cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
3 236
Подписчики
-1424 часа
-437 дней
-6130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Уч киши олдингизда гапирсалар, уларнинг гапларини кесиб тўхтатманг! 1. Ота-она. 2. Гўдак. 3. Ғамга ботган киши. Чунки, уларнинг фақат тиллари эмас, қалблари ҳам гапираётган бўлади. 👤 Жоҳиз, араб адиби Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 2
Ота-онага яхшилик қилиш – улкан савоб! Ҳар бир инсоннинг дунёга келишига ота-она сабабчидирлар. Уларнинг фарзандлар устидаги ҳақлари жуда кўп бўлиб, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда уларнинг барчаси батафсил баён қилинган. Динимизда ота-онани рози қилиш, уларга чиройли муомала қилиш улуғ ибодат ҳисобланади. Қуръони каримнинг 15 та оятида айнан ота-онага яхшилик қилиш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш тўғрисида зикр қилинади. Жумладан, Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидан кейин ота-онага чиройли муомала қилишга буюрган: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!” (Нисо сураси, 36-оят). Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг ҳақли кишилар ота-оналардир! Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир” (Бақара сураси, 215-оят). Аллоҳ таоло Яҳё алайҳиссаломни Қуръони каримда “ота-онасига меҳрибон, итоаткор” деб, мақтайди: “У ота-онасига меҳрибон бўлди, жабр қилувчи, итоатсиз бўлмади” (Марям сураси, 14-оят). Ҳадиси шарифларда ҳам ота-онанинг фарзанд зиммасидаги ҳақлари бор экани, уларга риоя қилиш – фарзандни улкан ажрга эга қиладиган улуғ ибодат экани таъкидланган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай баён қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир киши келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Одамлар ичида менинг чиройли муомаламга энг ҳақли киши ким?”–деб сўради.“Онанг”, – дедилар У Зот. “Кейинким?”,–деб сўради. “Онанг”,–дедилар У Зот. “Кейин ким?”, – деб сўради. “Онанг”, – дедилар У Зот. “Ундан кейин ким”, – деб сўради. Шунда “Отанг”,– деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Демак, Аллоҳ таолони рози қиламан деган киши ота – онасини рози қилсин, Аллоҳни ғазабидан қўрққан киши – ота-онасини ранжитишдан қўрқсин. Ким ота-онаси бўла туриб, жаннатни қўлдан чиқарса, унинг ҳолига вой бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни ота-онанинг хизматларини қилиб, жаннатни қўлга киритишга тарғиб қиладилар: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолога энг севимли амал нима эканини сўрайдилар. Шунда Сарвари коинот ўз вақтида ўқилган намоздан кейинги энг маҳбуб амал – ота-онага яхшилик қилиш эканини айтганлар. Шариатимизга кўра ота-онага яхшилик қилиш фақатгина уларнинг ҳаётлик пайтларида чекланиб қолмай, балки улар мабодо дунёдан ўтганларидан кейин ҳам давом этиши керак. Бу ҳақда Абу Усайд ибн Робийъа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Молик ибн Робеъа ас-Саъидий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганимизда ногоҳон Бани Салама қабиласидан бир киши келди ва: “Ота-онам вафот этгандан кейин ҳам мен уларга қиладиган яхшилик борми?” – деди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳа, уларнинг ҳақларига дуо қилиш, улар учун истиғфор айтиш, аҳдларини амалга ошириш, улар орқали қариндош бўлганларга силаи-раҳм қилиш ва уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш вазифаси бор”, – дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ота -онага яхшилик қилишни шундай тушунтирадилар: “Ота-онага яхшилик қилиш – қўлингдаги мол-мулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ бўлмайдиган ишларда уларнинг буйруқларига итоат қилишдир”. Ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ ота-онанинг яхшиликларини қай тарзда қайтариш кераклиги ҳақида айтадилар: “Ким беш вақт фарз намозларни ўқиса, ҳақиқатда Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларидан кейин ота -онасининг ҳақларига дуо қилса, ҳақиқатда уларга раҳмат айтибди”. Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 2
00:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
Kim aytdi ilm olish oson deb?😅 Tolibi ilmning eng katta dushmani bu uyqu) Payg‘ambarimiz sallollohu alayhi va sallam dedilar: “Kim ilm yo‘liga chiqsa, to qaytgunicha Allohning yo‘lida bo‘ladi”. (Imom Termiziy rivoyati) Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 3😁 3
​​🏘 Дўконлардан бирининг эшигига «намоз вақти учун ёпиқ»-деб ёзиш ўрнига , «намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил»- деб ёзилган экан... «Ижобийликнинг мукаммаллиги ҳақиқатдадир». 🧕 Бир аёлнинг ёш қизчаси вафот этганда, кўзлари тўла ёш билан табассум қилиб деди: - У ерга (охиратга) борганимда, жаннат эшигини таққиллатсам, мени кутиб олувчи фариштам бор энди. «Мусибат сабрининг калити бу - ЖАННАТ». 🤐 Ғийбат қилишдан аввал кўзларингни юмиб фараз қил, сен ҳозир бир бўлак ўлик бродарингни хом ва қип-қизил гўштни чайнаяпсан. Тишларингни ораси эса қон билан тўлган. «Агар бу тасаввур сенга ёққан бўлса, кўзларингни очиб, ғийбатингни давом этавер». 👶 Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан ётоғингда уйғонасан. «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин». Farzand kamoli | Telegram
Показать все...

👍 4🔥 4
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Гўзал баҳор фаслининг яна бир ажойиб, турфа гулларга бурканган, қушларнинг гўзал сайроғи билан янада гўзаллашган файзли тонги муборак бўлсин! Бошланган кунингиз савоби амалларга бой бўлсин! Хайрли кун азизларим! Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
🍓 4👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
― Болам, Илм каби бойлик, гўзал хулқ каби миск, одоб каби мерос, сабр каби хазина йўқдир. Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 6😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
☝️ Она ва фарзанд суҳбати –Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан? –Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон. –Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам? –У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон. –Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим? –У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон. –Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним! –Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон? –Сенга кўзларимни берардим, болам. Жаннат оналарнинг оёги остидадур! Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 5😢 5
Показать все...
NUR kitoblar do'koni 🍃

• Diniy-ma'rifiy kitoblar • Til kurslari uchun darsliklar • Abituriyentlar uchun qo'llanmalar 🚗 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud! 📍 Farg'ona shahri, Sayilgoh ko‘chasi 52 📩 @Nurbooks_admin | +998903022112

00:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
1. Фарзандингизни фикри билан қизиқинг Эрта болаликдан ундан доимо фикрини сўранг ва уни ҳисобга олинг. 2. Болани устидан кулманг ва шахсиятига тегманг. Сен нимани ҳам билардинг? Катта болганинда гапирасан! Ўзинг нимани қойиллатиб қўйдинг? каби заҳарли жумлаларни луғатингиздан чиқариб ташланг 3. Фарзандингизни қилган хатоси учун урушманг. Йўл қўйган хатоларини тўғирлашга ва ундан хулоса чиқаришга ўргатинг Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳуга айтди: -Биз нима учун ўлимни ёқтирмаймиз? У зот айтди: -Чунки сиз охиратингизни хароб, дунёингизни обод этдингиз. Farzand kamoli | Telegram
Показать все...
👍 4😢 3