cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Mirzohid domla tortkòl masjidi🕌

Rosullulloh Sollallohu Alayhi Vasallam Dedilar ilm Talab Qilishlik Har Bir Muslim Va Muslimaga Farzdir Ahli Sunna Va Jamoa Etiqodi O'laroq Sahih Manbalar ! “Эслатинг зеро эслатма муминларга манфаат етказур (Зaрият 55)

Больше
Рекламные посты
219
Подписчики
-124 часа
+17 дней
+1230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА #Ҳаж_умра ❓1300-CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳам қилдик. Лекин Маккада яна бир неча кун турар эканмиз. Бу ҳолатда Видолашув тавофини қайта қилиш шарт эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг барча амалларини тугатиб, ватанга қайтишдан аввал бажариладиган тавоф бўлиб, ватанга қайтишга чоғлангандан олдин қилиш мустаҳаб саналади. Агар саволда айтилгандек Видолашув тавофини қилгандан кейин яна бир неча кун Маккада қолиб кетса, қайтадан тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Лекин афзали кетишдан аввал яна Видолашув тавофини қилишдир. Аммо қилмаса, жарима, гуноҳ ёки хато ҳисобланмайди. Чунки ҳожи биринчи қилган Видолашув тавофи билан зиммасидаги вожибни адо қилган бўлади. “Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган: لَوْ طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ تَشَاغَلَ بِمَكَّةَ بَعْدَهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ طَوَافٌ آخَرُ... وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ أَنَّهُ قَالَ إذَا طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ أَقَامَ إلَى الْعِشَاءِ فَأَحَبُّ إلَيَّ أَنْ يَطُوفَ طَوَافًا آخَرَ لِئَلَّا يَحُولَ بَيْنَ طَوَافِهِ وَبَيْنَ نَفْرِهِ حَائِلٌ . “Агар садар (видолашув) тавофини қилиб кейин Маккада бошқа ишлар билан машғул бўлса, зиммасига қайта тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган: “Ҳожи Видолашув тавофини қилиб кейин Хуфтонгача Маккада қолиб кетса, менинг наздимда қайта тавоф қилиши яхшироқ. Шунда тавофи ва ватанга қайтиши орасига бошқа иш тушиб қолмаган бўлади”. Шунинг учун ҳожи истаса, ватанга қайтишидан аввал тавоф қилса, яхши, қилмаса, ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Показать все...
АГАР ДЎЗАХДАН КАМБАҒАЛЛИКДАН ҚЎРҚҚАНЧАЛИК ҚЎРҚҚАНИДА Мўмин банда бу дунё ва охиратдаги барча орзуларига Аллоҳ таолодан қўрқиш билангина етади. Роббимиз биз бандаларини Ўзидан қўрқишга амр қилиб, бундай марҳамат қилган: “Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар” (Оли Имрон сураси, 175-оят). “Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар” (Моида сураси, 44-оят). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бундай деганлар: Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Иззатим ва буюклигимга қасамки, иккита қўрқув ва иккита хотиржамликни бандамда жам қилмайман. Ким дунёда Мендан қўрқса, охиратда уни хотиржам қиламан. Ким дунёда хотиржам бўлса, қиёматда уни қўрқитаман”...
Показать все...
Қария ва ўлим Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Дамашқ масжидига кирди. Унда қария бир мўйсафид ўтирганини кўрди. Унинг олдига бориб: - “Эй қария! Ўлишни хоҳлайсизми?” - деди. У: - “Асло, йўқ. Эй Амирул мўминийн” - деди. Сулаймон: - “Нега. Ёшингиз бир жойга бориб қолибдику?” - деб сўради. У: - “Ёшлик ва унинг ёмонликлари кетди. Қарилик ва унинг яхшиликлари келди. Турсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман, ўтирсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман. Шу икки ҳолат давом этишини истайман” - деди. Халифа: - “Умрингизнинг узун бўлишига қайси амалингиз сабаб бўляпти, айта оласизми?” - деди. У: - “Эй Амирул мўминийн! Таҳоратни мукаммал қиламан. Намозни чиройли адо қиламан. Силаи раҳм одатим. Кўзим ва маълум аъзоларимни иффатда сақлайман. Аллоҳ берган ризқлардан ўзгаларга мурувват қиламан” - деб жавоб берди. Шунда Сулаймон ибн Абдулмалик: - “Бежизга ўлим сизни четлаб ўтмаяпти экан” - деди. Анвар Абдурахмонов
Показать все...
ОНА ва БОЛА ёхуд ноўрин РАҲМАТ Она меҳри ва латофати билан дунёни безаб туради. Онасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бу ёшликда яққол кўзга ташланади. Она қадрини фақат она бўлганлар англаб етади. Унгача “она”ни том маънода тушуниш душвор. Қуйида она ва бола ўртасида учраб турадиган ҳаётий ҳақиқатни эсга олдик: 1️⃣ ёшга кирганингизда она сизни оқ ювиб-оқ таради. Эвазига туни билан йиғлаб уни ухлатмасдан “раҳмат” айтдингиз. 2️⃣ ёшга кирганингизда сизга юришни ўргатди. Чақирганда жавоб бермай қочиб “раҳмат” айтдингиз. 3️⃣ ёшга кирганингизда сизга турли таомлар тайёрлаб берди. Овқат солинган идишни стол остига ағдариб “раҳмат” айтдингиз. 4️⃣ ёшга кирганингизда болам ёзишни ўргансин деб қўлингизга ранг-баранг қаламлар тутқазди. Уйнинг деворларини бежаб “раҳмат” айтдингиз. 5️⃣ ёшга тўлганингизда ажойиб кийимлар сотиб олиб берди. Тупроқ чангитиб, кийган кийимингизни кирга булаб “раҳмат” айтдингиз. 6️⃣ ёшдан ўтганингиздан кейин сизни мактабгача олиб бориб қўйди. “Мактабга бормайман” деб кўчада хархаша қилдингиз. 7️⃣ ёшга кирганингизда туғилган кунингизга копток совға қилди. Қўшнининг деразасини синдириб “раҳмат” айтдингиз. 9️⃣ ёшингизда сизни машинада мактабга олиб борар эди. Машинадан туша солиб, раҳматни ва хайрни насия қилиб “раҳмат” айтдингиз. 1️⃣0️⃣ ёшингизда сизни дўстларингиз билан кинога олиб борди. “Ойижон, сиз биз билан бирга ўтирманг” деб “раҳмат” айтдингиз. 1️⃣1️⃣ ёшга кирганингизда кўп телевизор кўрма, акс ҳолда кўзинга зарар бўлади деди. У уйда йўқлигида телевизор “тагидан” чиқмай “раҳмат” айтдингиз. 1️⃣3️⃣ ёшингизда сизни ёзги таътилда лагерга жўнатди. Бир сатр бўлса ҳам хат ёзмасдан “раҳмат” айтдингиз. 1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда дўстларингизнинг туғилган кунига боришга рухсат берди. Бир марта телефон қилмасдан саҳарга яқин уйга қайтиб “раҳмат” айтдингиз. 1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда “болам мактабни тугатди” деб фахр билан битирувчилар даврасида бағрига босди. Унга совуққонлик билан “раҳмат” айтдингиз. 2️⃣2️⃣ ёшингизда университетнинг битирув маросимида иштирок этиш учун ёнингизга келди ва тантана тугагунча ёнингизда бўлди. Сиз “Она, уйга кетаверинг, мен дўстларим билан сайр қилиб кейин бораман” деб “раҳмат” айтдингиз. 2️⃣5️⃣ ёшингизда сизни уйлантириб қўйди. Тўйдан кейин ойлаб хабар олмасдан “раҳмат” айтдингиз. 3️⃣0️⃣ ёшингизда бола тарбия қилиш тўғрисида маслаҳатлар берди. “Ўзим биламан”, деб “раҳмат” айтдингиз. 4️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда телефон қилиб “бугун фалон қариндошимизнинг тўйи” эканини эслатди. “Она, ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди” деб “раҳмат” айтдингиз. 5️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда унинг касал эканини эшитиб кўргани бордингиз ва “Киши кексайган сари ёш боладек нозик бўлиб қолар экан” деб “раҳмат” айтдингиз. Шундай кунларнинг бирида у вафот этди. Унга ҳаётлигида қилмаган барча яхшиликларингиз бирма-бир кўз олдингиздан ўтди ва ўксиндингиз. Шундай экан, ҳар онни ғанимат билиб, онажонларимизни кўнгилларини шод этайлик. Улар мудом ҳаёт эканлар, мудом бизни дуо қилар эканлар, бор-будимизни аямайлик. Зеро, жаннатни уларнинг пойи мубораклари остидан топамиз.
Показать все...
👍 1
МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ Меросда учта шарт бор: 1. Мерос қолдирувчининг ўлими. 2. Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг меросхўрнинг ҳаёт бўлиши. 3. Мерос олувчининг мерос қолдирувчига нисбатан ким эканлиги аниқ бўлиши ва насаби тайин бўлиши. (“Далилул-вуррос” Киронавий). МЕРОС ОЛИШ САБАБЛАРИ Мерос олишнинг учта сабаби бор, улар: 1. Насаб (қариндошлик). 2. Никоҳ. 3. Вало (ҳукмий қариндошлик). Мерос олишнинг аввалги сабаби “насаб”дир. Насаб – луғатда қаробат, қариндошлик деганидир. Қаробат деганда туғилиш туфайли мавжуд бўлган ҳар қандай ўзаро боғлиқлик тушунилади. Бунга “фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” киради. Қаробатни “ҳақиқий насаб” деб ҳам атайдилар. (“Фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” ҳақида кейинроқ сўз юритилади). Насаб орқали мерос олишга қуйидаги оят ва бошқа оятлар далилдир: 📜“Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида амр этади: бир ўғилга икки қиз насибаси. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг...” (Нисо сураси, 11 оят). Маййитга насаб жиҳатидан боғланган инсон меросга ҳақдорлар қаторида бўлади. Мерос олишнинг иккинчи сабаби никоҳдир. Никоҳ деганда шаръий дуруст никоҳ тушунилади. Бунда эр-хотин орасида саҳиҳ хилват бўлганми ёки йўқми фарқи йўқдир. Ботил ва фосид никоҳда мерос олиш ва қолдириш жорий бўлмайди. Никоҳ орқали мерос олишга қуйидаги оят далилдир: 📜“Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг” (Нисо сураси, 12 оят). Демак, эр хотинидан, хотин эридан мерос олади. Мерос олишнинг учинчи сабаби “вало”дир. Вало деганда қулликдан озод қилиш ила вужудга келувчи ҳукмий қаробат тушунилади. Буни яна “ҳукмий насаб” деб ҳам атайдилар. Хожа ўз қулини озод қилгач, ўша хожа унга меросхўр бўлади. Бир киши вафот этса ва унинг бир вақтлар уни озод қилган хожаси, яъни мавлосидан бошқа ҳеч кими бўлмаса, у қолдирган мерос ўша хожага бўлади. Вало сабабидан меросхўр бўлишга қуйидаги икки ҳадис далил бўлади: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория Барира ҳақида: “Вало (ҳукмий қариндошлик) озод қилган кишига бўлади” дедилар. (Бухорий ривояти). Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: “Вало (ҳукмий қариндошлик) насаб каби бир парча этдир” (Шофеъий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари). Валода фақат озод қилган тараф меросхўр бўлади. Озод қилинган тараф меросхўр бўла олмайди. Зеро, озод қилиш, бошқача қилиб айтганда ҳаётга қайтадан келтириш, озод қилган тарафдан содир бўлади. 📚"Исломда мерос ва унинг тақсимоти" китобидан.
Показать все...
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан... Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин... «Қалбга таскин битиклар» китобидан.
Показать все...
Паноҳ сўраш дуоси Аллоҳим! Мен Сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман!
Показать все...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти). اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика
Показать все...
Қуръон билан қандай муомала қилиш керак? Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз. 1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг. Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг. Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти). Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). “Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Показать все...
ЯХШИЛИК МУСОБАҚАСИ Кунларнинг бирида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу камбағал кекса аёлнинг ҳолидан хабар олгани борган эди, кампир: – Ҳозиргина бир киши келиб, ул-бул нарса бериб кетди, – деди. Бошқа сафар Умар розияллоҳу анҳу яна шу кампирга ҳадялар олиб келди. Кампир яна ўша сўзни айтди. Шундан сўнг ҳазрат Умар ким экан, эҳсон қилишда мендан ўзиб кетаётган киши, деб ўша дарвозани пойлашга тушди. Бир маҳал юзини тўсган бир киши пинҳона келиб, эҳсонларини бериб кетди. Умар розияллоҳу анҳу шошиб унинг ортидан эргашди. Бориб юзидан пардани олиб қараса, бу пешқадам зот – Абу Бакр розияллоҳу анҳу экан. Умар розияллоҳу анҳу: – Аллоҳга қасамки, бу эзгуликда сиздан бошқаси мендан ўзиб кетмаслигини билар эдим, – деди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.