cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Қалбимда Қуръон

📓"Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди". Isro 17:9 Ҳар қачон ҳаётинг издан чиқаркан, сен уни Қуръон билан тартибга сол! http://musulmonlar.com

Больше
Рекламные посты
617
Подписчики
-424 часа
-47 дней
-930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Улуғ тобеинлардан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллаҳнинг: "Эй Одам боласи, албатта, сен кунлардан иборатсан. Ҳар сафар кунинг ӯтса, сенинг баъзи жузинг ӯтибди" ва яна: "Албатта, Аллоҳ таъла мӯминлар учун жаннатдан бошқа жойни роҳат маскани қилмади" деган сӯзлари.
Показать все...
😢 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Илм билан маълумот орасидаги фарқ. Биз ўқиган, кўрган, эшитган, ёдлаган нарсанинг ҳаммаси ҳам илм бўлавермайди. Бу нарсалар икки турга бўлинади: бири маълумот, ахборот билим бўлади. Бири эса илм бўлади. Демак, илм бошқа нарса, маълумот бошқа нарса. Шариат манфаатли илм деб атаган нарса ҳақиқий илм бўлади, яъни бу одамларга фойдаси тегадиган илмдир. Илм инсоннинг қалбига ўрнашадиган нурдир. Маълумот эса амалга боғланмаган, ҳис-туйғулар орқали билинган нарсадир. Аллоҳ таолонинг нури гуноҳкор одамга берилмайди. Одам фақат маълумотларни ёдласаю, лекин уларга амал қилмаса, бу ҳарф ва жумлалардан ҳеч қандай фойда йўқ. Қачонки ўша маълумотга амал қилинса, шунда бу маълумот илм дейилади ва унинг нури қалбга ўрнашади.
Показать все...
👍 5🍓 1
00:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ўзимга_ва_сизларга Кўп вақтлар иймонимиз заифлигидан,нафсимиз устун келиб даватларга ўзимиз амал қила олмаётган бўлсак хам, ўзини эслатиб,оятларни етқазиб туришликка Аллоҳ тавфеқ берди Алҳамдулиллаҳ. Қалбимизга Аллоҳ гувох,шуни ўзи кифоя бизга☝
Показать все...
3.39 MB
👍 2💯 2
✍Ҳотим ал-Асом деди: 📌Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир. 📌Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир. 📌Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим: 📌Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди. 📌Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим. 📌Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман. 📌Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.
Показать все...
👍 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
🖇Қўй қанчалик чўпонидан узоқлашса шунчалик бўрига ем бўлишга маҳкум бўлади. 📌Худди шундай одам ҳам, қанчалик Роббисидан узоқлашса шунчалик шайтонга ўлжа бўлишга маҳкумдир. 📚Ибнул Қоййим, “Дард ва даво”.
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шайхул ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Қуръон ўқишдан ва уни ёдлашдан мақсад - маъноларни тушуниб, амал қилиш. Қуръон ёдлаган инсоннинг мақсади шундай бўлмаса у инсон аҳли Қуръон, аҳли илм бўлмайди". Фатво ал-Кубро 55/23
Показать все...
💯 4
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди: «Агар аёл кишининг тили узайса, ўз жуфти билан яшайдиган кунлари қисқара бошлайди». «Мажмуъул фатаво», 23/360.
Показать все...
👍 5
• Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. • Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. • Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. • Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. • Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. • Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. • Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир. АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ Ҳакимдан сўрадилар: энг яхши аёл қандай бўлади? Жавоб берди: энг яхши хотин: 1. Раббисини рози қиладиган 2. Эрига бўйсунадиган 3. Уйидан сўроқсиз чиқмайдиган 4. Беш вақт намозини ўқийдиган 5. Сирини ташқарига чиқармайдиган 6. Кавуши кўринмайдиган 7. Овози эшитилмайдиган 8. Васфи билинмайдиган 9. Ўз қавмида иззатда 10. Ўз нафсида зиллатда (камсуқум) 11. Гўдагига меҳрибон энага 12. Уйи жаннат 13. Эридан яхшилик кўрса ташаккур айтади 14. Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади 15. Агар эри унинг олдига кирса севинади ва табассум қилади 16. Агар эри унинг олдидан чиқса маҳзун бўлади ва соғинади 17. Агар эри ундан ғазабланса босиқлик ва ҳалимлик қилади. 18. Агар у эрига боқса ажаблантиради 19. Агар эрининг айбини кўрса яширади 20.  Агар эри ундан узр сўраса узрини қабул қилади 21. Агар эри ғойиб бўлса унинг молини, обрўсини ва ўзининг иффатини сақлайди. ОИЛАДА АЁЛНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар: 1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади. 2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади. 3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди. 4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди. 5. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди. 6. Барча ишларида эридан рухсат олади. Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас» (Имом Бухорий ва Имом Муслим). Бошқа бир ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз (с.а.в.): Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради” (Имом Термизий ривояти).
Показать все...
2👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
📖Аллоҳга қандай қилиб нонкўрлик қиласизлар-а?! Ўлик эдингиз, сизларни У тирилтирди! Кейин, сизни яна ўлдиради ва қайтадан тирилтиради! Сўнг, Унга қайтариласиз. Бақара-28
Показать все...
😢 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Olis safarning eng boshidamiz... 1. Dunyo 2. Qabr 3. Sur chalinishi 4. Qayta tirilish 5. Shafoat 6. Hisob 7. Sahifalar berilishi 8. Me'zon 9. Havz(kavsar) 10. Mo'minlik imtihoni(aynan nima qasd qilinganini eslay olmadim) 11. Sirot ko'prigi 12. Qontaro(Qasoslar olinib, haqlar bir-biriga beriladigan joy) 13. Jannat Jahannamga esa turli bosqichlarda ravona bo'lish mumkin, Allohdan panoh so'raymiz.
Показать все...
👍 5😢 3
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.