cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

Онлайн кутубхона.Реклама хизмати мавжуд Каналимиз сизлар учун хамиша очиқ. Реклама хизматимиз бор. Нархлар арзон.https://t.me/+nq299nQGBp0xMDMy Шу линкдан реклама каналимизга ўтиб танишишингиз мумкин.

Больше
Рекламные посты
2 618
Подписчики
+8924 часа
+1687 дней
+39630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​#КЎНГИЛ_ИФОРИ Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал , Чигал тугунларин ечолмаяпман. Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал, Нетай, сендан сира кечолмаяпман. Онаси ўқ еган оҳудек якка, Видо либосини бичолмаяпман. Зорларим кун сайин ўрлайди кўкка, Нетай, сендан сира кечолмаяпман Сенсиз бу дунёда руҳсиз тана-ман, Тириклик сувини ичолмаяпман. Йўқлигинг тан олмас қайсар яна- ман, Жоним, сендан сира кечолмаяпман Айрилиқ ҳанжари тиғ урар азоб Умиднинг эшигин очолмаяпман Ҳижрон чўлларида бўлаётиб соб, Нетай, сендан сира кечолмаяпман Ҳаёт давом этар ахир керагим, Деганлар сўзларин ололмаяпман. Сен- ла кетган ахир менинг юрагим, Шу сабаб сендан ҳеч кечолмаяпман. Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал , Чигал тугунларин ечолмаяпман. Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал, Нетай, сендан сира кечолмаяпман. Жоним , сендан сира кечолмаяпман... Ҳилоланинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди ... #давоми_бор /193 Муаллиф : Хазонрезги 📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.
Показать все...
😢 13👍 5
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Бу дунёда шундай баъзи саволлар бор- ки , жавобини фақатгина нариги дунёдан олиш мумкин ... Мирсаид ака қаддини ростлади : - Опа , мен розиман ... Менинг қизим энг чиройли бахтга муносиб ... Маҳина амманинг зумда юзи ёришди : - Мен сенинг энг тўғри қарорга келишингни билардим. Қани турақол энди , муздек зинада ўтиравериб зах ҳам ўтиб кетгандир . Беланги бўлиб қолмагин яна ... Ичкарига киришган Мирсаид ака опасига юзланди : - Опааа , шу топда анча енгил тортдим. Фақат битта савол мени қийнаяпти. Ҳилолага муносиб куёвни қайдан топамиз энди ? Маҳина амма укасига иссиқ чой қўйиб узатар экан , унинг саволига тезда жавоб қайтарди : - Бор шунақа йигит . Сен айтгандек энг муносиб номзод. Мирсаид аканинг қошлари чимирилди : - Опа , мабодо сизга бари жуда тезлашиб кетгандек туюлмаяптими ?! Куёв ҳам шунчалик тез топила қоларканми ?! Менимча бу ишда шошма- шошарлик ярашмайди , фикримча етти ўлчаб - бир кесган маъқулмиди ?! - Албатта , бу борада гапларинг мутлақо ҳақ. Аммо ўша номзод кимлигини билсанг хулосанг ўзгарса керак- ов ?! - Қизиқ , биздан аввал ҳаракатга тушган ким экан, опа ?! - Ростини айтсам , Ҳилолани қўлини сўраган одамлар рўйҳати анча- мунча узун . Бироқ улар менинг рўйхушлик бермаганимни кўриб остонамизни ҳатлашга юраклари дов бермаётган эди. Қолаверса юрак ютиб бир сўз демоққа бир тарафдан сендан ҳам ҳайиқиб турганлар қанча. Мен тунов куни кўча бошида Ҳилоланинг раҳбари Дилнозани учратиб қолдим. У билан анча гаплашдик. Хуллас, ўз - ўзидан маълум-ки, гап бориб Ҳилолага тақалди. Дилноза шунда минг истиҳола билан бир гапни айтиб қолди. Ҳилоланинг аввалги раҳбари бор эди- ку , ҳа ўша , исми Бунёдбек эсладингми ? Ана ўша Бунёдбекнинг оиласи бўлмабди. Энди қайта уйланиш пайида юрган экан. Дилноза "Агар йўқ демасанглар , биз сизларникига қизингизни қўлини сўраб бормоқчи эдик. Бунёдбек ака илмли, заковотли, меҳрибон , бир сўз билан айтганда синашта йигит. Ўзини хар томонлама ўнглаб олган , бу ёғидан ҳавотирга ҳожат йўқ " деб қолди. Мен ўша кундан буён ўйлайман. Барча мулоҳазаларимни ақл торозусига солиб ҳам кўрдим . Сенга айтсам шу йигит менга маъқул. Бундай номзод ҳар қадамда ҳам учравермайди. Сен ҳам шу ҳақда бир ўйлаб кўрсанг яхши бўларди . Мирсаид ака индамади. Унинг учун ҳозир Ҳилоланинг турмушга чиқишга кўндириш муҳимроқдек туюлар эди... * * * Мана бир хафтадир-ки, Ҳилола ярим тундан кейин деярли мижжа қоқмаяпти. Барчаси Маҳина амма ва додажонисининг иккала оёқларини бир этикка тиқиб ундан қайта турмушга чиқиш ҳақида тинмай илтимос қилишлари туфайли содир бўлаётганди. Ҳар икки қария уни кўндириш учун нималарни айтишмади , кимларни мисол келтиришмади. Улар хатто Асрор ака ва Роҳилахон опаларни ҳам ўз томонларига оғдириб , пишиқлаб улгуришибди . Бундай олиб қараса икковларининг барча гаплари жўялик , бари исбот талаб қилмайдиган теоремадек тўғри . Бу ерда энг тўғри бўлган ва Ҳилоланинг кўнмаслигига сабаб бўлган яна бир нарса бор эди. У ҳам бўлса кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги ... Алам қиладиган жойи эса ҳамманинг бир тараф , Хилоланинг бир тараф бўлиб қолгани эди. Бунёдбек Аҳмедов номзоди эса барчаларига бирдек маъқул келган эди. Осуда тун... Шоира тили билан айтганда "Жимжитлик жим қилар тантана" ... Ҳилола тумба тортмасидан таниш кундалигини олди. Унга кеча ўзи йиғлаб- йиғлаб ёзган шеърини овоз чиқармай ўқий бошлади : Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал , Чигал тугунларин ечолмаяпман ... Xazon_Rezgi /192
Показать все...
🤔 5👍 3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Мирсаид , жооон ука... Тўғрисини айтадиган бўлсам сенинг аҳволингга қараб юрагим туз сепгандек ачишади. Бироқ нима қилай ?! Ҳилолага нисбатан ҳам адолатсизлик қилолмайман- ку ахир ?! Айтишади-ку , икковинг ҳам гўё икки бармоғим , бирини тишласам иккинчиси оғрийди деб. Мирсаид ака лол бўлиб , индамай қолганди . Маҳина опа пайтдан фойдаланиб укасига кўнглидагиларни тўкиб - солишга шошилди . - Сенга ҳозир барчаси яхшидек, Ҳилола ҳам тақдирга кўнгандек кўриняпти. Уни ҳам ҳудди ўзинг каби жуфтининг ёди билан яшаши тўғридек туюляпти. Аммо бу бир қарашда шундек халос. Аслида сенинг йўриғинг бошқа , Ҳилоланинг йўриғи бошқа. Сени- ку, қайта уйланишга кўндириб бўлмади. Аммо одамлар Ҳилоланинг қайта турмуш қуриш масаласига жим қараб туришмайди. Улар аллақачон ғийбат учун тилларини чархлаб , иғволарини тўқиб , урчитиб шай бўлиб ўтиришибди. Негалигини айтайми ? Негаки Ҳилола ҳали жуда ёш , ҳали жуда гўзал , ҳали жуда фаросатли. Эҳ ! Бу ҳалилар бир дунё ,шу сабаб бунча устунлик мужассам бўлган бева аёлни ўз ҳолига тинч қўйиб қўйишади деб ўйласанг чучварани хом санабсан?! Йўқ ! Асло ! Шу тариқа кимдир яхши ниятда , кимдир кўролмаганидан Ҳилоланинг шаънига юриш бошлайди. Дўстларинг тўғри айтишибди. Биздан сўнг Ҳилола кимнинг қўлида қолади ?! Укажон , илтимос барини яхшилаб атрофлича ўйлаб ол. - Опа , ўзингиз ҳам бева ҳолингизга яшадингиз- ку ?! Кимдан кам бўлдингиз ? Ё мен нотўғри гапиряпман- ми ? Ахир сиз ҳам жуда ёш бева қолгансиз ?! Нима учун қайта турмуш қурмадингиз унда ?! - Ким мендан сўради ?! Айт- чи , "Маҳина йигирма тўққизингда уч бола билан бева бўлиб қолдинг ?! Қайта турмуш қургин энди?!" деб ким сўради ? Тўғри , азамат уч укам бор . Бирор нарсага зориқтирмадинглар . Аммо барибир ёлғиз аёлга қийин экан. Фарзандларимни ёшлигида иссиқлари чиққанида неча марта "Бугун қайси укамдан ёрдам сўрасам экан ?!" деб юрагим безиллаб телефон чангаллаганларимни , қўнғироқ қилганимда қайсидир сабаб билан гўшакни кўтармасаларинг келинларимга кўнглига тегадиган нима деган эканман- а деб ич- этимни еганларимни , болаларим ўртоқларининг қиммат кийимига ҳавасланиб тикилганда ичимга дўл ёққанини , ўғлимга совчиликка борган жойимда "Йигит етим экан, қизимни очин- тўқин яшаб кун кўрмаган оилага келин қилиб беролмаймиз, узр" деб дарвозани юзимга ёпишганда, болам отаси йўқлиги сабаб севгисига эриша олмай кўкрагини захга бериб ётиб олганида унга қараб туриб хаёлимдан нималар кечганини биласанми ?! Эээ, буларни қўятур ! Бева бошимга ағдарилган туҳматлар , қилинган бири- биридан беҳаё киноя ва таклифлар ... Мен буларни гапиришни ҳам , эслашни ҳам истамайман. Бироқ Ҳилоланинг қисматини ҳам булар четлаб ўтмаслигини ўйласам , ич- ичимдан ёниб, куйиб кетаман. - Опа ... Бошингиздан шунча савдолар ўтганмиди ?! Нега бир оғиз бизга айтмагансиз ?! Биз ахир шундоқ қараб турган бўлармидик ... - Нега айтмас эканман?! Айтганман ?! Фақат сизлар мени эшитмагансизлар халос... Ўттизга кирмай қордек оппоқ оқариб кетган сочларим , қирққа бормай қалтираб қолган қўлларим, элликка етмай тўр- тўр ажин босган юзларим ... Менинг номимдан дод солган шулар эди... Шулар ... - Опааа, мени ..., бизни кечиринг илтимос ... - Мирсаид аканинг овози бўғилиб эшитилди ,- ўтиниб сўрайман... - Ука , ҳаёт йўлларини деярли босиб бўлган опангга шунчалик ачиндинг- а ? Мен опангман, Ҳилола эса ... Ҳилола қизинг эмасми ?! Маҳина амманинг сўнгги сўзларидан Мирсаид аканинг юраги тўхтаб қолай деди. Ахир бу сўзлар Сулаймоннинг сўзлари-ку ?! "Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!" Мана нима демоқчи бўлган экан-а Сулаймон ?! Мирсаид аканинг кўнгли бирдан ҳотиржам тортди. У ваниҳоят бир неча кундан буён юрагини пармалаб ётган саволнинг жавобини топган эди ! Демак , Сулаймоннинг ўзи Ҳилолани турмушга беришларини истаяпти. Балки шундай бўлган тақдирда раҳматликнинг руҳи ором топса керак... Қайдам... Ким билсин балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир... Xazon_Rezgi /191
Показать все...
👍 6😢 5 1👏 1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Укасининг ўзини бу таҳлит тутишига одатланмаган Маҳина опа қия очиқ дераза орқали уни жим кузата бошлади.. Мирсаид ака ортига шаҳд билан қайтди- ю , боғ тарафга чиқаверишдаги кетмонни олиб ҳовли ўртасидаги беҳи дарахтига тескари тарафи билан қарсиллатиб солди. Кетмон кучли зарб таъсиридан сапчиб ўзига қайтди. Аммо Мирсаид ака ғазабдан тушмади. Бор кучи билан кетмонни қайта ва қайта дарахтга солаверди: - Ааааа ! Ааааа! Мирсаид ака кетмонни ҳар урганда яраланган шер наъра тортган каби ёввойи овоз билан "ўкирарди" .... Бешинчи ё олтинчи уришда кетмон чидаш бермади . Ост тарафидан ярим қарич узунликдаги жойидан "қарс" этиб синди, аммо охиригача узилиб тушмади. Мирсаид ака шундагина тинчиди . У қўлидаги чўлтоқ кетмонни бор кучи билан деворга отди. Шунда кетмоннинг дастаси узилиб ерга икки бўлак бўлиб отилиб тушди. Мирсаид ака ерга тушган кетмонга маънисиз қараганча бир- бир босиб зинага яқинлашди. Зинага етиб олгач, унга бемажол чўкди- ю , бошини қўллари билан чангаллади : - Иммм.... - Укааа ... Мирсаид ака бошини кўтариб тепасида турган опасини кўрди. Маҳина амма унга бир пиёла муздек сув тутди : - Буни ичиб ол- чи ... Мирсаид ака опасига қаршилик қилмади. Узатилган сувни охиригача ичди. Маҳина опа бўшаган пиёлани дераза токчасига қўйиб укасининг ёнига чўкди ... Аммо бир оғиз сўз айтмади. Қўлини секин чўзиб укасининг елкасини оҳиста силади. Сўнг аста шу елкага бош қўйди. Оғир - оғир хўрсинди... Орадан бироз вақт ўтгач Мирсаид аканинг ўзи тилга кирди : - Юрагим ёниб кетяпти , опа ... Юрагим ёниб кетяпти. Маҳина опа индамади. Укасининг гапини давомини, ўзи ёрилишини тинчгина кутди. - Бугун ... - чуқур тин олди Мирсаид ака,- оғайниларим мени ҳудбинликда айблашди ... Гўёки мен ... Гўёки мен фақат ўзини ўйлайдиган инсон эмишман... Фақат ўзимни ўйлаб Ҳилола ҳақида умуман ташвиш чекмасмишман,- Мирсаид аканинг овози борган сари дардга тўлиб борар эди ,- эрта бир кун ўладиган бўлсам, аламдан жон беролмай ... Опа ... Айтинг ?! Мен хато иш қиляпманми ?! Қайси бир ишим хато ?! Айтинг, айбим нима менинг ?! Жавоб бера оласизми ? Оғайниларим ... Маҳина амма бошини шарт кўтарди: - Оғайниларинг тўғри айтишибди ! Улар мутлақо ҳақ ! - Опаааа ?! Нега ?! Нима учун ?! - зорланди Мирсаид ака, - сиз ҳам улар тарафидамисиз ?! Қайси гуноҳим сабаб мени бунчалар қийнайсизлар?! - Мен ҳақиқат тарафидаман. Ҳақиқат эса аччиқ бўлади . Ҳақиқат шу- ки , Ҳилоланинг жавобини берадиган вақтимиз келди ! - Нима ?! Йўқ , йўқ асло ! Мен уни қизим деганман ! Мен уни ... - Ҳаа , яша ! Мана шу охирги гапинг аслида барча муаммонинг жавоби бўлади ! - Опааа ?! - Укажон , мана "Ҳилолани қизим деганман" деяпсан- а ?! Қани энди менга айт-чи, агар ҳаётда Ҳилола ҳақиқатдан ҳам сени ўз қизинг , Сулаймон эса куёвинг бўлганда унда ҳам худди ҳозиргидагидек уни турмушга бериш ҳақида иккиланган бўлармидинг ? Ўшанда ҳам "Қизим куёвимнинг ҳотираси учун яшаши энг маъқул ечим" дея олармидинг ? "Қизим қайнотасининг кўнглига қараб шундай яшаб ўтиши шарт!" дермидинг ? - Опааа... - Аммо ўрни келганда бир гапни айтиб қўяй ... Қудаларинг ҳақиқатда топилмас, тилла одамлар экан. Шунча вақтгача ўзингдан билиб қарор қабул қилишингни "миқ" этмай сабр билан кутиб ўтиришибди. - Опааа , сиз оғайниларимдан ҳам ўтиб тушдингиз. Улардан ҳам бешафқатлик қилаяпсиз менга ... Xazon_Rezgi /190
Показать все...
👍 10😢 4
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #КЎНГИЛ_ИФОРИ 65 - ҚИСМ - Тушунмадим ?! Менга тишларинг ўтолмай энди келинимга ёпишдиларингми ?! Унинг оғирлигининг сенларга тушиб қолган жойи йўқ . Сенлар ... Сенлар аввал ўзларингни билиб олинглар. Мирсаид аканинг асаблари қақшай бошлаганди. Кўзларига лов этиб қон қуйилди. - Тўғри гапга нега жириллайсан?! - деди Икром ака босиқлик билан , - билиб қўй, сенга нисбатан ҳеч қандай ҳусуматимиз йўқ. Барчамизнинг уйимиз бошқа , жойимиз бошқа бўлса. Фақат вазиятга оқилона баҳо бериб , уни тўғри йўлга солмоқчимиз халос. Аммо сен дарровда бизни душман ўрнида кўришга тушаяпсан. - Бу дунёда ҳамма ўз бошига тушган қорни ўзи курайди. "Ундай қил , бундай қил" дея ақл беришни мен ҳам биламан. Бундан осон иш бор эканми ? - Мирсаид ака шундай дея бошини қўйи солди , - илтимос , шу ерда тўхталаринг . У ёғига давом этишни истамайман. - Мирсаид, тушунгин оғайни ,- ўртанганча сўзини давом эттира кетди Икром ака ,- ёш бола бўлганинг йўқ ахир. Бировнинг боласига эга чиқиб , яна унга бу тариқа хўжайинчилик қилиб ўтиришинг маъқул ишми ?! "Келинимнинг ўзини турмушга чиққиси йўқ" деб ўзингни ҳам бошқаларни ҳам ишонтиришга ҳаракат қилма. Тағин ҳам келининг ҳақиқатда инсофли экан. Шунча пайтгача "тиқ" этган товуши чиқмади. Аммо бу унинг баридан безиб бўлган дегани эмас. Буни номи - ҳаё , буни номи - андиша дейилади. Агар келининг беандиша бўлганда борми , аллақачон ҳай-ё ҳут деб жуфтакни ростлаб бўлган бўларди. Биламиз, келининг топилмас аёл . Аммо унинг ана шу яхшилиги бир умр тоқ ўтиши учун "мукофот" бўлмаслиги керак. Бу ёқда набирангни ҳам отасиз ўсишини ўйла. Кўнглингга оғир тегадиган бўлсам узр- ку , оғайни, аммо барчамиз омонат жонмиз. Бугун бор - эртага йўқ. Сенинг ҳозирча қувватинг бор. Шу туришда келинингни бошига тушиши мумкин бўлган ҳар қандай балоларни қайтара оларсан. Аммо қартайиб қолганингда ёки бўлмасам бу дунёдан ўтиб кетсанг унга ким қарайди?! Умуман олганда бошинг ёстиққа тегиб , умр шоминг яқинлашганда "Ҳар битта қилган ишим мутлақо тўғри . Келиним турмушга чиқмай набирам билан ортимда қолишгани айни ажойиб иш бўлган?!" деб айта олармикансан?! Билиб қўй ёлғизлик фақат Аллоҳга хос. Ундан кейин исломий манбаларда "Идда" ҳаққини адо этган ҳар бир муслима қайта турмушга чиқишга ҳақли эканлиги таъкидланган. Ҳеч қаерда "Мана бу тоифадаги аёллар қайта турмуш қурмасин" деб ажратиб кўрсатилмаган. Биз ҳам сенга буларни бекорга гапирмадик. Илинжимиз сени кўнглини оғритиб роҳат топиш эмас. Шунчаки тўғри йўл кўрсатиш биримизнинг иккинчимиздаги бандалик ҳаққимиз. Илтимос , шу айтганларимизни танангга яхшилаб ўйлаб кўргин. Мирсаид ака суҳбатдошларига индамади. Оғиргина бўлиб ўрнидан қўзғалди. Сал наридаги дарахт тагига ташлаб қўйган анжомларини индамай олди- ю , дўстларига хайр демоқликни ҳам насия қилганча масжидни тарк этди. - Қийин , қийин Мирсаидга қийин ,- унинг ортидан уҳ тортди Икром ака , - эээҳ , Аллоҳ ҳеч бандасини шу йўлда синамасин экан- да ... Тағин ҳам фил экан шўрлик ... - Нимасини айтасан ?! Камига биз ҳам дилини қаттиқ оғритиб қўйдик ,- уни қувватлади Рўзибой ака,- аммо шунга мажбур эдик- да... - Юрларинг , ишни битириб қўяйлик. Мирсаид масжидда яқин бир хафталарда кўринмайди энди... - ўрнидан қўзғалди Қобил ака ,- боғ ишлари ҳам ўзимизга қоладиган бўлди. Уч нуроний бош чайқаганча аста ўрниларидан қўзғалишди. * * * Бугун Ҳилола барвақтроқ ишга кетадиган кун эди. У тезлик билан ишларини саранжомлади- ю , Маҳина амма билан хайрлашиб кўчага йўл олди. Маҳина амма кеча Ҳилола ювиб , дазмоллаб қўйган иккита кўрпачани қавиш учун ромли айвонга олиб чиқиб тўшади. Кўрпа қавийдиган игнага ўнинчи ипни ўтказиб , кўрпачани бир қавиқ айлантирган ҳам эди- ки , дарвоза очилиб Мирсаид аканинг машинаси кириб келди . Мирсаид ака бугун дарвозани қандай шовқин билан очган бўлса , ҳудди шундай ваҳима билан дангиллатиб ёпди. Xazon_Rezgi /189
Показать все...
😢 7
​#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган экан, - деди Мирсаид ака Рўзибой ака узатган чойни олиб ,- "Ер юзини обод қилганни , ернинг ҳуснини очганни ўзининг ҳуснини очаман" деб. Бизнинг ҳозирги қилаётган ишимиз ҳам кўрган кўзга қувонч, дил яйратадиган оромбахш, савобли иш... Шу пайт улар ўтирган жойнинг яқинига иккита мусича учиб келиб ерга қўнишди. Уларнинг бирини оғзида олиб келган қандайдир емишни ерга қўйди. Иккала мусича емишни галма- галдан бирга ея бошлади. - Ажойиб- а ?! Вой буларни бир- бирига дон илинишини- чи?! - деди мусичаларни кузатиб турган Икром ака , - шуларда- ки жуфтлик қадри бу қадар баланд бўлса , Аллоҳнинг мукаммал ижоди бўлмиш инсон зоти табиатини қўяверасиз- да энди. - Тунов куни телевизорда кўргандим - чой хўплаганча гапга қўшилди Қобил ака, - битта профессор- шифокор аёл сўзга чиқиб : "Ҳаётда жуфт- жуфт бўлиб яшаганлар , ёлғиз яшаганлардан кўра соғломроқ , бахтлироқ яшашади. Яна узоқ умр кўришади ҳам" деди ва гапларини мисоллар билан шунақаям чиройли исботлаб берди- ки , оғзим ланг очилиб қолди. Мирсаид ака гапнинг ўзани қаерга кетаётганлигини фаҳмлаб , дили оғриди. Ортиқ бу мавзуда гаплашгиси келмай тезда суҳбатни якунлаш пайига тушди : - Ўзи сени оғзинг очилмаган кунинг бормиди , оғайни ?! Умуман олганда яхши гапларни айтибди ўша профессоринг. Мендан сўрасанг , сен кўрган ўша телевизорни менам кўргандим. Фақат боғдорчилик ҳақидаги кўрсатувни эди-да мени кўрганим. Шу десанг ўша кўрсатувда ўз ишининг устаси бўлган манаман деган агроном "Битта боғга неча кун шакл бериш керак?!" деган масала билан атрофлича таништирди . Агрономнинг айтишича ҳадеб бекорчи гап билан андармон бўлавермасдан, билиб - билиб ишимизни қилишимиз керак экан. - Мирсаид ! Нега бир оғиз гапирмасимдан оғзимга урасан ? - чапани жаҳли чиқди Қобил аканинг ,- "Иштонсизнинг хадиги чўпдан" дегандек жуфт ҳақида сўз кетса дарров жирт - жирт қиласан- а ?! Қўрқма ! Сенга уйлан деб ақлимни еганим йўқ ! Айтган билан кошки сенга бу гаплар таъсир қилса. Бекорга оғзимни оғригани қолишини биламан. - Билганинг яхши ,- истеҳзоли жилмайди Мирсаид ака , - баҳонада ҳаддингни ҳам билиб оласан. - Мирсаид , чакки гапиряпсан, биродар. Мен гапирсам сенга ёмон бўлсин деб гапираётганим йўқ эди. Айтишади- ку "Мусулмон мусулмонга - кўзгу !" деб . Мен айтмасам , Икром индамаса, Рўзибой тилини тишласа ... Сенга гапириш , огоҳлантириш зиммамиздаги вазифамиз ахир . Бизга билдирилган ишончнинг ҳам қиёматда сўроғи бор ахир. - Қобил , бўлди, етарли,- Мирсаид ака уни ўзича "тинчлантирган" бўлди . Сен гапирдинг , мен эшитдим. Қачон , қаерда сўралсак мени огоҳлантирганингга гувоҳ бўламан. "Қобил ҳам , бошқа дўстларим ҳам менга аёлимдан кейин уйлан дейишган , аммо ўзим қайсарлик қилганман" деб тан оламан. Бўлдими ? - Йўқ ! Бўлмади ! - бу сафар орага тушган Рўзибой аканинг овози кескин эшитилди, - келининг-чи ?! Унинг келажаги ҳақида қачон ўйлаб кўрасан ?! Ёки уни ҳам ўзингга ўхшаб ҳаётдан бездирмоқчимисан ?! Мирсаид аканинг ранги қув ўчиб кетди. Қўллари беихтиёр мушт бўлиб тугилди... #давоми_бор /188 Муаллиф : Хазонрезги
Показать все...
👍 7😢 4 1
00:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
sticker.webm0.16 KB
🥰 10
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мастура ... Бугун қизимизнинг дилидаги сўзларни беихтиёр ўқиб қолдим.. Ишонасанми , у ёзган мисралар мени "дод" солдириб юборди. Ээээҳҳ... Қачон тугар бу кетиш, Нола чекар дилда ишқ, Не учун сизга етиш, Ҳуқуқидан маҳрум - ман ?! Ким учун яшамоғим, Наҳот чўғдан тупроғим, Бошдан - оёқ , қароғим, Ўз- ўзимга зулм-ман ?! Мирсаид ака сал аввал ўқиган сатрларни яна қайтадан ўқиди. Оғир хўрсинди... Шу алфозда қанча ўтирганини ўзи билмади. У муаззиннинг бомдод намозига чақириғи- азон товуши эшитилгандагина бошини кўтариб ташқарига қулоқ тутди ... Мирсаид ака кун ёришганда ҳам тунда кўрган туши таъсиридан чиқа олмаган эди. У нонушта вақтида билинтирмайгина келинининг чеҳрасига қисқа нигоҳ ташлади. Назарида Ҳилола сўлғинлашиб , ранги унниқиб кетгандек туюлди. Мирсаид ака аста уҳ тортди. У нонуштани тезлаб қилди-да, Сулаймонни олиб боғчага йўл олди. Мирсаид ака Сулаймонни боғчага ташлаб, қайтишда машинасини махалла гузарида жойлашган масжид ёнида тўхтатди. Масжидда яқин икки ойдан буён таъмир ишлари кетаётган эди. Таъмирлашга йигирмага яқин усталар жалб қилинган бўлиб бўлиб , улар ўз ишларини сидқидилдан бажаришаётган эди. Усталардан ташқари масжид имоми бошчилигида кўнгилли ёшлар ҳамда Мирсаид ака сингари нуроний кексалар ҳам қўллари бўш бўлган вақтда йиғар - терар, супур-сидир ишларини бажонидил бажаришаётган эди. Мирсаид ака кечадан буён масжид ҳовлисидаги дарахтларга шакл беришни бошлаб юборган эди. Бугун ҳам кун қизишини пойлаб ўтирмай, ўзини иш билан чалғитмоқчи бўлди. "Зора шу йўл билан миямга ўрнашиб қолган юракни эзадиган хаёллардан бироз нари бўлсам",- у шундай дея ўйлади- ю , машина юкхонасидан токқайчи ва қўлига мос тушадиган кичиккина қўл аррасини олиб масжид ҳовлисига йўл олди. Масжиднинг ҳовлиси унинг асосий биноси сингари анчагина катта эди. Усталар аллақачон ишга киришган шекилли ичкаридан тарақ- туруқ ва ғала- ғовур овозлари эшитилиб турар эди . Мирсаид ака тўғри ўнг қўлдаги боғ тарафга йўл олди. Масжиднинг асосий ҳовлиси чиройли таъмирланиб турли маросим ва ҳайит намозларининг бемалол ўқилиши учун кичик гулзорларни айтмаганда деярли бўш қолдирилган эди. Бироқ ҳовлининг энг тўрида киши баҳри-дилини очадиган кўркам боғча ҳам барпо этилган бўлиб, у ерда асосан бири- биридан хушманзара ўсимликлар ўтқазилган эди. Мирсаид аканинг ўзи бу боғга баҳорда чиройли шакл берган эди. У кузга келиб боғчани яна бир қўл кўздан кечиришни ўшандаёқ режа қилиб , масжид имомига ваъда қилиб қўйган эди. Мирсаид ака мана икки кундир- ки, ўшандаги ваъдасини бажариш пайида эди. Унинг ёлғиз ўзи у ерда чамаси ярим соатдан кўпроқ вақт ишлади. Кейин аста секин оғайнилари Икром , Қобил , Рўзибой акалар бирин - кетин даврага қўшилишди. Орада масжид имоми уларнинг ёнидаги ўриндиққа дастурхонча ёзиб, катта термосда чой, тўртта пиёла, иккита ёпган нон ва қанд - қурс олиб келиб қўяр экан , шу аснода отахонларнинг ҳар бири билан алоҳида сўрашиб чиқди . Шундан сўнг у масжиднинг ишлари билан туман марказга бориб келиши кераклигини айтиб узр сўради ва қўлини кўксига қўйганча таъвозе билан улардан узоқлашди. Қариялар бир соатча бир- бирларига гап қотиб, чоғлари келганча ишладилар . Асосий ишни эса Мирсаид ака бажарарди. - Келинглар , бир пиёладан чой ичиб олайлик ,- деди Қобил ота бир маҳал ,- одам қаригандан кейин сал иш қилса қорни очиб кетаверар эканми , билмадим. Менга қорним очгандек туюлди. - Сал иш қилса эмас , яхшигина иш қилдик , қаранглар қанча жой чиройли бўлиб очилди- я ? - унга қўшилди Икром ака ,- кел Мирсаид , сен ҳам ўтир . Ўзи энг катта ишни сен қилдинг. Мирсаид ака бажарган ишидан кўнгли тўлган эди , тенгқурларига қаршилик қилмай сал наридаги ариқчада оқаётган сувда қўлларини чайиб келди- ю , даврага қўшилди. Xazon_Rezgi /187
Показать все...
👍 28🔥 5
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #КЎНГИЛ_ИФОРИ 64- ҚИСМ Мирсаид ака шу зайлда анча вақт кўнгли эзилганча ўтираверди . Сўнгра туйқусдан ушлаб ўтирган ихчамгина китобчадаги дардли сатрлар муаллифи ким эканлигига қизиқди. Аммо унда муаллиф номи кўрсатилмаган эди. Фақат устига "Соғинч дафтари" деб ёзиб қўйилган экан... Соғинч дафтари ... Мирсаид ака уни айлантира туриб уни аслида китоб эмас , балки компьютерда терилиб китобга ўхшаш шаклга келтириб қўйилганлигини фаҳмлади ва шуурида чақмоқ чалди : - Ҳилола ! ... Бу мисралар муаллифи ҳақиқатдан ҳам Ҳилола эди... - Қизим ... - беихтиёр ингради Мирсаид ака , - сенга нечоғлик оғирлигини билардим . Аммо ... Гулдан нозик кўнглингда шунча дард бормиди ?! Мирсаид ака чуқур- чуқур нафас ола бошлади... Пешонасидан реза тер қуйила бошлади... Унинг юраги ғижимлаб қолганди... "Ҳилола Сулаймоннинг йўқлигидан ҳали ҳануз жуда қаттиқ изтироб чекаётган экан- а, - ўйлади Мирсаид ака,- "Вақт-даво!" дейилган гап мутлақо , мутлақо бефойда экан- да ! Мана менинг ўзим. Мастурамни бир зум хаёлимдан нари қилолдимми ? Кўзларимни юмдим дегунча унинг "Дадасиии" дея ройиш жилмайиб турган чеҳраси кўринаверади. Ҳотирамдан бир дақиқа нари кетса қани ... Мастурам ... Мен сени ўрнингни бошқа биров билан алиштира ололмадим. Буни хатто тасаввур ҳам қила билмадим. Шу сабаб сенинг мендан сўраган ягона тилагинг "қайта турмуш" қуриш ҳақидаги васиятингни бажара олмадим ... Қўлимдан келмади... Мени бу ишга ҳеч ким кўндира олмади. Мастура... Азизам ... Мунисам ... Сенсиз ҳаёт қандай эканлигини биласанми ?! Йўқ ... Билмайсан ... Мен аллақаерда ўқигандим. Дунёдаги энг бой инсон , сониясига миллиардлаб пул топар экан- у , аммо ўзининг битта касалига даъво топа олмабди. Унинг таъм билиш сезгиси ишламас экан. Ўша миллиардер киши на еган овқатининг , на ичган ичимлигининг таъмини умуман ҳис қилмас экан ... Шундан хабардор бўлганимдан буён бир савол юрагимни ўртайди : - Бу инсоннинг шунча пул топишидан нима маъно бор экан ? Лоақал оддий бир тишлам таомдан лаззат ҳис қилмаса... Аммо ўша инсонни ўзимга кўп ўхшатаяпман. Нега десанг менинг ҳам аҳволим худди уникидек... Сенсиз яшашни айтаяпман- да, Мастура ... Сенсиз сенсизликда яшашни айтаяпман-да , мунисам ... Энди бир уйда мендек ёлғиз нотавон қария ва кўнгли чил-чил синган келинчакнинг яшашини тасаввур қилавер. Мен ҳатто кўпда қай биримизга оғирроқ эканлигини ҳам фарқлай олмаяпман. Мен ... сен билан биргаликда анча йиллар яхши - ёмон кунларни бирга яшадик , фарзандимизни бирга тарбияладик, тўйида бирга оқ фотиҳа бера олдик. Ана шу менинг энг асосий таскин - тасаллим... Аммо келининг- чи ? У хатто ўғлинг билан бир йил ҳам яшай олмади , лоақал фарзандли бўлишлари ҳақида ундан суюнчи ололмади. Бизникига келин бўлиб келиб нима кўрди шўрлик ?! Энг аввал ҳомиласидан айрилди , кейин сендан ... Ўзи яхши кўрган ойижонисидан... Сўнг эса суюкли ёридан... Бу синовларнинг бари йигирма ёшли навниҳолнинг гарданига тушганини ўйласам тўкилиб - тўкилиб адо бўлиб кетаман- да , Мастурааа... Мен кейинги кунларда бир нарсани фаҳмлаб қолдим. Мен ўзим учун яшашни буткул йиғиштириб қўйибман. Мен кичкинтой Сулаймон учун, энг асосийси қизим , ҳа , ҳа айнан қизим Ҳилола учун яшаб юрган эканман... Аммо ... Нега ?! Нима учун Сулаймоним безовта ? Нега у тушларимга тинмай кириб "Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!" деб қайта- қайта сўраяпти ... Бу нимани англатишини билолмаяпман. Ахир қизимнинг кўнглига қараяпман. Имконим даражасида , хатто имконимдан ортиқ ҳам бу ишни уддалашга ҳаракат қилаяпман. Набирамни бегона қўлларга қарам қилиб қўймаслик учун бор чорани кўраяпман. Аммо нима учун Сулаймоним безовта ?! Билмадим... Билмадим... Ҳеч нарсага ақлим етмай қолди. Чорасизман ... Мен жуда қийналиб кетдим , эшитяпсанми , Мастура ?! Қийналиб кетдим ! ... Xazon_Rezgi /186
Показать все...
👍 14😢 6 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔥ПРЕМЕРА #ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ #Назлидан янги ҳикоя премьераси — нима ойингиз бобом замондаги оқ кўйлакни танлабдими қиз менсимай кўйлакка қаради — бир дид йўқ экан ойингизда уфффф мен буни киймайман ўзим танласам нима қилардияаа уч кундан кейин тўй бўлсааа норози бўлди қиз. — войй бу ойингизни мендан устун қўясизми, севгилим. Ҳикояни ўқиш учун каналга обуна бўлинг👇👇 https://t.me/+d7EknavFdM4wYzJi https://t.me/+d7EknavFdM4wYzJi
Показать все...
👍 2
Kanalga obuna bo'lish
Hikoyani o'qish❤