cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Buvayda.info

Рекламные посты
1 129
Подписчики
-624 часа
-87 дней
+330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Эълон Тўй ва маросимлар учун: 🥯Малда 🥯Қатлама 🥯Балзама 🥯Сомса Буюртма беришингиз мумкин. Манзил: Бувайда тумани, Янгиқўрғон шаҳарчаси, Беглар МФЙ. Мўлжал: эски Тошкент питак, мебел бозор ёнида. 📞958787830 👉Buvayda.info
Показать все...
👍 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сиз қандай одамсиз? Атрофингиздагиларчи?
Показать все...
👍 3
индистоннинг машҳур актёри Амитабҳ Баччан шундай ҳикоя қилади: — Фаолиятим чўққисига чиққан, мамлакатда ҳам, хорижда ҳам таниқли бўлган вақтларим эди. Бир сафар манзилимга самолётда боришимга тўғри келди. Ён томонимдаги ўриндиқда одмигина кийинган, кўринишидан ўқимишли, содда ва самимий тасаввур қолдирадиган бир киши жойлашди. Табиийки, бортдаги бошқа йўловчилар мени таниб, мен билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилишар, аммо бу киши бўлса пинагини ҳам бузмасдан, борлигимдан бехабардай хотиржам қўлидаги китобни мутолаа қилиб кетар, баъзан ильюминатордан ташқарига қараб қўяр эди. Борт хизматчилари чой тарқатган вақтдан фойдаланиб, уни гапга солгандай жилмайиб қараб қўйдим. Кутилгандай у ҳам жавобан мулойим жилмайиб салом берди ва суҳбатлашишга шароит пайдо бўлди. Суҳбатимизни фильмлар тарафга бурдим-да, ундан қанақа кинолар кўришга қизиқишини сўрадим. — Киноми, жуда камдан-кам ҳолларда кўраман, охирги бор кўрганимга бир неча йиллар бўлиб қолди, – деб жавоб берди жаноб. Шунда унга ўзимни танитмоқчи бўлиб, кино саноатида ишлашимни айтдим. Шеригим эса: — Шундайми, жуда яхши, кино саноатида нима иш билан шуғулланасиз, - деб сўради. Таниса таниб қолар деб актёр эканлигимни кўплаб киноларда роль ўйнаганимни айтдим. Гапимга шунчаки, «шундайми, ҳа, яхши» деб бош ирғади-да, яна қўлидаги китобни мутолаа қилишга тушиб кетди. Манзилимизга етиб, самолёт қўнганида у билан хайрлашиш олдидан «Айтганча, менинг исмим Амитабх Баччан» деб қўл узатдим. У киши таббасум билан қўлимни сиқиб, “Раҳмат, сиз билан танишганимдан хурсандман, мен кичик Тата бўламан (тата фирмасининг раиси) деб жавоб берди. (изоҳ: “Tata Group” Ҳиндистонда машинасозлик, авиасозлик, металлургия, маиший техника ва бошқа соҳаларда йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бугунги кунда 8 та секторда 114 та компанияни бирлаштириб турадиган 935 минг ишчиси мавжуд гигант компания). Ҳаёт қандай ҳамроҳларни йўлиқтиришини билмайсиз экан. Ўша куни тушундимки, ўзингизни қанчалик баланд санаманг, ҳар доим сиздан юқорироқ, каттароқ одам барибир чиқади экан. Киши камтар бўлса ҳеч нарса ютказмайди, ҳурмати ҳам, ҳиммати ҳам камайиб қолмайди.
Показать все...
👍 11🔥 1
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Жуда_фойдали Уйда ёш бола ва қариялар бўлса кондиционернинг мана шу функциясидан фойдаланинг! Қариндошларингизга юбориб қўйишни унутманг! 👉Buvayda.info
Показать все...
7.13 MB
👍 4 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Одамлар ҳеч қачон нафрат, қоралаш ёки буйруқ орқали яхши томонга ўзгармайди. Улар кечирим, севги ва ўз кучига ишониш орқали ўзгаради. 👉Buvayda.info
Показать все...
👍 2 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин. 🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон, ☘️ Кўнглингизни хотиржам, ☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин. ☘️ Танангизни саломатлик, ☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! ☘️ Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!! 👉Buvayda.info
Показать все...
👍 1
Мирзакаримов Шахзодбек  нуфузли халқаро даражадаги мукофот "Куч-адолатда” эсдалик нишони билан тақдирланди. Шахзодбек ҳақида аввалги хабарлар👉https://t.me/buvaydainfo/5991?single Бувайданинг иқтидорги ўғлонига ушбу юксак мукофот муборак бўлсин! 🎉 👉Buvayda.info
Показать все...
👍 7👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
***Синглимга Бизни қишлоқ туғди! Яшил далалар, Кўнглимизни варрак қилиб учирди! Булутларни ёрдик содда болалар, Осмон кўзимизга ҳайрат кўчирди. Тобора баландлаб учдик, Варракнинг Ипи чувалашди. Қишлоқ мунғайди. Сўнг топа олмади излаб, дараклаб, Қуёшга йўл олдик биз — икки дайди. Қуёш — бўйдоқ шаҳар — Олифта ва тунд! Орзуларни экдик — худди юлдузлар. Энди биз шаҳарлик, болалик унут, Сочларига попук қадалган қизлар. Ҳар оқшом йўлларга кўз тикар қишлоқ, Кутволгани чиқар бақатераклар. Бизлар шеър тўқиймиз унга бағишлаб, Шаҳарда адашган содда варраклар. Пойига тиз чўкиб сўрайлик узр, Шўртепа — йўлимиз пойлаган ватан. Варракдай бағрига учайлик, Ахир Бизни қишлоқ туққан!!! ©Башорат Отажонова 👉Buvayda.info
Показать все...
2👍 1🖕 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
... Ёз дам олиш кунига ўхшайди. У худди шундай, гўзал ва тез ўтиб кетади. Июнь - жума, июль - шанба, август - якшанба. ©Марина Цветаева 👉Buvayda.info
Показать все...
👍 4🔥 1🖕 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Расман Оммавий тадбирларда бепул озиқ-овқат тарқатиш ва жуда арзон нархларда товарлар сотиш қонунан тақиқланди Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали одамларни жалб қилиш тақиқланди — ҳукумат қарори 👉Buvayda.info
Показать все...
🖕 3👍 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.