cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Buxoro 24 | Расмий канал

Бухорода ҳақиқий журналистика! Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар. Тижорат таклифи учун: @bmup88

Больше
Рекламные посты
58 519
Подписчики
-21624 часа
-1 5217 дней
+6 41530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Шаҳар ҳокими ўзгарди Бугун Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Амалдаги раҳбар Жамол Носировнинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб қилиб кўрсатиб лавозимдан олинган бўлса, унинг ўрнига янги ҳоким Қурбон Турсунов иш бошлади. Қурбон Ибрагимович бугунга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаётган эди. Очиқ манбалардаги маълумотларда Турсуновнинг бухоролик эканлиги ва Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари в.б. лавозимларида ишлагани ҳақида маълумотлар бор. Собиқ ҳоким ким эди? 1985 йилда туғилган Жамол Носиров эса Жамоатчиликка яхши таниш кадрлардан эди. БухДУнинг жисмоний маданият факультетини тамомлаганидан сўнг турли лавозимларда ишлаб келган, собиқ ёшлар ташкилоти "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши раиси, 2014 йилда Олий Мажлиқ ҚП депутати, 2017-2020 йилларда вилоят ҳокими ўринбосари, 2020-2021 йилларда Маданият вазириннинг биринчи ўринбосари ва 2021 йил 4 майдан бошлаб Бухоро шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Носиров - олим: у қўш дипломли Шунингдек, Ж. Носиров Иқтисодиёт факултетини ҳам иккинчи мутахассислик бўйича тамомлаган(2021) ҳамда Психология йўналиши бўйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражага эга. Фаолиятининг илк кунларида Носиров шаҳар қурилиш бошқармасининг барча ходимларини бир кунда ишдан бўшатган эди. Уч фил давомида ўтказилган ягона матбуот анжуманида бундан кейин дарахтлар кесилмаслиги ва қурилиш ишлари қатъий назоратга олинишини маълум қилган эди. Шундан сўнг бирор марта журналистлар билан очиқ мулоқот қилмади(27 июнларни ҳисобга олмаса). Аммо у лавозимдан кетишидан саноқли кунлар олдин Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-тарож қилиниши ортидан масъулларга жиноят иши очилди. (Бу ишларга унинг алоқаси бор ёки йўқлигига ишора қилмоқчи эмасмиз). Шуннингдек,тган уч йил давомидаги фаолиятида шаҳардаги кўп қаватли уйлар можаролари ва ўз хонадонидан 200 минг долларнинг ўғирланиши билан кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, кейинчалик, собиқ ҳокимнинг ўзи бу хабарларни рад қилганди. Бу мавзуда кўп гапириш мумкин. Аммо бугун Жамол Носиров лавозимни тарк этди. Эртага яна қайсидир мансабга ўтиши ҳам мумкин. "Бухоро 24" электрон нашри Жамол акага соғлик, саломатлик тилайди. Саломатлиги тикланиб, яна халқ хизматига қайтишини сўрамиз! 👉Каналга уланиш👈
Показать все...
👍 1
🚷Пиёдалар учун ҳам қоидалар мавжуд 📘Қоидалар (https://lex.uz/docs/5953883)га кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак. 📗Ўзбекистон Республикаси МЖтК (https://lex.uz/docs/97664)нинг 138-моддаси биринчи қисмига кўра, пиёдаларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлад
Показать все...
👍 4
🟩 Bu yilgi EURO-2024 Futbol chempionati final bosqichini Germaniyada tomosha qilishni istaysizmi? 🥳 ISHONCHdan Vivo smartfonini muddatli to‘lovga xarid qilib, Germaniyada bo‘lib o‘tadigan EURO-2024 Futbol chempionati final bosqichiga yo‘llanma va Vivo’dan ko‘plab qimmatbaho sovg‘alar yutib olish imkoniyatiga ega bo‘ling! ▶️ Shoshiling! Aksiya 20-apreldan 10-maygacha davom etadi. Batafsil / Подробнее: 📞 +998735152222 @ishonch_chatbot Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Показать все...
👍 4
#Тайинлов 💼 Расман: Бухоро шаҳар ҳокими лавозимни тарк этди Жамол Шуҳратович Носировнинг соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнигаТурсунов Қурбон Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тайинловга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 👉Каналга уланиш👈
Показать все...
👍 35😁 6
Бухорода маданий мерос таъмири баҳонасида жуда катта ўғриликлар содир этилган Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи мутахассислар иштирокида ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида: “Хўжа Калон” масжидида 731 млн. сўм; “Хусайни” мадрасасида 216 млн. сўм; “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн. сўм; Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн. сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди. Бундан ташқари, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 2,3 млрд. сўм бюджет маблағи товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган. Шунингдек, Марказда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиб, тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун асос бўлмасада, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилиб, 32 та ҳолатда 26 млрд. сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Показать все...
👍 66😁 1
Энди мактабларда педагог синфлар ташкил этилади Айрим мактаб битирувчилари боғчада тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлаши мумкин бўлади Эндиликда умумтаълим мактабларида педагогик синфлар ташкил қилинади ва мазкур синфни тамомлаган битирувчиларга махсус сертификат берилади. Сертификатни олган битирувчилар эса боғчаларда ишлаши мумкин бўлади. Педагогик синфлар мактабнинг 10–11-синфлари учун ташкил этилади. Бунда ўқиш 2 йиллик даврга бўлинади. Маълумот учун, 10-синфдан педагогик синф фаолияти йўлга қўйилади ҳамда унга 25 нафардан кўп бўлмаган ўқувчилар қабул қилинади.
Показать все...
👍 21 2👎 1🔥 1
Вилоят ҳокими мономарказда шаҳарликлар билан сайёр қабул ўтказади Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов эртага, 1 май куни соат 10.00дан бошлаб Бухоро шаҳри аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказади. Мурожаатларни жойида ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади. 📫 Манзил: Бухоро шаҳри 5-кичик ноҳия, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Показать все...
👍 8🔥 2😁 1
1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. Бухорода фан ва таълим
Показать все...
👎 1
#диққат Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида  чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилади Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Молдавия ва Россиянинг етакчи аритмологлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ташриф буюришади. Агар сизда юрак ритмининг нотекис уришиб – аритмияси бор беморларингиз ёки ўзингизда шундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, мурожаат қилинг. Хизматлар пуллик ва бепул тарзда амалга оширилади. ✅БEПУЛ хизматлар: 👉Аритмолог консультацияси; 👉Холтер бўйича ЭКГ маслахат; 👉Трансторакал эхокардиография; 👉Трансезофагиал эхокардиография; 👉Юракни трансезофагиал электрофизиологик текшируви; 👉Электрокардиостимуляторларни текшириш ва қайта программалаштириш. 📝ПУЛЛИК хизматлар: 👉Электрик кардиоверсия; 👉Юракни инвазив электрофизиологик текшируви; 👉Радиочастотали абилация: 👉Феномени ва синдроми (WПW); 👉Атривентрикуляр тугун ре-энтер тахикардияси; 👉Фокусли бўлмачалар тахикардияси; 👉Бўлмачалар титраши; 👉Фацикуляр бўлмачалар экстрасистолияси; 👉Бўлмачалар экстрасистолияси; 👉Қоринчалар экстрасистолияси; 👉Қоринчалар параксизмал тахикардияси; 👉Кардиостимуляция имплантацияси; 👉Вақтинчалик кардиостимулятор имплантацияси; 👉Доимий кардиостимулятор имплантацияси; 👉Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси; 👉Юракни ресинхронизацияловчи апарат имплантацияси (CРТ-Д). ☎️Қўшимча маълумотлар учун: Кардиолог-Аритмолог +998 91 083 72 82 Камолжон Юсупович 🌐Электрон почта: [email protected]@gmail.com 📍Манзил: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали
Показать все...
👍 23 2
✅ Бухорода ўзини-ўзи банд қилган ҳолда даромад топаётган фуқаролар СТАТИСТИКАСИ 🤳🏻Жами ўзини-ўзи банд қилганлар сони – 195 000 нафар Шундан: ▪️89 000 нафардан ортиқ хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган ҳолда уйида даромад топмоқда. ▪️105 000 нафар эркаклар ўзини ўзи банд қилган ҳолда уйида даромад топмоқда. 2024 йилда: ✅ 50 000 нафардан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтган. Энг оммабоп фаолият турлари: ▪️ Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар – 13 000; ▪️ Маиший хизматлар – 20 000; ▪️ Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар – 4 000 нафарни ташкил этмоқда. 🔹Эслатиб ўтамиз, улар бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида (340 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлайдилар ва бу меҳнат стажи ҳисобланишига асос бўлади. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади. 👉Каналга уланиш👈
Показать все...
👍 18