cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Соғлом хаёт тарзи

Ушбу канал Хоразм ВССБ нинг АСТТКК ва ЖФО бўлимининг ходимлари томонидан аҳолини соғлом хаёт тарзига тарғиб қилиш мақсадида яратилди....

Больше
Рекламные посты
218
Подписчики
-124 часа
Нет данных7 дней
+230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
🥰🥰🥰🥰🥰🥰 Дубай 🇦🇪 Гидро сув спорти жуда машхур, шу билан завқли машғулот бўла олади. Умуман олганда ушбу қурилмадан фойдаланиш мувозанат тутишни талаб қилади. Агар сузишни билсанагиз, жуда тез ўрганиб оласиз 😁 ➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг! 🌍 @mojizaviyda - дунё мўъжизаларини бизнинг каналда кузатиб боринг!
Показать все...
An_TCVB_HLMTuVzdhf87aXTsFS4GZJxDr_Eo9HzhjSaeVNEYZPdyCGW3wowA8Lv.mp44.82 MB
00:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
7179117090_An9ap9jdj0CwHYip6rS5ltd5TgZi6iER_snJIkspWLGhoU_3fAWQ.mp45.89 MB
👱🏻‍♀️ Мастопатия кўпроқ ёш аёлларда учраб, одатда ички секресия безлари фаолиятининг бузилиши оқибатида вужудга келади. Бу ўзгаришларга жинсий аъзоларнинг турли яллиғланиш касалликлари, жинсий ҳаёт тартибининг бузилиши сабаб бўлади. Бундан ташқари, қалқонсимон безлари ва жигар касалланиши мастопатияни келтириб чиқариши мумкин. Руҳий изтироблар, тушкунлик, бирор нарсадан қаттиқ ташвишга тушиш ҳам бундан мустасно эмас. ☝️ Маълумки, сут безлари тўқимасининг тузилиши ва фаолияти аёл кишининг ёшига, бўйида бўлишига, болани эмизишига қараб ўзгаради. Бу ўзгаришлар аввало тухумдонлар ишлаб чиқарадиган гормонлар таъсирида рўй беради. Аёл бўйида бўлганида шу гормонлар таъсирида безсимон тўқима шишади, сут безлари катталашади. Бола туғиладиган вақтга келиб сут безларида увуз сути, кейинчалик ҳақиқий сут ишлаб чиқарилади. Аёл кўзи ёриганидан сўнг 10 12 ойгача ва бундан ҳам кўп вақт давомида кўкрагига сут келиб туради. Ана шу муддат охирига келиб сут безлари кичраяди ва сут ишлаб чиқарилиши камаяди. Шуни унутмаслик керакки, аёл боласини шу муддатда эмизмаса, сут тўпланиб қолиб кўкрак безларида оғриқ пайдо бўлади. Бу ҳолат мастит юзага келиши учун асос саналади. Қаттиқ «тугунчалар» вақт ўтиши билан катталашади. Айниқса, бола олдиргандан кейин бу жараён тобора оғирлашади. 👩🏻‍⚕️ Тухумдонлар фаолиятининг бузилиши ҳам мастопатияни келтириб чиқаради. Натижада ҳайз кўриш тартиби ўзгаради. Шуниси муҳимки, гинекологик касалликларни ўз вақтида даволатмаган аёлларнинг сут безларида мастопатия узоқ вақт давом этади. Баъзан тўқималарнинг катталашиши хавфи бўлмайди. Айрим ҳолларда мастопатия даволанмаса ва уни келтириб чиқарган омиллар кучайса у хавфли ўсмага айланиб кетиши мумкин. Дарднинг қандайлигини фақат оила шифокори билан бирга онколог врач аниқлайди. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿ @ginekology_uz 👩🏼‍⚕️
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эркакларда пешоб ажратиш пайтида оғриқ, ачишиш аломатлари нима сабабдан содир бўлади? ✍️ Шифокор Фаррух Ўрмонов: 🔷 Яллиғланишлар: простатит, цистит, уретрит ва бошқалар. 🔷Жинсий инфекциялар: микоплазмоз, хламидия, герпес, папилломалар, кандидоз. 🔷 Ўсма касалликлари: простата аденомаси, простата саратони. ✅Сийдик чиқариш тизимининг касалликлари қандай касалликларга олиб келишига қараб қуйидагилар буюрилиши мумкин: 🔸антибиотиклар билан даволаш; 🔸простата безининг массажи; 🔸лой терапияси; 🔸табиий ва тиббий томчилар; 🔸замонавий асбоблардан фойдаланган ҳолда магнит ва лазер терапияси. @andrology_uz 🚑 www.andrology.uz 🌍
Показать все...
✅ Tоифа тест 2 қисм 1.Савол: Анафилактик шок ва унда 1 чи тез ёрдам? ✅ Жавоб: Анафилактик шок организмга ёт оқсиллар тушиши натижасида келиб чиқадиган аллергик реакциядир.(антибиотиклардан, зардоблардан, чанг ва ари чаққанда, илон чаққанда ва хаказо) Анафилактик шокнинг бирламчи белгилари: Терининг қизариши, баданларида шиш бўлиши баданлар қичиши, кўнгил айниши, юрак тез уриши,қусиши,шовқинли нафас олиши,хушдан кетиши Анфилактик шок доридан бўлса, дори юборишни тўхтатиш агар игна венада бўлса венада қолдириш,беморни қулай ҳолатда ётқизиш, оёқларини бироз кўтарган ҳолатда ётқизиш, тезда шифокор чақириш, шифокор келгунга қадар ШОК дори жамланмасини очиб тез ёрдам кўрсатиш шифокор зарур. 2.Савол: Вирусли гепатит касалликлари этиологияси, клиникаси ва унинг турлари, юқиш йўллари? ✅ Жавоб: Вирусли гепатитлар жигарнинг зарарланиши, моддалар алмашинувининг бузилиши турли клиник ва лабаратор ўзгаришлар билан кечадиган вирус табиатли юқумли касалликлар гуруҳидир. Турлари А, Б, C, Д, E юқиш йўллари А ва E турли орал маиший мулоқот орқали Б,C,Д турлари эса парентерал йўл орқали юқади. Гепатит билан оғриган беморларга руҳий ва жисмоний осойишталик тавсия этилиб, пархезга қаттий риоя этиш пархез 5-стол даволанишнинг энг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Беморга ёғли, қовурилган аччиқ - шўр зираворли таомлар овқат рационидан чиқариш талаб этилади. 3.Савол: Ўткир Респиратор Вирусли Инфекцияларга (ЎРВИ) кирадиган касалликлар? ✅Жавоб: Грипп, Прагрипп, аденовирус. Юқиш йўли хаво томчи йўли орқали 4.Савол: Оғир ётган беморларнинг ўрин оқликларини алмаштиришда тиббиёт хамширасининг тўгри ҳаракатини аниқланг? ✅ Жавоб: беморни кровать четига суриб, кир чойшабни узасига думалоқлаб, ўраб, тозаси эса думалоқлаб ўралган холда ёзилади. 5.Савол: ОИВ инфекциясинининг юқиш эҳтимоли жиҳатидан эпид аҳамиятга эга биологик суюқликлар? ✅ Жавоб: Қон, Шаҳват (сперма), қин ажратмаси 6. Савол: Игна орқали жароҳатланганда биринчи ёрдам? ✅ Жавоб: Жарохат жойи хўжалик совуни билан ювилади ва оқар сув остида қон тўҳтагунча тутиб турилади. Авария журналига қайд этиб тиббий ходим 48 соат ичида ОИТС марказига ИФА қон топшириб 28 кун АРВП қабул қилади. 7.Савол: Антибиотикларни қўллаганда келиб чиқадиган 3 асорат? ✅ Жавоб: Антифилактик шок, кандидамикоз, дисбактериоз 8.Савол: Жароҳатланган суяк ва бўғимлар юзасини харакатсизлантириш нима деб аталади? ✅ Жавоб: Иммоблизация 9.Савол: Оғир беморларни парвариш қилишда хамширанинг жисмоний зўриқишига дучор бўлишида асосан қайси соҳаси шикастланиши кузатилиши мумкин? ✅ Жавоб: Умуртқа поғонасининг шикастланиши кузатилиши мумкин. 10.Савол: ОИВ инфекцияли беморларни махсус даволаш учун қандай дорилар тавсия қилинади? ✅ Жавоб: Антиретровирусли дорилар 11.Савол: Нормада 1 суткада пешоб ажралиши? ✅ Жавоб: 4-5 мартагача 12.Савол: Пандемия нима? ✅ Жавоб: Пандемия касалликни қисқа муддатда жуда кенг миқёсида тарқалиб кетиши.@ssv_hamshira_jurn
Показать все...
Тоифа Тест саволлари. 3 қисм. 1.Савол: Кислород етишмовчилиги натижасида танада пайдо бўладиган кўкариш нима деб аталади? ✅Жавоб: Цианоз 2.Савол: Тиббиётда чиқиндиларни нечта турлари мавжуд? ✅ Жавоб: 5 турдаги чиқинди турлари бор фармакологик, биологик, физик, химик, радиоактив. Тиббиёт муассасaларида кўпроқ зарарли(контаминированные) ва зарарсиз (неконтаминированные) чиқиндилар йўқ қилинади. 3.Савол: Ошқозондан қон кетганда биринчи ёрдам? ✅ Жавоб:Эпигастрал соҳага музли ҳалта қўйилади зонд орқали совуқ сув билан ювиш мумкин қон тўҳтатувчи дори воситалари қилинади масалан дитцинон, контрикал , викасол, аминакапроновая кислота зудлик билан хирург кўриги 4.Савол: Кечки диурезни кундузгидан кўпайиши (нектурия) қайси касалликларда кузатилади? ✅ Жавоб: Қандсиз диабетда кузатилади. 5.Савол: Ётоқ ярада беморни парваришлаш? ✅ Жавоб: Некротик тўқималарни олиб ташлаш, антибактериал терапия 6.Савол: Дегидратция нима? Қайси ўта ҳавфли карантин инфекцион касалликларда кўпроқ кузатилади? ✅Жавоб:Организмда умумий сув хажмининг камайиши. Вабо касаллигида 7.Савол:Оксигенотерапия қайси касалликларда қўлланилади? ✅ Жавоб: Нафас йўллари ва юрак касалликларида қўлланилади. 8.Савол:ОИВ нинг онадан болага юқишини олдини олиш учун нима қилиш керак? ✅Жавоб: 1.Хомиладорлик ва туғруқ давригача онага Анти Ретро Вирус препаратларини бериш 2. Туғруқни кесарча кесиш йўли билан амалга ошириш 3. Болани суний озиқлантириш ва унга АРВП бериш 9.Савол: Эшакем нима унда 1 чи ёрдам? ✅ Жавоб: Терининг сўрғичсимон қаватининг шиши оқибатида келиб чиқади палахса-палахса шишлар пайдо бўлади. Натрий тиосулфат в/в қилиниб, Антигистамин препаратлар қилинади ( супрастин ва хаказо) 10. Савол:Одам неча кун уҳламаганда унда руҳий бошқа касалликларга дучор бўлишга монелик кучаяди? ✅ Жавоб: 5-7 кун давомида кун давомида уҳламаганда 11. Савол: Физик антисептикага киради? ✅ Жавоб: Шикастланган жойни тампон ёрдамида дренажлаш 12. Савол: Буйрак санғчиғида шошилинч ёрдам? ✅ Жавоб: Бел сохасига иссиқлик қилиш спазмолитиклар Оғриқ қолдирувчи аналгетиклар қилинади.( ношпа, баралгин)@ssv_hamshira_jurn
Показать все...
Барча тоифа  топширувчи хамшираларга омад. Тест 1 қисм 1.Савол: Миокард инфартки нима? ✅ Жавоб: Юрак мушакларининг бир қисмида ўткир қон айланиш бузилиши туфайли пайдо бўладиган паталогик ўзгариш 2.Савол: Нима учун Ўпканинг икки томонида ҳам нафас олишдаги товушлар(шовқинлар) текшириш ва солиштириш муҳим? ✅ Жавоб: Чунки ўпканинг бир томонида муаммо бўлиб, иккинчи томонида муаммо бўлмасилиги мумкин. 3.Савол: Абсцесс бу? ✅ Жавоб: Чегараланган йирингли бўшлиқ 4.Савол: Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар ✅ Жавоб: ОИВ, Гепатит “Б“ , Захм, Созъак, Трихаманоз ва бошқалар 5.Савол: Эсмарҳ жгутини тўгри қўйганда кузатиладиган белгилар? ✅ Жавоб: Қон кетишини тўхтатади, пульс аниқланмайди, оёқ- қўллар оқаради 6.Савол: ОИВ инфекциясини қўзгатувчиси бу... ✅ Жавоб: РНК сақловчи вирус 7.Савол: Стенокардия бу? Стенокардия хуружида 1 чи ёрдам кўрсатиш? ✅ Жавоб: Стенокардия миокардининг кислород билан таъминлашининг кескин камайиши, Беморни тинчлантириб, тил остига нитроглисирин ташланади. Кардиолог шифокор тавсиялари бажарилади. Стенокардия — юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ тури. Бу ҳолат артерия томири бирор сабаб натижасида бекилиб қолганда юзага келади. Демак, стенокардия юрак хасталикларидан дарак беради 8.Савол: Нима учун дез воситаларни хар хафтада алмаштириб қўллаш тавсия қилинади? ✅ Жавоб: Патоген микроорганизмларни яхшироқ йўқ  қилиш учун патоген микроорганизмларда дез воситага нисбатан қарши хусусият пайдо бўлмаслиги учун 9. Савол: Тери ёки шиллиқ қаватлар баъзан эса  чуқур жойлашган тўқималар ёки ички органлар бутунлигининг меҳаник бузилиши нима деб аталади? ✅ Жавоб: Жарохат деб аталади. 10.Савол: ОИВ инфекцияли  ҳомиладор аёл тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда қайси ДПМ га мурожаат қилиши керак ✅ Жавоб: Хохлаган ДПМ га (касаллик ташхисига қараб)@ssv_hamshira_jurn
Показать все...
ТОИФА ТEСТ НАТИЖАЛАРИ ТEСТ 4 ҚИСМ 1.Савол: ОИВ га маслаҳат ва тест ўтказишнинг қандай турлари мавжуд? ✅Жавоб: Ихтиёрий, Мажбурий ва Ғайриихтиёрий 2.Савол: Шок нима ва 1 - ёрдам? ✅Жавоб: Шок бу кучли таъсуротларга нисбатан марказий асаб тизимининг қайтарган жавоб реакцияси яъни симптомлар комплексидир. Шок бошланишида бемор безовталанади, ранги оқаради, қарашлари бежо, фикрлари чалкаш, баъзан ўзининг оғир аҳволини ҳис этмайди, гоҳида безовталаниш кучайиб, ўрнидан сапчиб туриб кетади (уни тутиб қолиш қийин бўлади). Кейинчалик эс-ҳуши жойида бўлса ҳам, умумий аҳволи ёмонлашиб, атрофмуҳитга бутунлай бефарқ бўлиб қолади. Оғриқни салпал сезади ёки мутлақо сезмайди, ранги оқариб,тана ҳарорати пасаяди, териси муздек бўлиб, ёпишқоқтер билан қопланади, нафаси тезлашади, ташна бўлади, баъзан қайт қилади. Беморга фақат врач кўрсатмаси бўйича дори қуйиш талаб этилади. Шокнинг барча турларида дарҳол врачга мурожаат этиш керак. 3.Савол: Пульс қачон таранг бўлади? ✅ Жавоб: Артериал босим ошганда 4.Савол: Лабаратор текширувларга нималар киради? ✅ Жавоб: пешоб, қон, узи, экг 5.Савол: Операсиялар муддатига қараб қандай фарқланади? ✅Жавоб: Шошилинч,тезкор,режали 6.Савол: Хушдан кетганда 1- ёрдам кўрсатиш? ✅ Жавоб: Нашатир спирт ҳидлантирилади, юзига совуқ сув сепиш ва тоза ҳаво 7.Савол: Бемор касаллик тарихидаги харорат варақасида нафас сони қайси рангда кўрсатилади? ✅ Жавоб: Кўк рангда кўрсатилади 8.Савол: Гипертермия нима? ✅ Жавоб: Тана хароратининг ошиши 9.Савол: Қон касаллигининг қайси бирида лейкосит ошади? ✅Жавоб: Лейкозда 10.Савол: Пульсни ўлчаш учун қулай бўлган артерияни кўрсатинг? ✅ Жавоб: Билак артерияси 11.Савол: Тиббиёт ходими қуйидаги холатда ОИВ билан зарарланиши мумкин? ✅Жавоб: Парентарал муолажалар бажараётганда жарроҳлик амалиётида беморни кўраётганида (осмотр) 12.Савол: Асфикция нима? ✅ Жавоб: нафас олишнинг бузилиши натижасида буғилишнинг юзага келиши 13.Савол: Диареяга тоғри берилган таърифни кўрсатинг ✅Жавоб: Суюқ стул (ич кетиши 3-6 маротаба) 14.Савол: Острица қайси ичакда яшайди? ✅Жавоб: Ёғон ичакда 15.Савол: Организмда ёд етишмаслиги қайси касалликни келтириб чиқаради ✅Жавоб: Буқоқ.@ssv_hamshira_jurn
Показать все...
00:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
wd8nr2658ukqu2wyrhfk.mp424.75 MB
02:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
5.71 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.