cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

📡Дунё янгиликлари🌍

Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, табиий офат, фожиа, ҳалокат, тасодиф ва бошқа ҳолатларни, фойдали ва қизиқарли маълумотларни ушбу каналда кузатиб боринг. Бирор воқеа гувоҳи бўлсангиз, бизга юборинг, каналга жойлаймиз: @GrandMaxUz

Больше
Рекламные посты
197
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
2023 ЙИЛ 14 МАРТ КУНИГА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Тошкент вақти билан: Бомдод: 05:19. Қуёш: 06:37. Пешин: 12:37. Аср: 16:41. Шом: 18:30. Хуфтон: 19:46. Тошкент шаҳри билан бошқа шаҳарлар ўртасидаги вақт фарқи:⏰ Тошкент шаҳридан аввал:⏪ Чимкент: —1 дақиқа. Конибодом: —5 дақиқа. Хўжанд: —6 дақиқа. Қўқон ва Жамбул: —7 дақиқа. Наманган, Фарғона ва Марғилон: —10 дақиқа. Андижон: —11 дақиқа. Ўш: —14 дақиқа. Жалолобод: —15 дақиқа. Бишкек ва Олма ота: —21 дақиқа. Тошкент шаҳридан кейин:⏩ Бекобод ва Туркистон: +4 дақиқа. Жиззах: +6 дақиқа. Гулистон, Денов ва Жомбой: +7 дақиқа. Самарқанд: +9 дақиқа. Шаҳрисабз: +10 дақиқа. Каттақўрғон ва Қарши: +12 дақиқа. Нурота: +14 дақиқа. Навоий: +19 дақиқа. Бухоро: +21 дақиқа. Хива: +35 дақиқа. Нукус: +42 дақиқа. Бомдод намози 4 ракаат: 2 ракаат Суннат, 2 ракаат Фарз. Пешин намози 10 ракаат: 4 ракаат Суннат, 4 ракаат Фарз, 2 ракаат Суннат. Аср намози 4 ракаат: 4 ракаат Фарз. Шом намози 5 ракаат: 3 ракаат Фарз, 2 ракаат Суннат. Хуфтон намози 6 ракаат: 4 ракаат Фарз, 2 ракаат Суннат. Витр намози 3 ракаат: 3 ракаат Вожиб. Балоғат ёшига етган, ақли расо, Шаръий узрлари бўлмаган ҳар бир эркак ва аёл учун 5 вақт намозни ўз вақтида ўқиш Фарз, Витр намозини ўз вақтида ўқиш эса, Вожибдир. Фарз ҳам, Вожиб ҳам бажарилиши қатъий мажбурий бўлган амал ҳисобланади, мазкур намозларни ўқимаган инсон қаттиқ гуноҳкор бўлади. 5 вақт намозни ЎЗ ВАҚТИДА ўқиш — Фарз! АЛЛОҲ ТАОЛО Қуръони Каримдаги Нисо сурасининг 103-Оятида шундай марҳамат қилади: "Албатта, намоз мўъминларга вақтида Фарз қилингандир". Ўқилиши мажбурий бўлган намозларни ўқийди-ю, лекин ўз вақтида эмас, балки кечиктириб ўқийдиган, намозни "унутиб қўядиган" инсон 7 та Дўзахнинг бири бўлмиш Жаҳаннамдаги Вайл водийсига улоқтирилади ва у ерда аламли қийноқлар билан азобланади. АЛЛОҲ ТАОЛО Қуръони Каримдаги Моъун сурасининг 4-5-Оятларида шундай марҳамат қилади: "Бас, намозларини "унутиб" қўядиган "намозхонлар"га Вайл бўлсин!" Намозни тарк қилган, бенамоз инсон эса, 7 та Дўзахнинг бири бўлмиш Сақарга ташланади ва у ерда чидаб бўлмас даражадаги қийноқлар билан азобланади. АЛЛОҲ ТАОЛО Қуръони Каримдаги Муддассир сурасининг 42-43-Оятларида шундай марҳамат қилади: "(Улар Дўзах аҳлига): "Сизларни нима Сақарга киритди?" (деганларида), улар айтадилар: "Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик". "Э, Дўзахга тушсам, нима бўпти? Ахир Дўзах оловдан иборат экан, танам ўша оловда ёнади, куяди, кул бўлиб кетади ва тамом, азобдан қутуламан!" дея хомтама бўла кўрманг! Зеро, Дўзахда азобланаётган инсонларнинг танаси азобдан, оловнинг ҳароратидан ёниб, кул бўлиб кетади, тўғри, лекин ҳар бир соатда 70 мартадан инсоннинг танасига тери қопланади ва асл ҳолига қайтарилади, сўнгра Дўзах азобини тотишда давом этаверади! АЛЛОҲ ТАОЛО Қуръони Каримдаги Нисо сурасининг 56-Оятида шундай марҳамат қилади: "Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, Дўзахга киритамиз. Қачонки, (уларнинг) терилари етиб пишганида, азобни тортишлари учун, бошқа тери алмаштирамиз. Албатта, АЛЛОҲ азиз ва ҳаким Зотдир". Ибн Аби Ҳотим роҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади: "Бир одам ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурида мазкур Оят (Нисо сурасининг 56-Ояти)ни ўқиган эди, у киши (Умар розияллоҳу анҳу): "Бу Оятни менга яна қайтариб ўқиб бергин", деди. У одам қайта ўқиди. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу: "Бу Оятнинг тафсирини мен биламан: бир соатда териси етмиш марта алмаштирилади", деди. Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу): "Худди шуни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман", деди". Дўзахда азобланаётган инсон азобни оғирроқ тотиши учун унинг бадани ниҳоят даражада катталаштириб қўйилади! Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Дўзах аҳлининг жисмлари Дўзахда катталаштирилади. Ҳаттоки, қулоқ учларидан бўйинларигача бўлган масофа 700 йиллик йўлчалик бўлади. Териларининг қалинлиги 7 чиғаноқчалик бўлади. Тишлари эса, Уҳуд тоғичалик бўлади". НАМОЗГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ! Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тожикистон Республикаси ҳудудида бугун 2023 йил 13 март куни Тошкент вақти билан соат 17:08 да Рихтер шкаласи бўйича 4,0 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда rcsm_fvv Telegram канали. Ер қимирлашининг ўчоғи (эпицентри) Тошкент шаҳридан 544 километр жануби-ғарбда жойлашган. Ер силкинишининг чуқурлиги эса, 118 километрни ташкил этди. Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шунақа шаклда келган хабарларни дарров ўчириб ташланг. Бу ёлғон маълумот бўлиб, Сизнинг рақамингиз орқали фирибгарлик ишларини амалга ошириш учун керак. Танимаган одамларга телефон рақамингиз, пластик карточка рақамингизни берманг. Ҳаттоки, Сизга миллионлару, телефонлар ютиб олдингиз, деса ҳам. Шунингдек паспортингиз маълумотларини ҳам билиб билмай жўнатманг. Огоҳ бўлинг! Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
Кеча Airbus A-380-800 гигант самолётини бошқариб, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бунёд этилган Palm Jumeirah сунъий ороли устидан учиб ўтиб кетаётган пайтимда самолёт кабинасидан гавдамнинг бир қисмини ташқарига чиқариб, Сиз учун мана шу расмга тушган эдим. Хўш, Сиз ҳам самолётда кетаётган пайтингизда шундай расмга туша оласизми?😏 Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Оламга саёҳат. Европанинг марказида жойлашган Чехия Республикасидаги Karlovy Vary шаҳри. Мамлакатнинг чех тилидаги номи: Česká Republika. Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
Атмосфера дарёлари Калифорнияга жуда ҳам кўп ёғин олиб келди, деб хабар бермоқда uzb_meteo Telegram канали. Энсо ҳодисаси атмосфера дарёлари фаоллигини ошириб юборди. Мазкур ҳодиса Шимолий Америка материгида жуда ҳам кўп иқлим катаклизмлари кузатилишига олиб келиши олдиндан прогнозларда бор эди. Фан учун яқин-яқингача маълум бўлмаган атмосфера дарёлари тушунчаси бу шундай ҳодисаки, у кўп ёғин берувчи циклоник жараёнларни рад этади. Дарё мисоли жуда узоқ масофага (10 минг километр) чўзилган тўлқин, асосан, Америка қўшма штатларининг ғарбига доимо кўп миқдорда ёғингарчилик олиб келади. Биргина шу ҳодиса ёпирилишидан ҳосил бўлган ёғингарчилик йиллик ёғин миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этади. Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
5.65 MB
00:34
Видео недоступноПоказать в Telegram
Туркия Республикасида кучли зилзила содир бўлганидан бир ой ўтиб, қулаб тушган бинолар остидан тирик ит қутқариб олинди. Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
6.01 MB
00:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкент шаҳридаги Ҳамза темир йўл станциясининг биринчи йўлида 2023 йил 11 март куни маҳаллий вақт билан соат 11:53 атрофида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3 та бўш вагон издан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда uzrailways_uz Telegram канали. Тегишли таркибий бўлинмалар томонидан зудлик билан холат юзасидан керакли чора-тадбирлар кўрилди, ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Каналга уланинг: 👉@dunyo24soatichida
Показать все...
6.86 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.