cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
189
Подписчики
Нет данных24 часа
-17 дней
-1030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
“ёлғон сўзлама зинҳор” маъносини  уқди.  – Мен қўрқувни ҳис қилаяпман, –  деди Лобар.  – Нега айнан қўрқувни? Ахир,  камина сенинг ягона ва сўнгги  нажоткорингман. Эшитяпсанми, сени  халос этаман, бу чиркин йўлдан халос  этаман. Кэтрина жодугар эмас, сен  ҳам жодуланмагансан. Гирдоб  тубидаги жодуланган зот менман.  Айлантираяпман, айлантираяпман,  ҳамманг ўзингни ташлаб ётибсан.  Икковинг ҳам аёлсан. Нима керак бу?!  – Сизни аввал кўрмаганман, хоним.  Мен Ўзбекистон деган олис  юртданман. Қимор йўлига киришим  ҳам бошқа сабаблар орқасидан... – ...Битта гапни тушун: мен қимор  салтанатининг маликаси эдим. Дунё  қиморхоналарию қиморбозлари  менинг ҳукмдорлигим остида  яшардилар. Нима бўлса мен туфайли,  нима бўлмаса ҳам мен туфайли!..  Балки уларга мактуб юборган ёки сим  қоқиб турган деган ўй туғилгандир  сенда. Йўқ! Қартабозлар билан  деярли сўзлашмаганман.  Яширмайман, уларнинг баъзилари хат  жўнатишган, қўнғироқ қилишган, ёвуз  кучимдан баҳра олиш учун остонамга  кўрпа-тўшак солиб ётишган. Мақсад –  кучли қиморбоз бўлиш! Қара, қандай  қабиҳ мақсад! Парвардигори олам  кечирсин, гуноҳларимни мағфират  қилишини сўраб тавба қилганман, узр,  сени ҳам ўша қавмдан дебман. Неча  кундирки, юрагинг эзгулик нурини  таратиб, кўнглимни бўшатиб  юбораяпти. Кечир, қизим,  мусибатларингга сабабчи бўлиб  қолдим. Аввал кўрмаганман дейсан,  лекин қарта ўйнаганмисан?  Ўйнагансан. Бирйўла мўмайгина пул  тушса, қувонганмисан? Ютганинг  сайин завқинг келганми? Ҳар гал янги  қўлга қараганингда “зот”лар, тузлар,  беқиёс козерлар ҳузур бағишлаганми?  Ҳа-а... Демак, мени кўргансан,  болажоним. Мая Харисон қаршингда  турган. Бунинг учун кечаю кундуз дуо  ўқирдим. Жодуланган қарталарни  бутун дунёга тарқатардим. Лотин  ёзувли, кириллча, хитойча, арабча...  Ҳатто, беҳаё аёллар сурати акс  эттирилган қарталарга ҳам дуо  ўқирдим. Илоҳиётнинг бир қонуни  бор: руҳоният оламида ёвуз  кимсаларга ҳам ўрин ажратилади. Бу  ўринга эга чиққан бадниятли киши  жодулайди, дуоибад қилади, бировни  эсидан айиради, фол очади, ҳатто,  уруш бошлайди. Дарвоқе, фол  очирганмисан?  – Ҳа, қишлоқнинг фолбини очган.  – Мен Кэтринага айтганман, сенинг  қаерда ўлишинг башорат  қилинганини! У Японияда шу  саҳнадан фойдаланди. Шуни  айтадилар, фолга ишонсанг, сени  таъқиб этади, деб. Ишонмасанг, яхши  ниятларингни амалга оширишдан  чарчамасанг, фол ёлғон бўлиб чиқади.  Лобар бу кампир билган нарсасини  аввал сўраб олишига диққат  қиларкан, сеҳргарми ёки бисотидаги  маълумотлардан усталик билан  фойдаланаяптими – англашга уринди.  Давоми бор... @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Показать все...
шифтга қараб ётибди. Ўтган дамлари  кўз ўнгида лип-лип жилоланади. У  энди ҳеч кимга айтолмайдиган сирлар  тоғ мисоли йўлини тўсади. Масалан,  Қувоннинг номига олинган ов  милтиқда қиморбоз-босқинчиларни  отиб, биринчи бор қотилликка қўл  ургани! Ёки Ўлик оролда, Грецияда  одам ўлдиргани... Қолаверса, халқаро  қиморбозлар ва мафия даврасида  турли жиноятларга гувоҳ бўлгани...  Йўқ, у кўрган-кечирганларини  оқизмай-томизмай ҳуқуқ-тартибот  органларига ёзиб беришга қодир  эмас. Юраги дов бермайди. Бирдан  бахтли бўлиб қолишни истайди.  Ўғлини топсаю ортида қолган жамики  азоблар, кирдикорлар унутилса,  ҳаётини қайтадан бошласа.  Ҳа, қайтадан бошласа! Жўнгина  эмас, бир сеҳргар пайдо бўлса-ю унга:  “Лобар, қизлик даврингга қайтиб  қолишни истайсанми?” деб сўраса.  Маъруфга ҳеч қачон хотин бўлмасди.  Майли, Абдулла акага – учинчи эрига  турмушга чиққан, учинчи эри ҳам уни  қартага тиккан ўша мудҳиш кунга  қайтиб қолса ҳам рози эди. Идиш-  товоғу уй-жойини сотиб, қарзга ҳам  ботиб қиморбозлар сардориникига  борардилар, пулларни берардилар.  Бироқ “эркак бўлсанглар мен билан  ҳам ўйнанглар” деб ўз “санъати”ини  намойиш этмасди, сирини очмасди.  Ҳақиқатан, қимор ҳаром экан!  Унинг пуллари Лобарга буюрмади.  Қалбида эзгуликни сақлаб қолишга  қанчалик уринмасин, залолатга юз  тутди...  Шу кеча Лобар тушида бир ит билан  олишиб чиқди. Катта овчарка эмиш.  Эгаси “ҳечқиси йўқ, тишламайди,  шунчаки эркаланиб ўйнамоқчи”,  дермиш. Аммо итнинг кўзларида  ғазаб зуҳурланибди, Лобарга осилиб,  юз-кўзларини ялай бошлабди.  Ғижинишдан ҳам қўрқув устун келган  Лобар гапирмоқчи бўлса ёки итни  ўзидан нари сурмоқчи бўлса, қозиқ  тишлар кўринармиш. Ана тишлайди,  мана тишлайди, деб кутибди. Ўтган-  кетганлар эса парво қилмасмиш.  Қайси ит эгасига эркаланмаган? (ахир,  бу ҳолатда Лобарни эгаси деб  ўйлашади-да.)  – Қутқаринглар, мен итнинг эгаси  эмасман...  Лобар ўз овозидан чўчиб уйғонди.  Хаёл суриб ётганича ухлаб қолганини,  ҳозиргина кўрганлари туш эканини  фаҳмлади. “Уйқуда гапирадиган ҳолга  ҳам етибман”, – хўрсинди у.  Шу пайт ёнгинасидан хириллоқ  овоз эшитилди:  – Салом, Лобар.  Заиф чийиллаб юборган Лобар  ўзини тўшакнинг нариги томонига30  отди. Хира ёруғда бир шарпа қад  кўтарди ва шу заҳотиёқ кампир  эканлиги маълум бўлди.  – Салом... – иккинчи марта салом  берди у.  – С... са-лом... – Лобар кўрпани  кўкраги қадар ёпди. – Сиз Мая  Харисонмисиз?  – Тўғри, Мая Харисонман. Шу  кошонанинг ёлғиз соҳибаси.  Фамилиямни қандай билдинг?  Лобар бош чайқади. Ростдан у  Харисон тилига қандай келганини  тушунтириб беролмасди.  – Бери кел, – имлади кампир.  Лобар унга яқинроқ сурилди.  – Келавер, еб қўймайман.  Лобар икки қарич нарида букчайиб  ўтирарди. Шаҳло кўзлари йилт-йилт  этиб, жодугар Маянинг завқини  келтирди.  – Хуш келибсан, қизим, – деди  кампир касалманд товушда.  – Хуш... – Лобар давом этолмади.  – Бугун эски ҳунаримни эслаб  қолдим. Нега десанг, сени жуда-жуда  кўргим келди. Бу сендан таралаётган  кўзга кўринмас яхшилик нури,  болагинам.  Лобар боши ила унинг гапини  тасдиқлади.  – Яхшилик нури кўзга яққол  кўринмайди. Нурдан ҳам кўра  радиотўлқинларга ўхшайди.  Юрагингда тоза жойлар кўп экан.  Ҳозир йиғлаяпти, қулоқ сол.  Лобар индамай тикилиб  ўтираверди. Гўё кампир ҳам рўё эди.  – Йўқ, юрагинг қандай  йиғлаётганини эшитмаяпсан. Чунки...  бегонасан. Борган сайин бегона бўлиб  бораяпсан, ўзингга!  Лобар у билан гаплашолмаслигини  ҳис этиб, нуқул бошини  лиқиллатарди. Эшик ёпиқлигини,  кампир шовқинсиз қандай  кирганлигини ўйлар, калласига жўяли  бир фикр келмас, у мендан нима  истайди, деб боқарди.  – Эски ҳунарим мана шунақа, – дея  жодугар Мая қўлларини Лобарнинг  юзи атрофида айлантирди. – Фишт,  ҳишт, ҳушт... – Кейин кўзларини  чарақлатиб сассиз кулди. –  Ниманидир ҳис қилдингми, қизим?  Ёлғондакам бош қимирлатмоқчи  эди, кампирнинг ўткир нигоҳидан 
Показать все...
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 8-Бўлим. Арвоҳлар базмидаги аёл. 3-қисм. Кэтрина битимдан сўнг гапни  эркакларга бурди.  – Билишимча, Қувон сенинг  жазманинг эмас.  – Жазман? Бу жуда қўпол  гумонсираш, Кэтрина.  – Жазманинг эмас деяпман-ку.  – Барибир шунақа  ўйлайдиганлардан ҳеч қутулмадим-  да. Агар ўзбекона ҳаёт тарзидан  хабардор бўлсангиз, аёл ёки  эркакнинг ўйнаши борлиги, кечириб  бўлмас жиноят ҳисобланди. Ҳатто,  бир одамнинг устидан ўзларича ўлим  ҳукмини ўқишлари ҳам мумкин.  Жодугар мийиғида кулиб.  Лобарнинг қўлини силади.  – Ваҳимали қилиб айтма, асалим.  Мен ҳаммасини биламан. Балки  биронтаси жаҳл устида хотинини  ўлдириб қўйгандир, лекин ўзларича  суд қилиб қатл этиш – чўпчак.  Хотинини ароққа алмаштириб  юборишади, керак бўлса.  – Бизда араб тилидан ўтган “зино”  деган сўз бор. “Фаҳш” ҳам унинг бир  маънодоши. Фаҳш ишини қилувчи  кимсага бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам  жирканч махлуққа қарагандек  қарашади. Фаҳш ҳеч қандай сабаб  билан оқланмайди, гапимнинг  маъносини тушунаяпсизми? Агар мен  бир эркакни севиб қолсам, эркак ҳам  мени севиб, висолимга эришиш учун  Ер юзидаги жамики одамларни  ўлимдан қутқариб қолсаю сўнг  инсоният қаҳрамони сифатида  ҳузуримга келиб, бир кеча ёнимда  қолса, билингки, барибир у жирканч25  махлуқ. Ҳа, мен никоҳидаги хотин  эмас эканман, у жиноятчи бўлиб  қолаверади.  – Аҳмоқона қонун! – эътироз  билдирди жодугар. – Севги-  муҳаббат...  – Йўқ, бу фаҳш деб аталади, севги  эмас! Бутун дунёни халос этиш  даражасидаги қудратли инсон нима  учун ўзининг майлини, иблисона  майлини тиёлмайди?! Демак, у  аслида иродасиз ёки иродага ўхшаган  кучга эга кимса.  – Миянг ёшлигингдан бошлаб  бирёқламалик билан заҳарланган.  Эрини севмай яшаган аёлнинг кўнгли  бошқада эканлиги, кўнгилнинг  устунлиги сенларда юқори  баҳоланади-ку. Китобларингдан,  қўшиқларингдан, фильмларингдан  билса бўлади. Сен ҳозир ўзингни  юксак тарбияга эга шарқ аёли қилиб  кўрсатмоқчисан. Баъзан мусофир  осиёликларнинг шунақа жини тутиб  қолади.  – Худога шукр қиламан, – деди  Лобар ва бирдан мавзуни ўғлига  бурди: – Ўғилчам ҳақида анча  маълумотга эга экансиз. У ҳозир қайси  мамлакатда?  Лобарнинг хотиржам сўраши  Кэтринага ёқмади, талвасага  тушишини истаган эди. Шунинг учун  елка қисиб, лаб бурди.  – Билмайман... Аниқроғи, бола  ҳақида маълумот олишинг учун аввал  хизматни бошлашинг керак. Кейин ўз-  ўзидан “билиб қоламан”. Хизматинг  эса шахсинг номаълумлиги билан  чамбарчас боғлиқ. Қиморхонада  мендан бошқа сени бир эркак  танийди, холос. Исми Жорж, ёши  йигирма иккида. Жуда сенбоп йигит.  Ўша сурбет Қувонни бежиз  сўрамадим, ахир. Нима керак хоин  дўст сенга? А?! Жорж эса ўктам йигит.  – Кэтрина кўз ости билан қаради. –  Унинг оҳанрабоси сендаги диний  қуллик занжирларини узиб юборади.  Менга ишон, асалим.  Лобар кулмоқчи эди, чиқмади:  лаблари беўхшов қийшайиб кетди.  Бармоқлари ниманидир  таъкидламоқчи бўларди.  – Менга ўйнаш тавсия этаяпсизми?  Бу нима керак сизга?  – Сенга чек-чегарасиз эркинлик  ваъда қилаяпман, Лобар. Менинг  қиморхонамда ўтириб, юзлаб,  минглаб қиморбозларни эзиб-  янчаркансан, албатта, толиқасан.  Сауналар, массажлар, чиройли  ресторанлар жонингга оро кириши  лозим. Ёнингда мен ҳамроҳ бўлиб  юришимни истамассан?! Ёлғиз  ўзингни эса одам бижғиб ётган  шаҳарга қўйиб юборолмайман.  Демак, сенга ёш, бақувват, ёқимли  эркак керак. Худди шундайи бизда  бор...  Кэтрина ўзининг Жорж билан  кечган ишқий саргузаштини айтиб  юборишига бир баҳя қолди.  Ҳарҳолда, Лобар қандай тушунишини  у биларди.  Юзи тундлашган Лобар Кэтринага  аламли нигоҳ таш-ларкан:  – Жоржни қўйинг, – деди. – Шаҳар  кўчаларини кезиш ниятим йўқ.  Ўғлимни соғ-саломат кўрсам, шунинг  ўзи менга беқиёс ҳаловат.  Гапларингиздан сезилаяптики, сиз26  Парвизнинг қаердалигини аниқ  билмай, тилёғламалик қилаяпсиз.  Қиморий кайфият уйғотиш илинжида  эркак ҳам таклиф этаяпсиз. Лекин мен 
Показать все...
– Уни соғ-саломат кўрсам, ҳамма  айтганингизга розиман, – деди Лобар.  Бир оздан сўнг ўйчан қиёфада ўзбек  тилида нола қилди: – Бечора  гўдаккинам! Болажонгинам!..  Онангнинг дастидан қандай кунлар  тушди-я бошингга!  Кэтрина ўрнидан турди. Лобар унга  қараркан, қимор оламида нафақат  ўзининг, жодугар саналмиш қирққа  кирган манави қирчиллама хотиннинг  ҳам тақдири қил устида эканлигини  англади. Чечен киллери битта ўқ  билан умрига якун ясаши мумкин.  Япон, рус, итальян мафиялари ҳам бу  жодугарни истаган вақтларида ўлдира  оладилар. Бироқ жиноят олами  жиноятчилар эвазига яшайди ва  Кэтринага ўхшаганлар осонгина ўлиб  кетавермайди. Ҳам осон, ҳам қийин!  Бир сониядан сўнг нима бўлишини  билмайди, деб кўпроқ шуларни айтса  ярашади.  Эшикка етган янги хўжайин бошини  хиёл буриб, шароит ҳақида  суриштирди.  – Ўғлимнинг топилишига умид мени  чидашга мажбур этаяпти, – деди  Лобар.  Кэтрина бир қадам ташлаб, яна  тўхтади.  – Бу хонани жаннат деб тасаввур  қилавер. Сен Анна Сергеевна қабри  қаердалигини биласанми?28  – Анна Сергеевна... – Лобар олис  чўққидан тош юмалаб, ҳадемай етиб  келишини кутаётгандай қўрқув-ла  тикилди. – ...Анна Сергеевна Туркияда  ўлдирилган. Уни ўзларининг жиноий  тўдаси бошлиғи қартадан  ютқазганликда айблаб отиб ташлаган.  – Биламан. Лекин сен мозори  қаердалигидан хабардормисан,  йўқми?  – Йўқ. Туркиядаги биродарлик  қабристонида бўлса керак.  – Адашасан, у шу ерда.  Лобар ишонмади. Тошқалъада  жони узилган кампирнинг мурдаси  қандай қилиб Америкага келиб  қолади? Бу ишни ким ҳам зиммасига  оларди? Бир вақтлар энг яқин кишиси  Лобар эди. Билардики, унинг севимли  инсони, қайғурадиган қариндоши,  биронта ҳам меҳрибони йўқ.  – Мурдани олиб келиш кимга зарур  экан? – деди Лобар.  Кэтрина елка қисди ва:  – Уни соғинганмисан? – деб сўради.  – Нега соғинарканман? Агар ҳаёт  бўлганида ҳам бориб кўрмасдим. Бир  вақтлар онамдай бўлган. Ундан кўрган  яхшиликларим ўрнини ёмонликлари  шунчалар босиб кетдики...  Кэтрина совуқ кулимсираб, эшикни  очаркан, дона-дона қилиб деди:  – Лобар, устознинг қадрига  етмайдиган аблаҳ шогирдсан. У сени  ҳеч қачон қарта ўйнашга мажбур  этмаган. Ҳаммасини ўзинг бошладинг.  Эҳ, менинг устозимни кўр сен: шу  уйнинг бахтли соҳибаси!  * * *  Лобар шинам безатилган ертўлада  ёлғиз қолди. У руҳан қимор  ўйинларига тайёр эди ва бандиликдан  халос бўлиб, ўғлини топишнинг ўзга  йўлини кўрмасди.  Илк бор уй соҳибасига қизиқиб, у  ҳақда ўйлай бошлаган кунда овозини  ҳам эшитди. Ё тавба, кампир худди  Лобар хоҳлаганидек рус тилида  бийрон сўзларди.  – Андерсон, – деди у эшик яқинида  туриб, – аҳволи яхшими  меҳмонимизнинг?  – Буни мендан кўра яхши билсангиз  керак, хоним, – жавоб берди қўриқчи  ҳам русчалаб.  – Мени ҳалигача жодугар деб  ўйлайсан чоғи, кўрмасам қандай  биламан?! – ҳасса дўқиллади, кампир  ўзига ярашмаган чаққонлик ила тез  юриб келди. – Жим-ку! Анави алвасти  юмма талаб кетмадими?  – Йўқ, – қўрс оҳанг эшитилди.  – Эшикни оч.  – Тушунмадим...  – Эшикни оч!  – Эшикними?  – Ҳа-да. Сен нимани ўйлагандинг,  ярамас!  Андерсон уни аврай бошлади. Бу  ерга тушиш жисмонан  толиқтиришини, шифокорларнинг  маслаҳатларини, ҳассадан кўра  аравача қулайлигини – кўп гапларини  қалаштириб ташлади.  Шовқин тингач, Лобар оёқларини  қучиб, тиззаларига бош қўйди.  Кишида баъзан шундай туйғу пайдо  бўлади: узоқ ўлкаларда юрганидан29  ҳайиқиб кетади. Бир вақтлар Лобар  Тошкентга боришни мушкул сафар  ҳисобларди. Энди эса Москва,  Истанбул, Қоҳира, Афина, Ўлик орол,  Дубай, Макка, Токио ва мана Лас-  Вегас. Худди келинлик даврига қайтиб  қолгану тўсатдан ўзини Америкадаги  бир уйда асира ҳолида кўриб юраги  ёрилаёзгандек туюлди унга.  Алламаҳалда тўшагига чўзилди.  Андерсон киритган овқат ҳар доим  жуда ёқарди: қовурилган жўжа гўшти,  Канада унидан ёпилган бўрсилдоқ  нон, Бразилия кофеси, ичимликлар.  Бироқ ҳозир иштаҳаси бўғилиб, 
Показать все...
қарта ўйнамасдан иложим йўқлигини  тушуниб ўтирибман. Саунаю  эркаклар... Буларни бошқа гапирманг!  – Сен нима десанг шу!  – Қарта ўйнайман, бироқ ўғлимни  топиб беришингиз шарти билан!  Ҳақиқатан, ахборот кўламингиз  кенглигига ишондим, Кэтрина.  Жодугар ёйилиб кулди. Шунда  Лобар эҳтиёткорлик ила сўради:  – Қувонни нима учун хоин деб  атадингиз? Шунчаки ҳақоратми?  – Йўқ, у сени “Широи одори”  уюшмасига сотган. Қолаверса,  Токиода изингдан пойлаган.  – Бўлиши мумкинмас.  – Нега мумкинмас! Ахир, Вадуд чол  сен билан бирга Токиога  борганлигини у қаёқдан билди?  Лобар ҳайрон бўлмади.  Биронтасидан сўрагандир-да. Ҳозир  нима кўп – чўнтак телефони кўп;  интернет алоқаси ҳам авж олган.  – Дастлаб мен уни хавфсизлик  хизмати жосуси деб ўйладим, – деди  Кэтрина. – Бироқ “Широи одори”  уюшмаси одамлари билан гаплашиб,  амин бўлдимки, у бир тентак.  – Мен билганлар ичида энг яхшиси  Қувон, – эътироз билдирди Лобар. –  Ортимдан жосуслик қилишига  ишонмайман. Ўлса ўладики, мени  сотмайди. Японияга нима мақсадда  борганлиги менга маълум, лекин сизга  очиқроқ айтмайман. Ўйлаганингиздек,  у ҳеч қанақа хавфсизлик ходими эмас.  Жиноий уюшма атрофида ўралашиши  эса, албатта, хато. Буни “шахсий иш”  деб ўйлайди.  – Ўҳ, ҳаммасидан хабаринг бор  экан-да.  – Ёшгина хотинини қиморбозлар  ҳаммомда ўлдириб кетишган. Бу ҳам  бир туҳмат оқибати! Қувон қиморбоз  эмас. Қотиллик – нотўғри маълумот  туфайли содир бўлган. У ботиб қолган  ботқоқ мана шу.  Жодугар Кэтрина муғомбирона кўз  юмиб, деди:  – Ботқоқда мен ҳам борманми?  Айтмоқчиманки, оёғи тагидаги  балчиқнинг бир қисми менманми?  – Йўқ.  – Нега энди?  – Жуда билгингиз келаяптими,  Кэтрина?  – Ҳа-да. Бекорга жағимни  қимирлатмайман.  – Унда эшитинг. Сиз россиялик  полковник Иволгиннинг ботқоғисиз. У  сизни ўлдирмоқчи бўлганини  эшитганман.  – Ана янгилик! – Кэтрина кўзларини  очди. – Қизиқ, унга нима ёмонлик  қилибман, негадир эслолмаяпман.  Тўхта-тўхта, Иволгин, ахир, сенинг  Токиодаги ҳамроҳинг, аниқроғи,  бошлиғинг эмасми?  – У бир неча марта менинг  бошлиғим бўлган, – деди Лобар. –  Лекин ҳозир айтган гапимни Японияга  бормасимдан аввал эшитганман.  Бу билан жодугарнинг нуқтаи  назари ўзгармади. У барибир Қувон  мавзусига қайтди.  – Мафиянинг айтишича, – дея  сигарет тутатди. – Қувон бир неча  қиморбозларни, жумладан,27  сицилияликларни ҳам отиб ўлдирган.  У бир томондан сенга, иккинчи  томондан эса чечен мафиясига  боғланган. Топдимми?  – Чечен мафияси? Қувон билан?..  Ҳақиқатдан анча йироқ, Ердан Ойгача.  – Узр. Адашибман, – бош чайқади  Кэтрина. – Шомилни мафия билан кўп  чалкаштираман-да. Ўша иккинчи  эринг аслида ким?  – Нима иш билан шуғуланишини  аввал ҳам билмаганман, ҳозир ҳам.  – Билмасдан турмушга  чиққанмисан?  – Бунинг ажабланадиган жойи йўқ.  – Ҳа, майли, айтмай қўяқол. Уни  тилга олганимнинг боиси шуки, менинг  изимга аллақандай истеъфодаги  полковник эмас, худди ўша Шомил  тушган. Айбим қарта ўйнаганим экан.  Эшитаяпсанми, қарта ўйнагани учун  одам ўлдирилса, аввал сен ўлишинг  керак. Чунки сен уларникисан.  Ўзиникини ўлдириб, намуна кўрсатиши  лозим.  – Кэтрина... – Лобар унинг гапини  кесди, – Кэтрина, Шомилни  биларкансиз, душман экансиз, қандай  қилиб ўғлимни топиб бермоқчисиз?  Ўғирлайсизми, тортиб оласизми?  Сизга бўлган ишончим йўқолаяпти.  – Ўша ўғлинг ҳечам Шомилнинг  қўлида эмас. Халоскоринг икки марта  ғафлатда қолган: биринчисида, сени  русларга алмаштириш баҳонасида  ўғлингни ҳам, сени ҳам олиб қочишни  режалаштирган, иккинчисида,  атрофидаги кавказликларга ортиқча  ишониб юборган. Улар болани олган-  да, Греция қайдасан деб қуённинг  расмини чизиб юборган.  Лобар жодугарга тан берди.  Бунчалик кўп маълумотларни билиш  учун одам ростдан жодугар бўлмоғи  даркор эди. Истаган мамлакатига  қўнғироқ қилиб, кимнинг қаердалигини  сўраб олади, таржимаи ҳолларни-ку  қийиб юборади. 
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар. Этибориларга янги куп кисмли '' #ҚИЛ_УСТИДАГИ_ТАҚДИР.  '' номли aсаpни хавола киламиз. Муаллиф : Азамат Коржовов @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Показать все...
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ 16 - М А Й 🎉 ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊 КЕЛАЖАКДА ОТА ОНАНГ ОРЗУ ҚИЛГАН АЛЛОХГА ИТОАТКОР ЭХСОН ҚИЛГУВЧИ САХИЙ БОЙЛАРДАН БЎЛГИН🤲 ОРЗУЛАРИНГ ҚУШЛАРИ ЮКСАК-- ЮКСАКЛАРГА ПАРВОЗ ЭТСИН🕊 Сени жонидан хам ортиқ кўргувчи ⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ ❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ Яқинларингизга улашинг.    ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄ Каналга Обуна Бўлинг⤵️ Мохларойим Гулим Канали https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
Показать все...
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
00:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼 🍃🌺🍂 🌿🍂 🌸 🌹 Менга умр бердинг саломат қилиб, Олган нафасимни ниҳоя қилиб. Ўзингга шукрлар айтаман Аллоҳ, Бугунги кунимга Алҳамдулиллаҳ! Ассалому алайкум! Хайрли тонг азизлар! Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса Ин ш Шаа Аллоҳ шундай бўлади Бугунги кун ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.! Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саҳоват, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт ато қилсин 🌹 🌿 🌾🍂 🍃🌺🍂 💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼 @TOPISHMOQLARs
Показать все...
👍 1