cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Хаёт сукмокларида... киска сатрлар

Кизикарли хикоялар Ибратли мавзулар Хаётий саргузаштлар

Больше
Рекламные посты
250
Подписчики
-124 часа
+87 дней
+2230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Педагогика университетида ўқиб юрганимда болалар уйига амалиётга бордик. У ерда ёшига нисбатан жуда ақлли ва ширингина қизча бор эди. Бир куни ўша қизалоқ билан гаплашиб қолдик. — Опа, пуфакчаларни яхши кўрасизми? — қизалоқ байрам арафасида хона шифтларига осилган ранг-баранг пуфакларга қараб гапирди. — Албатта, ким уларни яхши кўрмайди, дейсан. — Қизиқ, уларнинг ичи бўш бўлса ҳам, ҳамма яхши кўради. Менинг ичим тўла меҳр, лекин ҳеч кимга керак эмасман... Каналга уланиш учун
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Меҳмонларимиз Орзуга берилма, армони ёмон. Висолга берилма, ҳижрони ёмон. Ҳар нима бўлса ҳам бўлайлик омон. Омонат дунёнинг меҳмонларимиз... Бировни ранжитма у ҳам ғанимат. Яҳшилик қил аммо қилма ҳеч миннат. Худбинлик, бахиллик биз учун иллат. Омонат дунёнинг меҳмонларимиз... Отангни, онангни асра борида. Яҳшими ёмонми бўлгин ёнида. Розиман деб кетсин сўнгги онида. Омонат дунёнинг меҳмонларимиз... Боғ ярат боғингда сайрасин булбул. Янтоқлар унмасин унсин атиргул. Бойлиг-у давлатга бўлиб қолма қул. Омонат дунёнинг меҳмонларимиз... Ухлама эрта кеч савобни изла. Ўзингдан кичикми, каттами сизла. Ҳаётда биргина яҳшилик кўзла. Омонат дунёда меҳмонларимиз... Дунёнинг мезбони дунё аслида. Боқийлик йўқ ахир инсон наслида. Ёзганим насиҳат оддий қасида. Омонат дунёнинг меҳмонларимиз... ✍ Муаллифдан Аллох рози булсин.
Показать все...
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради. Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим. Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас. Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди. - Тузукмисан? - Ха, узур, кўрмай қолдим. - Шифохонага олиб бораман, кетдик. - Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ. - Жинни эмасмисан мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман. - Машинангизда олиб борасизми? - Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораманда! - Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман. - Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна? - Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг! Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди. Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У рахмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Тахоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди. Мен ортга қайтмоқчи хам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана тахоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида тахорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб тахорат олдим. Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ. Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди. "Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим. Умримда илк бор масжидга киришим эди. Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди. Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим. Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди. Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди. Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим. Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим. Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим. Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди. Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим. Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди. Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим. Умрим бизнес билан ўткан экан. Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор. Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми? Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим. Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда! Совчилар келди. Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди... Каналимиздан узоклашменг 👇👇👇
Показать все...
👍 1
00:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аёллар учун сўнги турдаги поябзаллар 😅
Показать все...
Ⓜ️Бир олим САРАТОНга шифо топди…. (бу жуда муҳим) ... Рудольф Брожс исмли австриялик узоқ йиллар изланишлари натижасида саратон касалига даво топди.... У кашф қилган шарбат иммунитетни оширади, қонни касалликлардан тозалайди ва танада яширин энергияни уйғотади... Энг муҳими саратон ҳужайраларини осонлик билан ўлдиради.... ... Ҳозиргача 54000 киши ушбу шарбат билан даволаниб, яхши натижаларга эришди ва саратон балосидан тўлалигича қутилди... Шарбатнинг таркиби қуйидагича; 1) Қизил лавлаги (55%) 2) Сабзи (20%) 3) Сельдерей (20%) 4) Картошка (3%) 5) Редиска (2%) Шарбатни тайёрлаш жуда осон... Юқоридаги сабзавотларни кўрсатилган нисбатда қўшиб, сок сиқувчи ускуна воситасида шарбати олинади ва аралаштирилади... Янги шарбат 42 кун давомида фақат чой билан ичилади. Бу даврда саратон хужайралари оч қолиб, ҳалок бўлади... Ушбу маълумотни иложи борича группаларга тарқатинг. Кимгадир ёрдами тегса биз хурсандмиз.... Организмда рак ривожланаётганини сезмай ҳам қолиш мумкин шунинг учун бу шарбатни соғлом одамлар ҳам қабул қилса бўлади...
Показать все...
​#митти_ҳикоя    Овчи тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чиқиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди. Орадан вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжахўрозлар қичқира бошлади. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям... Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди. - Во ажаб... Бу қандайин қуш? Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман... - Бу бургут, осмон ҳукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берди товуқ. Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди... Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми атрофингиздаги муҳит, одамлар сизга ўз таъсирини ўтқазади, лекин сиз бунга ишониб, мослашиб колманг. Сизга сен «товуқсан», «учолмайсан» дейишса ишонманг, балки сиз БУРГУТдирсиз... Учишга ҳаракат қилиб кўринг. © интернет
Показать все...
​​#Тилсим МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Мен жон жаҳдим билан жинлар ҳақида маълумот йиғишга киришдим. Бу орада ғайбни айтувчи фолбинларга жинлар хабар беришини ҳам билиб олдим. Фолбинга борган одам ҳақида маълумотларни жинлар аниқ айтиб беради. Одамлар фолбинлардан эшитган ўзи ҳақидаги ҳақиқатларга ишониб фолбинни айтганини қила бошлайди. Азамат атрофимда яна пайдо бўлди. Кўзлари мехр билан боқиб туради. Жуда тетик. Совуққон вақтида эса негадир уни ҳолсиз деб ўйлайман. Фатҳия мени кузатиб юрганини сезиб қолдим. У мени Азамат билан кўришган куним азоблашга ўтди. Бу аниқ унинг иши эди. Яна бир аниқлаган нарсам шу бўлдики Фатҳия фолбин экан. Уни уйини орқа тарафида ҳам кичик дарвозаси бўлиб ўша ердан одам қабул қиларкан. Фатҳияга фол очтирган бир аёлдан унинг жуда кучли фолбин эканини эшитдим. -Фати фолбин сувни ҳам тескари айлантира олади. Ҳатто билишимча бир эркакни шол қилиб қўйган. Биттаси келиб кундошини боласини тушуртирган. Қабристондан тупроқ, аллақаерлардан суяк олиб келаётганини кўп кўрганман. Сизам борсангиз мушкулиз арийди. Ичимда кулдим. Вей аҳмоқ ўша ишонган фолбининг мени йўқотишга жон жаҳди билан киришганку. Бежизга қора мушуклар ёнимда айланмайди. Қоп қора шарпалар кўп бора ҳужум қилди. Мен уларга қарши ўзимда куч топишим керак. Мен ҳали ҳаммасини енгиб ўтаман. Болалагимдан ҳам шундай тиришқоқман. Институтгаям киролмайсан деган инсонларга кўрсатиб қўяман деган мақсад билан кириб кетганман. Бу кўринмас жангда ё мен ё Фатҳия ғолиб бўлади. Балки унга бас келолмай шаҳарга қайтарман. Аммо ҳозирча курашиб кўрай, уддалолмасам оқ байроқни кўтараман. Бувимдан кўплаб китобларни олиб яна шу воқеаларга доир мисоллар қидирардим. Жинлар билан алоқаси бор инсонлардан қандай ҳимояланса бўлади излардим. Жинлар ғайб илмини билишадими? Бу саволнинг жавобини Қуръони Каримдан оламиз. Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида марҳамат қилади: «Биз унга (Сулаймонга) ўлимни ҳукм этганимизда, асосини еяётган ёғоч қуртидан бош­қа ҳеч бир нарса унинг ўлими ҳақида далолат қилмади. Йиқилганида, жинларга агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди» (14-оят). Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанларидан, машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони ея бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Шундагина жинлар ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга «...агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди». Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга эргашиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар. «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати» китобидан Давоми бор
Показать все...
УЧ МИНГ СЎМ... ____ Мени уйим подъездида 5-қаватда бир кампир туради. Уни эри 5 йил аввал оламдан ўтган. 2 йил аввал эса унинг қизи ўз эри ва фарзандлари билан авто ҳалокатга учраб ҳалок бўлганди. Магазиндан қайтаётсам, подъездимизнинг эшигида эълон осилиб турибди. Бир парча қогозга ручка билан ёзилганди: “3000 сўм йўқотиб қўйдим. Ким топиб олса қайтиб беринг. 76-квартирага, Илтимос. Пенсиям оз, нон сотиб олишга пулим йўқ.” 76-квартирада ўша кампир яшарди. Чўнтагимдан 3000 сўм олдимда 5-қаватга кўтарила бошладим. Кампирга пул берганимда у йиғлаб юборди: ~ Сен 12-чи одам бўласан, менга пул олиб келган. Раҳмат болам.… Мен лифт томон қайтдим. Орқамдан эса кампир: ~ Болам, кўчадаги эълонни олиб ташлагин, уни мен ёзмаганман.… Кампир турганича кўз ёш тўкарди. Инсонларнинг қалби юмшоклиги ва яхшиликни раво кўриши менга қаттиқ таъсир қилди.
Показать все...
05:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #дуо #қунут Қунут дуосини билмаган киши... Ёрқинжон домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Узоқ умр кўрмоқчи бўлсангиз.. ● -Телефонда чап қулоқда гаплашинг ● -Бир кунда икки марта кофе ичманг ● -Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг ● -Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг ● -Ёғли таомлардан бироз тийилинг ● -Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг ● -Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг ● -Телефон орқали узоқ гаплашманг ● -Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир ● -Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг. 👉 каналга уланиш учун
Показать все...