ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 309 подписчиков, занимая 1 374 место в категории Религия и духовность и 1 783 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 309 подписчиков.

Согласно последним данным от 15 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 395, а за последние 24 часа — 190, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 16.60%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.25% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 215 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 323 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 107.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 16 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 309
Подписчики
+19024 часа
-1687 дней
+39530 дней
Архив постов
🔥SABRLIGIM🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 10.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 188-қисм Фурқатнинг гаплари Ҳалима аяга зиғирча ҳам тасир қилмади. У ҳар доимгидек ōзини ҳақ деб ōйлаб келини, Фурқат ва хотинини обдон қарғаб ōз уйига кириб кетди. Фурқат аранг ōзини босиб Малак ётган янги уйга кирди - Оппоқ қиз яхши бōп қолдийизми? - деди Малакни эркалаб. Малак хатто дадасидан ҳам кōпроқ яхши кōрадиган амакисини кōриб хурсанд бōлди - Мен... Зōр... -Зерикмаяпсанми ишқилиб, қалай экан янги уй? -Яхши... Хаммоми бор экан....ҳозир аям чōмилтиради... Фурқат кōзчалари маюс жиянини яна анча эркалатиб ōтириб кейин кетишга чоғланди -Мен яна келаман хōпми Малагим. Сен унгача тузалиб тургин. Иссиғинг тушса айлантиришга обораман. Малак амакисига ōйчан қаради - Мен...ōламанми катта дада.... - Ким айтди бу бемани гапни?! -Бувим... Кутилмаганда Малакни қаттиқ йōтал тута бошлади. Томоғи ғишиллаб тинмай йōталар ҳар йōталганида бир силкиниб тушарди. Фурқат нима қиларини билмай Малакни тахтачасига қōшиб кōтариб олди - Гулхаё чоп кōчага машина тōхтат!! Гулхаё хуш бехуш кōчага югурди. Дарвозани очиши билан Турсунбой акага урилди, у ҳам набирасидан ҳабар олгани келганди - Нима бōлди?! -Дада... Дада машинадамисиз?! -Почча машинани қōшинг кетдик-зум ōтмай Малакни кōтарга Фурқат ҳам ҳаллослаб келди. Фурқат Малакни Гулхаёга бериб эшикни очиб бериб ōзи ҳам ōтирди. Турсунбой ака ортиқча савол бериб ōтирмай тезликни ошириб ҳайдаб кетди. Малакни Гулхаё маҳкам бағрига босди. Гōё шифохонага борадиган йōл олислаб кетган гōё машина ичида ҳам пиёда кетаётгандек иммилаб кетарди Гулхаёни наздида. - Яхши бōл қизим! Яхши бōл.... Чидолмайман.... Малак бир дам йōталишдан тōхтаб кōзларини очди. Ғишиллаган овозда аранг гапириб Гулхаёга қōл чōзди -Сизни....укаларимни...яхши кōраман...ая...йиғламанг. Кейин жим бōлди узатилган қōлчаси секин пастга тушиб осилиб қолди. Va hammasi Тамом....

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 187-қисм Ҳалима ая ошхонага кирган келинини орқасидан келди - Менга қара кечда Шахло билан Шаходат келади. Чучвара қил. Кейин бирорта яхши ширинлик билан патир ҳам қил. - Хōп. Фақат масалиқларни уйга олиб бориб қиламан. Малакни ёнида бōлишим керак ... - Ҳаа пулинг кетмаганда а, янги уйга обориб саситиб овқат қиласан! Малакка жинам урмайди ана олдида Иброҳимжон бор, ундан кейин Билолни оп чиқ ташқарига, уйни ивирситмасин! - Нима жанжал? - Малакдан хабар олгани келган Фурқат онасини шанғирлаганини эшитиб ошхонага кирди - Нега сен Малакни олдида эмассан? - Ҳа мен чақиргандим.. - каловланди Ҳалима ая - Кечда опанглар келади, шунга чучвара қил деяпман. Биласанку Шаходат чучварани яхши кōради... - Энаа?! - Фурқатнинг кōзлари катта катта очилиб онасига ҳайрат билан қаради- Ҳозир, Малакни шу холида чучвара кōнглингизга сиғяптими?! - Малакга нима қипти, ётибдида ҳар доимгидек. Опанглар ōзи икки хафтадан бери энди келяпти. Фурқат уф тортиб юборди - Энаа Малакни аҳволи яхшимас!... Уфф Гулхаё бор қизингни олдига. Эна қизларингизни чучвара егиси келса келиб ōзи пишириб ейди! Гулхаё чиқиб кетиши билан Ҳалима ая дод деди - Ҳаа опанглар келиши малол келиб қолдими а?! Хотинчанг эртаю кеч минғирлаб миянгни захарлаганидан жигарларингдан оқибатинг узиляпти. Яхшиям қизларим хафта ōн кунда бир келади, яхшиям ōз уйимга келяптики сиғдирмайсан! Сени уйинга борса хотинчанга қōшилиб олдинга солиб ҳайдарсан а?! - Эна хозирги вазиятда хотинимни ёки мени нима алоқам бор? Қизларингиз касал жиянини кōргани келиш ōрнига овқат егани келаётганини гапиряпман! - Ана айтдимку миянг захарланган деб. Дилдора қанжиқ сени ōзига оғдириб олган! Лекин қара онани қарғиши ōқ бōлади, болаларидан топмаса рози эмасман... - Болаларимни қōшманг эна! Ҳадеб қарғаб дуойи бад қилаверганингизни касри ōғлимга урди... Энди изидан қолганлари ҳам кецинми? Мана яна битта неварангиз ōламан деб ётибди, камми эна? Қачон тилингиздан қарғиш ōрнига яхши дуолар учади, қачон бизни бахтли, тинч яшаётганимизни кōриб қувонишни ōрганасиз эна?!

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 186-қисм Шифохонадан чиққан Малак янги келин учун мōлжаланган янги уйга олиб кирилди. Гулхаёни ōзи ҳам бу тōрт хонали уй тōлиқ битгандан буён энди кириши эди. Малак икки кун ичида бор йōги ōнта бōлган тишларини ҳам диярли ярими тушиб қолган оғзини очиб уйни томоша қилиб онасига қаради - Уйимиз...зōр...экана...-деди ҳансираб нафас олганча-туғулган кунимда...холамларни...чақираман. - Аммамлар билан бувимни чақирмаймиз-қовоқ уйди Иброҳимжон - катта ойим билан Маптун ойимниям чақирамиз. - Замия опамлайдиям-бижирлади билолжон. Гулхаё болаларига қараб мажбуран жилмайди. Болалар гир айланиб уйни томоша қилишар экан ҳали энг сōнги модадаги Гулқогғоз ёпиштирилган деворларини, ҳали катта қандил қōйилган нақшдор шифтни мақташарди. Иброҳимжон бирдан қийқирди - Ая қаранг!! - деди тасодифан эшиги очилиб кетган хона бурчагидаги ювиниш хонасини кōрсатиб-энди уй ичида тоғорада чōмилмаймиз, дадам зōр ҳаммом қилибди!! - Иброҳим...жон... Қарачи... Телифонда кōрганимиздек... Тепадан сув...тушарканми?!-умидли қаради Малак... - мени ōша ерга оп кириб...чōмилтиринг... Ҳаял ōтмай билолжон ва Иброҳимжонни хурсанд қийқиргани эшитилди - Ҳаа тугмасини босса сув тушаркан!! Гулхаё кōзи Малак ва болаларида бōлса ҳам хаёллари бутунлай бошқа жойда эди. Гулхаёни на бу ҳашаматли баланд қилинган уй ва на уни ичидаги замонавий ҳаммом ҳам қизиқтирмасди. Болаларининг гапига номигагина жилмайиб жавоб қайтариб қōярди. - Гулхаё!! - Ҳалима аянинг зардали овозидан болалар ҳам қōрқиб кетишди. Дарров бир четка ōтириб пилдирпис бōлиб қолишди. - Ôтираверасанми энди меровланиб? Нима энди овқатниям мен қилайми?! - Ҳозир чиқаман... Гулхаё бир оғиз қарши гап айтолмади. Йōқ чиқмайман боламга қараб ōтираман диёлмади. Қōрқди. Қишнинг ёмғирли изғирин кунида бу золимлар уни болалари билан яна кōчада қолдиришларидан қōрқди!

SABRLIGIM Muallif: Nurfariz Qurbonova Muallif ruhsatsiz kochirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!!

Реакция белгилаб куямиз😊

Хиёнат — Сиз аниқ бепуштсиз, — деди доктор ҳеч иккиланмай. — Aдашмаяпсизми доктор —деди Aнвар қўрқиб кетиб. — Aфсуски, биз ад
Хиёнат — Сиз аниқ бепуштсиз, — деди доктор ҳеч иккиланмай. — Aдашмаяпсизми доктор —деди Aнвар қўрқиб кетиб. — Aфсуски, биз адашмаймиз дўстим қайта-қайта текширдик, — дея бир талай қоғозни тутказди. — Давоси йўқми, — деди Aнвар ердан кўзини узмай. — Aфсуски тиббиёт бундай касаллик олдида ожиз. Чунки сизда бу касаллик туғилганингиздан бери бор. У ёшлигингиздан ривожланган. Aнварни кўз олди қоронғулашди. У ўрнидан турди-ю доктор берган қоғозларни олиб хонадан чиқди. Уни уйда севикли аёли ва 3 боласи кутарди.... ✍️ Умиджон Неъматов 👉☕️Кечки пайт чой ва кофе устида ўқиш учун сара ҳикоялар 👉@Qisqa_Hikoyalar1

Йигит ўз севгилисини ўғирлик пайтида қўлга киритилган пул билан ўраб чиқди. Улар пулларни мамлакатдан яширинча олиб чиқмоқчи
Йигит ўз севгилисини ўғирлик пайтида қўлга киритилган пул билан ўраб чиқди. Улар пулларни мамлакатдан яширинча олиб чиқмоқчи эди ва шубҳа уйғотмасликни ягона йўли шу эди. Қиз ўзини ҳомиладор аёл қилиб кўрсатди. Унинг қаппайган қорни пулга тўла эди. Иккиси навбатба навбат аеропортга киришди. Биринчи йигит текширувдан осонгина ўтиб олди. Қизга навбат келганда эса ҳодимлар ҳомиладор аёлга илтифот билан мурожаатда бўлишди. Бироқ олдинда энг қўрқинчлиси метал детеcтор турган эди. "Буни олдини олиб қўйган" деб ишонч билан ўтаётган қиз, ундан ўтар экан тўсатдан детеcтор овоз чиқариб қолди ва...

Реакция белгилаб куямиз😊

Тўй куни Келинни олиб кетишга Келган куёвбола малибуда келганини кўрган келин дугонасини гапидан зўрға ўзини босди. Охиригача кўринг КЕЛИННИ қилган ишидан шокка тушасиз... 😣 Давоми... 👇

Аёл Аёл тугунни чап қўлига кўтарди. Боласини ўнг қўлига олди. — Болам, энди биз бу ерлардан кетамиз. Ортиқчалик қилиб қолдик. Кўзлари, юзлари кўкарган аёл оғриқлардан оқсаб оқсаб қадам босди. Дарвозага яқин келганида боласини ерга қўйиб, ҳали ҳам спиртли ичимликдан ўзига келмасдан уйқуда ётган эрининг ёнига косада сув, бошига ёстиқ қўйди. Кейин яна йўлида давом этди. ✍️ Нуриддин Зиё

🔥 🟠🔴🟠🟠 🟠🔴🟠🔴🟠🟠🔴🟠 🔥 Eng zo‘r metodikalar asosida 1 oyda 8 kg dan 15 kg gacha vazn tashlaysiz! 🤰 Homiladorlar 👩‍
🔥 🟠🔴🟠🟠 🟠🔴🟠🔴🟠🟠🔴🟠 🔥 Eng zo‘r metodikalar asosida 1 oyda 8 kg dan 15 kg gacha vazn tashlaysiz! 🤰 Homiladorlar 👩‍🍼 Emiziklilar 👩‍💼 Ishlaydiganlar Barcha uchun juda qulay! 💚 1 oyga — 50 ming 💚 2 oyga — 100 ming 💚3 oyga — 150 ming 🎁 Ozish kursida psixologik darslar va intim gimnastika mashqlari berib boriladi. ⚡ Tez guruhimga qo‘shiling! Bunday marafon va bunday narx boshqa bo‘lmaydi! 👇👇👇 @Soglom_Joziba @Soglom_Joziba @Soglom_Joziba

​​а бормоқчи эмасман. - Нега? - Боргим келмаяпти, ундан кўра бугун бозорга бориб, сизга янги кийимлар оламиз. - Мени кийимларим бор-ку. - Бўлса ҳам оламиз. - Сенга-чи, сенга кўйлак керакмасми? - Йўқ, керакмас. Содиқ жавобдан лол қолди. - Ахир сенга янги кўйлаклар кийиш ёқарди шекилли? - Адашдингиз, менга буюм эмас, сиз билан ўғлимиз қадрлисиз. Таҳмина шундай деб, эрига яқинроқ ўтириб, елкасига бошини қўйди. - Дадаси, кечаги гапим учун мени кечиринг. - Қайси гап? - Кеча кечқурунги... - Мен кечириш тугул, у гапингни унутиб ҳам юбордим. - Энди ҳеч кўнглингизни оғритувчи гап айтмайман. - Ростан-а? Сен негадир ўзгариб қолибсанми? Таҳмина индамай, жилмайиб қўя қолди. У ҳали ҳамон эрининг елкасидан бошини олмаган, кўзларини юмганча турар, у шу ҳолида ўзини тинч ва бахтиёр ҳис этарди. Фаридбек Мирзажонов....

Qorquv hikoyasi davomi👇👇👇👇

«ЙИЛНИНГ ЭНГ ТАЪСИРЛИ СУРАТИ»😭 Афсуски, туғиш асносида она вафот топди. Илк ва сўнг бора онасини кўрсин дея чақалоқни келтир
«ЙИЛНИНГ ЭНГ ТАЪСИРЛИ СУРАТИ»😭 Афсуски, туғиш асносида она вафот топди. Илк ва сўнг бора онасини кўрсин дея чақалоқни келтирдилар. Чақалоқ жажжигина қўллари билан онасининг бўйнидан маҳкам қучоқлаганча йиғлай бошлади. Уларни бир-биридан ажратишга кўзлар қиймас, виждонлар йўл бермасди. Шу он ҳодисани кузатиб турганларнинг қалбларини ларзага солган воқеа юз берди👇😳

—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гап
—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гапирарди. Ёнида эса, менга мазах қилгандек, қараб машуқаси хандон отиб куларди. —Ўлгани яхши бўлди, энди бизга халал бермайди. Қайнонам хам обдон устимга тупроқ ташларди Ха, улар мени ўлди деб ўйлаб, ташландиқ жойга кўмишга уринишарди Мен эса уларни гапларини эшитиб ётардим, лекин қимир эта олмадим. Чунки...

арига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали янгидек турарди. Таҳмина ташқарига чиқиб, айвонда тумонат эркак йиғилганини кўрди, аммо улар қандай килиб тез пайдо бўлиб қолганига тушунмасди. Эркаклар рўпарасида анбар турарди. - Иним, Аллоҳ сизга ва оилангизга сабр берсин. Банда дунёга келар экан, унинг кетмоқлиги тайин... Сиз завжаи ҳалолингиздан розимисиз? Таҳмина эрининг юзларига илтижоли термулди. Эри аста гапирди. - Розиман. Таҳмина Содиқнинг сўзидан хурсанд бўлди. Унинг қулоқларига аёлларнинг пичир-пичири чалинди. - Розиман деди. - Ҳа, лекин юзларидан бундайга ўхшамайди-ку. Ишқилиб Содиқжон бу сўзларни чин юракдан айтган бўлсин. Йўқса, Таҳмина у дунёда жуда қийналади. - Қийин бўлади, шўрликка. Таҳминанинг кўз олди қоронғулашиб, куни худди тундек тус олди. Жаноза намозидан кейин барча эркаклар анбарни кўтариб, қабристон томон юриша бошлади. Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди. Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди. Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди. Ана, ота-онасининг қабри. Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди. Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди. "Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди. "Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг. Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти. Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?" Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди. Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди. Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди. Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди. Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди. У Тангрига ёлвора бошлади. "Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер. Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар". Энди кеч. Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди. У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди. Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди. Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди... Таҳмина қўрқиб кўзларини очди. У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди. Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди. Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди. Юзларидан ўпиб, эркалади. Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди. Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди. Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди. - Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан? - Ўзим, сизга сув ҳозирлай дедимда. - Менгами? - Нима, мени сиздан бошка хўжайиним борми? Содиқ яна гапирса уруш чикишидан безиллаб индамади. Лекин, ундай бўлмас, Таҳмина энди ўзгарганди. Иккиси олдинма-кетин туриб, намоз ўқишди. Таҳмина жуда узоқ дуо қилди. Хатто кўзларига ёш олди. Таҳмина суритокда хаёл суриб ўтирган эрини кўриб, ёнига борди. - Ҳа дадаси, нима ҳақида ўй сураяпсиз? - Шунчаки, ишларни режалаяпман. - Содиқ ака, эртага "гап"им бор эди-ку... - Кел, ҳозир жанжал қилмагин. - Йўқ, аввал эшитинг... Шу гапимг

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 🦋🦋🦋 ❤️❤️❤️❤️ ♥️♥️♥️♥️♥️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 🔞🔞🔞 ❤️ Erkaklarga mumkin emas ❤️ 🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤 https://t.me/
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️  🦋🦋🦋                    ❤️❤️❤️❤️ ♥️♥️♥️♥️♥️                       ❤️❤️❤️❤️❤️❤️  🔞🔞🔞 ❤️  Erkaklarga  mumkin emas  ❤️ 🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤🖤 https://t.me/+W9HXaeZCISA4NjE1 https://t.me/+W9HXaeZCISA4NjE1 https://t.me/+W9HXaeZCISA4NjE1

💥ҚЎРҚУВ.... Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади: - Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор. - Яхши. - Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман. - Хўп, шунга мен нима қилишим керак? - Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак. - Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими? - Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми? - Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор. Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди. - Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз. Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди. - Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?! У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди. Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди. Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди. У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди. Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди. Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди... Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди. У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди. Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди. Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади. Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди. - Бандалик экан, ука, бардам бўлинг. Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди. Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди. Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди. Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади. - Ёши нечада эди? - Энди 27 га кирган экан. - Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли? - Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди. Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан. - Бечора Содиқжонга қийин бўлдида. Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди. Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди. Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди. У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди. Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди. - Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз? Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди. - Ўз ота-онасининг ёнига. Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса. - Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос. Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди. У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди. Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди. Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ... Улгурмади... У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди. Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди. Баъзи кўйлакл