cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

DUNYONING ISHLARI 🍃

ШУКР ВА ФИКР Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик тушса, ноумид бўлма: булут ўткинчи, Қуёш эса абадийдир. Ўткир Ҳошимов

Больше
Рекламные посты
287
Подписчики
-124 часа
-57 дней
-2030 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
#ёмғир                                                                               Сўзларингизни юксалтиринг, овозингизни эмас... Гулларни ёмғир ўстиради, момақалдироқ эмас...! © Жалолиддин Румий @dunyo_boylab 🌍
491Loading...
02
#хайрли_кеч Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритишини тилаб қоламиз...
801Loading...
03
Media files
803Loading...
04
Аллоҳнинг адолати. Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.): – Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин. У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди: – Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз... Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди. Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди: – Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!.. – Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?! Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеа­ларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар: – Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани? Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди: – Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди. Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари “Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди. @ijod_sehri21
972Loading...
05
Yoqqan bòlsa reaksiyada bildiring 👇😘😍 Ayollar kanaliga obuna boling,  yaqinlaringizga ulashing 👇❤️
972Loading...
06
🌿 — “Katta boʻlganingda kim boʻlasan?” deb soʻrardilar. — “Oʻqituvchi boʻlaman”, “Doktor boʻlaman ” derdik. “Baxtli boʻlaman!” demasdik hech. Chunki bola edik... Bolalikda hamma narsa baxt edi...!
800Loading...
07
Hayrli tong men uchun eng qadrli insonim ❤️❤️❤️
813Loading...
08
#хайрли_тонг Агар ҳаётингиздан хурсандчилик учун сабаб топа олмаётган бўлсангиз, унутмангки, янги кунни қарши олганингизни ўзи қувониш учун улкан сабабдир... Ассалому алайкум Қадрдон. Бошланган яна бир янги тонгингиз муборак бўлсин! @dunyo_boylab 🌍
1082Loading...
09
#Мулоҳаза 📎 Ичингдаги бир овоз сенга секингина айтади: бу ҳалол, бу эса ҳаром... Мана шу овозни йўқотиб қўйишдан эҳтиёт бўл! 🔴 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ ❗️
900Loading...
10
ТЕЛЕФОНДАГИ_СУҲБАТ. Қизим қилди қўнғироқ, Овозида ҳаяжон. Деди: - Сизни кўришга Бормоқчийдим, онажон. Кеча ўтсам бўларди. Ўғлимнинг мазаси йўқ, Синдирибди қўлини, Биласиз-ку, ўзи шўх. «Қарасанг бўлмасмиди?!» Деб уришди дадаси, Бир нарса бўлса, менга Ёпишади ҳаммаси. «Бепарвосиз» деб роса, Жаврадилар қайнонам. Яхши ҳам дам олишга, Кетгандилар қайнотам. Овсиним ҳам, туғдим деб, Қўлин урмайди ишга, Супур, сидир, кир, овқат, Кўмилганман юмушга. Ён қўшним эримни бир, Аёл билан кўрипти, Шу кунларда ўзи ҳам, Бошқачароқ юрипти. Оғрияпти симиллаб, Негадир чап курагим, Бирон дори ичсамми, Санчияпти юрагим. Кейинги ҳафталарга, Бир оз бўшаб қоламан, Болаларни боғчадан Оламану бораман. Бир халта олма, узум, Пишираман қатлама, Анжир олиб борайми? Нима ейсиз, айтинг-да. Энди қон босимингиз, Ошмай қолди яхшиям. Мол ёғи, қуйруқ ёғин Еманг энди астиям. Дедим: -Қон босим ҳайвон Ёғидан ҳам ошади, Болаларнинг ўй, ташвиш, Доғидан ҳам ошади. Овозингни танибоқ, Дори ичиб олгандим, Бир ғамни айтмасайди Деб ташвишда қолгандим. Деди:- Қилиб берайми, Ёғсиз гўштдан чучвара? Қатиқ кўкатлар солиб, Ичиб олардингиз-да. Шодлик элексири бор, Дейдилар шоколадда. Есангиз олиб борай, Яхшисидан бир халта. Дедим:- Шоколадингдан, Ҳар кун олиб е ўзинг, Қайнонангга, эрингга, Кулиб турсин юз-кўзинг. Ташвишингни уйингга, Кўмиб келгин, жон қизим, Менинг олдимга фақат Кулиб келгин, жон қизим! Қайнонангнинг самимий Саломини олиб кел. Эрингнинг фақат ширин, Каломини олиб кел. Ёмонлаб келсанг, мен ҳам Ёмон кўриб қоламан, Учрашганда уларга, Қовоқ солиб оламан. Яна ўзингга қийин, Ниналарин санчишар, Сени бир чивин чақса, Менинг жоним ачишар. Болаларинг ҳақида ҳам, Эшитай яхши хабар, Йиқилмасин, синмасин, Ўзинг ҳам бўлма касал. Эринггаям куюнма, Ғамдан сўлади юрак, Ўзингни эҳтиёт қил, Эрга соғ хотин керак. Жон болам, жигаргўшам, Қилгин сабру қаноат, Келгин бизникига ҳам, Эринг берса ижозат. Бир ёзилиб кетасан, Марҳабо ҳам келади. У шеър айтса, кеннойинг Ўйин тушиб беради. Бизнинг уйда яшаш йўқ, Кенг дунёни тор қилиб, Қўшиқ айтиб бераман, Ўқлоғни «дутор» қилиб. Халта-палта кўтарма, Суюнсин десанг, онам Юрагингни тўлдириб Қувонч олиб кел, болам! Муаллиф: Марҳабо Каримова.✍
1746Loading...
11
Тафаккур Мўмин кишининг ютуқлари бисёр. Энг аввалгиси Ислом неъматларига эгалиги бўлса, кейингиси айнан Муҳаммад (с.а.в) нинг уммати бўлишликдир. 🍃 Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Зеъро, инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади... :Мавлоно Румийнинг ҳикматлари
1170Loading...
12
#хайрли_тонг Кунингиз тинчлик хотиржамликда, яхши кайфиятда, яхши дўстлар, яхши инсонлар орасида ўтишни тилаган холда, Ассалому алайкум деб қоламан Қадрдон! Қалбингиздаги эзгу орзу-ниятларингиз бари ушалсин, хеч кимни дилида армон қолмасин... Яна бир янги тонг муборак!
1653Loading...
13
📍#Ўзбекистон 🇺🇿                           Ким нима деса десину, лекин Самарқанд барибир бошқача... @dunyo_boylab 🌍
1701Loading...
14
Media files
1350Loading...
15
Бир аёл киши ёзибди. Нима дейсизлар. Тўғрими? СУПИРГИДА УЙ СУПИРАРДИК, ПАХТА ТЕРИБ ДАЛАДА ЧЎЛДА, КИРМАШИНА ҚАЕРДА ЭДИ, ЮВАР ЭДИК КУН ОРА ҚЎЛДА, СУВ ТАШИРДИК ЧЕЛАКНИ ТУТИБ, УЗОҚДАГИ ҚИШЛОҚ ЧЕТИДАН, МОЛ БОҚАРДИК ҚЎЙЛАР БОҚАРДИК. ТУКУЧ ТЕРИБ ЕРНИ БЕТИДАН. НОЛИМАСДИК ЮГУР ЮГУРДАН, САХАР ТОНГДА НОНЛАР ЁПАРДИК. ҚАНЧА МЕХНАТ ҚИЛСАК УНДАН КЎП, ТАНАМИЗГА СОҒЛИК ТОПАРДИК. БОЛАМИЗ ҲАМ ЎСАРДИ СОҒЛОМ, ТЎЛҒОҚ БИЛАН ТУҒАРДИ ОНА. ЁРИБ ОЛМАС ЭДИ ҚОРИНДАН, КЕСЕРВАСИ ЭДИ БЕГОНА. ИШТОНЧАЛАР ЮВАРДИК ДОР~ДОР, , ОНАЛИКНИ ҚИЛАР ЭДИК ХИС. БЕШИКЛАРГА БОҒЛАБ БОЛАМИЗ, ДАРКОР ЭМАС ЭДИ ПАМПЕРС. ҚОШИМИЗГА ҚЎЯРДИК ЎСМА, КЎЙЛАКНИ ҲАМ КИЯР ЭДИК ЖЎН. АЛЛА АЙТСАК УХЛАРДИ БОЛА. ҚУЛОҒИГА ҚЎЙМАСДИК ТЕЛЕФОН. КИЙМАС ЭДИ КЕЛИНЛАР КАЛТА, ТОНИКАНИ БИЛМАСДИК Ё РАБ.. ҚАЙНОНАЛАР ДОНИШМАНД ЭДИ, ИШ ҚИЛАРДИК ИЗМИГА ҚАРАБ. БОШ ҚОРОНҒУ БЎЛСАДА КЕЛИН, СЕЗМАС ЭДИ БИРОВ НЕГАДИР, ОҒРИМАСДИ БЕЛИ ОЁҒИ, ҚЎЛЛАРИДАН ТУШМАСДИ КАПГИР. БЕЛИН УШЛАБ ЮРМАСДИ СИРА, ҚЎЙВОРМАСДИ БУТУН ТАНАСИН. ТО ТУҚҚУНЧА ХИЖОЛАТ ТОРТИБ. КЎРМАС ЭДИ ОТА ОНАСИН. ХАММА ҚИЗ ҲАМ ЎҚИМАС ЭДИ, ИЛМИ КУЧЛИ БЎЛГАНИ БИЛАН. ҚЎЛ УШЛАШИБ ЮРМАСДИ СИРА. КЎЧА КЎЙДА СЕВГАНИ БИЛАН. СЕВИШНИ ҲАМ БИЛМАСДИ ЧОҒИ, БОШЛАРИНИ ЭГИБ ЎТАРДИ. КИМГА ОТА МУНОСИБ КЎРСА, ИНДАМАСДАН ТЕГИБ КЕТАРДИ. ЙИГИТЛАР ҲАМ СОДДАДИЛ ЭДИ, НУР ЁҒИЛАР ЭДИ ЮЗИДАН, ОТАСИГА ТИК БОҚМАС ЭДИ, ҚУВМАС ЭДИ ҚИЗЛАР ИЗИДАН. ҒИРИНГ ДЕМАЙ УЙЛАНАР ЭДИ, ОНАСИНИГ ТОПГАН ЖУФТИГА. ОНАЛАРИН БОШИГА ҚЎЙИБ, ЁРЛАРИНИ ҚЎЙИБ КАФТИГА. БУЗИЛМАСДИ БИРОР ОИЛА, ИНОҚ ЭДИ АММА~ХОЛАЛАР, БАХТЛИ ЭДИ БАХТИЁР ЭДИ, ЕТИМ ҚОЛМАС ЭДИ БОЛАЛАР. БИР ПАЙТЛАР БИЗНИ ЗАМОНЛАР, ЭРТАКЛАРДАЙ ТУЮЛАР МЕНГА. Ё ОДАМЛАР ЎЗГАРИБ КЕТГАН. Ё ЎЗГАРИШ ТЕККАН ЗАМОНГА. СЎЗЛАРИМНИ ЎҚИГАН ЁШЛАР, КУЛИШИНГИЗ ТАЙИН СЎЗИМГА. ЁЗЯБМАНУ ЎШАЛ ДАМЛАРНИ, САВОЛ БЕРИБ ЎЗИМ ЎЗИМГА. У ПАЙТЛАР СОДДА ЭДИКМИ, КЎЗ ЎНГИМДАН КЕТМАЙДИ ҲАМОН. ҚОШЛАР СОХТА ГЎЗАЛЛИК СОХТА. Ё ЎЗГАРГАН ҚИЁСИ КАМОН. МУАЛЛИФга Рахмат!
48227Loading...
16
Аламимдан бўзариб кетдим, шекилли бекатда вазиятни кузатиб ўтирган чолу кампир ишора қилиб ёнига чорлади. Афтидан осиёлик мусулмон жуфтлик. Салом-аликдан сўнг чол қаерданлигимни сўради. Самарқандданман, дедим (Одатда мусулмонларга шунақа дейман. Улар Самарқандни яхши билишади). Асли покистонлик бўлган Сиддиқхон билан нонга бўлган муносабат ҳақида мен чиқадиган ўнинчи автобус келгунига қадар дилдан суҳбатлашдик. Тезда хайрлашиб автобусга чиқарканман, Сиддиқхон кампирига ғурурланиб “Pure islam over there” (“Соф ислом аслида у ёғда”, яни менинг юртимда эканини) гапирди. ...Мана шундай хаёлларга берилиб тушликни ҳам ўтказдим. Дастурхонда бир бурда нон қолди. Уни қўшни столда ўтирган танишимга илиндим. “Илтимос, мана шу нон увол бўлмасин!”. P.S. Ҳар йили буғдой ўрими пайтида шу воқеалар ёдимга тушаверади... Бунёд Аблуллаев саҳифасидан олинди
1160Loading...
17
Бир бурда нон Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ошхонаси. Ўртача катталикдаги шинам емакхона. Бу ерда асосан парҳез таомлар тайёрлангани боис бинода ишлайдиган кўпчилик бошқа жойларда овқатланишни маъқул кўришади. Менга бу ернинг тинч ва шинамлиги ёқади. Фикримни жамлаб олиш учун ҳам қулай жой. Ўзимга керакли нарсаларни олиб бир чеккадаги тоза столга жойлашдим. Тушлик вақтидан сал ўтиб қолгани сабабли одам камроқ, столларда эса хўрандалардан қолган кўплаб нон бўлакларини кўриш мумкин. Миямга келган биринчи фикр “Ўзларига етарли нон олса бўлмасмикан?” бўлди. Манзарани кўриб бўғзимга бир нарса тиқилди. Фикрларим тўзғиди. Нон билан боғлиқ хотираларим кўз олдимга кела бошлади... Ўтган асрнинг 90-йиллари бошлари... Кенг далаларда қўй боқиб юрган дамлармиз эди. Қишлоғимиздаги магазинга ун келса, ҳамма ишини ташлаб чопарди. Ҳар бир хонадонга нечта одам бўлишидан қатий назар ўн килограмм ун ажратилган бўлиб, ортиқча сотиб олишнинг деярли имкони йўқ эди. Катталар ишда бўлгани сабабли ҳар сафар ун олиш учун мен борар эдим. Магазин олдида тумонат одам. Ур йиқит, тўполон эди. Кичкина бўлганим учунми, билмадим бир сафар ҳамма ун олиб бўлганидан кейин охирида қолиб кетдим. Маҳалла раиси “ун қолмади, кейинги сафар пишиқроқ бўласан”, деди. Ўша куни уйга унсиз қайтдим. Жуда алам қилди. Ойим маккажўхорини келида майдалаб ун қилиб нон пиширганди. Сариқ печеньега ўхшайдиган маккажўхори нонининг таъми ҳали ҳам оғзимда қолган. Ўша пайтда одамлар негадир томорқасига буғдой экишга ор қиларди. Буғдой ўстиришга уқувлари ҳам йўқ эди. Шундай бўлсада, кейинги йили кузда буғдой экишга қарор қилдим. Қишлоғимизда фақат бир инсон буғдой экар эди. У ҳам бўлса ноиложликдан, забони йўқ Худойберди ака! (Бир умр миннатдорман). У билан имо-ишора орқали гаплашиб, охири икки қоп маккажўхорига бир қоп буғдой алмаштиришга келишдим. Ҳовлимиздаги чамаси 8 сўтих ерга гўнг ташидим. Кейин тракторда ҳайдатиб буғдой сепдим. Кетмонда жўяк олдим. Ҳар ишлов бериш қоидаларини Худойберди ака билан имо-ишора орқали маслаҳатлашардим. Баъзи қишлоқдошлар устимдан кулган ҳам бўлишди. Аммо бу мен учун магазин олдида унга навбатда туриб, ола олмай изза бўлиб қайтгандан кўра минг марта афзал эди. Баҳорда буғдой тизза бўйи бўлиб ўсганда бегона ўтлардан тозалаб чиқдим. Ҳар ҳафтада бир марта суғораман. Энди қилаётган ишимдан завқ ола бошлагандим. Май ойида буғдойлар бошоқ чиқариб нақ кўкрагимдан келадиган бўлди. Узоқ куттирмай июн ўрталарида буғдойларим пишди. Синфдошларимни ҳашарга чақириб, ғаллани тутамлаб ўрдик ва ғарамлаб қўйдик. Яхшилаб қуригандан сўнг янчиб донни ажратдик. Донни шамолда совуриб қопларга солдик. 14 қоп буғдой бўлди. Бу чамаси ярим тонна эди. Бир қопини тозалатиб тегирмонда ун қилдириб келдим. Ойим нон ёпди. Завқдан танамга сиғмас эдим. Тандирдан биринчи узилган иккита нонни ойим қўлимга тутдида, “бувингга олиб бор”, деди. Бувимнинг олдига дастурхонга нонларни қўйдим. Бувим эканга, тикканга, олиб келганга, етказганига шукрона айтиб чиройли дуо қилди. Кейин нонни ушатиб, бир бурда нонни менга узатди. Нонни оғзимга солдиму кўзларимдан тирқираб ёш чиқиб кетди... Дунёдаги энг ширин таъм эди бу. Меҳнатнинг таъми эди. Ҳалол ризқнинг таъми эди. Шундан кейин ҳар йили буғдой экадиган бўлдик. Орадан йиллар ўтиб халқимиз буғдойни оммавий экадиган бўлди. Лекин нон билан боғлиқ ҳислар ҳеч қачон унутилмайди. Бундан ўн икки йил аввал Лондонда ўқиётган пайтим эди. Тўқ жамият. Британияда одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам бизга нисбатан анча тўқ. Тўкин-сочинликда яшайди. Кўчада кетаётган ит мушукка қарамайди, мушук сичқонга қиё боқмайди. Чунки уларни махсус тайёрланган озиқ-овқатлар билан боқишади. Натижада ўз хусусиятини йўқотиб борса керак. Ит итлигини, мушук мушуклигини ҳис қилмайди. Тўқчилик сабаб ҳатто баъзи одамлар ҳам хусусиятини йўқота бошлаган. Хуллас одатдагидек ёмғирли кунларнинг бирида King's cross автобус бекатига яқинлашган эдим. Йўлда сувга бўккан француз батонига кўзим тушди. Нонни олишга чоғланиб уч-тўрт қадам ташлаган эдим икки қаватли қизил автобус нонни янчиб ўтиб кетди. Ўнга яқин одам хотиржам қараб турибди.
1160Loading...
18
#Жума_муборак Ушбу муқаддас кунда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбига Аллох етиштирсин! Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлигини англаб туриш туйғусидан, улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин қадрдон! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ... @dunyo_boylab 🌏
2015Loading...
19
Media files
1210Loading...
20
🕋 Э Р Т А Г А Ж У М А  Аллоҳ баракот бериб ишларингизга, Машхарда соя бўлсин бошларингизга. Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг, Росулуллоҳ кирсин тушларингизга. Аллоҳумма солли аълаа Саййидина Муҳаммад Яхши дам олинг азиз ЗАМОНДОШИМ!!! Эртагача ҲАЙР. АЛЛОҲНИНГ панохига топширдим. Бизлардан узоқлашманг Каналмиз СИЗ билан файзли💐 https://t.me/baxtimmbekati
1971Loading...
21
Биз яшаган болалик даврларда ҳам мана шундай иссиқлар бўларди. Чилла дердик. Кундузги иссиқдан, дала юмушларидан, ҳовли ишларидан чарчаган қишлоқ одамлари ёзнинг бир оз иссиқ чекинган салқин оқшомларида ҳовлидаги сўриларга пашшахона тутиб ётарди. Биз ҳам бувим ўз қўллари билан тиккан кааатта пашшахонада ҳовлидаги темир каравотга пашшахона тутиб ухлардик. Оқшом пайти ярми ер, ярми асфалт қилинган ҳовлимизга қўлбола қилиб пақирларда шапиллатиб сув сепардик. Ернинг ёқимли ҳиди чиқарди. Билинар билинмас эсаётган майин шабодада устига сув сепилган қора райҳонлар секин тебраниб қўйса ёқимли ифори ҳовлини тутиб бурнимизга уриларди. Уйнинг ҳовлига қараб очиладиган иккита деразасининг бирига оқ қора рангсиз кичкина телевизоримиз ўрнатилганди. Пашшахонада ётволиб кўриб ётардик. У пайтларда Минатюралар театри, Оталар сўзи кўрсатувлари , Гирдоб, Қутлуғ қон кинолари бўларди. Телевизордаги кўрсатувлар тугагач осмондаги юлдузларга қараб ҳаёллар сурардим.. Бувимга ҳар ҳил саволлар берардим. Бувим ҳам саволларимга жавоб бера бера енгилгина ҳуррак отиб ухлаб қоларди. Ўз ҳаёлларим билан ўзим қолардим. Уйқум қочиб ўтириб олиб, пашшахонадан ҳовлини кузатардим.Ҳовлига дарвоза пештоқидаги ёниб турган чироқ нури тушиб турарди. Бувим балонларга тупроқ тўлдириб эккан гулбеорлари ҳар ҳил рангда очилган. Қип қизил атиргуллари ухлаётгандай бош эгиб турибди. Пушти ранг очилган хина гуллари. Баъзила хинани ҳавончада эзиб, туз қўшиб бувим иккаламиз қўлларимизнинг кафтига эрталабгача боғлаб ётамиз. Эрталаб уйғониб қарасак кафтимиз қизғиш хина эниб чиройли бўлиб қолади. Тирноқларимиз ҳам хина кириб қизил бўлиб қолади. Хинанинг ёнида қип қизил гултожихўроз мағрур турибди. Унинг ёнида номозшомгул. Кечадан уяалгандай номозшомда очилиб кейин ёпилиб олиб ерга қараб турибди.Қоғозгуллар ранг баранг очилиб турибди. Энг кўпи қора райҳонлар. Бувим тайинлаб қўйгандай саф тортиб, билинар билинмас тебраниб ҳид таратиб турибди. Чигирткалар чир чир, қурбақалар вақ вақ қилиб кечаниинг симфониясини куйлайди. Узоқдан итлар вовулаши эшитилиб турибди. Пашшахона атрофида пашшаларнинг ғинг ғинг этиб учиб юргани эшитилиб турибди. Мендан бошқа ҳамма ухлаяпти. Жойимга ётволиб осмонга қарайман. Юлдузлар чарақлаб ётибди. Оймомо тиниқ осмонда ўзидан нур таратиб сузиб юрибди. Ўйланиб ётибман.Ана юлдуз учди.Бувимдан буви нега инсонлар ўлади деганимда, улар ўлмайди юлдузларга айланиб қолишади қизим дегандилар. Унда осмондаги юдузларнинг ҳаммаси одамларми деб савол беравериб бувимни охири чарчатиб ухлатиб қўяардим. Пашшахона менинг болалигим хотиралари яширинган уй. Адоғи йўқ ҳаёлларимнинг , ҳайратли саволларимнинг, ширин орзуларимнинг уйи. Кўнглимдаги гўзал сирларимнинг сирдоши. Қоронғу кечанинг қанча орзуларнини, чексиз хаёлларини ўзида сақлаган оппоқ уй. Пашшахона менга болалик ҳовлимизни эслатади. Бувимнинг овозини, ҳовлимизда сув сепилганда анқиб чиққан ернинг ҳидини, уйимизнинг остонасида, икки ёнда турадиган балондаги гул беорларни, билинар билинмас чайқалиб турадиган қора райҳонларни эслатади. Пашшшхона тутдик. Қанча хотираларим уйғонди. Холида Розиқова П/С: Нимага ҳозир иссиққа чидамсиз бўлиб қолган эканмиз-а? ijod_sehri21
1230Loading...
22
КИБР яқин йўлни узоқ қилади Киши бирор мақсадига осонгина етиши мумкин бўла туриб, кибр билан яқин йўлини узоқ қилади. Бунинг бир неча мисолини келтираман: Нуҳ алайҳиссалам ўғлини сувга ғарқ бўлаётганини кўриб, ундан кемага чиқишини сўради: "У (кема) улар билан тоғлардек тўлқинда сузиб борар экан, Нуҳ четдаги ўғлига деди : «Эй ўғлим, биз билан (кемага) чиқ, кофирлар билан бирга бўлма!» (Ҳуд: 42). Аммо, кибр отига миниб олган ўғилнинг жавобини қаранг: «У деди: «Мен ҳозир тоққа чиқиб оламан, у мени сувдан сақлайди» (Ҳуд: 43). Бир ақл қилиб кўринг, кемага чиқиш тоққа чиқишдан осонроқ эмасмиди? Ахмоқ бола нега осонгина кемага чиқишини қўйиб, ундан-да баланд тоққа чиқишни танлади? Чунки кибр маҳлуқни ана шу кўйга солади. Олдидаги осонгина ишни қилишдан уни ман қилиб, ундан қийин ишга мубтало қилади.. Яна ўзи ўйлаган "тоққа" чиқа олса ҳам майли эди! Ундан ҳам маҳрум бўлади.. Бунга яна бир мисол иблис бўлади. Бир марта одамга бўйин эгиб,  сажда қилиш осонми, ёки қиёматгача одамлар кетидан қувлаб, уларни фитналаш осонми? Албатта, бир сажда осон эди. Лекин унинг кибри ҳам унга бу ишда монелик қилиб, ундан-да оғирроқ ишга, қиёматгача одамзот изидан қувишга уни мубтало қилди. Устига-устак унга ҳали охиратда ҳам азоб бор.. Фиръавнни эсланг. Аллоҳ таоло айтади: «Улар эрта тонгда уларнинг (бану Исроилнинг) ортидан тушдилар» (Шуаро: 60). Мусо алайҳиссалам ва бану Исроил ярим тунда қочиб кетгач, кетса-кетибди деб,  ташлаб қўйиш осонми ёки эрталабдан бутун давлатни сафарбар қилиб, уларнинг изидан тушиб, яна ета олмай ғарқ бўлишми? Уни ҳам "кўзига кўрсатиб қўяман" деган кибри бошига етди.. Бу қонун сизга ҳаётда кўп узун йўлларни қисқартиради. Биров йўлингиздан чиқди, бир сония тўхтаб турсангиз, олам гулистон! У ҳам, сен ҳам тезда манзилга етасан. Аммо кибр отига миниб, тўхтаб жанжаллашсангиз, бир соат вақтингизни йўқотасиз, манзилга кечикасиз. Илм олмоқчимисиз, устозинг "аччиқ"ларига сабр қилсангиз, йўлингиз қисқаради. Аммо кибр отига миниб, шохдан-шохга сакрасангиз, тувагидан кўчаверган гул каби  яқин орада кўкармай, ўзингизга йўлни узоқ қиласиз. Иш, касб-ҳунарингда ҳам кибрни четга қўйиб озгина ҳаракат қилсангиз, тезда натижасини кўрасиз. “Шу ишни қиламанми", деб кибр қилсангиз, ҳали бундан ёмонини ҳам қилишга мажбур бўласиз. Оилада ҳам "хўп" деб қўйган энг қисқа йўл билан манзилга етади.  "Мен" деган эса ўзига йўлни узоқ қилади. Аллоҳ таоло айтади: "Улар ерда кибр қилдилар ва ўзиб кетувчи бўлмадилар" (Анкабут: 39).
1191Loading...
23
"Сени севаман, Шиналай!" Мошинасини севиб, "жинни" бўлиб қолган яқинларга юборамиз 😅 👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1130Loading...
24
Эрнинг айёрона ҳийласи Эр аёли билан қаттик аразлашиб қолди. Аёл аразлади-ю эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб, кек гинасини унутган Эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттик аразлаган эканми, умр йўлдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин у аёлини дилгир кайфиятидан чиқара олмади. Аҳийри бир хийла ўйлаб топди. У жавон ва қутиларни ҳудди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач, аёл чидолмади. -ҳой дадаси, ҳамма жойни тинтиб нима излаябсиз ўзи? -Ҳудога Шукур топтимей, - деб айёрона кулимсиради у. -ҳалиттан бери сени овозингни излаётувдим Онаси! Топтим, топтим! Аёли ҳам тескари қараб жилмайди...
1150Loading...
25
#маҳзун_бўлма Қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади! #маҳзун_бўлма Қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди! #маҳзун_бўлма Қайғу шайтондандир. Қайғу — фақирлик ва умидсизликдир...
1412Loading...
26
#Фикр 🙂 Исаак Нютон (мил.1643-1727) (ўз даврида) дунёдаги энг машҳур физик бўлиши билан бирга, инглиз парламенти аъзоси ҳам эди. Лекин бутун депутатлиги давомида парламент ичида ҳеч қандай фикр билдирмаган ва у гапиргандаги овозини фақат бир мартагина, парламентдаги ҳамкасбига: «Ҳой, сиз, илтимос, деразани ёпиб юборолмайсизми!», дегандан бошқа пайт ҳеч ким эшитмаган ҳам. Шубҳа йўқ, муҳокама қилинаётган мавзулар доирасида Нютоннинг ҳам ўз қарашлари бўлган. Ахир, бу сайёра қонуниятларини ўрганишга ғарқ бўлган кишига инглиз қонунларини ўрганиб ташлаш чўт эмас. Лекин у сукут қиларди, сабаби биларди: билардики, Англия бу пайтда парламент гумбази тагидан туриб бошқарилмайди! Сен ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган воқеалар учун асаб толаларингни нобуд қилиб ўтирма, жимжитлик баъзи вақтлар нутқ этмакдан кўра балоғатлироқ бўлади! ©Адҳам Шарқовий 🔸 Бизни кузатиб боринг 🔻
1642Loading...
27
🌿 Subhanalloh...! • Ikki daryo yonma-yon oqadi. • Biri oq, biri qora. • Ammo suvlari aralashib ketmaydi. • Qolaversa, bu kabi yonma-yon oqadigan daryo va dengizlarning zichligi va harorati ham aralashib ketmas ekan. Alloh taolo Qur’oni Karimda marhamat qilgan: 🏞 “Daryo-dengizlarni bir-biri bilan uchrashadigan qilib qo‘ydi. O‘rtalaridagi to‘siqdan oshib o‘tolmaslar”. (Sho‘r dengiz bilan chuchuk suvli daryo o‘rtasida bir to‘siq bo‘lib, ular bir-birlariga aralashib ketmaydi degan ma’noni anglatadi.) (Rohman surasi, 19-20-oyatlar) Rasmdagi daryolar Gruziyada ekan. ©falsafasi_hayot 🍃
1162Loading...
28
Айтишларича саломлашишнинг етмишта савоби бор экан. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир... Шундай экан, Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! Бошлаган Сешанба кунингиз хайрли бўлсин! ➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг! https://t.me/baxtimmbekati
1322Loading...
29
Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг. Кийимсизни кийдиринг. Етимга раҳм қилинг. Ёмонни кечиринг. Онангизни эъзозланг. Ҳаммага табассум этинг. Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим. Ритож Атибий ❤️Reaksiya qoldiramiz azizlarim
1361Loading...
30
#Ибрат бекати Жанозада марҳумнинг қарзини сӯрашди... Бир куни қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида қарзи бор-йўқлигини сўради. Тобут ёнида раҳматлининг амакиларидан бири турарди. Одатда, бундай пайтларда қарз берганлар индашмайди. Ҳарқалай, воз кечиб юбормаса ҳам, ҳақ талашишнинг мавриди эмаслигини билиб, сукут сақлашади. Лекин имом ҳам шу ерлик бўлгани ва марҳумнинг бўйнида жуда кўп қарзи борлигини ва қайтарилмаган қарзлар учун, марҳум қаттиқ азобланишини инобатга олибми, саволни қайта-қайта бера бошлади. Қарз бериб турганлардан бири марҳумнинг савлат тўкиб турган бой амакисидан нажот кутиб: – Марҳум мендан қарздор эди. Бунга гувоҳларим ҳам бор, – деди. Имом талабгорга қаради ва қарзи қанчалигини сўради. Талабгор бор дардини тўкиб солди. У сўзини тугатар-тугатмас унинг ёнига яна бошқа бир талабгор келди. Имом марҳумнинг амакисига қараб мурожаат этар-этмас, талабгорнинг сони ортди. 6 кишига етди. Уларнинг айтиши бўйича марҳум ўтган йили ҳамманинг пиёзини баҳолаб, насияга олган ва вагонга ортиб Россияга олиб кетган. Йўлда пиёзларни совуқ урган. То манзилга етиб, бозорга туширгунларича пиёз музлаб, чириб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган, сасиб кетган пиёзларни сотиш тугул, ёнидан пул тўлаб, чиқинди тўкиладиган жойга ортиб бориб ташлашган. Бир ой юриб-юриб зўрға уйига қайтиб келган. Уйга қайтгач эса, пиёз берган деҳқонлар ҳар куни бирма-бир келиб ҳақларини талаб қилаверишган. Уйдаги ҳамма нарса сотиб тугаллансада, қарзнинг ўрни қопланмаган. Орадан бир йил ўтса ҳамки, ўзини ўнглолмаган одам шу бўйи ўзини ўнглолмай, юрак ўйноғи билан оламдан ўтган. Ҳозир биз ўша одамнинг жанозаси устида бўлаётган жанжалнинг гувоҳи бўлиб тургандик. Имом марҳумнинг амакисидан: – «Қолган қарзларни тўлашни, ўз бўйнингизга оласизми, марҳум гўрида тинч ётсинми», – дея баралла овоз билан сўради. Амаки индамади. Имом яна қайта сўради. Амаки: – «Бу жуда катта миқдордаги пул, мен масъулиятни бўйнимга олиб , Худо олдида ёлғончи бўлиб қолишни истамайман. Ана марҳумнинг ўғли бор, омон бўлса балки бир кун узилиб кетар» - деди. Ўртага марҳумнинг ўғли чиқарилди. У чопон кийиб, белини боғлаб олган. 10–12 ёшлардаги болакай эди. Болакай афтидан гап нимадалигини тушуниб турарди. – Майли, мен отамнинг ҳамма қарзларини бўйнимга оламан, – деди. Одамлар орасида норози оҳангдаги гап-сўзлар эшитилди: «Бу қачон катта бўлади-ю, қачон пул топиб ҳақимизни тўлайди?» Имом ҳам ўз вазифасини адо этиб бўлганини англаганидан, елкасидан тоғ ағдарилгандай шоша-пиша жаноза ўқишга тушди. Лекин бўлиб ўтган ҳолат жуда аянчли ҳолат эди. Бундай савдо ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Ўз ҳаётини бундай якунланишини ҳеч бир бандангга раво кўрма, эй Тангрим! Жанозадан сўнг тобутни ерга қўяр эканмиз, ҳамма бир сиқим, бир сиқим тупроқ олиб, гўрингда тинч ёт, Аллоҳ мушкулингни енгил қилсин деб, дуо қилиб, лаҳадга ташлади. Шунда қарз берганлардан бири баланд овозда: «Шу одам бизнинг қарзимизни тўлолмай оламдан ўтди, қарз ўрнига жонини берди, мен берган қарзимдан кечдим, шу одам гўрида тинч ётсин, қиёматда мен учун, ярим танаси куйган ҳолда тирилмасин, танаси бутун бўлиб тирилсин, Аллоҳ йўлига бағишладим» – деди. Унинг бу гапидан руҳланган кекса оқсоқоллар: «Баракалла, балли, умринг узун бўлсин, қани яна ким бор, қарздан кечадиган,» – дея садо берди. Қарз берганлар бирин-кетин: «Мен ҳам кечдим, мен ҳам кечдим, шунча пулим бор эди, баҳридан ўтдим», дея розилик беришди. Бутун жамоат худди бошларидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. Гўрга тупроқ ташловчиларнинг кетмон тортишлари жадаллашди. Муҳаммад Исмоил, шоир Азон уз. сайтидан олинди @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
1301Loading...
31
Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: "Эр-хотин бир-бирига меҳр кўзи билан қараса, Аллоҳ ҳам уларга раҳмат назари билан боқади. Бир-бирларининг қўлларидан тутсалар, бармоқлари орасидан гуноҳлари тўкилиб кетади
1301Loading...
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ёмғир                                                                               Сўзларингизни юксалтиринг, овозингизни эмас... Гулларни ёмғир ўстиради, момақалдироқ эмас...! © Жалолиддин Румий @dunyo_boylab 🌍
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#хайрли_кеч Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритишини тилаб қоламиз...
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🕊 3🔥 1
Аллоҳнинг адолати. Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.): – Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин. У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди: – Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз... Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди. Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди: – Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!.. – Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?! Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеа­ларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар: – Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани? Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди: – Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди. Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари “Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди. @ijod_sehri21
Показать все...
👍 5
Yoqqan bòlsa reaksiyada bildiring 👇😘😍 Ayollar kanaliga obuna boling,  yaqinlaringizga ulashing 👇❤️
Показать все...
3
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌿 — “Katta boʻlganingda kim boʻlasan?” deb soʻrardilar. — “Oʻqituvchi boʻlaman”, “Doktor boʻlaman ” derdik. “Baxtli boʻlaman!” demasdik hech. Chunki bola edik... Bolalikda hamma narsa baxt edi...!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Hayrli tong men uchun eng qadrli insonim ❤️❤️❤️
Показать все...
00:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
#хайрли_тонг Агар ҳаётингиздан хурсандчилик учун сабаб топа олмаётган бўлсангиз, унутмангки, янги кунни қарши олганингизни ўзи қувониш учун улкан сабабдир... Ассалому алайкум Қадрдон. Бошланган яна бир янги тонгингиз муборак бўлсин! @dunyo_boylab 🌍
Показать все...
👍 3

👍 7🥰 4