланинг ички йўлларига йўл белгилари ўрнатилмаганлиги туфайли йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда муаммолар юзага келаётганлигидан шикоят қилишди. Қорабоғ қишлоғига қарашли Соҳил, Қорабоғ, Ободлик кўчаларининг 4 километр масофасини шағаллаштиришда ҳам одамлар депутат кўмак беришини сўрашди. Шунингдек, Сариқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи Косон,Касби ва Миришкор туманларини бир-бирига боғловчи Қашқадарё дарёси устида ўрнатилган кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги туфайли уни зудлик билан таъмирлаш кераклигини билдиришди. Мулоқот давомида тиббиёт, уй-жой, бандлик, боғча масалалари билан боғлиқ савол ва мурожаатлар ҳам тушди. Депутат фуқароларнинг барча мурожаатларини ўрганиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Вақт талаб қиладиган муаммолар бўйича қилинган мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Показать все...
👍 1
Халқнинг дардини эшитиб, муаммога ечим топаётган депутат Янги Ўзбекистонда инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилаяпти. Аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи юзма-юз мулоқот тизими икки томон учун ҳам фойдали бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП Фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров Нишон тумани аҳолиси билан учрашганда, одамлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя этиш имкониятлари кенгаяётганидан мамнун эканликларини изҳор этишди. Депутат маҳаллаларда бўлиб, маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган қонунлар, ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берди. Ойдин маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувда одамлар ўз хонадонларига ўрнатилган ичимлик сув қувурларига сув ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, лекин белгиланган тартибда муҳрлаш ишлари қилинмаганлиги туфайли муаммолар юзага келаётганидан ташвишда эканликларини билдиришди. Муаммоларини бартараф этишда депутатдан кўмак сўрашди. Депутат камчиликни зимдан ўрганганда, фуқаролар эътирози ўринли эканлигини аниқлади.Шу туфайли масалага ойдинлик киритиш мақсадида Нишон тумани сув оқова раҳбари А.Эргашевни жалб этди ва аҳоли хонадонларида белгиланган тартибда муҳрлаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, уй-жой, бандлик, ер, йўл муаммолари бўйича ҳам фуқаролар депутатга юзландилар. Абдуғани Умиров фуқаролардан тушган барча мурожаатларга масъулларни жалб этган ҳолда ўз жойида ечим топишга эришди. Депутат Абдуғани Умировнинг Нишон тумани аҳолиси билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Показать все...
2024 йил 26-июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров Нишон туманидаги сайловчилар билан учрашиш учун Ойдин маҳалла фуқаролар йиғинига бордилар. Маҳалла еттилиги ва маҳалла фуқароларига Президенд қарорлари, Фармонлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилаётган қонунларни ҳақида тушунчалар бердилар. Хозирги пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган Олий мажлис Сенатида маъқулларган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, сохадаги хуқуқбузарликларнинг олдини олиш механзмларин такомиллаштиришга қаратилган ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар. Шундан маҳалла фуқарлари ўзларни қийнаб келаётган муаммоларни айтдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров муаммолар ечимини тегишли ташкилот раҳбарлари билан жойида ижобий хал қилиш чораларини кўрдилар. Жумладан ахоли хонадонларига ўрнатилган ичимлик суви қувирлариги сув ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб лекин белгиланган тартибда мухирлаш ишлари қилинмаган экан. Нишон тумани сув оқова раҳбари А.Эргашевни чақириб муаммони ўрганиб чиқиб белгиланган тартибда мухирлаш ишлари бошлаб юборилди. Кейинги масала маҳалланинг айрим худудида яшовчи ахоли ажратилган ер майданлари суғориладиган ер тоифасига киритилган бўлиб суғоиш суви етиб келмаганлиги туфайли кейинги 4-5 йиллардан бери ахоли томорқадан фойдаланиш имконияти бўлмаяпди. Лекин солиқ инпексияси томонидан суғориладиган ер тоифаси стафкаси бўйича солиқ ундириб келинаётгани бўйича эътироз билдириб солиқ суммасини камайтириш бўйича ўз таклифларин билдиришди
Показать все...
👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.