cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

QUR'ON_TAJVID_ILMI

Arab (Qur'on) harflarini tajvid qoidalariga ko'ra talaffuz qilish amaliyoti + harflar hosil bo'ladigan joylar tasvirlangan rasmlar ( Ayman Suveyd) Va Tajvid sohasida dunyodagi eng tan olingan olimlar qoriyalar darsligi

Больше
Рекламные посты
1 975
Подписчики
-324 часа
+587 дней
+20030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​#иبрат.. ​​
КЎЗИ ОЖИЗ ОТАХОННИНГ ИХЛОСИ..
Бир қария кўзи ожизлигига қарамасдан масжидда жамоат билан намоз ўқишга қатнаркан. У масжидга етиб келгунча жуда қийналар, йиқилиб-туртиниб, гоҳида кийимлари тупроқ ҳолда масжидга кириб бораркан. Уни жамоат билан намоз ўқиш иштиёқидан ҳаттоки ёмғирли кунлар ҳам қайтаролмас, йиқилиб, сурилиб, шалаббо бўлиб, лойга қоришиб бўлса ҳам масжидга намоз ўқиш учун етиб келаркан. Масжид имоми қариянинг аҳволига ачиниб дебди: -Сиз уйингизда намоз ўқисангиз ҳам, иншааллоҳ, улкан савобларга эришаверасиз. "Аллоҳга шукрли ожизлар - жаннатийлар" деган саҳиҳ ҳадис ҳам мавжуд. Чол бош эгганча дебди: - Иймонимни ихлосдан, қалбимни сокинликдан қайтарма. Майли уст-бошим лой, тупроқ бўлса ҳам бир бурчакда ҳеч кимга халақит қилмай, масжидни ифлослантирмай Аллоҳнинг уйида намозимни адо этай. Масжид имомининг кўзида ёш қалқиди: -Мен масжидни тозалигини ўйлаб эмас, сизга раҳмим келганидан айтаяпман. Имом эрта тонг масжиддан то кўзи ожиз қария уйигача бир четдан қулай қилиб ип тортиб чиқибди. Токи у шу ипни (арқонни) мўлжал қилиб шу орқали йиқилмай, туртилмай масжидга келиши учун. Ростдан ҳам чол имомнинг хаққига кўп дуо қилиб, масжидга йиқилмай-сурилмай қатнай бошлади. Ёмон одамлар инсоннинг соғ-носоғлигига қарамайди, деганлари рост экан. Ожиз чол ушлаб юрадиган ипга тиканларни илиб қўядиган ичи қора инсонлар ҳам топилибди. Шу сабабли чол масжидга айрим кунлари қўллари қонаб, шилиниб кириб келадиган бўлди. Имом яна: -Жонингиз қийналмасин, уйингизда намоз ўқийверинг, - деб унга ялинди. Кўзи ожиз чол эса яна аввалги гапини такрорлади: – Иймонимни ихлосдан, қалбимни сокинликдан қайтарма. Бу дунёда жонимни қийналишига, азобига чидай оламан, аммо дўзах азоби бундан даҳшатлироқдир. Мен охирим шундай тугашидан қўрқаман! - деди тирналиб, қонталаш бўлиб, кесилиб кетган қўлларини кийими остига яшириб... Бу одам росулимиз даврида яшаб ўтган сахоба Абдуллох Умму Мактум родияллоҳу анҳу эдилар.
Аллоҳ қабрларини нурга тўлдирсин!
@Ulimni_eslang 🫀
Показать все...
🥰 3😢 2
УЗРЛИ АЁЛ ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛАДИ? #Ҳаж_умра ❓1296-CАВОЛ: Аёл киши Видолашув тавофини қилмай туриб, ҳайз кўриб қолса, нима йўл тутади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши Видолашув тавофи қилмасдан туриб ҳайз кўриб қолса, бунинг тафсилоти бор. Ундай аёл Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, Видолашув тавофи соқит бўлади. Қилмагани учун ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Лекин Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқмай туриб покланса, ортга қайтиб Видолашув тавофини қилиши вожиб бўлади. Бажармаса, жонлиқ сўйиши лозим. Агар қачондир яна умра ёки ҳаж учун бориб, мазкур тавофни бажариб қўйса, уни тўлиқ адо қилган бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади: وإذا طهرت الحائض قبل أن تفارق بنيان مكّة يلزمها طواف الصّدر ، وإن جاوزت جدران مكّة ثمّ طهرت لم يلزمها الطواف أو العود لأنّها حين خرجت من العمران صارت مسافرة ، فلا يلزمها العود ولا الدّم    “Ҳайзли аёл Макка биноларидан ажрашдан аввал пок бўлиб қолса, садар(видолашув) тавофини бажариш лозим бўлади. Агар Маккадан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, ортга қайтиб тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Чунки бу аёл Макканинг уйларидан чиқиб кетган вақтда мусофир бўлади ва шунга биноан унинг зиммасига қайтиш ҳам, жонлиқ сўйиш ҳам вожиб бўлмайди” (“Иршодус сорий” китоби).    Бу маънодаги гаплар “Фатовои Оламгирия”, “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия”, “Ғунятун носик” каби китобларда ҳам айтилган.    Видолашув тавофи мийқотдан ташқаридан келувчилар учун вожиб ҳисобланади. Унинг вақти Тавофи зиёратдан кейин бошланади. Агар Тавофи зиёратдан кейин нафл тавоф қилиб, гарчи Видолашув тавофи деб ният қилмаган бўлса ҳам, Видолашув тавофининг ўрнига ўтади. Агар ҳайз кўрган аёл Тавофи зиёратдан кейин ва уйига кетишидан аввал мана шундай нафл тавоф қилган бўлса, видолашув тавофи ўрнига ўтади.    Умрада Видолашув тавофи бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ▶️https://t.me/shahidtepa2020
Показать все...
👍 5🔥 2
بسم الله الرحمن الرحيم🫀 Кўнгил билан масжидга тақиллатмасдан кирилади. Ассалому Алайкум ВА Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин... ​​Эй жон, ҳеч кимни хафа қилма..! чунки сўздан оғирроғи йўқдир.. Жисм ҳар юкни кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас..... Эй қалб, ҳеч кимдан ранжима... Инсон унутувчан... Бугун ранжитган қалбини, эртага мутлоқ унутади.... Эй юрак, ҳадеб тилка пора бўлаверма... Ҳаёт синов учун берилган бир нeъмат... Ҳар иш хам ўтиб боришини унутма... Эй кўнгил... Инсонлар қалбида абадий қолиш учун уринма... Ҳеч кимни мутлоқ рози қилолмайсан.. Унутма! Инсонлар калби Жаннатмас.! Улар ҳам хатокор....! Эй вужуд, сен учун ҳам бир кун жавоб бераман... Ўша кунда менга қарши сўзлашингдан қўрқаман.. Ахир сени авайлаб асролмадим... Эй Роббим.. Эй қалбим Эгаси.. Мен гунохкор, ожиз, хатокор бандангни Ўзинг кечир.... Хақ йўлга бошла... Адашишдан асра... @ulimni_eslang 🫀
Показать все...
👍 4🔥 4👏 2
00:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
📌Zulmatlardan Nurga chiqish .... Gunohlardan qochish qanchalik qiyin ... Haromdan uzoqlashish qanchalik mashaqqat ... Shu sababli tavba qilib Allohga qaytgan quliga Alloh Taolo - banda tasavvuriga keltira olmagan ajrlar beradi .. Robbim bizlarni gunohlar va zulmatlar qarshisida sobit qil , ulardan yiroqlashishimizga kuch-quvvat ber . Albatta barcha kuch quvvat faqat senikidir...
Показать все...
11.19 MB
😢 8👍 5
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
واصبِر.. #تلاوات_خاشعة
Показать все...
حالات واتساب دينيه.mp41.06 MB
👍 3
1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти). 2. Зуҳо намозини ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). 3. Ота-онанинг юзига қараш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 4. Илмга интилиш. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти). 5. Яхши ният қилиш. Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти). 6. Ота-онанинг розилигини топиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар. У: “Онам ҳаёт”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти). 7. Шом намозини жамоат билан адо этиш. Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”. 8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”. Даврон НУРМУҲАММАД ▶️https://t.me/shahidtepa2020
Показать все...
👍 8👏 1
08:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Nisa surasi 41-45 oyatlari Oldingisini ko'rish 👈 @Qiroatlartv🎧
Показать все...
Surah_Nisa_Ayat_41_45_by_Asma_Huda_Lesson_13_learn_Qura_gtIBpPHa.mp48.12 MB
بسم الله الرحمن الرحيم🫀 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин .. Тонгингиз ҳайрли бўлсин! Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз" дея хушхабар берган. (Юсуф сураси, 56-оят) Яхши ва солиҳ ишларга шошайлик, токи хато-гуноҳларимизни афв этиб, икки дунё саодатига ноил этсин, амийн... @ulimni_eslang 🫀
Показать все...
🥰 4👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Илм олишда қийналдим, бир оз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим". Саҳобалар ҳикмати @kitobxonlar_olamii
Показать все...
🔥 14👍 4
01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
Otamni bir yelkamga olib Onam bilan hajga borsaydim 🕋👭 @Toyyibatulittoyyibiyn 💔
Показать все...
C8CV8Uao63v.mp412.05 MB
👏 3👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.