ТАШЛАНДИҚ ҚИЗАЛОҚ.
ҚИССА.
6.
Зулхуморнинг ўз қизига бўлган муносабатини кўриб, Гулининг лабига учуқ тошди. Онаям боласига шу қадар бемеҳр бўладими? Тавба, тавба, бундай керакмас экан, туғмаслигинг керак эди, ўзингни эҳтиёт қилиш керак эди, ҳаром йўлга юрмаслик керак эди.
Гули ўзи болажон бўлганигами, ҳаммани ўзидай кўрарди. Қизчани бутун оила севиб қолганди. Энди ширин бўлиб тили чиқаётганди, атак-чечак қадам ташлаётганди. Ҳар битта қилиғи, ҳаракатлари ўзининг номига мос, ширингина эди.
Бонуча Гулига ая дер, ўз онасини ҳатто танимасди. Кунларнинг бирида Тозагул Гулига, қизчани олиб келинг, бир кўрайлик деб телефон қилди. Ўзларининг паркда кутаётганларини айтди. Гули қизчани кийинтириб, аравачага қизчани солиб, аёллар айтган жойига оборди.Йўлда қўлига конфет олиб берди, эркалатиб, яхши сўзлар билан овутиб боди..
Гули Тозагул билан саломлашаркан, Бонуча овозини баралла қўйиб йиғлаб юборди. Гули шунча овутмоқчи бўлди, аммо эплолмади.
Шунда Тозагул дўриллоқ овози билан гапирди.
-Ўчир овозингни, бўлмаса калтаклайман!
Бонуча унинг афтига қараб, йиғисини таққа тўхтатди ва Гулининг бағрига юзини бекитди.
- Ахов, мени танадингми, ай Бану?
Кейин кулиб ўз оғзи билан қуйидагиларни айтиб берди.
-Сизникига олиб бормасдан бир кун аввал йиғлади, уйда Зуля ёк эди,кўп йиғлади. Жаҳлим чиқиб кетди. Сўнгра тутиб олиб урдим.
-Йигирма кунлик чақалоқни урдингизми?
Гули ҳайратдан лабини тишлади.
-Ҳа, нима бопти, урдим, урмай болмайдиқу яш балани. Бу жуйжа нимамиш, оз оғлимниям урганман!
Бир куни кўчадан келсам, кўчада ўтирибди, яғишинг астинда.
-Нима учун бу ерда ўтирибсан десам, уч яшли чурвақа, қаерларда юрибсиз ойи -дейди! Мен ачиқдим дейди. Жаҳлим чиқиб урдим. Сонг пушман қилдим, бир шапатим билан ўлиб қолди.
Гули бу воқеани яхши биларди. Тозагул ярим кечаси кўчадан маст ҳолда келаётса, ўғилчаси ёмғир остида уни кутиб турган бўлади.
Ойисидан хафа бўлиб,
-Ойи очиқиб кетдим,-деса, ўғлини жаҳл билан бир шапати уради. Бола ерга бехуш йиқилади оғзи халқоб сувга ёпишиб қолади. Тозагул жахлидан тушиб, ўғлини ўрнидан турғизмоқчи бўлиб борса, ўлиб қолган бўлади.
Бу воқеани қўшниси кўрган, мсквалик мусофирларга қўрқув билан айтиб берганди. Кимдир болага ачиниб, нега бундай қилганини сўраса, "Ўзимди қирнағим, истасам суямен, истасам ўлдирамен сана не?" Ўйнашларидан олган боласининг умри шундай тамом топди. Ҳеч ким юрак ютиб милицияга хабар ҳам беролмади
Гули аёллар билан хайрлашиб, болани олиб ортига қайтар экан, ўзича ўйланиб қолди. Ростданам
Ростданам Бонуча Тозагулни эслаб қолдимикин? Йўғее йигирма кунлик гўдак нимани эсларди. Бонуча Тозагулнинг афти рўйидан қўрқиб йиғлади дея ўйлади.
Кунлар ўтарди. Зулхумордан дарак йўқ эди.Қизчани ўз номига олиши учун Гулига Зулхуморнинг тилхати зарур эди. Аммо Зулхумор на тилхат берар, на Гулининг хизмат ҳақисини кетирар, на қизчасидан хабар
оларди. Гули ундан бир тийин пул тама қилмасди фақат болани асраб олиш учун тилхат ёзиб берса бўлгани.Бонуча бир ёшга тўлмасдан икки кун аввал Гули Зулхумор билан Тозагулга телефон қилиб, Бонучанинг туғилган кунини ўтказайлик, Бир йилда бир марта келади бу байрам деса, онаси бўлмиш Зулхумор, ёш бола туғилган кунни биладими, -деб норозилик билдирди
Аммо Гулининг турмуш ўртоғи маошини олиб, қизчанинг туғилган кунини ўз ҳисобидан ўтказиб берди.Гулининг болалари, боқиб парвариш қилаётган гўдаклари, қўшниларнинг болачалари роса байрам қилишди. Ўша кунги тантанани Гулининг катта қизи. телефоннинг камерасига олиб, расмларга тушириб, албом тайёрлашди. Ажойиб эсдалик бўлди, яхшиям видеоларга олиб қўйишган экан, мана у йўқ вақти қўйиб эслашяпти
Орадан кунлар ўтарди.
Икки минг ўн олтинчи йилнинг тўртинчи август куни Тозагулнинг дугонаси телефон қилиб,"Гули опа, биз Ашанга кетяпмиз. Яқинда Тозагул уйига, қизини эрга бериш учун кетяпти. Бонучагаям кийим олиб берайлик, бизни эслаб кийдиришиб юради деяпти Бундан кейин қизи Гулойим Россияга келадими, келмайдими... Шунинг учун эсдалик расмга тушмоқчимиз деб минг бир тақалу ваъдалар қилиб, қизчани Гулининг қўлидан олиб кетишди.
"Биз бир соатда болани қайтариб олиб келамиз, расмга туширсак бўлди. Манам укам Акбарнинг боласини ёним билан олдим"