cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
284
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

1.Узоқ давом этган стресс қон босими сабабларидан бири. 2.Туз ва ҳайвон ёғларини кўп истеъмол қилиш ҳам қон босими пайдо қилди. 3.Нотўғри овқатланиш ва оқибатда семириш гипертонига энг яқин йўл.. 4. Туғма гипертонияга мойиллик. 5.Юрак ва буйракнинг хасталаниши. 6.Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш, камҳаракатлилик. 7.Кашандалик. 8. Ароқхўрлик. Гипертония оқибатлари 1. Мияда қон айланишининг ўткир бузилиши-инсульт. 2.Миокард инфаркт. 3.Буйрак зарарлариши. 4.Гипертоник кризслар. 5.Юрак етишмовчилиги. 6.Ановеризм аорто.(йирик томирнинг кенгайиши ва ёрилиши. 7.Гипертоник энсофалопатия. Мия ичидаги қон томирлар дағаллашиб тораяди. Тузалмайди. Ақл, тафаккур пасайиб бораверади. Охирида хотирадан айрилиш мумкин. Бир йилда 7 милён одам гипертониядан вафот этади. Бизда гипертонияга олиб борувчи асасосий сабаб кўчада овқатланишдир. Айниқса қийма кабобларнинг тенг ярми молёғи бўлади. Ошпазлар қуюқ ва суюқ овқатларга ҳам мол ёғи ишладади. Ёзнинг кунида 1 кг мол ёғи 5 минг сўм. Бунақа арзон ёғни ошпазлар аямай қуюқ, суюч овқатга ва кабобога ишлатади. Қари мол ва қари қўйнинг гўштидан сифатсиз ва қуюқ қон яралади. Аксари арзон ошхоналар қари мол ва қари қўй гўштини ишлатади. Колбаса, сосиска ва бошқа шунақа махсулотлардан қон эмас, қонсимон ахлат яралади. Рангли ичимликлар асталик билан қон сифатини бузиб боради. Дўконлардаги минг хил ширинликлар, печенилар ҳам секинлик билан қон сифатини бузади. Бир қошиқ қайнатилган гуруч бўлса ҳам уйда енгкўчада ош емаенг. Ошпазлар сифатсиз ёғ ишлатади. Довуд пайғамбар: "Инсонга овқатланиш жазо тариқасида берилган". Хушёр бўлингиз. Юрак-қон томир касалига чалинмангиз. Китай Ковиддан сўнг кўпчиликда қон қуюлиши пайдо бўлди. Хушёр бўлингиз, сизларга сифатсиз озиқ-овқат воситасида уруш эълон қилинган. Нафсни жиловланг, усизни балога етаклайди. " Соғлом одамнинг бошида тож бўлади, У фақат касал одамнинг кўзига кўринади". Саломатлигинг ҳақида ўйлаётганда камбағал, тиббиёти ривожланмаган мамлакатда яшаятганингни унутма. Саломатлигинг ҳақида ўйлаётганда озиқ-овққат саноати назорат қилинмайдиган, хоҳлаган одам қўйнинг қумалағига шакар ишқаб сота олишини ёдда тут. Балки ўзинг шу ишни қиларкан. Саломатлигинг ҳақида ўйлаётганда бизда аксари ўлган мол ва қўй ерга кўмилмаслигини, қассоблар ўлимтикни арзонга сотиб олишини ёдда сақла. Оллиға не келса емак ҳайвоннинг иши. Бир нарсани мақсад қилишдан аввал яшаётган давлатингни билиб ол. Давлатингнда қонунлар ишлайдими ва у ҳамммага тенгми? Иқтисод эркинми ёки монополларнинг қўлидами? Коррупция даражаси қанақа? Хусусий мулк даҳлсизми. Ҳокимлар ерингни опқўяман деб онангдан сўкмайдими? Айримлар маориф сохасини ўз бизнесига айлантириб олмаганман. Мамлакатингда кечки пайт болалар ўйнайдиган майдончалар етарлими? Ўйла болам, фикрла. Халқ ва ҳокимият орасида ўтиб бўлмас жарлик йўқми? Идора-ишхоналар саводсиз аадрлар билан лиқ тўлами? Гапираверайми? Қолганини ўзинг билиб оларсан деб ҳамма гапни гапирганиэ йўқ. Умуман бола одам ўрнида кўриладими?
Показать все...
👍 3
Раҳимжон Раҳмат. Fasebook Агар ёнимда Ойдин Солиҳ опанинг "Ҳақиқий тиббиёт"  китоби бўлганида эди, уни мутолаа қилиб турганимда эди, ишонинг, асло касал бўлмасдим. Ўша китоб йўқ ёнимда. Яқин инсонимга совға қилгандим. Ойдин опанинг китоби сени жаҳолат ва адашишлар йўлидан олиб чиқади. Буюк китоб. Бу китоб юртимизда нашр қилинмаган,  аммо топиб ўқиб юрсангиз биров индамайди. Кўп жойларда ўқиётганларини кўрдим. Агар кимда "Ҳақиқий тиббиёт" китоби бўлса, сотсин, хоҳласа совға қилсин. Яхшилигини ерда қолдирмайман. Эҳҳ, шу шу китоб қўлимда бўлсайди,  доим мутолаа қилиб юрсайдим, касаллик мендан минг чақирим нари қочарди. Асл китоб. Буюк китоб.
Показать все...
👍 5
Ҳазрат Мавлоно шундай дейди: “Инсонда гўзал бўлган юздир, Юзда гўзал бўлган кўздир,  Аммо инсонни инсон қилган оғиздан чиққан сўздир”.  “Ҳафа бўлма!Таёқ билан гиламга уришдан мақсад уни жазолаш эмас, аксинча чангдан ҳалос қилишдир. Аллоҳ таоло ҳам ғам-қайғу бериш билан сени кир ва чанглардан ҳалос қилади”.Ҳазрат Мавлоно яна шундай дейди:  “Қайғурма! Истаган бирор нарсанг бўлмаётган бўлса ё ундан яхшироғи бўлади, ёки ҳақиқатан ҳам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаяпти”.  “Нима учун ғам чекасан? Тош тошликдан воз кечмагунча бармоқларга узук бўлолмайди. Узукка кўз бўлишни ҳохлаган тош, йўнилиш ва эзилишни бўйнига олиши керак”.           Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси
Показать все...
👍 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўрис бизга ҳеч қандай маданият, илм олиб келмаган. Агар улар бизга ростдан ҳам илм ва маданият олиб келганида эди, ҳозиргидан икки баробар онгли бўлардик. Мана, ўрис кетганига ўттиз йил бўлди. Нечоғли илмга, маданиятга эришдик? Интернетдан маълумотни асосан ўрис ёки англиз тилида излаймиз, ўзбекчада маълумотлар базаси ҳаддан зиёд оз. Ўрис кетгандан бери неча марта дарсликлар қайта ёзилди? Дарсликларнинг қайта ёзилиши аллакимларга милярдлаб даромад келтиради. Айниқса ижтимоий фанлар дарсликлари кўп қайта ёзиларди. Эсимда: машҳур шоира Ҳалима Худойбердиева қораланган эди. Демак уни дарсликдан чиқариш керак. Бунинг учун янги дарслик ёзилиши керак. Мансабга эришган қайсидир адиб ижоди дарсликка киритилиши шарт. Демак, кейинги йилдан дарслик қайта ёзилиши керак.Ҳамза қораланди,демак Ҳамзани дарсликдан чиқариб янги дарслик ёзиш зарур. Мундай мисоллар кўп, тиқилиб ётибди. Қайсидир ебтўймас молиявий груҳ янги дарслик ёзиш воситасида бюджетдан милярдларни ўзлаштирган. Гапим тўғрими, Шукур Жаббор, ҳақгўй инсонсиз, тўғри гапни айтишдан чўчимайсиз. Фин услуби деб дарсликлар чиқардиларинг. Дарсликланинг ичи тўла хато. Бу ҳақда интернетда кўп ёзилди. Мақсад илм эмас, маориф эмас, турли усуллар ёрдамида бюджетдан пул ўғрлаш. Ўрис бизга илм олиб, маориф олиб келмаган, агар олиб келганида ҳозиргидан ўттиз баробар илмли бўлардик. Ҳамма илм интернетга жамланган. Сизлар интернетга қанча илм жойладиларинг? Йўқ, биродар, ўрис бизга илм олиб келмаган. Балки олиб келгандир, лекин бизлар ўрисдан қолган илмни йўқотиб бўлдик. Мен интернетда турли соҳаларга оид маълумотларни юз фоиз русча излаб топаман. Ўзбекча интернетда ҳеч вақо йўқ. Академикман, профессорман дегунча илмни ривожлантиринглар. Бир томондан илм ҳалок бўляпти, иккинчи томондан академик кўпайяпти. Буни қандай тушунса бўлди? Маорифни бўлари бўлди, ўз нафсларингга қурбон қилдиларинг. Эътирозлар ва қўшимча фикрларни коментда кутаман. Фикрга қарши фикр билан курашайлик, менда фикрдан бошқа қурол йўқ.
Показать все...
👍 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 5
МИНГ ЙИЛ УМР БЕР Тузаляпман, шекилли, бугун эрталабдан қўшиқ ҳиргои қилгим келди. Уйғондиму "Ёдингдами, ёшлигимиз, беқарор, бебошлигимиз", деб қўшиқ айтвордим. Анчадан бери қўшиқ ҳиргои қилмай қўйгандим. Ювиниб, керакли кийимни кийиб боққа жўнадим. Велосипедда боққа етиб боргунчаям" Ёдингдами, ёшлигимиз... "деб қўшиқ куйлаб бордим. Йўлда учраган ал ва эркаклар билан қуюқ сўрашдим. Битта тул хотинга комплимент ҳам қилдим: " Анча очилибсиз. Рангингиз ҳам тиниқибди. Ҳар қандай эркакнинг хаёлини олади". Комплимент охирида тилпон рақамини сўрадим. "Телграмда ёзишиб турамиз", дедим." Тилпон ишлатмиман", деди. Ишлатади. Рақамини бергиси келмади. Ҳар ҳолда яшринча эркаги бордир. Майли, дедиму, йўлда давомэтдим: "Ёдингдами ёшлигимиз..." Боғимни ҳамма ёғини айланиб чиқдим: " Ёдингдами, ёшлигимиз... " Боғимнинг чекка бурчагидан битта қарироқ тул хотин ўғринча ўт ўряпти экан: " Бировнинг боғига қўра ошиб ўғринча ўт ўргани кирманг. Жаҳлим чиқади. Мана, мен ҳам ярим кечаси девориздан ошиб ётган хонангизга кирсм яхши маску. Ҳапа бўласиз. Шунга ўхшаб биров боғимга мендан сўрамай кирса жаҳлланаман". "Бўпти, энди боғизга сиздан сўраб кираман", деди. Мен ҳам ҳазилашиб:" Мен ҳам кечқурун, ҳамма ухлаганда деворишдан сиздан сўраб ошаман", дедим. У: "Уйимда битта эмас, иккита итим бор", деди." Итдан қўрқаман", дедим. Шунақиб боғ айландим. Навоий айтганидек, ҳаёт ҳар недан азиз эканлигини сездим. Ҳаётнинг қанча завқи бот. Гулларга боқиб засқланасан. Тинч осмон бағригга ёқади. Тулхотинларга гап отасан. Фермернинг чўлоқ ишчиси Эргашали билан геополитика тўғрисида баҳсшлашасан. Чойхонага кирсанг, Eltuz ҳам ўша ерда, "Озодлик" ҳам ўша ерда. Алкашларнинг пешонасига пешонасини тираб ҳасратлашиши ҳам қизиқ. Борлиқ гўзал, ҳаёт ғаройиб. Шундай ҳаётни қандай ташлаб кетиб бўларди. Эй, Худо, осмонингни, булутларингни, баланд учган қушларингни, дарахтларингни, майсаларингни сувларингни севаман. Минг йил умр бер. Одам қадами етмас тўқайларга, ўрмонларга, тоғларга кетардим. Берган минг йил умрингни ўша ерда ўткмзардим. Охири сеҳринг билан мени минг йил умр кўрадиган дарахтга айлартиратдинг. Эй, ҳаёт, сени ташлаб аетиш осонмас. Кетмайман деб дарахтларни қучоқлаб оламан. Лекин одам бўлиб яралиш қийин. Қувончинг оз, машаққатнг кўп. Ёруғ кунинг йўқ. Золимлардан жабр кўрасан. Энди мени фақат қувончни ҳис қиладиган, қалби муҳаббатга тўлиқ маҳлуқ қилиб ярат. Одамлар орасига ташлаб қўйма мени. Туғилганимданоқ биронта она бўрига бериб юбор.

👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Азизбек тоғолуча епти.
Показать все...
👍 9
Қандай одам эдим-аа! Девдай одам эдим-а! 60 ёшда ҳам 60 килоли юк елкамда ўйинчоқ эди. 60имда ҳам курашда рақибларни осмонга отардим. Аёлларга ишқу муҳаббатим бисёр эди. "Ўн беш кун бўлди сени кўрмаганимга...." дея соғинч мактублари ёзардим. "Сени бугун кўрмасам бўлмас", дея бағримни эзардим. Қандай одам эдим-аа! Қадимий одам эдима---аааа!!!! Зўрдан зўр одам эдим-ааа! Касаллик деган бир ёвуз нарса ярим кучимни олиб қўйди-я. Қайтариб оламана-ааа!!! Ўзи, ёшим ҳам 60 дан ўтган, пенсияхўр эдим. 90 ёшга яна ўттиз йил бор: кураш давом этади. Менинг елкам фақат қабрда ерга тегади. Олға. Ҳамиша олға! Тўсиқларнинг кўплиги кучингга куч қўшсин. Ёвузларнинг қудрати қудратингни оширсин Миллатингни сев, халқингни сев. Она ватан учун жонинг нисор бўлсин. Ватан учун ўлганларга ўлим йўқ. Ватанхўр ёлғончиларга ёрдамчи бўлма. Ватан бойликларни талон қилаётганларни пирим дема. Меҳнаткаш ва ҳалол инсонлар ёнида бўл. Ватан душманларини катта оға дема. Сенинг ўзинг катта оғасан. Дунё тургунча тургир эй ўзбегим. Янги Амир Темир туғилсин. Дунё сеники бўлсин. Убайдиллохон каби хонларинг душманларни ваатандан қувиб чиқарсин. Эй менинг жонажон туркий ўзбегим. Туроним. Туркистоним. ... Боғ ишларини қолган жойидан бошладим. Мевахўрларга қарши курашяпмиз. Доричи йигит Ўқчидан келган. Қилич синса, ҳанжарга айланади. Оломонни ўз ҳақи учун курашга чорлашдан чарчамайман.
Показать все...
👍 9