cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ob-havo Xorazm ⛈❄️☀️

Xorazm viloyat bo'yicha aniq ob-havo. ⛅️Kunlik ⛅️Haftalik ⛅️Uzoq muddatli Ob-havoni bilib borishni hohlovchilarni kanalga taklif qilamiz. Murojat uchun: @usmonxasanov

Больше
Рекламные посты
691
Подписчики
+224 часа
+147 дней
+1530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори. Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди. Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади...
Показать все...
👍 3
Аввалига икки ҳафталар олдин Афғонистоннинг жанубий вилоятларида сел—сув тошқин, кўчкилардан 100 лаб инсонлар ҳалок бўлган бўлса, икки кун олдин юқори намгарчилик қисқа вақт ичида Афғонистон маркази ва шимолидаги уч вилоятга ҳаддан ташқари кўп сувни ташлаб, бир кун ичида 300 дан ортиқ инсонлар ўлимига олиб келди. Даҳшатли сел-сув тошқинлари афғонистонликларнинг уй жойларини таниб бўлмас даражага олиб келиб, молк мулкларини йўқ қилди. Минглаб оилалар уй-жойсиз, бошпанасиз қолди. Зарар жуда ҳам катта. Бу, катастрофа даражасига тенг. Қўшнилар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож.
Показать все...
😱 1
Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори. Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди. Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади...
Показать все...
🙏 1
13 майга ўтар кечаси Ер ионасферасига навбатдаги кучли коронал плазма келиб урилиши мумкин. Аммо, ҳозирда фазодаги сунъий йўлдош мосламалари ҳали бу каби хавф частотаталарини қабул қилганича йўқ. Сайёрада яна кучли эксремал магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин бўлган плазма олдинроқ Қуёшдаги кучли чақнаш массасидир. Бу сафарги плазма Қуёшдаги 3664-сон доғида Х5.8 кучли чақнаш эффекти бўлиб, у алфа-бетта-гамма нурланишларга етарлича "тўйинган". "Сайёра бу сафарги магнит бўрони оқибатларига тайёрланиши керак" — дейилмоқда магнит бўронини тадқиқ этувчи чет эл тузилма хабарларида.
Показать все...
👍 3
Айни дамда ва сўнгги уч соатликда (14.00 ва 17.00 ораси) 6 баллик геомагнит бўрон таъсири. Олмаота ионасфера институти.
Показать все...
Аргентина йирик шаҳар кўчаларида карбонат ангдридни ютиб, кислород ишлаб чиқарадиган мосламалар ўрнатилмоқда. Сўнгги пайтлар йирик шаҳарларда аҳоли ҳам табиий, ҳам антропоген сабаблар фонида баъзи муддтларда кислород етишмовчилиги билан курашмоқда. Ана ўшандай ҳудудларга мазкур мосламанинг ўрнатилиши бир неча касалликлар, инсон саломатлиги билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириб, кишиларда суткалик Фойдали Иш Коеффициентини (ФИК) бир мунча ортишига олиб келади.
Показать все...
👍 6
Ertaga viloyatimizda o'zgaruvchan bulutli havo bo'lib yog'ingarchilik kutilmaydi. Kuchli janubiy issiq shamollar esishi kutilmoqda. Issiq havo bo'ladi.
Показать все...
👍 3
Xozir Urganch
Показать все...
Ерда магнит майдони фаоллиги минимал бўлган вақтларда, Ерда ҳаёт гуллаб яшнаган. Магнит майдон ҳосил бўлиши ернинг ядросига боғлиқ (магнит майдон қандай ҳосил бўлиши ҳақида мана бу постни ўқисангиз бўлади. Ернинг ядроси назарияларга кўра, 2,5 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Албатта бу,одатий гипотезик қарашларга таянилган бўлиб, ядрода айнан радиоактив элементлар мавжуд эмас деб қаралганда унинг ёши шундай геологик вақт бирлигини кўрсатади. Ер ядросида радиоактив элементларлар мавжуд деб қараладиган бўлса, унинг ёши тахминан 1-1,5 миллиард йилни ташкил этади. Қандай ҳосил бўлганлигини ва унинг энергия баланси ҳақида мана бу мақоладан билиб олишингиз мумкин. Илм-фан қизиқ муштарийлар! Бир тадқиқот бундай деса, бошқа тадқиқотда эса уммуман туб натижалар ва бошқа хулосаларни юзага кўтариши мумкин. Айнан янги тадқиқот ҳам кўп йиллик назариянинг курсисини "силжитиб" қўяди. Шу вақтгача кўплаб олимлар Ерда ҳаёт бўлишининг асосларидан бири сифатида ерда магнит майдонлари пайдо бўлган вақтдан бошлаб Ерда ҳаёт нишоналари вужудга кела бошлаган деган қарашда бўлишган. Яқинда Массачусетс технология институти олимлари томонидан шу назарияни янада чуқурроқ исботловчи тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот натижаларига кўра, Гренландиядаги тоғ жинсларида Ер магнит майдонининг излари сақланиб қолган ва бундан 3,9 миллиард йил аввал Ерда ҳаётнинг илк намуналари ҳосил бўлган деган икки қадим муҳим ҳодисаларнинг боғлиқлигини аниқлашди. Бу тадқиқотдан хулоса қилсак, ҳақиқатдан ҳам Ерда содда протомикроорганизмларнинг вужудга келишида айнан магнит майдони ҳал қилувчи роль ўйнагани олдинга чиққаннини кўришимиз мумкин. Оксфорд университети билгичи Клер Николс тушунтириши бўйича, "Магнит майдонимиз бизни коинотнинг зарарли нурланишидан ҳимоя қилади, шунингдек, океанлар ва атмосферани узоқ вақт давомида биз учун барқарор ушлаб туради". Асосий савол ва сўнгги тадқиқотга қайтсак. Taхминан 590 миллион йил аввал сайёранинг магнит майдони жуда кичик бўлган. Юқорида зикр этганимиздек, янги тадқиқотга кўра, магнит ҳимоя майдонининг заифлашиши биологик офатга айланмаган ва аслида бу ерда кислород миқдорини ошириб юборган бўлиши мумкин. Фузалоларимиз Канада, Жанубий Африка ва Бразилия тоғ жинсларида магнит белгиларини ўргана туриб, ернинг магнит майдони тахминан 565 миллион йил аввал, кўп ҳужайрали ҳаёт шаклланган Эдиакар даврида маълум бўлган энг паст даражага заифлашишини аниқлашган. Бундан 60 йилча аввал машҳур олим, илм-фан тарғиботчиси Сарл Саган ўз мақоласида шуни таъкидлайдики, атмосфера ва океан ҳаётни қуёшнинг кучли энергияга эга бўлган тўлқинларидан ҳимоя қила олади. Қуёш шамоли эволюциясини моделлаштириш орқали олимларимиз заифлашган магнит майдон Ер атмосферасидан кўпроқ водород ионларининг чиқиб кетишига имкон берганлигини, бу эса кислород миқдорининг ошишига олиб келиши мумкинлигини ва бу ўз навбатида Эдиакар ҳаётининг мураккаблигига ҳисса қўшишини таъминлаган. Манба
Показать все...
Fan choyxonasi

#Geophysics #Geology Magnit maydoni va magnit maydonining inversiyasi haqida 1600-yilda ingliz olimi Uilyam Gilbert oʻzining "Magnit,magnit jismlar va buyuk magnit Yer haqida" kitobida Yerni doimiy katta magnit ekanligini aytib oʻtadi va shuni ham qoʻshimcha qiladiki,uning oʻqi Yerning aylanish oʻqiga toʻgʻri kelmaydi. Oradan I asrcha vaqt oʻtib, E.Galley (Ha, oʻsha Nyutonning hamtovogʻi boʻlgan Galley) tomonidan yerning birinchi magnit xaritasi tuziladi. Asosiy savolni qoʻysak.Yerda magnit maydonlari qanday hosil boʻladi? Va uning hosil boʻlishida qanday fizik jarayonlar roʻy beradi? Avvalo bu jarayonni hosil boʻlishini tushunish uchun yerning differensialangan vertikal qatlamlari hisoblangan Yer poʻsti,mantiya va yadroning vertikal tuzilmalari haqida maʼlumotlarga ega boʻlish zarur.Magnit maydon hosil boʻlishida barcha qatlamlar ishtirok etadi,ammo jarayonning ibtidosi tashqi yadro va ichki yadro oʻrtasidagi korrelyatsiya orqali paydo boʻladi. Tashqi yadro temir va nikeldan ichki yadro esa koʻplab nazariyalarga…

👍 6👎 1
Бу материални ўқиб туриб, магнит бўронлари частотасининг сайёрада ортиши, бизнинг минтақаларда шимол қутб ёғдуларини "кўриниши" бу, гўзаллик эмаслигини, аксинча сайёрада яхлит биотизимнинг аста-секинлик билан ўзгариши мумкинлигини тушиниб етиш мумкин.
Показать все...