ru
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 45 247 подписчиков, занимая 1 279 место в категории Религия и духовность и 1 682 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 45 247 подписчиков.

Согласно последним данным от 09 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 736, а за последние 24 часа — -148, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 15.70%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.30% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 206 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 645 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 131.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 10 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

45 247
Подписчики
-14824 часа
+3 3267 дней
-1 73630 день
Архив постов
ТЎРТ ХОТИНЛИЛАР ҚИССАСИ... Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан..... ТЎРТИНЧИ* аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди.... УЧИНЧИСИ*ни ҳам яхши кўрарди...лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди. ИККИНЧИ*си бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди. Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди. Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз- узига... Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми?-деди. Кейин туртинчи аёлга:  Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан?- деди. Аёл уйланиб ўтирмасдан....бу амримаҳол деб бурилиб кетди. Учинчи аёлини чақиртириб.... Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?- деди. Аёл: —Йуқ. Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман !- деди. Иккинчи аёлни чақириб: -- Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди. Аёл: --Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос -деди. Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди. У шундай бир ахволда турганида узоқдан.... -- Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман! - деган овоз келди. Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди.Подшох даври султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди. ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ: Тўртинчиси ўз жасадимиздир. Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур. Учинчиси молу дунё. У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур. Иккинчиси аҳл ва дустлар. Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элтур. Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир...ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиздир. Шахватимиз, мол дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур. Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?  Озғин - қилтириқ ва заиф- ҳолсизми ёки кучли - бақувватми?

🔍Ишонаверинг шу саволга 15 секунд ичида жавоб топа олсангиз сиз даҳосиз.. 🥇 Бир аёл қабр бошида йиғламоқда. Қабрдаги инсоннинг онаси йиғлаётган инсоннинг онасининг қайнонаси. Диққат савол: Йиғлаётган инсон қабрдаги Инсонга Ким бўлади? 🤔

Хотиним жуда ювош қиз чиқди..Ҳар қанча қизлар билан гаплашсам ҳам кўриб кормаганликка олди.. Куни бойи яқин бир дугонаси била
Хотиним жуда ювош қиз чиқди..Ҳар қанча қизлар билан гаплашсам ҳам кўриб кормаганликка олди.. Куни бойи яқин бир дугонаси билан гаплашар , мен навбатчилликка кетган кунларим ўша дугонаси бизникида ётиб қоларди.. Шундай кунлардан бири эди..Рейсимга кеч қолиб парвозга улгуролмай ярим тунда уйга қайтдиму , юрагим така- пука бўлиб кетди . Ётоқхонамиздан аёллар овози келар..Гап бунда эмас..Гап уларнинг чиқараётган овозларида эди..Эшикни шарт очдиму кўзим ётоқда хотиним ва дугонасига тушди..Мана нега менга ҳеч имкон бермас экан..Улар бирга.. Дахшат!

Биз бир-биримизга керакмиз.
Биз бир-биримизга керакмиз.

Зебо тўйига яқин қолганидан барча қизлар каби ҳурсанд эмас, аксинча ҳавотирга тушиб қолди. Чунки бўлажак куёв жуда сирли эди,
Зебо тўйига яқин қолганидан барча қизлар каби ҳурсанд эмас, аксинча ҳавотирга тушиб қолди. Чунки бўлажак куёв жуда сирли эди, у доимий равишда машинаси бардачогида омбур, пичоқ , қисқич ва аёллар соч паригини олиб юрар. Зебо негалигини сўраса турмуш қурса билиб олишини айтар эди. Аммо қиз чидай олмай тўйга бир кун қолганда йигитни ортидан тушди. Йигит машинани эски қишлоқ томон бурди. У кенг даладаги эски ҳужрага бояги асбоб ва нарсаларни олиб кириб кетди. Зебо шубҳа уйғотмаслик ун машинани йўл четида қолдириб ортидан пиёда келганди.У ҳужра деразасидан секин мўралади, бироқ кўрган манзарасидан дахшатга тушиб қичқириб юборай деди.Чунки у ерда...

Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу  битта масала билан йиқитди: — Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради... Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди. Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан: — Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди

Шавкат Россиядан келгандан кейин хотини анчагина ўзгариб қолганини, ғалати ҳаракатлар қилаётганини сезиб қолди. Бир қараса чо
Шавкат Россиядан келгандан кейин хотини анчагина ўзгариб қолганини, ғалати ҳаракатлар қилаётганини сезиб қолди. Бир қараса чой ва тузни аралаштириб ўтиради, яна бири, куни кеча овқатига нимадир солаётганини ва пичирлаб нимадир ўқиётганини аниқ кўрди. Энг дахшатлиси доим кечаси ётоқдан туриб товуқхона томон кетади, аммо сахарга яқин қайтиб келади. Шавкат оҳир буни тагига етмоқ бўлиб ўзини уҳлаганга солиб ётди. Аёли кеч 12дан кейин қоқ тун яна товуқхона томон кетди. Орадан бир соат ўтди ҳамки ҳа деганда келвермаганидан тоқати тоқ бўлган Шавкат ортидан товуқ катак томон борди.Энг қизиғи товуқхона эшиги ичкаридан қулф эди. У қаттиқ тортиб бир зарбда эшикни очиб дахшатдан қотиб қолди.Чунки у ерда..

Насиб килмаса огзингдаги ошни хам ютолмайсан . 1980-йиллар. Эндигина армиядан қайтган ўғилга онасининг полни ғижирлатиб у ёқдан бу ёққа юриши ёқмасди. – Ойи, ғижирлатманг, ухлолмаяпман. – Полни бошқатдан қилиш керак, ўғлим. – Хўп, эртага қиламан, ухланг энди. Эртасига ўғил ишга кетди. Дам олиш куни албатта полни янгилайман деб ваъда берди. Аммо дам олиш куни ўртоғининг тўйи эди... Шундай қилиб йиллар ўтаверди. Орада она ўзи пол учун тахталар сотиб олиб машина ва мардикорлар ёллаб уйга келтириб қўйди. Аммо ўғил полни алмаштиришга ҳеч вақт тополмади. 1992 йил. Она вафот этди. Уй-жойни ўғлига мерос қолдирди. Ўлими олдидан албатта полни алмаштиришини сўради. Ўғил онасининг сўнгги илтимосини бажаришга ваъда берди. Бироқ... Барибир вақт тополмади. 2017 йил. – Дада, уйнинг полини алмаштирайлик, ғижирлашидан набирангиз уйғониб кетяпти. – Майли, эрталабдан шу ишни бошлайлик. Раҳматлик бувинг аллақачон пол учун тахталар ҳам келтириб қўйгандилар. Эртасига ота-бола уйнинг полини янгилашга тушдилар. Эски тахталарни кўчиргандилар, каттагина сумка чиқди. Ичи тўла пул эди. Шўро давридаги энг йирик купюралар! Ва бир мактуб ҳам бор эди: “Ўғлим, ниҳоят полни янгилаётганингдан хурсандман. Сен ҳарбийдалигингда онамдан қолган уйни сотдим, пулларини келажагинг учун олиб қўйдим. Энди бу эски полли уйда яшамайсан, янги уй сотиб олишинг мумкин!” Ўғил алам билан энди оддий қоғозга айланган купюраларга тикилиб турарди. Шаҳноза Тўрахўжаева.

🤦‍♀️ Келинжонла! Ҳар куни Ойижон нима овқат қилай деб сўраш жонингизга тегдими? 🧔🏻‍♂️ Эржониз ва уйдагилар кўнглини бирдек олишни истаяпсизми? Ундай бўлса Рецептлар канали айнан Сиз учун! 🍳 Ҳар куни турли таом, салат ва ширинлик рецептларини ва айниқса Нонушта учун осон рецептларни жойлаб боришади. 💁🏻‍♀️ Рецептлар каналига қўшилиб нима овқат қилиш ҳақида ўйлашдан қутуласиз! ⤵️ https://t.me/+wypqu6xls3ozOTNi https://t.me/+wypqu6xls3ozOTNi

ҲАЛОЛ Жўрақул қаршисидаги харидорга бир қур назар ташлади-да, табақалари катта қилиб очиб қўйилган деразанинг юқори қисмидаги бир қарашда михни эслатувчи темир илгакка осилган қўй гўштидан кеса бошлади. Ёғликкина еридан ажратиб, бир четда турган суякни болта билан чопди-ю, ўйланиб қолди. Қишлоқда ҳа деганда савдо ҳам бўлавермаётганлиги учун бу кетишда тузукроқ фойда қўролмаслигига кўзи етди. Яхшиси тарозидан “уради”. Олувчи соддагина кишига ўхшайди, сезиб ўтирибдими. — Беш кило дедингиз а? — деди у тузуккина гўштни “бир ёқли” қилар экан. — Ҳа, шунча, — кутиб қолган ҳаридор сесканди. Чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, пешонасидаги терни артди-ю, тағин гап бошлади. — Шу денг, уч-тўртта одам чақириб, уйда эҳсон қилмоқчи эдим... — Яхши қиласиз, ўзи ҳар-ҳар замонда қилиб туриш керак шунақа нарсалар ҳам. — Қурбон ҳайити яқин, аслида жонлиқ сўйишни ният қилгандим-у, ҳалиги томондан жиндек қийналиб қолдим-да. — Шуям ҳарна-да ака, Худони берганидан қўймасин. Муҳими кўнгилдагиси. — Тўғри айтасиз, — у елим халтага ўралган гўштни олар екан, йўлнинг нариги бетидаги дўконга имлади, — Яна ул-бул олай, ҳар ҳолда дастурхон қуруқ бўлмасин. — Ҳа майли, бемалол, келиб туринг ака. — Раҳмат, бор бўлинг. Қушхонага яна сукунат чўкди. Визиллаб, тиним билмаётган арилар учиб келиб ўзини гўштга уради. Жўрақул бояги киши кириб кетган дўконга бир муддат кўз тикиб турди-да, “Ҳиҳ, топгани уч сўм пул-у, яна еҳсон қилармиш”, деди энсаси қотиб. Кўп ўтмай гўшт кўтарган киши дўкондан чиқдиб, шу томонга шаҳд билан юриб кела бошлади. У ердан ҳеч нима сотиб олмаган шекилли, қўлида бояги елим халтадан бошқа нарса кўринмади. Жўрақулнинг юрагига ғулғула кирди. “Бу, қурғур, дўкончининг тарозисида ўлчаб кўрди шекилли, йўқса тағин нима иши бор менда”, деб уйлади йўлдан шошиб ўтиб келаётган кишига қараганча. Ўзича миясида ҳар-хил баҳоналарни пишитиб қўйди. — Бир нарсани унутган эканман, — деди у ҳали яқинига келиб улгурмаган кишига қарата баланд оҳангда. Талмовсираганча пастдан боя “уриб қўйганини” олиб, шошиб ўрай кетди. “Жа-а ҳақини бериб қўймайди булар. Бир тийинни устида умбалоқ ошади ҳа десанг”, деди ҳаёлида. — Ҳалол луқма яхши-да.., — киши шошиб келгани учун оғзини катта-катта очиб нафас ростлади. Жўрақулнинг асаби қўзиди. — Кечирасиз, мендан ўтибди, ёдимдан кўтарилган экан. — Қўйинг-э, нега ундай дейсиз, аслида мен узр сўрагани келдим. Пул беришни унутган эканман, мана, олинг!.. ©Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

Андижонликлар "жижи" деб янги туғилган чақалоққа айтишса, бухороликлар аёллар кўкрагига айтишади. Энди эгиз бола кўрган андижонлик аёлнинг бухоролик аёл билан суҳбатини эшитинг: – Кеча денг, жижимни кўргани эримнинг ўртағлари келишди. – Иби, ўлмасам! Эрингиз нима деди? – Чиқариб кўрсат деди. – Иби, ўлиб қўя қолай, чиқариб кўрсатдингизми? – Ҳа, кўрсатдим. Икковиниям чиқариб кўрсатдим. – Шарманда! Эрингизнинг жўралари нима қилди? – Жижиларимга пул қистиришди! – Иби, шарманда, эрингиз индамадими? – Жўраларига кўпроқ пул қистиринглар, қурумсоқлар, деди.  – Жижингизни яширмадингизми, уятсиз? – Вой, нега яшираман? Жўраларининг қўлига бердим, ўйнатиб ўтиришди. – Иби, ман ўлай, улар нима дейишди? Давомини тез ўқинг, аниқ думалаб қоласиз...😂👇

Togirlab qoydim. Adashib boshqa hikoyani tugashini joylab qoyibman. Bilasizlaru meni😁😁😁

САБРИНИСО Муаллиф Каримберди_Турамурод «Роббингиз ҳукмига сабр қилинг!» (Қуръон. «Инсон» сураси. 24-оят) 1. Сабринисо қовоқлари шишиб уйғонди. − Вой, ўлай, ухлаб қо­либман! Дарҳол чироқни ёқди. Бир зум ойнага қараган бўлиб, кафтлари билан қо­воқларини сийпалади. Деразадан таш­қарига бўй­лади. Субҳи содиқ кирган, машриқ томон бўзара бошлаган эди. Даҳлизга ўтиб, юзини ювди-ю, сигир соғадиган челакни олиб, таш­қарига чиқди. Таҳорат қи­либ, ичкарига кирган қайнотасининг ортидан офтоба ва сочиқларни йиғиштириб юрган қайнонасини кўриб, юраги бир жизиллади. − Ассалому алайкум, энажон. − Пешингача ухлайсан-а, Сабри, уялмайсанми? Ётасан-ей. Орқаларинг ботиб кетмайдими? Сабринисо дарҳол бориб оғилдан сигирни етаклаб чиқди. Уни сайисхона устунига боғлар экан, ҳовлида куймаланиб юрган қайнонасининг тўнғиллаганини эшитди: − Пешингача эринг билан ётганингнинг фойдаси бўлса экан. Сабринисонинг юраги увишди. Бироз боғлаб бўл­ган арқонига тикилиб турди-ю, индамай бориб, бузоқни етаклаб чиқди. Бузоқнинг ар­қо­нидан тортиб-тортиб, бир-икки дақиқа онасини эмиздирган бўлиб, сигирни ийдирди. Бузоқни онаси боғланган устунга калта қилиб боғлади ва «пов»иллатиб сигирни соғишга тушди. Сигирни соғар экан, қайнонасининг гапларини эслаб, кўзига ёш келди. «Ахир, нима қилай? Менинг қўлимда бўлса экан? Измимда бўлса эгиз-эгиз туғмасмидим?» Сутли қўллари билан кўз­­ларини артиб-артиб, сигирни соғиб бўлди. Бузоқнинг арқонини бўш қўяр экан, ўзича қайнонасини кечирди: «Қайнонам бечора ҳам невара кўрсам дейди, тўй­лар қилсам дейди-да. Иброҳим акам биттаю битта ўғил бўлсалар. Ёшлари ўтиб бораётган бўлса. Эй Худойим, мен учун бермасанг, шу бечора қайнонам учун бер! Қиз берсанг ҳам майлига». Ўчоққа «гур»иллатиб олов ёқиб, қозон осди. Бир қозон қилиб, сутни пиширди. Сут пишгунча сигир-бузоғини йўнғичқаси яқинда ўрилган ҳовли этагидаги бедапояга боғлаб келди. Қўлларини совунлаб ювиб, тўртта чинни косага ярим қошиқдан сарёғ ташлаб, қайноқ сут сузди. Қозоннинг қопқоғини ёпиб, устига тош бостирди. Ўчоқ бошидаги патнисга косаларни қўйиб, сўрига олиб борди. Биринчи косани тўрда ўтирган қайнотасига узатаркан, ийманибгина салом берди. − Ваалайкум ассалом, барака топ, қизим! Икки бош сап-сариқ бў­либ пишган ҳусайни узумни узиб чиқиб, ювиб, дастурхонга олиб келиб қўйган Иброҳим ҳам хонтахта атрофидан жой олди. Индамайгина нонушта қилдилар. Сабринисо аввал қайнота-қайнонасига, сўнг эрига ҳадик билан зимдан бир-бир қа­раб олди. − Иброҳимжон, болам, − деди қайнонаси. − Чойингни ич! − деди ўктамона оҳангда қайнотаси. Шу билан нонушта тугагунча бошқа сўз айтилмади. Сабринисо дастурхонни йиғиштириб олди. Косаларни ювар экан, қайнотаси ҳақида ўйлаб кетди. «Бечора қайнотам фариштага ўхшайдилар. Замон оғир бўлиб кечроқ уйланганлар. Устига устма-уст тўрт қиздан кейин ёлғиз ўғиллари у кишининг ёшлари элликдан ошганда туғилган. Тўрт қизи тўрт ёндан «Туғмас келинингизни ҳайдаб юборинг, ёлғиз укамизга ҳали қиз олиб берамиз», деб авраганларини кўп эшитганман. «Ишларинг бўлмасин! Яна бир-икки йил сабр қилайлик, Ху­до бериб қолар», деб қизларининг ҳам, хотинининг ҳам гапларини рад этадилар. Яқинда Малика қизи «Бир-икки йил кутайлик, бир-икки йил кутайлик, деб укагинамнинг сочига оқ тушди. Мен бир қиз топдим, келинингизни ҳайдамасангиз, устига ўша қизни олиб бераман», деган эди, қайнотаси ҳассасини ўқталиб, қизини қувиб солди. «Тинч келсанг кел, бўлмаса келмасанг ҳам майлига», деди. Шу ёруғ жаҳонда менга қайнотамдан ортиқ меҳрибон зот бормикан? Насиб қилса, умримнинг охиригача хизматини қиламан. Аллоҳ бир ўғил берса, унга фақат қайнотамнинг хизматини қилдирардим». 2. Кечқурун даладан қайтиб келган Сабринисо уни кў­риб, қўзғалишган қайин опаларига пешвоз юрди. − Ассалому алайкум. Вой, нега бирдан туриб кетяпсизлар? Билсам, эртароқ келардим. Шошмангизлар, ош қилай! − Энди, ошни насиб бўлса, тўйда еймиз, − деди Жамила опа. − Илоҳим айтганингиз келсин, опажон! − Қайин опалари истеҳзоли лаб буриб, чиқиб кетишди. «Ошни тўйда еймиз»нинг маъносини оқшом билди. − Опаларим ўзларича тўйни битказиб қўйишибди, − деди Иброҳим. − Улар мени иккинчи марта уйлантиришмоқчи.

Сабринисо. (давоми) Сабринисо кетди. Эри олиб келди. Икки йил ўтиб, қайтиб келмасликка қарор қилиб, ўзича бутунлай кетди. Ойсулув кампир тўнғиллаб-тўнғиллаб, сигирни оғилдан олиб чиқди. Тўнғиллаб-тўнғиллаб, сигир соғди. Тўнғиллаб-тўнғиллаб, сут пиширди. Тўнғиллаб-тўнғиллаб, куви пишди, қатиқ ивитди. Шу ишларни қилиб бўл­гунча тушлик вақти бў­либ қолди. Минғиллаб-минғиллаб, овқат қилди. Молларни жилдирди, уларга сув берди. Коса-товоқни ювиб, ювиндини итнинг ялоғига солди. Қайтаётиб, пиёзни ўт босганини кўрди. «Ўтаб қўймасам бўл­майди», деди ўзи­ча. Бир дастурхон ўрнича ерни ўтаб бўлиб, қараса шом бўлиб қолибди. Яна сигир соғиши керак, кечки овқат қилиши керак. Ҳадемай ўғли даладан ҳо­риб, очиқиб келади. Бобойи ҳам мачитдан қайта солиб, овқат сўрайди. Яна саксонга борган чо­ли қурғур кунда, кун ора палов қилдиради. «Йўқ, улгурмайман. Жамилани чақирмасам бўл­майди. Тавба, Сабринисо бу ишларга қандай улгурди экан-а? Тағин тандир-тандир нон ёпарди. Далага чиқиб, ишлаб ҳам келарди. Яна мен уни «Пешингача ухлайсан», деб уришардим мендан сал кеч турса. Ваҳоланки, бирор марта қуёш чиққанидан ке­йин турмасди. Ҳа, ноўрин хафа қилибман. Бечорага Худойим тирноқ бермади-да. Биргина айби-боласи йўқ. Бўлмаса, ҳеч кимнинг келини меникидай эмас. Сабринисом бечора тилло. Эҳ, бир кам дунё экан-да». Кечқурун ҳам­ма ўйлаганларини дастурхон устида эри ва ўғлига гапириб берди. − Энди ўзингга келибсан, кампир, − деди Шодмон бобо. − Бир кунда кўзинг мошдек очилибди. Келининг жаннати-ку, қадрини билмас эдинг. Ҳаммамиздан олдин туриб, ҳаммамиздан кеч ётади. Ошинг, нонинг вақтида тайёр, уст-бошинг доимо ювилган, дазмолланган. Қўлинг дард кўр­магур, салламни ҳам, пайпоғимни ҳам дазмоллайди. Шун­ча ишга улгуриб, яна бирор марта нолимаса. Э, бунақа келинни ет­ти иқлимдан тополмайсан. Ҳа, нима қипти туғмаса? Ҳали ёш бўлса, Худо берса туғади-да. Анна, Жаласойдаги Турсун мулланинг келини ўн йил деганда туғибди. Буям Худо берса туғади, Худо хоҳласа, кўп туғади ҳали. Шодмон бобо индамай ўтирган ўғлига қаради. Латтадай бўшашганини кўриб аччиғи келди. − Сен нимага аммамнинг бузоғига ўхшайсан. Хотиним кетиб қолди, деб лаллайи-иб ўтирибсанми? Бориб, олиб келиб берайми? Ўзинг бориб, узр сўра, тавалло қил, олиб кел! Энанг, опаларинг айтаверади-да, уйлантирамиз деб. Бахтингни қўлдан чиқарма! Агар сен ҳам шу фикрда бўлсанг, айт, шартта уйлантираман. Аммо келиним бу уйдан кетмайди. − Бориб келдим, − деди бошини кўтариб Иброҳим. − Бормайман деди. Ҳатто ялиндим, кўнмади. − Энангдан хафа бўлдимикан? − Йўқ, ҳеч кимни ёзғиргани йўқ. Опаларимдан ҳам хафа эмас экан. «Сиз бош­қага уйланинг, бахтингизни шунча йил боғлаб юрганим етар», дейди. − Ҳай аттанг, ҳай аттанг-а, − деди енги билан кўз ёшларини артган Шодмон бобо. − Уй-жойидан, хону-монудан айрилса ҳам бировни ёмонламайди-я, менинг келиним. Янаям ўзини айблайди-я. Эй, Худойим, нима қилади шу келинимга биргина тирноқни раво кўр­санг! Шодмон бобо дастурхонга дуо қилишни ҳам унутиб туриб кетди. 4. Сабринисо Ҳурматой биби халифани чақириб, йўл-йўриғини сўраб олди ва қирқ кун рўза тутиб, чиллада ўтиришни ният қилди. Унга бир уйни ажратиб беришди. Сабринисо шу уйдан чиқмай, туну-кун ибодатга берилди. Сабринисо чиллада ўтирганининг учинчи куни қайнотаси келди. Сабринисо яхши кўрадиган Самар­қанд нони ва лабзи ҳолва олиб келибди. «Бугун жума экан», хаёлидан ўтказди Сабринисо. Қайнотаси ҳар жума куни жума намози учун Самар­қандга борар, келишида нон ва албатта шу ҳолвадан олиб келарди. У қайнотасининг отаси билан қилган суҳбатини эшитиб турди. − Чиллада ўтиришни ният қилган бўлса, майли, ниятига Аллоҳ етказсин! Бўлмаса кириб, ўзим бирга олиб кетардим. Қуда, бир гапни айтиб қўйинг, қизингизни мен келиним эмас, қизим деганман. Қизим уйга қайт­магунча бу омонат жонимни ҳам эгасига топширолмайман. Айтинг, шу нарсани билиб қўйсин, кўзим йўлида бўлади! Қайнотасининг йиғлагани эшитилди. Унинг оппоқ соқолидан ёш томчилаётганини тасаввур қилган Сабринисо ниятини ҳам бузиб, қайнотаси қошига отилиб чиққиси, ўзини унинг бағрига отгиси келди. Аммо нияти устунлик қилди. Иброҳим, гарчи уни Сабринисо турган уйга киритм

#ДАХШАТ НОМУС БАЛОСИ САБАБ ОЛОВДА ЁҚИЛГАН ҚИЗ ТАҚДИРИ😱 Отам мени ўзи тенги инсонга пул сабаб узатди, аниқроғи сотиб юборди.
#ДАХШАТ НОМУС БАЛОСИ САБАБ ОЛОВДА ЁҚИЛГАН ҚИЗ ТАҚДИРИ😱 Отам мени ўзи тенги инсонга пул сабаб узатди, аниқроғи сотиб юборди. Энг қизиғи, у инсон менга умуман тегмади. Ҳатто ўқишимни ҳал қилиб беришини айтди. Мен ўқишни ўрганиб, бу ердан қочиб кетаман деб ўйлардим. Аммо бир кун уйимизга араблар келди. Эрим мени уларга сотмоқчи эканини билган заҳотим у ердан қочдим. Қишлоғимга, ота уйимга келиб барини айтдим. Лекин улар мени номуссизга чиқаришди ва аланга ичига ташлашди. Энди ёнаётганимни хис қилиб ҳаётдан узилдим деганимда эса…

ласи ота-онаси билан қолади, катталарнинг келишуви шундай! Собира йиғлаб-сиқтаб ахийри рози бўлди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли бўлганида бутунлай олиб келишни ўйлаб кўрадиган бўлишди. Ўгай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йўл тутишга қарор қилди. * * * Янги хонадон аъзолари сомсапазлик қилишаркан. Уйларининг кўчага қараган биқинида иккита тандир ўрнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини ҳам бир зум тиндирмайди. Харидорлари кўп, ясалган сомсалар уй ичидан чиқиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош суқаверади, онаси қип-қизил сомсаларни пуллайверади. Собира ҳам ишга киришиб кетди. Аввалдан чаққон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай ғимирлаб рўзғор бутлашар, жуда бой бўлмасаларда ўзларига тўқ эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиғи. Қаттиққўллиги учун ҳамма ундан ҳайиқиб турар, арзимаган айб учун ҳам аччиқ-аччиқ гаплар эшитишарди. Бир ҳафта ичидаёқ эрининг сўкишидан икки марта баҳра топишга улгурган Собира ўғлини олиб келмай тўғри қилганига ишонч ҳосил қилди. Лекин олдинги гиёҳванд эри олдида Икром фариштадек кўринарди. Аста-секин эрининг бироз тўпорилигига ҳам кўникиб кетди. * * * Икром билармикан? Бугун туғилган кунлари эканлигини эслармикан?! Ўзику майли, боласи келганида совға бермаса ҳам икки оғиз ширин сўзи билан кўнглини кўтариб қўярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан қайнаб чиқарди. Бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери ўғлининг ҳар келиши ҳам қувонч, ҳам ҳадикда ўтади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоқлари орасига қисиб эркалаган бўлди. Аяжонисига эга чиққан одамнинг бу қилиғи болага аксинча таъсир қилиб йиғлаб юборди. Собира боласини қучиб олди, эри бир нималар деб ғўлдираганча ўрнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан ўгай отанинг учрашувлари совуққина ўта бошлади. Лекин бугун туғилган кунлари, ҳеч бўлмаса болагинаси бугун бир оғиз ширин сўз эшитар… Эри эрта тонгдан йўлга отланди. -Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда қилиб келаман. Қувонганидан ўрнидан туриб кетди, туғилган кунлари байрам бўларканда. Лекин кейинги сўзлар уни жойига михлаб ташлади. -Соат тўртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни тўғраб қўйинглар, мен тоза ун билан гўшт олиб келаман. Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узоқ, кечга қолмай қайтишади. Демак туғилган кун, боланинг кўнгли деган гаплар пуч орзу, етиб бўлмас армон... Ўйлаганидек қайнонаси, қайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кўзи йўлда бўлди. Эшик тақиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси кўринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини қучиб йиғлайверди. Қайнонаси меҳмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан ҳол-аҳвол сўрашиб яна боласига талпинди. Катта бўлиб қолибди, қош кўзлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ўргатишибди. Хонасига олиб кириб бошқатдан бағрига босди. Яна йиғлади, боласини ҳидлаб-ҳидлаб йиғлади. Вақт шувиллаб ўтди. Чой ичишдию овқатга ҳам қарамай қайтиш ҳаракатига тушишди. Ҳозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Қайнонасидан нажот кутди. Бир оғиз қолақолсин деса-чи, бир кунгина болагинасини бағрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни ўрнига қўяётган қайнона ўғлининг рухсатисиз бу ишни қилолмайди, хонадонида ўгай набира эмас, ўзининг авлоди чопқиллаб юриши керак! Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини ўтказа бошлади. Ҳозир икки тугмани ўтказса бўлди, бола ташқарига чиқади, кейин олиб кетишади. Қўллари титраб тугмаларни қайтадан ечди. Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди: -Ая, туйма ўтказишти билмайсизми? Мана-мана, мен қандай ўтказишти биламан. Бола худди қойил қилиб қўйгандек жилмайиб турарди. Кўз ёшлари қуйилиб кетди. Яна Шерзодни қучиб олди. Айвон деразаси ортида бу ҳолни кузатиб турган ота-онаси билан қайнонаси оғизда хайрлашсаларда, ичларидан зил кетаётгандилар. Тақдир, иложи йўқ… Эшикка етганларида бола ҳам аяси қолишини англаб йиғлай бошлади. Бобоси билан бувиси уни эркалаб кўтариб кетишди. Яна ишга ўтирдилар. Пиёзмас, ўзининг юрагини тўғради гўё. Пиёз аччиғидан минг карра аччиқ кўзёшлар милт-мил

Ҳаммаси онам вафот этиб, ЎГАЙ она қўлида улғая бошладим. Дадам онамни чизигидан чиқмай яшарди..Ҳаммаси отам хорижга кетгач бо
Ҳаммаси онам вафот этиб, ЎГАЙ она қўлида улғая бошладим. Дадам онамни чизигидан чиқмай яшарди..Ҳаммаси отам хорижга кетгач бошланди . ЎГАЙ онамни муомиласи ўша кундаёқ ўзгарди ..Қарғайдиган одат чиқарди мени қулдек ишлатадиган бўлди.. Бир куни онам ховлиқиб кириб келди.. Ва мени шошганча ҳаммомга олиб кирди. Ясантриб ухлашга ётқизди..Тушунмай қолдим.. Асли оппоқ бўлганим учун .. Яна ҳам гўзаллашдим.. Ва уйқуга ётдим. Машина овозидан уйғониб кеттим.. Ҳовлига қараганимда эса 2 эркак хонам томон келарди , онамни эса қўлида мўмайгина пуллар .Энди хонамдан чиқамоқчи эдим улар мени ҳона томон тортқилай бошлашди.. Дахшат..Оёғим қорқувдан музлади.. Улар мени....

Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб: — Ўртоқжо
Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб: — Ўртоқжон энди нима қиламиз, ҳўжайинсиз қандай яшаймиз? — деса, Иккинчи товуқ: — Қўшниникига чиқамиз, у ердаги хўроз ҳали ёш ва баққуват, бир мазза қиламиз, — дебди. Қўшниникига чиқа-солиши билан хўроз икки товуқни қувлай кетибди. Товуқлар ҳовлида гир айлана қочар экан биринчи товуқ: — Нега қочаяпмиз? Аҳир чиқишимиздан мақсад шу эмасмиди! — деса, Иккинчи товуқ...👇

#Диққат_Савол Диққат билан қаранг, кўпчилик хато жавоб берадиган савол! Суратдаги қизлардан қайси бири турмушга чиқган? 🤔 Жа
#Диққат_Савол Диққат билан қаранг, кўпчилик хато жавоб берадиган савол! Суратдаги қизлардан қайси бири турмушга чиқган? 🤔 Жавобини 97% одамлар топишга қийналишмоқда😨👇

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ - Статистика и аналитика Telegram-канала @ibratli_nomalar