cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

Бир дўсти ғарибга дил берсам дедим, Бу ғариб дилимга боқмади ҳеч ким. Бир ёрга кўзимдан йўл берсам дедим, Кўзим дарёсида оқмади ҳеч ким.

Больше
Рекламные посты
1 092
Подписчики
+224 часа
+27 дней
+1330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
ТАЪНА Зангори-зангори  ўрмон  бағрида, Осмон  этагида,  шохларга  қўниб, Учса-учиб  юрибди-да, битта  қуш... Сизга  на  хушдир  бу, Сизга  на  нохуш?.. Қон  сўраб  улийсиз,  ер  бўрилари, Жон  тилаб  нолийсиз,  айёр  тулкилар. Сизга  лаънат  бўлсин,  Нафс  чўрилари! Сизни  қарғиш  урсин,  урсин  кулгилар! Қора  тилларини  совуқ  ўйнатган -     Жодугар  зурёди - маккор  илонлар, Судралинг! Ўрмаланг,  мангу  уятда, Сизга  сирин  очмас  сира  осмонлар. Судралинг,  ўрмаланг,  маккор  илонлар! Зангор  қўналгоҳга  қўнганда-қўниб, Учса-учиб  юрибди-да,  битта  қуш, Куйласа  куйлабди-да  ёниб, Сизга  на  хушдир  бу, Сизга  на  нохуш?.. Шунга-да  қўймассиз,  ваҳший  бўрилар, Шунга-да  кўнмассиз,  илон,  тулкилар. Хайрият,  хайрият,  қуш  пастга  тушмас, У  сичқон  хайлини  танлаган  қушмас. Хайрият,  хайрият  қуш  пастга  тушмас...                            2003  йил. ​​©Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...
👍 4🔥 2👏 1
​​#Карвон_қўнғироғи «МИХ» Бугун интернетда саводсизлик, она тилимизга ҳурматсизлик авжга миняпти. Баъзи буюкликка даъвогарларнинг отини тўғри ёзиши амри маҳол. “Youtube”даги бир соату қирқ минутлик кўрсатувнинг сарлавҳасига қаранг: “Интернетни ёғлатган бухоролик қизалоқ оила”. Шўрлик жумла, бечора тил. Ёғлаш билан йиғлашнинг фарқига бормаган одам қандай қилиб журналистлик ё блогерлик қила олади? “Бухоролик қизалоқ оила” деганини айтмайсизми? Интернет қандай йиғлайди ахир? Афсуски, ўзбек интернет сегментида ўзбек тилига бу каби ҳурматсизликлар сон мингта. Аввал ўқиш-ёзишни ўрган-да, кейин ўртага чиқ, оғайни, дейдиган одам йўқ. “Нима бўпти, шунга ота гўри қозихонами, бадхатлик билан бўлса-да, айтадиган гапини амал-тақал қилиб тушунтирса бўлди-да”, дегувчилар ҳам топилади. Лекин бу ҳол минглаб ёшларнинг савиясини, дидини бузиши ҳақида ўйлашмайди. Шу ўринда бир афсонани эслаб ўтиш жоиз. Урушда қаҳрамон жангчи душмандан енгилади, бу мағлубиятга тақачи унинг оти тақасига битта михни кам ургани сабаб бўлади. Миллий тафаккурда ҳам баъзан битта кичик хато ўша урилмай қолган михдай нохуш оқибатга олиб келиши мумкин. ✍️ Эшқобил ШУКУР,«Эркинлик бошқа, бошбошдоқлик бошқа» номли суҳбатдан. @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...

👍 10🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
ПИЁДА Кетсам... далаларни оралаб кетсам, Қирлар, адирлардан пиёда ўтсам, Уфуқни кўнглимга гўшанга тутсам, Шафақ гулзорида мен сени кутсам... Шамол дўстим бўлса, булут ҳамроҳим, Ёлғизоёқ йўлда йўлдошим – оҳим. Жунжикса ҳисларим, совқотса руҳим, Шафақдан бир қадаҳ чўғ олиб ичсам... Кетсам... кетаверсам... тугамаса йўл, Кун қуёш, тун ойга бериб юрсам қўл, Далалар кўзимдай шудрингларга мўл, Кўнглим дафтарини шамолга тутсам... Бу шеър тугамаса... йўл ҳам беадоқ... Бир ёни майсазор, бир ён қизғалдоқ, Юракка айланиб кетгунча оёқ Кетсам... далаларни оралаб кетсам... 08.03.18 Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...
👍 12❤‍🔥 2🥰 1👏 1
​​#Бобосўз_изидан “Оқшом”ми, “ағшам”?.. Мен оқшом сўзини ҳамиша бир хил маънода – тун олдидан, оқариб турган шом маъносида тушунганман, шундай тасаввур қилганман ва бу сўзнинг пайдо бўлишини ҳамма қатори оқ ва шом сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлган деб ўйлаганман. Аслида шу талқин менга жуда ёқади, чунки унда поэтик руҳ бор. Лекин Маҳмуд Кошғарийда оқшом сўзи бошқачароқ шарҳланган экан. Бобомизда бу сўз ағшам, ахшам шаклида келган ва унинг илдизи а:ғ “чиқмоқ, пайдо бўлмоқ, ўзгармоқ” мазмунида изоҳланган. Ҳозирги пайтда тилимизда ағди (оғди) феъли “пасайди” маъносида ишлатилади. Лекин қадимги тилимизда бу сўз “чиқиш, кўтарилиш” мазмунини ифодалаган. Ҳозирда ой оғди десак, ойнинг энг баландга кўтарилиб, уфқ томон пастлай бошлаганини тушунамиз, лекин бу қадимда ойнинг юқорига кўтарилганини англатган. “Девону луғотит турк” индексининг “Грамматик кўрсаткич” бўлимида Қ.Маҳмудов ахшам сўзидаги шамни қўшимча тарзида (“ша+м” ) изоҳлаган. Қизиғи шундаки, ҳозир ҳам юртимизнинг кўпгина ҳудудларида бу сўзни оқшом деб эмас, ахшам деб ишлатадилар. “Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”да бу сўз ақшом шаклида берилган: Шарҳ эттики фитнаи ҳаводис, Ақшом не иш этмиш эрди ҳодис. “Лайли ва Мажнун” достонидан Навоий кечқурун сўзини ақшомқурун шаклида ишлатган. Бунда қурун сўзи “вақт” маъносида келаяпти. Қаюм Каримов “Қадимги туркий тил луғати”да оқшом сўзи кўпроқ ахшам шаклида қўлланганини кўрсатиб ўтган. ✍️ Эшқобил ШУКУР, "Бобосўз изидан" китобидан. @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...

👍 11👏 2🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЮНУС ЭМРОГА Зангори воҳаларда хаёлим кетмоғдадир, Қутбларни оралаб шамолим ўтмоғдадир. Камолим қаёғда-ю, уволим қаёғдадир, Хоки тан буёғда-ю, руҳи шаън уёғдадир. Заволдан гул ундирдим заволли дунёларда, Ризвон бўйини сездим ёнарқум саҳроларда, Оқар тоғларни кўрдим мен оққан дарёларда, Сайри жон буёғда-ю, сайри онг уёғдадир, Сайри шом буёғда-ю, сайри тонг уёғдадир. Йўл аро йўл бўлибман, дил ичра дилман яна, Гулга зор гулзор ичра гул узор гилман яна. Ўзимдан Худогача узанган йўлман яна, Хоки тан буёғда-ю, руҳи шаън уёғдадир! 04.12.17 ✍️ Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...
👍 13 3🔥 3😢 1
Таъзия Узоқ йиллар "Маънавий ҳаёт" журналида ижод қилган, бугун "Янги Ўзбекистон" газетасида халққа хизмат қилаётган ёзувчи Боборавшан Ғозиддиновга оталари Абдухолиқ ота Ғозиддиновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз. @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...
😢 12
Фото недоступноПоказать в Telegram
*** Ёз оқшоми... Шом шамолида Шовуллайди олтин буғдойзор. Бошоқларнинг ҳайрон ҳолида Тўлиб кетган кўнглим рамзи бор. Олислардан ой боқар хомуш, Елдай эсар тирик мусиқа... Эшитилар най каби нолиш: “Арзим бордир фақат Ўзига”. Бошим эгик ўтаман бундан, Тўкилади дилдан титроқлар Ва жавдираб боқар изимдан Олтин боши эгик бошоқлар... 2013 ✍️ Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...
👏 17🔥 2😭 1
​​#Карвон_қўнғироғи Форобий “Фозил одамлар шаҳри” рисоласини маърифатли жамият орзусида битган. Бугунги таҳдидларга тўла, мураккаб даврда маърифатли жамият қуриш осон бўлмайди. Одам табиатан бемаъниликка, жозибадор алдамчи ғояларга берилувчан бўлади. Дунёдаги маккор мафкуралар бундан усталик билан фойдаланади. Оламнинг қайсидир кавакларида, тўр тўқиётган ўргимчакдай болаларни йўлдан оздирувчи, онг ва руҳни булғовчи манфур ғояларни ишлаб чиқиб, яна саховатпеша валинеъмат тимсолида кўриниш берадиган, дунёни бузиш иштиёқида ҳар қандай тубанликдан қайтмайдиган маърифат кушандалари бисёр. Уларнинг ғоя ва мафкураларига ҳар қадамда дуч келасиз. Ҳийлагар мафкура шундай кучки, бошингни силаб, жонингни олади, манглайингдан ўпаётиб, қонингни ичади. Сталин ўлганда момом фарёд кўтариб, “Энди нима қиламиз?” деб йиғлаган экан. Ҳолбуки, унинг энг яқинларини, ҳатто эрини Сталин қатағон қилган. Мафкуранинг кучи ва ўйинларини кўраяпсизми? Бу соддагина муштипар ака-укалари ва эрининг қотили тимсолида халоскор валинеъматни кўриб, тағин унинг ўлими учун дод солиб йиғлаяпти. Шундай экан, бостириб келаётган ёт мафкураларга, қўйнимизга кириб олаётган ҳийлагар ғояларга қандай қилиб бефарқ қараймиз? ✍️ Эшқобил ШУКУР, «Ақл ва нодонлик кўпригида» мақоласидан. @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...

👍 15
06:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
88.73 MB
👍 13👏 3 1🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
АБДУХОЛИҚНИНГ ЖАЙДАРИ ФАЛСАФАСИ Билса балиқ, дединг, билмаса холиқ, Ҳар касга дил бердинг, эй Абдухолиқ. Ҳимматингни кўриб, тентак дедилар, Меҳрингдан сув ичиб, калтак урдилар. Ҳар тулки, ҳар илон, ҳар калтакесак У биздан қарздордир, дедилар, бешак. Гоҳо бойўғлига, гоҳо қарғага Ушоқ-ушоқ кўнгил ушатдинг нега? Эвазига олдинг туҳмат, маломат, Оқибат сен нодон, улар валломат. Десам, шамол каби шивирлади у: Биродар, ҳолимга чекмагил қайғу. Оламда бўлмаса мор, қарға, балиқ, Бўла олармидим мен Абдухолиқ? Уларда бор-йўғи нафс ва риё бор, Менинг ичимда-чи, сўнгсиз дарё бор. Уларни номма-ном бир-бир санадинг, Асли зотларини асло билмадинг… Барининг исми бир — ОЛИҚСОЛИҚДИР, Шукр, менинг исмим АБДУХОЛИКДИР. ✍️ Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi
Показать все...
👍 14 3🤔 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.