cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Mirzaobod.uz

@MirzaobodUz — Mirzaobod tumani hokimligi Axborot xizmatining Telegram'dagi rasmiy kanali Instagram "instagram.com/mirzaoboduz/" Facebook "facebook.com/MirzaobodUz" Web sahifa"mirzaobod.uz/uz" Youtube "youtube.com/@mirzaoboduz" ✍️ @MirzaobodBot

Больше
Рекламные посты
12 253
Подписчики
-324 часа
-187 дней
-37530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Эълон Жорий йилнинг 22 май куни соат 15:00 да Мирзаобод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида, Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 85-сессияси бўлиб ўтади.
🎬 Сиз ушбу сессия ишини туман ҳокимлиги ахборот хизматининг Facebookʻдаги расмий саҳифасида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкун.
👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtubeu
Показать все...
👍 3
Туман ҳокими Хақиқат маҳалласида фуқаролар қабули ўтказди
Аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари юзасидан туман ҳокими С.Султоновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Бугун бўлиб ўтган қабулда асосан камунал соҳаси, йўл таъмири, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам ишга жойлашиш билан боғлиқ ва бошқа муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати диққат билан тингланиб, кўплаб муаммога ижобий ечим топилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бартараф этилишига муайян вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли масъуллардан иборат ишчи гуруҳи томонидан жойига чиқиб ўрганиладиган бўлди. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 3
01:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 330-сонли Қарорининг 10-бандида узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида тажриба-синов тариқасида хусусий секторни жалб қилиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда умумий фойдаланишдаги йўлларни эксплуатацияси хусусий секторни жалб этиш мақсадида Сирдарё дастлабки қадамлар қўйилди. Жумладан, давлат аҳамиятидаги 4Р18 автомобил йўлининг 0—20- километри оралиғини эксплуатация қилиш ишларини бажариш учун вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан онлайн танлов савдолари амалга оширилди, танлов натижаларига кўра, «Яксарт Голд» МЧЖ ғолиб деб топилиб, мазкур автомобиль йўли 2024 йил 31 декабргача эксплуатация қилиш ишларини бажариш учун 1 миллиард 744 миллион 608 минг 492 сўмлик шартномалар имзоланди. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 4
02:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ватанини юракдан севган шоира ёди Бугун Сирдарё вилоятида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 77 йиллиги кенг нишонланди. Эрта тонгдан кенг жамоатчилик иштирокида шоира ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Унинг хотирасига эҳтиром кўрсатилди. Меҳмонлар шоира ҳаёти ва ижодига бағишланган музей фаолияти билан ҳам танишдилар. Шундан сўнг вилоят мусиқали драма театрида ижодий кеча бўлиб ўтди. Унда миллий куй-наволар жаранглади. Ҳалима Худойбердиеванинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, расмлар кўргазмаси намойиш қилинди. Умр ва ижод йўллари акс этган тасвирлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 2
01:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мирзаобод туманининг демографик ҳолати (2024- йил 1- апрел ҳолатига)
👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сирдарёда қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар кўплиги маълум қилинди Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, вилоятда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 213 тани, шундан қўшма корхоналар 93 та ва хорижий корхоналар 120 тани ташкил этган. Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда энг кўп саноат соҳасида қайд этилди – 100 та. Ушбу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўриниш олди: ➤савдо соҳаси – 43 та; ➤қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 31 та; ➤ахборот ва алоқа - 9 та; ➤қурилиш – 8 та; ➤ташиш ва сақлаш – 4 та; ➤соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 2 та; ➤яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1 та; ➤бошқа соҳаларда – 15 та. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 6
#Инфографика
Аҳоли учун 2024 йил 1 майдан белгиланган электр энергия ва табиий газ тарифлари
👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 2👎 2
Коррупцияга қарши курашишнинг муҳимжиҳатлари тушунтирилди  
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари, жиноят ишлари бўйича Мирзаобод тумани Суди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирокида солиқ соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш ва бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича мулоқот тарзида тадбир бўлиб ўтди.
  Тадбирда тумандаги савдо дўконлари ва аҳоли гавжум жойларда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти катта эканлиги борасида фикр билдирилиб, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида буклетлар тарқатилди, ҳамда мурожаат учун махсус телеграм боти ҳақида тўлиқ маълумот берилиб, ишонч телефонлари эслатилди. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 4
01:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
#СайёрҚабул Туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Тасдиқланган режа-жадвалига асосан Мирзаобод тумани ҳокими Сарварбек Султонов, туман сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Турғунбой Сагатов, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда аҳоли иштирокида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 27 нафар фуқаролардан 34 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 12 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 4
Сирдарёлик 12 ёшли "вундеркинд" қиз B2 сертификатини қўлга киритди 6-синф ўқувчиси Зиёдахон Саидисломова максимал балл билан чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди. Унинг C1 даража олиши учун атига бир балл етмаган. Қайд этиш керакки, бу кўрсаткич мазкур ёш тоифасида Сирдарё вилоятида энг яхши натижа. 👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube
Показать все...
👍 4