ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 374 подписчиков, занимая 1 361 место в категории Религия и духовность и 1 755 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 374 подписчиков.

Согласно последним данным от 10 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 4 782, а за последние 24 часа — 0, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 17.11%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 11.98% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 493 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 245 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 119.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 11 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 374
Подписчики
Нет данных24 часа
-2337 дней
+4 78230 дней
Архив постов
Sizlarga daxshat hikoyam bor!!! Muallif: Nurfariz Qurbonova qalamiga mansub. Menimcha kanalimdagilar bu qizni yaxshi taniydi

Birinchi fasli tugadi!!!!! Endi sizlarni qanday hikoya bilan hursand qilsam ekan!

Келинимни айрилиқ азобида куйяпти деб ўйлаб, катта хато қилибман! ​Ўғлимнинг вафотидан сонг у хонасидан чиқмай қўйди. Аммо ўғ
Келинимни айрилиқ азобида куйяпти деб ўйлаб, катта хато қилибман! ​Ўғлимнинг вафотидан сонг у хонасидан чиқмай қўйди. Аммо ўғлим тушимга кириб, тинмай ўша хонани кўрсатавергач, бир гап борлигини сездим. Бугун келиним хонасига кириб кетганидан кейин, орқасидан билдирмай кирдим. ​Кирдиму, кўзларимга ишонмадим! Хона ўртасида ўғлимнинг... 🥺

Келинимни айрилиқ азобида куйяпти деб ўйлаб, катта хато қилибман! ​Ўғлимнинг вафотидан сонг у хонасидан чиқмай қўйди. Аммо ўғ
Келинимни айрилиқ азобида куйяпти деб ўйлаб, катта хато қилибман! ​Ўғлимнинг вафотидан сонг у хонасидан чиқмай қўйди. Аммо ўғлим тушимга кириб, тинмай ўша хонани кўрсатавергач, бир гап борлигини сездим. Бугун келиним хонасига кириб кетганидан кейин, орқасидан билдирмай кирдим. ​Кирдиму, кўзларимга ишонмадим! Хона ўртасида ўғлимнинг... 🥺

#Субҳаноллоҳ Қош нима вазифани бажаради? Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради. Жавоби... 👇

​​ҳақини узатиб, аэропорт сари жадал қадам ташларкан, ногаҳон қўл телефони куй чалиб юборди. -Баҳор, аэропортдамисан? -Сабоҳат янгасининг овози келди Баҳора телефонни қулоғига тутган маҳал. У тасдиқлаб "ҳа", деди. -Қизим, Аниса сени у ерда, аэропортда кутиб олади. Қизил, гулли кўйлакда чиқаркан. Бир-бировларингни танийсизлару, кўп ҳам овора бўлмайсизлар... Кейин унинг этагидан маҳкам тут. У нима деса сўзссиз бажар, қизим. -Хўп, хўп...-деди Баҳора. -Баҳор, аянгдан, дадангдан хавотир олма, ўзим ҳаммасини ётиғи билан тушунтираман. Сен ташвишланмасанг бас. Баҳора Сабоҳат янгага "хат ёзиб қолдирдим, кроватимнинг устида", демоқчи бўлди-ю, айтмади. Фақат "ҳаммаси учун сизга раҳмат, янгажон. Борган заҳотим қўнғироқ қиламан, албатта" деб хайрлашди. Шу кўйи телефон ўчди. Баҳора кўнглида бир олам ҳаяжон, қўрқув ва яна бошқа ҳислар билан аэропортнинг ойнабанд эшигини очиб, ичкари йўналди. Давоми бор. #ШумқадамХикоя

тини ея бошлади. Кейин опаларининг кун ора хабар олиб туришини эслаб, ташвиши тинди. "Опаларимда ҳартугул виждон дегуликдан борку, отамга қарашиб туришади. Аммо мен бу ерда қолгудек бўлсам, бўйнимга яна битта бўйинтуруқ илиши тайин. Бир-икки йил четда юрсам, эсларини таниб олишар. Шунда ўйлаб иш қиладиган бўлишади. Бор - йўғи бир ё икки йил, кейин қайтиб келаман..." -Бахтиёржон эшикни қулфлаб ичкарига кирганида шу ўйларни кўнглидан ўтказди. 💥Шукур амаки хонадони. Баҳора ишлари юришиб кетаётганидан Сабоҳат янгасидан миннатдор эди. Мана эртага неча кунлардан бери ўзи орзу қилиб юрган диёр Туркияга учиб кетади, Аниса опасининг олдига. У аллақачон Баҳора учун иш ҳам топиб қўйган экан. Борган кунининг эртасиёқ иш бошлайди. Уч ёшли қизалоққа қарар экан. Яна қувонарлиси, оила Ўзбекистондан бориб қолган ўзбеклар экан. Эр-хотин масъулиятли корхоналарда ишлаётгани учун болага қарашга вақт орттира олишмаётган эмиш. Ҳозирча билгани шу. Аммо бу ҳақида ҳали ҳеч ким билмайди. У ақалли энг яқин дугонаси Фаридага ҳам бу ҳақида оғиз очгани йўқ. Ўртадаги сирни фақат у ва янгаси билади, холос. Янгасидан ҳатто бу сирни ҳеч кимга айтмаслик учун онт ичтириб олди. Баҳоранинг кўнгли бир тарафдан севинчларга тўлиб, қувончдан энтикиб кетаётган бўлса, бир тарафдан ташвишланяпти ҳам. Ҳаммадан ҳам аясига қийин бўлади. Кетиб қолганини билса, не кўйга тушаркан шўрлик, деб ҳалитдан ич-этини ит тирнаяпти. У кунги воқеадан бўларича бўлди Баҳоранинг. Яхшиям бир амаллаб тинчлантирди. Фарида билан телефонда гаплашиб бўлиб, орқасига ўгирилса, остонада Ҳалима ая карахт алфозда турибди. Баҳора гапимни аям эшитди, деб дув қизариб кетди. -Қулоғимга Бахтиёржон деган исм чалинди. Тинчликми ишқилиб қизим?-сўради аяси Баҳорадан кўзларини узмай. Баҳора сирни очиб қўймаслик учун ҳам ёлғон гапирди. -Тинчлик аяжон, тинчлик. Дугонамни биласизку, Фаридани? Ҳозир шу билан гаплашдим. У бир жойда кўриб қолган экан... -Сен гапни айлантирма, орамизда сир бўлиб қолсин деганингни ўз қулоқларим билан эшитдим. Ростингни гапир, қизим?-кўзларини ўктам боқди Ҳалима ая. -Шуни ҳаммага ёйиб юрма, дедим-да, ая. Қизига ишонмади. Унинг кўзларини олиб қочаётганини кўриб, алдаётганини ҳис қилаётганди. -Менга очиғини айта қол, қизим. Онангман, ахир. Сенга ёмонликни раво кўрармидим? Нега унақа қиласан?-кўзларида ёш йилтиллади аёлнинг. Баҳоранинг юраги увишиб кетди. Аясига раҳми келди. Чинини айтса, ғурури поймол бўлишини, айтмаса аясига яна оғир бўлишини сезди. Кейин ҳақиқатнинг фақат бир қисмини - туш кўрганини маълум қилишни ихтиёр қилди. Шундагина Ҳалима аянинг хавотири камайганини, кўзларда энди қўрқув эмас, бошқа ҳис уйғонганини кўрди. Аммо ҳозир икки ўт орасида қолганди. Аясини ўйлаб бормайдиган бўлса, отасининг аҳволи қарз туфайли яна ёмонлашиши мумкин. Борса, аяси туби йўқ хавотир ичида қолади. Баҳора чиптани ушлаб ўтирган кўйи ўйларга берилди. "Кетмасам ҳам бўлмайди-да. Қарздан қутулишимиз керак. Дадам бечора уззукун шуни ўйлаб юрибди. Касали қайталанишидан қўрқаман. Акам эса менга тескари бўлиб олган. Билиб турибман, менга ўзини хотиржам қилиб кўрсатяпти. Бироқ юрагини алам олови ёндираётганини, пуллари қарзн туфайли совурилаётганидан ташвишланаётганини биламанку? Йўқ, кетмасам бўлмайди. Орқага бошқа йўл йўқ. Бир йил, нари борса, икки йил ишлаб қайтаман..." Ҳали тонг отмаган эди. Баҳора азбаройи уйдагилари уйғониб кетмаслик учун хона чироғини ёқмай фонус ёруғида бир парча қоғозга ажи-бужи ёзувда хат ёзди-да, сўнг уни икки буклаб, шундайгина кровати устига ташлаб қўйди. "Аям хонамга кирган заҳот хатга кўзи тушади" деб ўйлади. Кейин кечқурун бурчакка тираб қўйган, керакли нарсалар солинган ғилдиракли сумкасинининг тутқичидан тутиб, эшикни сассиз очиб, эшикка йўналди. Дарвоза олдига юрагини ҳовучлаб борди. Эшикни очганда ҳам юраги ҳали батамом хавфдан қутулмаганди. У ортига "биров пойламаётганмикан", деб қўрқа-писа ўгирилиб, ҳеч ким кўринмаётганига ишонч ҳосил қилгачгина, кўчага оёқ илди. Ўн қадам нарида у буюртма қилган киракаш машина кутиб турарди. Баҳора шошиб бориб машина эшигини очиб, ўтиргач, у "ғиз" этди-ю йўлга тушди. Ўн беш минутда аэропортга етиб келди. Киракашга йўл

ФАРИШТАЛАР САВОБИНИ ЁЗА ОЛМАГАН ҲАМД ДУОСИНИ БИЛИБ ОЛИНГ.
ФАРИШТАЛАР САВОБИНИ ЁЗА ОЛМАГАН ҲАМД ДУОСИНИ БИЛИБ ОЛИНГ.

ли бехос эсига шу алламбало буюмлар келгач, оғиз очганида эса шу маҳалгача бидир-бидирлаб турган Фарида нима деярини билмай тутилиб қолди. -Бир... бир дугонамнинг омонати. Сизга айтмагандим, менга ишониб топширганди. Ўзига қайтариб бераман ҳали... Онаизор қизи бировнинг омонати деган буюмлар аслида ўзиники эканини билмасди. Яна бу буюмлар бировни жодулаш, иссиқ-совуқ қилиш учун эканлиги Феруза опанинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди. 💥Ижара уй. Хушвақт ака хонадони. Хушвақт ака, унинг ўғли Хушнуд ва Бахтиёржон ошхонада, бир стол атрофида ўтиришибди. Дастурхон ёзилган. Ўртада чинни товоқда буғи кўтарилаётган серсабзи, сергўшт палов, тақсимчаларда аччиқ-чучук, сузма. Бахтиёр Хушвақт акага, сўнг Хушнудга пиёлада чой узатаркан, ҳаммани ошга манзират қила кетди. -Қани акалар, ошга қарайлик. Хушвақт ака сиз бошлаб беринг. Хушвақт ака "бисмиллоҳ" деб кафтини ошга урди. Сўнг Хушнуд қошиқни кўтарди. -Оҳ, оҳ. Аввалдан билганимда сизга ош буюртирардим. Қўлингиз ширинлигини билмаган эканман,-Бахтиёржонни мақтовга кўмиб юборди Хушвақт ака. Унга ўғли Хушнуд ҳам қўшилди. -Агар у ёққа борганингизда ош пиширсангиз борми, бутун Истамбул кўчиб келса керак. Менга ишонаверинг. -Қўйсангизчи, ака, бор-йўғи бир ош экан-да.-хижолат бўлди Бахтиёржон.-Ўзбекистонда палов пишира олмайдиган эркакнинг ўзи йўқ. Хушнудни йўтал тутди. У қошиқни товоққа тираб, пиёладаги чойдан бир-икки ҳўплади. Сўнг Бахтиёржонга қаради: -Мана мен шу пайтгача ўрганганим йўқ. Ош қилишни билмайман. Лекин ўрганишим керак экан. -Бахтиёржон, бир нарса сўрасам малол келмайдими сизга,-туйқус гап бошлади Хушвақт ака. Бахтиёржон гапираверинг деган маънода имо қилди. -Мана ака-ука тутиндик. Бир кундан кейин ўғлим Хушнуд билан Туркияга учиб кетяпсиз. Ўзингиз ҳақингизда икки оғиз гапириб бероласизми? Агар лозим топмасангиз, майли гапирмай қўя қолинг. Бахтиёр шу савол қачонлардир берилишини биларди. Бугун мавриди келган экан, деб ўйлади ичида. -Нега, сизлардан яширадиган сирим йўқ. Мен катта оилада ўсиб-унганман. Олти нафар опам бор. Кенжаси менман. Яқинда онам ўтдилар. Қирқини ўтказганимизга икки ҳафта бўляпти. Уйланганман. Аммо ҳаётнинг кутилмаган зарблари мени гангитиб қўйди. Хотиним... Шу дамгача юзлари порлаб, кўзлари севиниб турган Хушвақт ака бирдан ўзгарди. Бировнинг ярасини янгилагани учун хижолат бўлди. Унинг кўнглида " шу бемаза саволни бермасам бўларкан" деган ўй келди. Узрхоҳлик қилмоқчи бўлиб оғиз жуфтлади: -Бахтиёржон учрашган кунимиз бу гапларнинг бир учини очгандилар. Аммо бу даражада эканлигини мен ҳам билмасдим. Узр. Бахтиёр ўз қайғуси билан уй эгаларини чўктириб қўйишни, уларнинг кайфиятини бузишни истамади. "Рол"га кирди. Руҳиятидаги аламни аритиб, шўх-қув йигитчага айланди. - Ҳаммасини бошидан бошламоқчиман. Ўзи ҳаётда оптимистман. Ҳаёт давом этаверади, тўғрими? -Тўғри. Дардга енгилсангиз, сизни букиб қўяди. Ҳали ёшсиз, сизга сочини ёзиб ўтирганлар беҳисоб, иним. Ҳали шунақанги ҳурлиқо қизлар учрайдики, бахтдан гангиб юрасиз.-Хушвақт ака унга тасалли берди. Сўнг ўғлига юзланди:-Соатинг неча бўлди ўғлим. -Саккиздан ўтяпти.-деди Хушнуд қўлтелефони экранига бур қур назар солиб. -Бир ўртоғимни кўришим керак. Уни кечқурун уйидан топмасанг, бошқа вақт ҳеч қаердан тополмайсан. Одамлар қизиқ-а, пулни минг тавалло қилиб олади-ю қарзини қайтаришга келганда пилдирпис бўлиб қолади. Кейин ўзинг ортидан итдек югурасан. Учов дастурхонга дуо ўқишиб, юзларига фотиҳа тортишди. Ҳамма ўрнидан қўзғолди. -Ҳамма ҳужжатларингиз тахт-а?-сўради Хушнуд эшикка яқин келганда. Бахтиёр "ҳа" дея тасдиқлаган бўлди. Хушнуд хотиржам тортгач, остонадан ташқарига ҳатлади. Бахтиёр иш бу тарзда тез юришиб кетади деб ўйламаганди. Чўнтакда пул бўлса гар чангалда шўрва деб бежизга айтишмаган-да. Ҳужжат масаласи ҳам шундай хамирдан қил суғургандек икки-уч ҳафтага бормай тайёр бўлди. Бу ёқдан Хушнуднинг ўзи орага тушиб танишлари орқали иш силлиқ кечишига ёрдамлашди. Уни ўйлантираётган ягона масала - отаси. У Хушнуд бир қарорга келишни сўраган дам Туркияга боришга иқрор қилгандию, кейин негадир иккилана бошлади. "Мен кетсам, отамнинг ҳоли нима кечади? Ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзи қоляпти...", деб ич-э

гандир-да", деди. Ўзи эса тор-каталакдек уйда яшаб юраверди. Орадан йиллар ўтди. Фарида мактабни тугатиб, лицейга кўчди. Институтга уриниб кўрди. Ўтолмади. Кейинги йил яна ҳаракат қилди. Тағин омади чопмади. Кейин олий маълумотли бўлиш пешонамга ёзилмаган экан, дея одмироқ ҳунарни ўрганишга тушди. Пишириқлар пиширишни ўрганди. Феруза опа ёлғиз қизининг тақдири ҳақида кўп ўйлади. Келаётган совчиларни бир-бир рад этаётганини кўриб, бир куни ёнига чақириб, кўнглини овлаб кўрди. -Қани гапирчи, қизим. Ўзи нима гап. Мана бугун нечанчидир совчини рад этдинг. Яхши жойдан экан. Бу дунёга ҳеч ким устун бўлмаган ҳали. Мени ҳам боғлаб бергани йўқ. Кўзим очиқлигида сенинг тўйини кўрсам дегандим. Ё...-қизининг кўзларига маънили тикилди она. Фарида тушунди. Унинг кўзлари "ёқтирган йигитинг борми" деган саволни бераётганди. Қиз бечора уятдан нима деб жавоб қайтаришни билмай жим ўтираверди. Она билди. Сукут -аломати ризо. -Ҳмм, шундай экан. Одинроқ айтмайсанми? Хўш, совчи юборар эканми? Фарида карахт бўлди қолди. У бор ҳақиқатни айта олмай, тасдиқ маъносида бош ирғади холос. Кейин кўзлари бир нуқтага қадалиб, узоқ ўйга ботди. Фарида лицейда бирга ўқиган бир йигитни ёқтирар, аммо унинг ўзига нисбатан лоқайдлигидан алами келарди. У билан муносабатни илитишга, кўнглини асир қилиб олишга уриниб кўрди. Бўлмади. Йигит муҳаббат, ёшлар муносабати ва шунга ўхшаш бошқа мавзулардан сўз очилди дегунча ўзини олиб қочишга шайланар, у-буни баҳона қилиб кетиб қоларди. Бир кеча Фарида ёстиқни ғижимлаб йиғлади. Тун бўйи ухламай йиғлаб чиқди. "Нега? Нега???" дер, мубҳам саволларига жавоб тополмай ҳалак эди. Чиндан ҳам Фарида ҳаётда омадсиз эди. Ўқишга кириш учун икки йил тайёрланиб кира олмади. Севги бобида ҳам унинг омади келмади. У кўнгил қўйган йигит бошқа бир қизни ёқтиришини билиб қолди. Бир йил ўтиб тўйи бўлди. У йигитнинг тўйига бормасликка қасам ичган эди. Аммо ҳаётнинг бешафқатлигини қарангки, у жонидан севган йигит энг қадрдон дугонасига уйланаётган экан. Роса алам қилди Фаридага. Хўрлиги келиб йиғлади. Аммо у хафа бўлганини сездирмаслик учун ҳам ўлганининг кунидан ўзини қувноқ, кўтаринки кайфиятда эканлигини намоён қилди. Гарчанд йигитнинг тўйига бормасликка онт ичган бўлса-да, азбаройи энг яқин дугонаси хафа бўлмаслиги учун ҳам борди. Ҳатто уни уйигача кузатиб ҳам қўйди. Бу келинчак бизу сиз яхши билган Баҳора эди. Куёв эса Бахтиёржон эди. Феруза опа икки кундан бери қаттиқ шамоллаб, ётиб қолган эди. Дўхтирга боришга ҳам тоби келмай шунчаки уй шароитида дори-дармон қилиб юрди. Аммо йўтал туриб, ҳоли тағин ёмонлашгач, Фарида охир "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлди. Бироздан сўнг оқ халатли дўхтир келиб, уни текшириб кўргач, бир қоғоз дори-дармонлар рўйхатини ёзиб берди. Шу куннинг ўзиёқ Фарида келтириб берди. Феруза опа тағин йўтал тутиб, тинка-мадорини қурита бошлаганда дераза токчасида турадиган дори қутиларини қўлига олиб, тугмачадай аччиқ дориларни каппаларди. У ҳозир ҳам шундай қилмоқчи бўлиб, бир қутини қўлга олиб, бўм-бўшлигини билди. Фарида гугурт қутисидай келадиган бир дори қутисини кўрсатиб, "мана бундан иккита олганман. Тугаса, даҳлиздаги жавонда яна бор, олиб ичинг", деб тайинлаганди. Ҳозир шу ёдига келиб, даҳлизга ўтди-да, қатор турган жавонларни бир-бир тинтиб чиқди. Аммо топа олмади. Бурчакда дарчалари сарғайиб кетган жавонча қолганди. Шуни ҳам очмоқчи бўлиб уринганди, эшиги очилмади. У тутқичдан қаттиқ ушлаб, зарб билан тортганди. Эшик очилиб, ерга бир картон қутининг қопқоғи тўп этиб тушди. Феруза опа ҳайрон бўлиб, уни қўлига олиб, қути оғзини ёпмоқчи эди, боши кўриниб турган алламбало нимарсаларга кўзи тушиб, ажабланди. Қутини жавон ичидан олиб, сер солганди, вужуди музлаб кетди. Гугурт чўпига ўралган тола соч, сарғайиб кетган пахта, яна бир идишчада шаффоф суюқлик бор экан. Уларнинг остида тўнтариб қўйилган расмни олиб, ўнгарганди, яна ажабланди. Юзлари таниб бўлмас даражада хира тортган йигит - қиз суврати. Кимлигини билиб бўлмайди. Феруза опа тушунмади. Бу нимарсалар қизига нима учун кераклигини ўйлаб, ўйига етмади. Сўнг Фарида келса, сўрарман-да деб, қути оғзини беркитиб, тағин жавон ичига қўйди. Кечқурун овқат маҳа

Shumqadam kelinchak

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

Кўзларинг порлаб турибдия, лабларинг соҳилида табассум тўлқинлари, юзингдан нур сочилиб қўёшга йўлдош — қани айтчи, сенга бундай кайфиятни бераётган нима? Ассалому алейкум хайрли кун қуёшлар!😊

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy

Suratni o'n soniya kuzating va sizni birinchi bo‘lib e'tiboringizni tortgan tasvirni tanlang. Ushbu tanlov sizni hayotdagi ka
Suratni o'n soniya kuzating va sizni birinchi bo‘lib e'tiboringizni tortgan tasvirni tanlang. Ushbu tanlov sizni hayotdagi kamchiliklaringiz va siz tark etmoqchi bo‘lgan salbiy jihatlaringizni ochib beradi. Ushbu test qisqa va aniq ishlab chiqilgan va 97.7 foiz insonlarda aniq o‘z isbotini topgan.

– Бибижон, бирор нимадан хафа эмасмисиз, жуда ўйчансиз, – Норбўта қайнонасининг кейинги пайтларда ниманидир қаттиқ ўйлаётганини сезиб юрарди, ҳозир секин сабабини пайпаслади. Ӯз хаёллари билан ўтирган Ширинбону куёвига қаради. – Ҳа, куёв, сиз билан бир маслаҳатлашиб олсам, дегандим. Ҳозир ҳар ўнта рўзғордан биттасида телевизор бор. Тоғангиз кексайиб қолган. Рўзғорида тушум йўқ. Болалари томошага ҳамсоянинг уйига чопиб юрмасин. Шуларга битта телевизор олиб берайлик. – Бўлади, бибижон. Кеча Хатирчида кўрдим. Кичикроқ телевизорлар бир юз қирқ сўмдан турибди. Куёвининг арзонроқ телевизор ҳақида оғиз очгани Ширинбонуга маъқул бўлмади. – Арзоннинг моли татимас. Мана шу ўзимизникидан олайлик. Каттароқ бўлса, одам томошо қилгандек бўлади. Тоғангизнинг болалари бир-биридан ақлли. Вақти соати келиб яхшилигингизни бир неча баробар қилиб қайтаришади. Норбўта бироз ўйланиб тургач: – Бибижон, ҳозир юз сўм пулим бор. Бўлмаса яна бир-икки кун сабр қилайлик,- деди. – Мен кексайиб қолдим, куёв. Энди жуда узук-билагузукни қаторлаштириб тақмасам ҳам бўлаверади. Мана бу узукни, – Ширинбону бармоғидаги узуклардан кичикроғини чиқарди, – яҳудийларга олиб борсак индамай юз сўмга олади. Агар бугун бошқа ишларингиз бўлмаса, бир улов топинг, Хатирчига бориб телевизор оламиз-да, тўғри тоғангизникига кириб борамиз. – Хўп, бибижон, бир фотиҳа қилинг бўлмаса... Норбўта чиқиб кетгач, Ширинбону ўз хонасига ўтиб, қадимий тошойна рўпарасида кийимларини кўчалик либосларга алмаштирмоққа тутинди. * * * Райҳонбибини ўша ўн беш кунлик ҳаддан ташқари оғир меҳнат майиштириб қўйдими, ёки зовур воқеасидан кейинги бетоблик қувватини олиб қўйдими, у бирдан кичрайиб қолди. Колхоз катталари қиёфасидаги давлат деган кучнинг бу сафарги адолатсизлиги қаршисидаги ожизлик эса руҳини батамом чўктирди. Кексайибгина қолган Фармонбек дераза ёнида ёғоч каравотда ҳовлидаги манзарага термулиб ётаркан, кўзи ўчоқбоши томон ўтган хотинига тушди. Хиёл гавдасини кўтариб, деразани қия очди-да, хотинини чақирди. – Кампир, ҳо кампир! Бир пиёла чой дамла! Райҳонбиби ўчоққа ғўзапоя солаётиб, эри томонга қаради: – Ҳозир дамлаб бераман! – Хай, тезроқ бўл-да, чанқаб кетдим. Райҳонбиби чумаги чегаланган чойнакка чой солиб, қумғонда қайнаб турган сувдан қуйиб, шу ернинг ўзида қайтарди. Қумғонни яна ӯт устига қўйгач, чойнакни қўлига олиб, ўрнидан турди. Шу тобда кўзи қуюқ чанг кўтариб келаётган юк машинасига тушди. – Кўнглим бир оғиз ширин сўз тилаяпти, Худойим! Шу одамлар бизни йўқлаб келаётган бўлсин, Илоҳо... Машина шу томонга қараб энди. У шошилиб уйга кирди-да, чойнакни курси устига қўйди. – Отаси, меҳмон келяпти. Туринг, кутиб олайлик. Дарвоза олдига келиб тўхтаган юк машина устидан олдин Норбўта тушди, сўнг қайнонасининг кабинадан тушишига кўмаклашиб юборди. Райҳонбиби кундоши истиқболига чиқар экан, “Келинг опажон, қадамларингиздан айланай” -деди ўпкаси тўлиб. – Ҳа, Райҳонбиби тинчликми, бобойингиз, болалар соғми? – Узоқдан мошин келаётганини кўриб, “Илоҳо шундаги одамлар бизникига келаётган меҳмон бўлсин” деб Худодан сўровдим. Сизларни кўриб суюниб кетдим-да, опа. – Ҳа, хайрият. Ишқилиб тинчлик, омонлик экан-у?! Кундошлар бир-бирларини бағирларига босиб кўришдилар. Норбўта ҳам келиб кичик бибига елкасини тутди. – Келинг, куёв, қандайсиз, болалар, Ўғилой эсон-омон юришибдими? Юрингизлар уйга, тоғангиз ҳам суюниб қолади. Райҳонбиби энди ортига ўгирилган эди, Ширинбону тўхтатди. – Э, Райҳонбиби, ҳаммадан ҳам сизнинг димоғингиз чоқ бўладиган нарса олиб келдик. Ширинбону шундай деб Норбўтага қаради: – Қани, куёвжон, телевизорни туширинглар. Норбўта билан ҳайдовчи йигит юк машинасининг устидан сандиқдай келадиган картон қутини авайлаб туширдилар. Бўлаётган воқеага ишонқирамай қараб турган аёлга қараб: – Энди йўл кўрсатинг янга, буни қаерга киргизайлик, – деди Норбўта. Райҳонбиби гарангсиб яна кундошига қаради: – Шу... шу... бизларгами? Сўнг, кўриб тургани туш эмаслигига ақли етиб росмана йиғлаб юборди: Худо бор опажон, Худонинг менга раҳми келди... Норбўта ҳайдовчи йигит билан биргаликда телевизорни уйнинг тўрига жойлаштирди. – Бибижон, антенна ўрнатиш учун узунроқ хода ҳам

излар. Колхоз идорасига етиб келган она-болалар раиснинг қабулхонаси эшигини очдилар. Райҳонбибининг кўзи рўпарада ўтирган котиба қизга тушди. – Қизим, бизлар уч тонна пахта терганмиз. Мукофотимизни олиб кетишга келдик. Котиба қиз қатор турган курсиларга ишора қилди: – Хола, ўтириб туринглар, ичкарида мажлис бўляпти. Она-болалар курсиларга ўтириб, кўзларини ичкарисида ўзлари олиб кетадиган телевизор бор хонанинг эшигига тикдилар. Ниҳоят икки соатча давом этган йиғин тугаб, мажлисга келганлар бирин-кетин чиқа бошладилар. Райҳонбиби индамай ерга қараб ўтирар, болалар чиқаётганлар алиқ олса, олмаса салом берардилар. Котиба қиз ўрнидан туриб, ичкарига кириб кетди. Бироздан сўнг чиқиб “киринглар” деди. Олдин она, ортидан болалар ичкари кирдилар. – Ҳа, келинг, хола нима гап? – Кеча бола-чақам билан терган пахтамиз уч тонна бўлди. Уполномочи уч тонна териб бўлган кунингиз телевизорни раиснинг хонасидан олиб кетасиз деганди. Раис ўрнидан туриб четдаги стол устида турган каттакон картон қутини шап-шап урди. – Шуними? Райҳонбиби қутига ҳадиксираб қаради. – Ҳа, шуни... ичида тилвизир борми? – Ичида тилвизир бор. Лекин хола сизга беролмаймиз. Кеча топширган охирги пахтангиз выше сортга ўтмади. Сизга мукофот йўқ хола... Мукофот йўқ хола... Йўқ хола... Раиснинг сўзлари Райҳонбибининг қулоғида акс-садо бериб жаранглади: “йўқ хола… ӣӯқ хола… ӣӯқ хола…”. Унинг кўз олди қоронғулашди. Қандай қилиб ташқарига чиққанини билмади. Тамом. Энди уларга телевизор йўқ. Энди акаси кўриниб қолиши мумкин бўлган уруш кинони кўрмайди. Кимлардир кўради. Лекин уларга барибир. Улар томошо кўрса бўлди... Лекин жондай азиз акасини қидираётган одамга телевизор йўқ. Унинг кўзларидан дувиллаб ёш оқди. Бошларини эгиб, эргашиб келаётган болалар онаси йиғлаётганини сездилар. -Эна,- деди Олимжон секин келиб онасининг қўлидан ушлар экан, “эна йиғламанг, ўзимиз пул йиғиб сотиб оламиз”. – Олимжон, энанг ўлсин, шу тилвизирни оламиз деб сизларга қанча азоб бердим-а? Барибир бермас экан..

келди. Ҳар хил одам тушунмайдиган гапларни гапиряпти. Жон тоғажон юринг, энам ўлиб қолмасин. – Нафасингни иссиқ қил-э, энанг нимага ўларкан?! Тўхтаб тур, дориларимни олволай. Дўхтир ошхонада куймаланаётган хотинининг олдига борди: – Манзура, юр Фармон тоғани хотини зовурга йиқилиб тушибди. Иссиғи чиқиб кетган бўлса керак, алаҳсираётганмиш. Сенинг ёрдаминг керак бӯлади. Чемоданчасини кўтариб олган дўхтир хотини билан бирга Олимжонга эргашди. Фармонбек давлатни ҳам, колхозни ҳам сўка-сўка эрталаб кичик ўғли келтирган доридан хотинига ичиришга ҳаракат қилар, у эса ҳамон алаҳларди. – Акам, акамга чой беринг... Шу пайт эшикдан Олимжон кириб келди. Орқасидан дўхтир йигит кўринди. – Ассалому алайкум, Фармон тоға. Мана, биз келдик. Энди хавотир бўлманг. Фармонбек дўхтирга жой бўшатиб нарироқ сурилди. – Ўзинг бир нарса қил ука, янгангни аҳволи оғирга ўхшайди. Дўхтир йигит чамадончасидан даража ўлчагич чиқариб хотинига узатди. – Манзура, холанинг қўлтиғига қўй. – Хола, нима бўлди сизга? Дағ-дағ титраётган бемор жавоб бермади. – Манзура, термометрни ол! Аёл термометрни олиб эрига узатди. Дўхтир термометрга қаради. – Қирқ бир... Тоға холамдан нарироқ туринг. Сен, Манзура косага бир пиёла сув, бир пиёла ароқ қўш. Мана бу шишадаги сиркадан ўн томчи томиз. Кейин холанинг баданига аямай пахта билан шилқиллатиб сур. Хотинига кўрсатма бериб бўлган дўхтир Фармонбекка қаради: – Юринг тоға, биз чиқиб турайлик. Бироз вақт ўтгач эркаклар қайтиб кирдилар. Иссиғи бироз тушиб қолган бемор дўхтир йигитни таниди. – Келинг, ука, – у ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди. – Э, янга, турманг, ётаверинг, тортинманг.ӯзингизнинг укангизман-ку, мендан уялманг. Хўп, хола, энди айтинг-чи, нима бўлди ўзи? – Зовур устидаги қувурдан пахта кўтариб ўтаётган эдим, бошим айланиб, сувга йиқилиб тушдим. Сув жуда совуқ экан, заҳри суяк-суягимдан ўтиб кетди. – Энди тузукмисиз, хола? – Яхшиман. Илоё барака топинг. – Хола, ҳозир баданингизга суртилган ароқ билан сирканинг кучи кетгач, яна мазангиз қочади. Зовурнинг суви безгак қилиши мумкин. Безгак билан ҳазиллашиб бўлмайди. Йиқилиб тушганингизда оқава сув ютгансиз. Ичингиз микробга тӯла. Энди мана шу шишачадаги тоза спиртни ичиб юборасиз, бӯлмаса безгакка чалиниб қолишигиз мумкин. --Ӣӯқ ичолмайман, буям ароқдай гап… Дўхтир йигит нима дейишини билмай бирпас ўйланиб турди-да: – Майли хола, ўзингиз биласиз. Мен дов-доскамни йиғиштириб ҳозир кетаман. Чунки менда безгакни даволайдиган дори йўқ. Лекин тузалмасангиз, шу гўдакларингиз орқангиздан чирқиллаб қолиши ҳеч гап эмас. Сизга бир гап бўлса, булар нима қилишини ҳам ўйланг. Тоғамнинг аҳволини кўриб турибсиз. Ўзи зўрға юрибди. Райҳонбибининг кўз ўнгига бир зум икки укасини етаклаб тоғасининг орқасидан кетаётгани келди. У етимлик нималигини яхши биларди. – Тўхтанг, дўхтиржон, беринг, ичаман. – Манзура, пиёлага солиб, холамга ичир! Аёл пиёлани қӯлига олиб, Райҳонбеканинг бошини ёстиқдан кўтарди. – Ичинг хола. Райҳонбиби пиёладаги заҳардек нарсани то тугагунча ичди. Ичи оловдек гувиллади. – Хола, энди кўрпага ўраниб ётинг. Қаттиқ терлайсиз. Эрталабгача, Худо хоҳласа, анча тузалиб қоласиз. Фармонбек хотинининг устига кўрпа ёпди. – Юр, биз ҳам борайлик энди, болалар ёлғиз қўрқиб ўтиришгандир, – деди дўхтир йигит хотинига қараб. Фармонбек бу нажоткорларни кузатиб дарвозагача борди. Райҳонбиби кўзларини очганда ёнида Муҳаммадюсуф мижжа қоқмай ўтирар, Олимжон эса чўян печка устига қўйилган чойдишдаги сувни қайнатиш мақсадида, ўтхонасига таппи қалаётган эди. – Уйғондингизми эна? – деди Олимжон. – Ҳа, айланай, уйғондим. Ҳозир туриб сигир соғиб келаман. Кейин ширчой пишириб бераман сизларга. Райҳонбиби ўзини жуда лоҳас ҳис қилиб турганига қарамасдан, туриб болаларга нонушта тайёрлади. – Эна, бугун телевизор олиб келишга борамизми? – деди ҳаммадан бурун овқатланиб бўлган Муҳаммадризо. – Борамиз. Ҳозир чойларингни ичиб бўлинглар. Фармонбек уйда қолди. Она уч ўғлини эргаштириб йўлга тушди. – Эна, телевизор оғир бўлади. Тўртбурчак нарсани пахтадек орқалаб бўлмайди. Қандай олиб келамиз? Райҳонбиби қўлтиғига қисиб олган этакка ишора қилди: – Тугун қилиб бир ёғидан мен, иккинчи томонидан сизлар кўтарас

ида кўндаланг ётган катта оғир ходага бориб тиқилиб қолди. Муздек сув баданини тешиб бораётганига қарамасдан чангалидаги пахта тугунини қўйиб юбормади. – Ёрдам, ёрдам беринглар! Унинг овозини ҳеч ким эшитмади, бироқ пахтага сепиладиган сассиқ дори аралаш сув ютиб, ўхчиди ва қандайдир ички ҳис билан ўзига ҳеч ким ёрдам бермаслигини англади-ю, ғазабланиб кетди. – Чиқаман, чиқиб кетаман бу сувдан! У қувур оғзига тиқилиб ётган шох-шаббалардан ушлай-ушлай, қирғоқ томон силжий бошлади. Қувурлар ичига шиддат билан қуйилаётган сув, пахтани тугун-пугуни билан ютиб юборгудай тортқилар, бироқ Райҳонбиби телевизор мукофот олиши учун керак бўлган сўнгги килограммларни оқимга бериб юбора олмасди. Айни ҳолатида у ҳӯл бӯлган пахтани топшира олмаслигини идрок қилишдан ожиз эди ва қирғоққа яқинлашиб, қамишларга осила-осила юқорига интилгани сайин пахта зилдай бўлиб борарди. Ниҳоят, у бир амаллаб қуруқликка чиқиб олди-да, зил замбил юкини ҳам юқорига торта бошлади. Чиқариб олгач, ўзининг кийимлари шилта хўллиги-ю, тишлари такиллаб турганига қарамасдан оғир бўлса ҳам, кичкина бўлиб қолган тугуни ичидаги пахталарнинг сувини ҳовучида сиқиб ташлай бошлади. Бирдан ҳӯл пахтани топшира олмаслигини эслаб қолди. Қуёш ботишига ҳали анча бор, офтобга ёӣиб қӯйсам, қуриб қолади, деган ожизгина умид ҳам пайдо бӯлди. Бир хаёли ҳўл пахтани ағдариб ташлаб, югуриб бориб яна ўн беш кило тергиси келди. Аммо музлаб кетаётгани бу фикридан қайтарди. У бироз гандираклаганча ҳўл пахтани кўтариб, тарозу турган жойга яқинлашди. – Вой-бў, Райҳон хола, чўмилдингизми? – Э, хола, кўйлагингизни бирор панада сиқиб олинг -э! – Ие, Райҳон хола, зовурнинг сувида чўмилибди! Райҳонбиби ҳозир ҳазил гапларни эшитадиган аҳволда эмасди. У пахтасини ерга қўйиб, ҳисобчи болага қаради. – Болам, зовурга йиқилиб тушдим, пахтам ҳўл бўлди. – Э, хола, эсизгина, шу ўн беш килони топшириб, кейин йиқилсангиз бўлмасмиди? Пахтангиз ҳўл, қабул қилолмайман.Иложи бӯлса, битта яримтадан ӯн беш кило пахта қарз олиб, ёздириб қӯйинг, эртага қайтарасиз. Ёки бӯлмаса анави ерга тӯкиб қӯйинг, кечгача қуриса, ӯлчаб оламан… Райҳонбиби кўзлари жовдираб атрофга қаради: ҳамма теримчилар пахта даласининг олис – олисларида, фақат олиб чиқиб ӯлчатадиган ӯсмир болалар бири келиб, бири кетишар… тобора кӯз ӯнгида дунё қоронғулашиб бораётган аёл, ҳӯл пахтаси қуриган тақдирда ҳам олий навга қабул қилинмаслиги мумкинлигини идрок этолмади. У уйига қайтганда эри икки шамоллаган боланинг бошида дори-дармон ичириб ўтирарди. Фармонбек хотинига кўзи тушиши билан ғазабини тўкиб-сочди: – Уйда болалар касал ётибди! Сен қайси гўрда юрибсан?! Ҳе сенга ўша мукофот берадиганларнинг отасини гӯрига... Райҳонбиби унинг гапларига эътибор қилмади. – Эртага... эртага телевизор беради, – деди дир-дир титраганча... Анча ўзига келиб қолган Олимжон энасининг афтодахол қиёфасига қараб қўрқиб кетди. – Эна сизга нима бўлди, – деди ёстиқдан бошини кўтариб. – Уйда нон борми? Тоғанг келди, тоғангга дастурхон ёз... Нон...борми? Райҳонбиби ортига бурилиб қараб давом этди: – Ака киринг уӣга, кирмай кетиб қолманг... Э, кўйлагим ҳўл бўлди ака, ариққа йиқилиб тушдим, қизғалдоқлар оқи-и-и-б кетди... Фармонбек қўрқиб кетди. Ўрнидан туриб хотинини қўлидан ушлади. – Эсинг жойдами, сенга нима бўлди? Юр, мана бу ерга ўтир. Райҳонбиби эри кўрсатган жойга итоаткорона ўтиргач, кула бошлади. – Шундай йиқилиб тушдим-да... қизғалдоқлар оқи-и-и-б кетди... Фармонбек хотинининг орқасига ёстиқ қўйиб, суяр экан, ўғлига қаради: – Олимжон, чоп, Ботир дўхтирни айтиб кел! Бормасангиз бўлмайди, энам қаттиқ касал де! Ишдан чарчаб қайтган қишлоқ фельшери энди дарвозани ичидан бекитган эди ҳамки, яқинлашиб келаётган қадам товушларини эшитди. Турган жойида қулоқ солди: – Ҳойнаҳой, иш жойидан тополмаган кимдир уйига келяпти... Шу тобда етиб келган одам дарвозани жони борича муштлай бошлади: – Ботир тоға, ҳо Ботир тоға! Дўхтир ҳозиргина илган илгакни тушириб, дарвозани очди. Кўзи Олимжонга тушгач: – Э, сенмисан? Қалай тузалиб қолдингми? Уканг эрталаб мазаси йўқ деятувди. Олимжон унинг гапларини эшитмади. – Тоға, тоғажон, уйга юринг. Энам зовурга йиқилиб тушибди. Уйга зўрға етиб

Umrning uch fasli!